Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.09.2011
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҳНАТ ВА АҳОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҳОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТўЛОВНИ ҲАМДА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИГА МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАР ВА АЖРАТМАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ, ТЎЛАШ ВА ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 6 апрелда 1333-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 46, 49, 2011-24, 23/1-сонли «Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1333-4, 09.09.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрь 567-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2004 йил параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйида илова қилинган ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низом* тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтгандан кейин 10 кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Ушбу қарор амалга киритилгандан кейин қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
«Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномани (2001 йил 16 март, рўйхат рақами 1018-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2001 йил 7 мартдаги 2001-21, 182-в, 17 ва 181/2-сонли қарори — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 6-сон;
«Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш»ни (2001 йил 18 октябрь, рўйхат рақами 1018-1-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2001 йил 20 сентябрь, 2001-95, 182-В-1, 97 ва 05/2573-сонли қарори — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 19-сон;
«Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш»ни (2003 йил 24. апрель, рўйхат рақами 1018-2-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирликларининг 2003 йил 11 апрель, 2003-32, 182-В-2, 50 ва 37 сонли қарори — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон.
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 февраль,
35-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 февраль,
74-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 февраль,
2004-24-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 февраль,
245-В-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 172-модда; 26-сон, 306-модда; 2005 й., 22-сон, 162-модда; 2007 й., 39-сон, 408-модда)