Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 4 МАРТДАГИ ПФ-1378-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1378-сон Фармонига ўзгартишлар киритилиб, ушбу Фармоннинг 3-бандидаги биринчи ва иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза этишни таъминлашга раҳбарлик қилиш:
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига;».
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 29 сентябрь,
ПФ-1866-сон