Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 22 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 2 октябрда маъқулланган
Сенат томонидан 2026 йил 2 октябрда маъқулланган
Мамлакатимизда замонавий бошқарув принципларини жорий этиш орқали давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтиришга, улар ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатларни мустақил ҳамда тўлақонли амалга ошириши учун зарур ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим тоифадаги шахслар ўз хизмат вазифаларини тўсқинликсиз бажариши учун уларга зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг фаолиятига ғайриқонуний аралашувларнинг олдини олиш ҳамда дахлсизлик ҳуқуқини амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий механизмларини қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш зарурияти мавжуд.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, дахлсизликка, иммунитетга оид муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмоқда, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, қўлланилиш доираси ва тартиби белгиланмоқда.
Ушбу Қонун дахлсизлик ва иммунитет институтларини қўллашнинг ягона ва аниқ ҳуқуқий механизмларини шакллантиришга, қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1156-модда, № 11, 1236-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 353, 354, 361-моддалар, № 6, 621, 622, 626-моддалар, № 7, 747-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
1) 10-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган қоида қонунга мувофиқ дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан алоҳида тартибга риоя этган ҳолда қўлланилади»;
2) XVI бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«XVI боб. Одил судловни амалга оширишга ва ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг қонуний тартибига қарши жиноятлар»;
3) қуйидаги мазмундаги 2303-модда билан тўлдирилсин:
«2303-модда. Дахлсизликка ва иммунитетга оид кафолатларни бузиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки қонунига мувофиқ дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсни била туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш, унга нисбатан тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув, тергов ҳаракатларини ёки уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини амалга ошириш, шунингдек бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ ёки топшириқ бериш, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;
г) далилларни сохталаштирган ёки айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда;
д) қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш орқали содир этилган бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда, № 6, 727-модда, № 8, 968, 969-моддалар, № 9, 1042-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 4, 353, 354-моддалар, № 6, 622, 626-моддалар, № 7, 750-модда, № 8, 926-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 4-модданинг иккинчи қисмидаги «Иммунитетга эга бўлган шахсларга» деган сўзлар «Иммунитетга эга бўлган ажнабий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 15-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишларини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекс билан белгиланади»;
3) 16-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ҳеч кимга қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари имтиёз берилишига йўл қўйилмайди»;
4) 84-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
«71) дахлсизликка эга бўлган шахсни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш рад қилинган бўлса»;
5) 223-модда чиқариб ташлансин;
6) 239-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;
7) 321-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлганда, ҳужжатлар тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ёки Қорақалпоғистон Республикаси прокурорига, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорига ва уларга тенглаштирилган прокурорга юборилади»;
8) 364-модданинг биринчи қисми:
4-бандидаги «ҳолларда тўхтатилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин;
«5) жиноят содир этган шахсни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан розилик бериш ҳақида сўров юборилган ҳолларда тўхтатилади»;
9) 389-модда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Дахлсизликка эга бўлган қуйидаги шахсларга нисбатан юритилган жиноят ишлари:
1) ушбу Кодекс 5463-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига;
2) ушбу Кодекс 5463-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9 ва 12-бандларида кўрсатилган шахсларга нисбатан — Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судловига тегишлидир»;
10) қуйидаги мазмундаги 591-боб билан тўлдирилсин:
«591-боб. ДАХЛСИЗЛИККА, ИММУНИТЕТГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ИШ ЮРИТИШ
5462-модда. Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан иш юритиш қоидаларининг қўлланилиш доираси
Ушбу боб қоидалари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахслар бир неча асосларга кўра дахлсизлик, иммунитет ҳуқуқига эга бўлган тақдирда, уларнинг манфаатини кўпроқ ҳимоя қиладиган асос қўлланилади.
5463-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахслар
Қуйидагилар дахлсизликка эга бўлган шахслар деб ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани);
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимлари, шу жумладан улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;
6) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг депутатлари;
7) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг ва туманлараро маъмурий судларнинг судьялари, судья сифатида ишлаган даврида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан — собиқ судьялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар орасидан сайланган аъзолари;
8) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари;
9) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар (номзодлик мақомига эга бўлган даврда);
10) прокурорлар, терговчилар ва суриштирувчилар;
11) хизмат вазифасини бажариш чоғида — Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари);
12) давлат органлари ва ташкилотлари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг ходимлари;
13) адвокатлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатининг, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгаши депутатининг дахлсизлик ҳуқуқи у қайси вилоят, туман ёки шаҳар депутати бўлса, ўша вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудида амал қилади.
