|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.01.2009
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ҚарорИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ 477-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«хорижий инвестордан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун тўлов сифатида тушадиган хорижий валютадаги маблағлар, уларни кейинчалик Марказий банкка мажбурий тартибда тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда сотиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади»;
5-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. «Хорижий инвестордан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун тўлов сифатида тушадиган хорижий валютадаги маблағлар, уларни кейинчалик Марказий банкка мажбурий тартибда тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда сотиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 февраль,
68-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 74-модда)