Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ҳужжат 26.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ жорий йилда 104 та паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг иловага* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини 1999 йилдан бошлаб қўшимча санация қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда иловада кўрсатилган санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ташқи бошқарувчиларини белгиланган тартибда икки ҳафта муддатда тайинласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредиторлик қарзларни қайта расмийлаштириш «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзагрокимётаъминот», «Ўзнефтмаҳсулот» бирлашмалари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзбек ипаги» уюшмаси, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Ўзагросуғурта» компанияси, Энергетика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги корхоналари ва ташкилотларининг бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар бўйича қарзлари санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўрсатиб ўтилган идоралардан 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кредиторлик қарзи миқдоридаги кредит суммасига ҳисобдан чиқарилган ҳолда амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.