|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР УСТАВЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИК УЧУН ЙИҒИМЛАРНИ ОЛИШ ТАРТИБИНИ ВА УЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 1991 ЙИЛ 18 ДЕКАБРДАГИ 313-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Миллий валютанинг жорий қилиниши ва диний ташкилотларни рўйхатга олганлик учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Диний ташкилотлар уставларини рўйхатга олиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларини, рўйхатга олинганлик учун йиғимларни олиш тартибини ва уларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1991 йил 18 декабрдаги 313-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 йил, 12-сон, 40-модда) га қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
2-банддаги «2000 сўм», «1000 сўм», «500 сўм», «200 сўм» сўзлари тегишли равишда «энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида», «энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида», «энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида», «энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 12 декабрь,
596-сон