5464-модда. Иммунитетга эга бўлган шахслар
Қуйидагилар иммунитетга эга бўлган шахслар деб ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти;
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, шу жумладан собиқ турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси);
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори, содир этган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, билдирган фикри ёхуд берган кўрсатмаси юзасидан;
4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг депутатлари — овоз бериш чоғида фикр билдирганлиги ёки нуқтаи назарини баён этганлиги учун ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириши билан боғлиқ бошқа ҳаракатлари учун, шу жумладан ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам;
5) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг ва туманлараро маъмурий судларнинг судьялари, собиқ судьялари (судья сифатида ишлаган даври учун) — одил судловни амалга ошириш борасидаги вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори ёхуд билдирган фикри юзасидан, бундан олдиндан била туриб адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш ҳоллари мустасно.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан:
суриштирув, тергов ҳаракатларини ёки бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишга;
жиноят ишини қўзғатишга;
уларни ишда жиноят процесси иштирокчиси сифатида жалб қилишга (бундан жабрланувчи, қонуний вакил ёки фуқаровий даъвогар сифатида ўз розилиги билан жалб этилган ҳоллар мустасно);
ушлаб туриш чорасини, эҳтиёт чорасини ёки бошқа процессуал мажбурлов чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Иммунитет Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мансабдор шахсларига ва уларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғига, шу жумладан собиқ турмуш ўртоғига, фарзандларига ва ота-онасига) нисбатан улар мазкур лавозимдан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин ҳам умрбод амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимининг иммунитети у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида сақланиб қолади.
5465-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш тартиби
Дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан жиноят иши:
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига нисбатан, жумладан улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига ҳамда судья сифатида ишлаган даврида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан собиқ судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг ва туманлараро маъмурий судларнинг судьяларига, шунингдек судья сифатида ишлаган даврида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан собиқ судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар орасидан сайланган аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоларига, давлат органлари ва ташкилотлари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг ходимларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан;
3) прокурорлар, терговчилар ва суриштирувчиларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан;
4) адвокатларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қўзғатилади.
Дахлсизликка эга бўлган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишга:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини — тегишли палатанинг розилиги билан;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимини, жумладан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
6) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатини, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг депутатини — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг розилиги билан;
7) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларини ҳамда судья сифатида ишлаган даврида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан собиқ судьяларни — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан;
8) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг ва туманлараро маъмурий судларнинг судьяларини, шунингдек судья сифатида ишлаган даврида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан собиқ судьяларни — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан;
9) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар орасидан сайланган аъзоларини — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан;
10) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоларини — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
11) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни (номзодлик мақомига эга бўлган даврда) — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан;
12) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиларини (ходимларини) — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ва унинг ўринбосарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ва уларга тенглаштирилган прокурорнинг розилиги билан йўл қўйилади.
5466-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахсларни мажбурий келтириш тартиби
Ушбу Кодекс 5463-моддаси биринчи қисмининг 1 — 5, 7, 8, 9 ва 12-бандларида кўрсатилган дахлсизликка эга бўлган шахсларни мажбурий келтиришга фақат уларга нисбатан белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилганидан ва уларни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилганидан кейин йўл қўйилади.
Адвокатни мажбурий келтириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси билан амалга оширилиши мумкин.
5467-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахсларни ушлаб туриш
Дахлсизликка эга бўлган шахслар ушлаб турилиши ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга олиб келиниши мумкин эмас, бундан ушбу Кодекс 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асослар бўйича уч соатгача ушлаб туриш ҳоллари мустасно.
Дахлсизликка эга бўлган қуйидаги шахсларни ушлаб туриш:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатига ва Сенати аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли палатасининг розилиги билан;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
3) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига нисбатан, шу жумладан улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
6) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг депутатига нисбатан — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг розилиги билан;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиларига (ходимларига), адвокатларга нисбатан — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан қўлланилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг ходимини, шу жумладан у билан меҳнат шартномаси тугатилганидан ёки хизматдан бўшатилганидан кейин икки йил ичида собиқ ходимини ушлаб туришга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори хабардор этилган ҳолда, белгиланган тартибда йўл қўйилади.
