Ҳужжат 29.10.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон ва «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1992 йил 7 апрелдаги 177-сон қарорларига мувофиқ, Чирчиқ дарёси сув ресурсларини ифлосланишдан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида умумий майдони 1-иловага* мувофиқ туманлар бўйича тегишлича 9160,6 га ва 1440,6 га бўлган Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи полосаси тасдиқлансин.
2. Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқ бўйи полосасининг 2-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларга бириктирилган ерларига алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар мақоми берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент вилояти ҳокимининг 2001 йил 10 декабрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ экологик хавфли объектларни 2007 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан ва қирғоқбўйи полосасидан белгиланган тартибда ташқарига чиқаришга оид 3-иловага* биноан чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар, Тошкент шаҳри бўйича эса Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2002 йил 12 апрелдаги 02-229-сон хати билан келишилган 4-иловага* мувофиқ Чирчиқ дарёси ҳавзасини экологик соғломлаштириш чора-тадбирларини тасдиқласинлар ва амалга оширсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.