|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2008
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«ПАТТА ТЎЛОВИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Патта тўлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1993 йил 1 февралидан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ойлик муддат ичида:
патта тўлови миқдорларини тасдиқласин;
Патта тўловлари миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 мартдаги 152-сон «Патта тўловлари миқдорларини белгилаш ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ҳукуматнинг, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини мазкур Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин;
Қонуннинг қўлланилишини таъминловчи меъёрий ҳужжатларни қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
743-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 26-модда)