|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРЛАРИНИНГ АЙРИМ ҚОИДАЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида» 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги «Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–57-сонли қарорининг 3-банди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 майдаги «Нақд пуллар қайтарилиши коэффициентининг прогнози бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳамда уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-68-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 29 сентябрь,
ПҚ-193-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-cон, 296-модда)