5468-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатига ва Сенати аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли палатасининг розилиги билан;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
6) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг депутатига нисбатан — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ёхуд юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига асосан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг розилиги билан;
7) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига нисбатан, шунингдек судья сифатида ишлаган даврида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан собиқ судьяларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан;
8) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг ва туманлараро маъмурий судларнинг судьяларига, шунингдек судья сифатида ишлаган даврида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан собиқ судьяларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан;
9) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар орасидан сайланган аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан;
10) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
11) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга нисбатан (номзодлик мақомига эга бўлган даврда) — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан;
12) прокурорлар, терговчилар ва суриштирувчиларга нисбатан — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ва унинг ўринбосарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан;
13) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) нисбатан — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан;
14) адвокатларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига кўра белгиланган тартибда қўлланилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг ходимига, шу жумладан у билан меҳнат шартномаси тугатилганидан ёки хизматдан бўшатилганидан кейин икки йил ичида собиқ ходимига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори хабардор этилган ҳолда, белгиланган тартибда йўл қўйилади.
5469-модда. Розилик олиш тартиби
Дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатишга, уларни жиноий жавобгарликка тортишга ёки уларга нисбатан процессуал мажбурлов чораларини қўллашга ва ушбу Кодекснинг 54610-моддасида назарда тутилган тергов ҳаракатларини ўтказишга розилик олиш тўғрисидаги тақдимнома дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатишга ваколатли прокурор томонидан киритилади.
Мазкур тақдимномада:
1) дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
2) қилмишнинг ҳолатлари ва дастлабки ҳуқуқий тавсифи;
3) қонунда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгиланган шахсларга нисбатан — қилмиш уларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ эмаслигини кўрсатувчи асослар;
4) ўтказилиши зарур бўлган процессуал ҳаракатлар;
5) қўлланилиши таклиф этилаётган процессуал мажбурлов чоралари кўрсатилади.
Розиликда жиноят ишини қўзғатиш ва жавобгарликка тортиш учун асослар, ўтказилишига рухсат берилган тергов ҳаракатлари ва мажбурлов чораларининг доираси белгиланади.
Ишни судга қадар юритиш босқичида шахснинг хатти-ҳаракатларини розиликда назарда тутилмаган оғирроқ жазо белгиланган модда ёхуд қўшимча модда билан малакалаш учун алоҳида розилик олиниши шарт.
54610-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан тергов ҳаракатларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу Кодекс 5463-моддаси биринчи қисмининг 1 — 5, 7, 8, 9 ва 12-бандларида кўрсатилган дахлсизликка эга бўлган шахсларнинг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига киришга, уларни кўздан кечиришга, уларда тинтув ўтказишга ёки улардан ашёни олишга, телефондаги сўзлашувларини эшитишга, мазкур шахсларни шахсан кўздан кечиришга ва шахсий тинтув қилишга, шунингдек уларнинг хат-хабарларини, уларга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечиришга, олиб қўйишга ёхуд олишга фақат мазкур шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилганидан ва уларни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилганидан кейин ҳамда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ва унинг ўринбосарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг рухсати ёки суднинг қарори билан йўл қўйилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш, мазкур шахсларнинг телефондаги сўзлашувларини эшитиш, уларни кўздан кечириш ва шахсий тинтув қилиш, шунингдек уларнинг хат-хабарларини, уларга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ёхуд олиш фақат тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёзма рухсати ёки суднинг қарори билан амалга оширилади.
Давлат органларининг ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимини, шу жумладан собиқ ходимини у билан меҳнат шартномаси тугатилганидан ёки хизматдан бўшатилганидан кейин икки йил ичида гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилишга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори хабардор этилган ҳолда, белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Адвокатнинг турар жойига ёки хизмат хонасига, шахсий ёки фойдаланишидаги транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки уларни олиб қўйиш, унинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, адвокатни кўздан кечириш ва шахсий тинтувдан ўтказиш, худди шунингдек унинг почта-телеграф жўнатмаларини, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш ёки олиб қўйиш, адвокатни мажбурий келтириш, ушлаб туриш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси ёки суднинг қарори билан амалга оширилиши мумкин.
