|
Ҳужжат 26.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАРИНИ, АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьяларни, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, бу органларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини табақали бараварлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муққадима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
судлар ва адлия органларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мартаба даражалари учун судлар ва адлия органлари ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
Мазкур қарор 1993 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 9 июль.,
343-сон
Малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган
ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ
|
Лавозимларнинг номи |
Лавозим маошларига қўшиладиган |
|
5-малака даражасига эга |
|
|
4-малака даражасига эга |
|
|
3-малака даражасига эга |
|
|
2-малака даражасига эга |
|
|
1-малака даражасига эга |
|
|
Олий малака даражасига эга |
|
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар ва адлия органларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда)
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 32-модда)
|
Суд ва адлия органларидаги умумий иш стажи: | ||
| 2 йилдан 5 йилгача бўлганда |
— |
5% |
| 5 йилдан 10 йилгача бўлганда |
— |
10% |
| 10 йилдан 15 йилгача бўлганда |
— |
15% |
| 15 йилдан 20 йилгача бўлганда |
— |
20% |
| 20 йилдан 25 йилгача бўлганда |
— |
25% |
| 25 йилдан ортиқ бўлганда |
— |
30% |
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ.
Қуйидагилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 412-сон қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 551-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар ва адлия органлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 32-модда)
ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ
|
Номи |
Лавозим маошларига нисбатан |
|
3-даражали юрист |
15 |
|
2-даражали юрист |
16 |
| 1-даражали юрист |
16 |
|
3-даражали адлия маслаҳатчиси |
17 |
|
2-даражали адлия маслаҳатчиси |
17 |
| 1-даражали адлия маслаҳатчиси |
18 |
| 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси |
19 |
| 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси |
19 |
| 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси |
19 |
| Ҳақиқий давлат маслаҳатчиси |
20 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ.
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 412-сон қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 551-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда; 2013 й., 3-сон, 32-модда; 2014 й., 2-сон, 21-модда; 2017 й., 25-сон, 551-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180; 01.02.2018 й., 09/18/67/0636-сон, 18.07.2018 й., 09/18/544/1541-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)