Ҳужжат 03.03.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 3 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 388]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2013 йил 9 январдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.06.03-12 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш нормалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 январь,
01/2-5-сон
Келишилди:
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2026 йил 12 январь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2025 йил 30 декабрь
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
2025 йил 26 декабрь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2025 йил 23 декабрь
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
2025 йил 20 декабрь
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2025 йил 12 декабрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 30 январдаги 01/2-5-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) суғориш тизимлари ва уларнинг элементларини (каналлар, коллекторлар, насос станциялари, инспекторлик йўллари, ёпиқ қувурлар, кўприклар ва сув тўсувчи дамбалар) лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳаволалар қўлланилган:
ШНҚ 2.05.03-22 «Кўприклар ва қувурлар».
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
гидротехника иншоотлари — сув омборлари тўғонлари, дарёлардаги, сойлардаги, каналлардаги ва коллекторлардаги тўғонлар, дарёлар ўзанларидаги тўсувчи иншоотлар, сув олиш, сув ўтказиш, сув ташлаш ҳамда қирғоқларни ҳимоя қилиш иншоотлари, гидроэлектростанциялар, насос станциялари;
каналлар — сув билан манбадан сувдан фойдаланувчиларнинг чегарасига қадар таъминлаш учун мўлжалланган сув хўжалиги объектлари;
суғориш тизими — суғориш учун сув етказиб берадиган каналлар ва иншоотлар мажмуи;
суғориш тармоғи — сувдан фойдаланувчиларнинг суғориладиган майдонларига, шунингдек бошқа объектларга каналлардан ва бошқа сув объектларидан сув етказиб бериладиган, сувдан фойдаланувчиларга мақсадли фойдаланиш учун берилган сув хўжалиги объекти;
вертикал зах қочириш — сизот сувлари сатҳини ёки ер ости сувларининг босимини пасайтириш мақсадида уларни чиқариб ташлаш учун мўлжалланган вертикал қудуқлар тизими;
горизонтал зах қочириш — суғориладиган майдонларда сизот сувларини критик чуқурлик сатҳидан паст даражага туширишни таъминлаш мақсадида уларни қабул қилиш ва чиқариб ташлаш учун мўлжалланган очиқ ёки ёпиқ турдаги зовурлар мажмуи.
3-боб. Умумий қоидалар
3. Суғориш тизимлари ҳамда уларнинг таркибий элементларини лойиҳалаш босқичи ШНҚ 1.03.03-23 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Сув хўжалиги ва мелиоратив объектларни қуриш ёки реконструкция қилиш бўйича лойиҳалар (ишчи лойиҳалар) таркиби ва мазмуни мазкур ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланиши керак.
4. Сув келтириш ва ташлаш схемалари, шунингдек асосий гидротехника иншоотлари конструкцияларининг техник ечимлари техник-иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш натижаларига асосан қабул қилиниши, бунда қуйидаги талаблар таъминланиши керак:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг лойиҳавий ҳосилдорлигига эришиш;
сув, ер ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида самарадорлиги юқори бўлган сувни тежайдиган технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини қўллаш;
техник-иқтисодий ҳисоблашга асосланган ҳолда технологик жараёнларни комплекс автоматлаштириш даражасини белгилаш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилишда санитария-гигиена талабларига риоя қилиш;
сувни тежайдиган технологияларни қўллашда ҳудуднинг грунт-иқлим шароити ва экин турини ҳисобга олган ҳолда мақбул сув истеъмолини таъминлаш, шунингдек комплекс ўғитлар ва химмелиорантларни етказиб бериш имкониятини яратиш.
5. Гидротехника иншоотлари ШНҚ 2.06.01-24, ШНҚ 2.06.04-21, ШҚН 2.06.08-21, ШНҚ 2.06.11-04 ҳамда ШНҚ 2.05.03-22 талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.
4-боб. Суғориш тизимлари таркибига кирувчи объектларни лойиҳалаш
1-§. Умумий қоидалар
6. Суғориш тизимининг таркиби мазкур ШНҚнинг 2-иловаси талабларига мувофиқ белгиланиши лозим.
7. Суғориш тизими суғориладиган ерларда мақбул мелиоратив режимларни яратиш учун зарур шароитларни таъминлаш мақсадида суғориладиган ҳудудлар ташқарисига оқова ва зах қочириш сувларининг тўсиқларсиз чиқариб юборилишини таъминлаши лозим.
8. Суғориш тизимлари таркибига кирувчи гидротехника ва мелиоратив иншоотлар синфи уларга бириктирилган суғориладиган ер майдонлари ёки сув олиш майдонлари кўрсаткичларига асосан белгиланиши керак.

Т/р

Суғориладиган ерларнинг майдони (сув олиш майдонлари), минг ha

Синф

1.

150 минг ha дан ортиқ

I синф

2.

75 — 150 минг ha

II синф

3.

30 — 75 минг ha

III синф

4.

