Ҳужжат 09.09.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 17 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 19 майда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат назоратини кучайтириш, шунингдек интенсив усулда боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада фаолият олиб бораётган субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий номларини аниқлаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг номи аниқлаштирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ўзининг ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектларнинг, иссиқхона хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга берилган аризалари, шикоятлари ва даъволари юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, аграр соҳадаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралда қабул қилинган «Уруғчилик тўғрисида»ги ЎРҚ-521-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 2, 46-модда, № 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 465-модда; 2024 йил, № 1, 7-модда; 2025 йил, № 12, 1323-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 15-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 20-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 21-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 22-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 23-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322, 1328-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 4-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 411-банд билан тўлдирилсин:
«411) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги — ўзининг ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектларнинг, иссиқхона хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан»;
иккинчи қисмидаги «371 ва 47-бандларида» деган сўзлар «371, 411 ва 47-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 271-банд билан тўлдирилсин:
«271) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги — ўзининг ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектларнинг, иссиқхона хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан»;
иккинчи қисмидаги «221 » рақами «221, 271» рақамлари билан алмаштирилсин;
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги — ўзининг ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектларнинг, иссиқхона хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар ва шикоятлар юзасидан»;
иккинчи қисмидаги «11 ва 12-бандларида» деган сўзлар «11, 12 ва 21-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августда қабул қилинган «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-937-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 8, 817-модда) 25-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 сентябрь,
ЎРҚ-1170-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 03/26/1170/0911-сон)