|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.07.2001
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1994 йил 16 июлдаги
365-сон қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирининг ўринбосари
Давлат суғурта бош бошқармаси бошлиғи
Н.С. ЮСУПОВ
КЎМИР, НЕФТЬ, ГАЗ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ГЕОЛОГИЯ-РАЗВЕДКА ИШЛАРИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ ДАВЛАТ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 1 декабрь 115-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 14 июлдаги 96-мҳ-сонли буйруғига асосан давлат реестридан чиқарилган ва ўз кучини йўқотган.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқнома кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда тўловларни тўлаш тартибини белгилаб беради.
Ўзбекистон нефть ва газ саноати миллий корпорацияси (Ўзнефтгаз), Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси кўмир қазиб олиш ва сотиш акционерлик бирлашмаси (Кўмир АО) суғурталанган ҳар бир ходими учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта бадалларини, шу жумладан, давлат суғурта ташкилотларининг суғуртани ўтказиш билан боғлиқ ушбу бадалларнинг 8 фоизи миқдоридаги харажатларини ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат суғурта бош бошқармасининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори оширилган тақдирда суғурта пули ва бадалнинг миқдори қайта ҳисобланади ва фарқи Ўздавсуғуртанинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
2. Корхона суғурта бадалини ўтказган кундан бошлаб ходим суғурталанган ҳисобланади.
Суғурта бадаллари ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат суғурта бош бошқармаси томонидан назорат қилинади.
Янги ходим ишга олинганда унинг учун ҳам суғурта бадали ўтказилади.
Корхона, ташкилот ўз ходимларини улар суғурталанганлиги тўғрисида хабардор қилади.
3. Ушбу Йўриқномада кўзда тутилган суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта пулини суғурталанган шахснинг яшаш (рўйхатга олинган) жойидаги давлат суғурта муассасаси жамғарма банкининг тегишли муассасасига олувчининг номидаги омонатга пул ўтказиш, банкига чек бериш ёки почта орқали ўтказиш йўли билан тўлайди. Балоғатга етмаган олувчига суғурта пули фақат унинг яшаш жойидаги жамғарма банки муассасасига унинг номига пул ўтказиш йўли билан тўланади ва бу ҳақда васийлик ҳамда ҳомийлик идораларига маълум қилинади.
II. Суғурта пулини тўлаш
4. Суғурта пули:
а) суғурталанган шахс хизмат вазифасини адо этаётганда ҳалок бўлса (ўлса) унинг меросхўрларига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 35 баравари миқдорида;
б) суғурталанган шахс хизмат вазифасини бажараётганда шикаст олиши билан боғлиқ ногиронлик белгиланганда:
I гуруҳ ногиронига энг кам ойлик иш ҳақининг 36 баравари ҳажмидаги пулнинг 50 фоизи;
II гуруҳ ногиронига энг кам ойлик иш ҳақининг 36 баравари ҳажмидаги пулнинг 30 фоизи;
III гуруҳ ногиронига энг кам ойлик иш ҳақининг 36 баравари ҳажмидаги пулнинг 20 фоизи миқдорида тўланади.
Суғурталанган шахс билан юз берган, аммо унинг ногирон бўлиб қолишига олиб келмаган бахтсиз ҳодисанинг оқибатлари «Суғурта ҳодисалари муносабати билан суғурта пулини ва бир марта бериладиган нафақаларни аниқлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларга асосан аниқланади.
Суғурта пули суғуртанинг бошқа турлари бўйича тўловлар ва зарарни қоплаш йўсинидаги тўловлардан қатъи назар, тўланаверади.
5. Суғурта пули давлат суғурта муассасаси барча зарур ҳужжатларни олган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади.
Суғурта пулини тўлаш рад этилган тақдирда давлат суғурта муассасаси бу ҳақда 3 кун мобайнида суғурталанган шахсга ёки унинг меросхўрларига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда маълум қилади.
6. Суғурталанган шахс (меросхўрлари) суғурта пулини тўлаш ҳақидаги аризани суғурта ҳодисаси рўй берган кундан бошлаб 3 йил мобайнида давлат суғурта муассасасига бериши лозим.
7. Томонларнинг суғуртага тааллуқли муносабатларидан келиб чиқувчи барча низолар судлар томонидан уларнинг ваколатига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ҳал этилади.
8. Агар суғурталанган шахснинг ҳалок бўлиши (ўлими) ёки шикаст олиши:
унинг ўзи атайлаб содир этган ёки бошқа айбли хатти ҳаракатлари билан боғлиқ бўлса;
суғурта ташкилотига суғурта объекти ҳақида атайин сохта маълумотлар хабар қилинган бўлса;
суғурта ҳодисаси суғурта шартномасида назарда тутилган бошқа ҳоллар туфайли юз берган бўлса, суғурта ташкилоти суғурта таланувчига суғурта пулини (суғурта товонини) тўлиқ ёки қисман тўлашни рад этишга ҳақлидир.
9. суғурталанган шахс шикаст олган тақдирда давлат суғурта муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
суғурта пулини тўлаш ҳақидаги ариза;
№ Н-1 шаклли далолатнома;
ДМЭК маълумотномасининг нусхаси (ногиронлик белгиланган бўлса);
шахсини тасдиқловчи ҳужжат. Суғурталанган шахс ўлганда ушбулар тақдим этилади:
суғурта пулини тўлаш ҳақидаги ариза;
ўлганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқловчи нотариал идора гувоҳномасининг нусхаси;
шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат.
10. Суғурталанган шахс ёки меросхўрлари суғурта пули тўлашни сўраб мурожаат қилганларида давлат суғурта муассасаси аризани юқорида айтилган тизимлар ходимларининг аризалари ва тўланган суғурта пули рўйхатга олинадиган 184 рақамли дафтарда қайд қилиб қўйишга мажбур.
11. Давлат суғурта ташкилотларининг талаби билан вилоятлараро идоралар суғурта пулини тўлаш масаласини ҳал этиш учун суғурта ҳодисалари юз берган шароитлар ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.