Ҳужжат 13.01.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАРИНИ, АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьяларни, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, бу органларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини табақали бараварлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муққадима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
судлар ва адлия органларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мартаба даражалари учун судлар ва адлия органлари ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари), хўжалик судлари ва адлия органлари ходимларига малака даражаси, мартаба даражаси ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва ҳар ойлик устама ҳақ Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига тўлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига 5-илова, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон қарорига 19, 24-иловалар ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 январдаги 33-сон қарорига 12-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур қарор 1993 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 9 июль.,
343-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
9 июлдаги 343-сон қарорига
1-ИЛОВА
Малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган
ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ

Лавозимларнинг номи ‎

Лавозим маошларига ‎қўшиладиган
‎қўшимча ҳақ миқдори (фоизларда)

5-малака даражасига эга
‎ бўлган судья‎


‎15‎

4-малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎‎


‎16‎

3-малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎‎


‎17‎

2-малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎‎


‎18‎

1-малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎‎


‎19‎

Олий малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎


‎20‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
9 июлдаги 343-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар ва адлия органларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда)
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 32-модда)

Суд ва адлия органларидаги умумий иш стажи: ‎

2 йилдан 5 йилгача бўлганда ‎

—‎

5%‎
5 йилдан 10 йилгача бўлганда ‎‎

—‎‎

10%‎
10 йилдан 15 йилгача бўлганда ‎‎

—‎‎

15%‎
15 йилдан 20 йилгача бўлганда ‎‎

—‎‎

20%‎
20 йилдан 25 йилгача бўлганда ‎‎

—‎‎

25%‎
25 йилдан ортиқ бўлганда ‎‎

—‎‎

30%
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
9 июлдаги 343-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар ва адлия органлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 32-модда)
ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ

Номи ‎

Лавозим маошларига ‎нисбатан
фоизларда ‎қўшимча ҳақ миқдори

3-даражали юрист‎‎

15‎

2-даражали юрист‎‎

16‎

1-даражали юрист‎

16‎

3-даражали адлия маслаҳатчиси

17‎

2-даражали адлия маслаҳатчиси‎‎

17‎

1-даражали адлия маслаҳатчиси

18‎

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

Ҳақиқий давлат маслаҳатчиси‎

20‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда; 2013 й., 3-сон, 32-модда; 2014 й., 2-сон, 21-модда; 2017 й., 25-сон, 551-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180; 01.02.2018 й., 09/18/67/0636-сон, 18.07.2018 й., 09/18/544/1541-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)