Мазкур модданинг қоидалари ушбу Кодекс 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
54611-модда. Дахлсизликни ва иммунитетни бузишнинг процессуал оқибатлари
Ушбу бобда белгиланган талабларни бузган ҳолда қабул қилинган процессуал қарорлар ҳамда ҳаракатлар қонунга хилоф деб ҳисобланади ва бекор қилиниши лозим.
Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан тўпланган далиллар, агар улар белгиланган талабларни бузган ҳолда олинган бўлса, номақбул деб топилади ва айблов асосига қўйилиши мумкин эмас.
Ушбу моддада назарда тутилган оқибатлар фақат дахлсизлик ёки иммунитет ҳуқуқи бузилган шахсга нисбатан амал қилади.
Дахлсизлик ва иммунитет талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда жиноят ишини юритиш учун масъул бўлган мансабдор шахс:
1) номақбул далилларни иш материалларидан чиқариб ташлайди;
2) қонунга хилоф процессуал мажбурлов чорасини бекор қилади;
3) жиноят иши тегишли ваколатга эга бўлмаган шахс томонидан қўзғатилган ёки ёзма розилик мавжуд бўлмаган тақдирда ишни тугатади;
4) қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахснинг жавобгарлиги масаласини ҳал қилиш учун тақдимнома ёки хусусий ажрим чиқаради.
54612-модда. Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларнинг оила аъзоларига нисбатан дахлсизлик ҳуқуқининг татбиқ этилиши
Ушбу бобда назарда тутилган дахлсизлик кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларининг оила аъзоларига (турмуш ўртоғига, шу жумладан собиқ турмуш ўртоғига, фарзандларига ва ота-онасига) нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда уларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш, тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 6-моддалар, № 2, 131, 133-моддалар, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 351, 353, 354, 355, 356, 359, 361, 364-моддалар, № 5, 496, 497, 499-моддалар, № 6, 621, 622, 626-моддалар, № 7, 747, 749-моддалар, № 8, 926-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 9-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги масаласи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади»;
2) қуйидаги мазмундаги 161-модда билан тўлдирилсин:
«161-модда. Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Дахлсизликка эга бўлган шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортишга фақат ушбу Кодекснинг ХХIII3 бобида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Иммунитетга эга бўлган шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллаш мумкин эмас»;
3) 271-модда қуйидаги мазмундаги 82-банд билан тўлдирилсин:
«82) дахлсизликка эга бўлган шахсни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш рад этилган бўлса»;
4) қуйидаги мазмундаги ХХIII3 боб билан тўлдирилсин:
«ХХIII3 боб. ДАХЛСИЗЛИККА, ИММУНИТЕТГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ИШ ЮРИТИШ
31310-модда. Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан иш юритиш қоидаларининг қўлланилиш доираси
Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан иш юритиш ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахслар бир неча асосларга кўра дахлсизлик, иммунитет ҳуқуқига эга бўлган тақдирда, уларнинг манфаатини кўпроқ ҳимоя қиладиган асос қўлланилади.
31311-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахслар
Қуйидагилар дахлсизликка эга бўлган шахслар деб ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани);
4) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари;
5) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар (номзодлик мақомига эга бўлган даврда);
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимлари, шу жумладан улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;
8) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг депутатлари;
9) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг ва туманлараро маъмурий судларнинг судьялари, судья сифатида ишлаган даврида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан — собиқ судьялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар орасидан сайланган аъзолари.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатининг, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгаши депутатининг дахлсизлик ҳуқуқи у қайси вилоят, туман ёки шаҳар депутати бўлса, ўша вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудида амал қилади.
31312-модда. Иммунитетга эга бўлган шахслар
Қуйидагилар иммунитетга эга бўлган шахслар деб ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти;
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, шу жумладан собиқ турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси);
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори, содир этган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, билдирган фикри ёхуд берган кўрсатмаси юзасидан;
4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг депутатлари — овоз бериш чоғида фикр билдирганлиги ёки нуқтаи назарини баён этганлиги учун ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириши билан боғлиқ бошқа ҳаракатлари учун, шу жумладан ваколатлари муддати тугаганидан кейин ҳам;
5) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг ва туманлараро маъмурий судларнинг судьялари, собиқ судьялари (судья сифатида ишлаган даври учун) — одил судловни амалга ошириш борасидаги вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори ёхуд билдирган фикри юзасидан.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори, содир этган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, билдирган фикри ёхуд берган кўрсатмалари учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Иммунитет Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мансабдор шахсларига ва уларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, шу жумладан собиқ турмуш ўртоғига, фарзандларига ва ота-онасига) нисбатан улар мазкур лавозимдан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин ҳам умрбод амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимининг иммунитети у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида сақланиб қолади.
31313-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби
Дахлсизликка эга бўлган шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли палатасининг розилиги билан;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоларини — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларини, шу жумладан улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
5) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатини, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг депутатини — тегишли прокурорнинг тақдимномасига асосан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг розилиги билан (мазкур ҳудудда содир этган ҳуқуқбузарлик учун);
6) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни (номзодлик мақомига эга бўлган даврда) — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан;
7) судьяни — тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосаси билан;
8) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар орасидан сайланган аъзосини — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан.
Дахлсизликка эга бўлган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортишга розилик берилган тақдирда, иш юритиш умумий тартибда давом эттирилиб, ишларни юритишни таъминлаш чораларини қўллаш учун қўшимча розилик талаб қилинмайди.
31314-модда. Дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чораларини қўллаш тартиби
Дахлсизликка эга бўлган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли палатасининг розилиги билан;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
3) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзосини — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларини, шу жумладан улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги билан;
6) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатини, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг депутатини — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашининг розилиги билан;
7) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни (номзодлик мақомига эга бўлган даврда) — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан.
Судья ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган тақдирда, бу ҳақда ушлаб туриш учун асос бўлган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига у ушланган пайтдан эътиборан уч соатдан кечиктирмасдан хабар қилиниши шарт.
Ушбу Кодекс 31311-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6 ва 9-бандларида ҳамда 31312-моддасида кўрсатилган шахсларни шахсан кўрикдан ўтказишга, уларнинг ашёларини, транспорт воситаларини кўздан кечиришга ҳамда ашёлари ва ҳужжатларни олиб қўйишга йўл қўйилмайди».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-344-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 335-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 506-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 12, 689-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 524-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда; 2026 йил, № 8, 927-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 151-модда билан тўлдирилсин:
«151-модда. Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан тезкор-қидирув тадбирлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси мансабдор шахсларига ва уларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғига, шу жумладан собиқ турмуш ўртоғига, фарзандларига ва ота-онасига), Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори, содир этган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, билдирган фикри ёхуд берган кўрсатмаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига нисбатан тезкор-қидирув фаолияти амалга оширилмайди, шу жумладан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига нисбатан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга, шу жумладан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилиги асосида, уларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғига, шу жумладан собиқ турмуш ўртоғига, фарзандларига ва ота-онасига) нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ёзма розилиги билан йўл қўйилиши мумкин. Ушбу розиликда у қайси шахс ва ҳолат юзасидан берилаётганлиги, ўтказиладиган тадбирнинг тури, асослари, муддати ва ваколатли орган кўрсатилади. Мазкур талабларни бузган ҳолда олинган натижалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган қоидалар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мансабдор шахсига нисбатан у мазкур лавозимдан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин ҳам умрбод, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимига нисбатан эса у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг ва туманлараро маъмурий судларнинг судьяларига, собиқ судьяларига (судья сифатида ишлаган даври учун) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар орасидан сайланган аъзоларига нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга, шу жумладан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларнинг телефондаги сўзлашувларини эшитиш, уларнинг хат-хабарларини кўздан кечириш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбирлари белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёзма рухсати билан амалга оширилади»;
2) 17-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан тезкор-қидирув тадбирларини ушбу Қонуннинг 151-моддасида белгиланган тартибга амал қилмаган ҳолда ўтказиши»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 июлда қабул қилинган «Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида»ги ЎРҚ-1161-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2026 йил, № 7, 750-модда) 2-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси мансабдор шахслари ва бошқарув ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, ушбу мансабдор шахслар ва бошқарув ходимларига нисбатан регресс ҳуқуқи қўлланилмайди ҳамда зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби алоҳида қонун билан белгиланади».
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 октябрь,
ЎРҚ-1182-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)