30 минг дан кам

IV синф

9. Янги ерларни суғориш ҳамда мавжуд суғориладиган ерларни қайта қуришни лойиҳалашда қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга эҳтиёжи ҳар бир экин тури ва табиий-иқлим минтақаси учун ҳисоб-китоб-баланс усули асосида аниқланиши лозим.
10. Табиий дренаж қобилияти кучсиз бўлган ва ер ости сувлари сатҳини оптимал қуритиш нормасига тушириш имкони мавжуд бўлмаган ер майдонларида қайта шўрланишнинг олдини олиш мақсадида «шўр ювиш» тартибини (режимини) таъминлаш учун ҳисобий суғориш нормасини 10 — 30 фоизгача оширишга йўл қўйилади.
11. Суғориш ва зах қочириш тизимларининг турини танлашда, шунингдек ердан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичларни инобатга олиш керак:
а) ердан фойдаланиш коэффициенти (ЕФК):
бу ерда:
wnetto — «netto» майдони (қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган фойдали майдон);
wbrutto — каналлар, коллекторлар, йўллар ва бошқа объектлар остидаги майдонларга қўшилган «netto» майдони;
б) ялпи майдондан фойдаланиш коэффициенти (ЯМФК):
ЯМФК = wnetto/wyalpi;
бу ерда, wyalpi — «қўшилган» ерлар, кўллар, сув остидаги ерлар, ботқоқлар, тепаликлар ва бошқа фойдаланиш имконияти чекланган ҳудудларни ўз ичига олган умумий ялпи майдон.
12. Минераллашуви юқори бўлган сувлардан суғориш мақсадида фойдаланиш ҳажмлари сув-туз баланси ҳисоб-китоблари асосида аниқланиши лозим.
13. Экинларнинг илдиз тизими ривожланган ҳисобий грунт қатламида даврий сув танқислиги кузатиладиган шароитларда суғориш тизимлари таркибида қурғоқчилик даврида грунтни сунъий намлантиришни таъминловчи гидротехника ва мелиоратив иншоотлар лойиҳаланиши керак.
Гидротехника ва мелиоратив иншоотларни қуришнинг мақсадга мувофиқлиги техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ҳамда сув баланси ҳисоб-китоблари асосида асосланиши зарур.
2-§. Суғориш тармоғи
14. Суғориш тармоқлари жой рельефининг юқори белгилари бўйича жойлаштирилиши ва лойиҳалаштирилиши лозим.
15. Суғориш тармоқларини каналлар ёки лотоклар кўринишида очиқ турда, шунингдек ер остида жойлаштирилган қувурли сув ўтказгичлар кўринишида ёпиқ турда лойиҳалаш лозим.
16. Очиқ каналларни қияликлар ва асосни мустаҳкамловчи қопламалар билан мустаҳкамланган ҳолда ёки ер ўзанида лойиҳалашга йўл қўйилади.
Суғориш тармоқлари конструкциясини танлаш сув ресурсларини тежашни ҳисобга олган ҳолда турли вариантларни таққослаш ҳамда техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар натижаларига асосан амалга оширилиши керак.
17. Ички хўжалик суғориш тармоғининг барча каналлари ҳисобий «брутто» сув сарфи асосида, суғориш тизимининг фойдали иш коэффициенти (ФИК)ни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
18. Эгатлаб суғориш усули қўлланилганда каналларнинг нормал (ҳисобий) сув сарфи суғориш тизимининг фойдали иш коэффициенти (ФИК) ва каналга бириктирилган суғориладиган майдонларни ҳисобга олган ҳолда максимал гидромодуль бўйича белгиланиши лозим.
19. Бош сув тақсимлаш иншоотининг ҳисобий сув сарфи сув айланиш ҳисоб схемасига мувофиқ, шунингдек иншоотнинг фойдали иш коэффициенти (ФИК)ни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши, бунда бош сув тақсимлаш иншоотининг сув сарфи бир вақтнинг ўзида сув оладиган қуйи даражали каналларнинг ҳисобий сув сарфлари йиғиндисига тенг қилиб қабул қилиниши лозим.
20. Каналнинг фойдали иш коэффициенти (ФИК) канал орқали етказиб бериладиган фойдали сув сарфининг каналга киритиладиган бошланғич сув сарфига нисбати сифатида қабул қилиниши ва қуйидаги формула бўйича аниқланиши керак:
FIK = Qnetto/Qyalpi
21. Суғориш тармоқларининг ҳисобий сув сарфи максимал гидромодуль ва суғориш участкаси майдони кўрсаткичларига асосан аниқланиши лозим.
3-§. Қишлоқ хўжалиги экинларини анъанавий суғориш усуллари ва техникаси
22. Етиштириладиган экинлар учун мақбул агротехник ва мелиоратив шароитларни яратиш мақсадида экинлар томонидан сарфланадиган эвапотранспирация миқдорини қоплашни таъминловчи сунъий суғориш амалга оширилиши керак.
23. Суғориш усули ва суғориш техникаси туридан қатъи назар қуйидаги талабларни таъминлаши лозим:
суғориш сувини суғориш даласи узунлиги бўйлаб ҳамда грунтнинг фаол қатлами чуқурлиги бўйича бир текис тақсимлаш;
суғориш сувининг грунтнинг фаол қатлами остки қисмига ортиқча сизилишига, меъёрдан ортиқ буғланишига ва ташламалар орқали йўқотилишига йўл қўймаслик;
грунтнинг табиий донадорлик тузилишини сақлаш, грунтнинг ботқоқланишига йўл қўймаслик, шунингдек суғориш жараёнини механизациялаш ва автоматлаштириш имкониятини таъминлаш ҳамда юқори иш унумдорлиги ва суғориш сифатига эришиш;
қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва барқарор ҳосил олиш учун зарур бўлган мақбул сув режимини шакллантириш.
24. Етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга сарфланадиган сувнинг миқдори экиннинг баргларидан, танасидан ва грунт юзасидан буғланган сувнинг умумий йиғиндиси сифатида аниқланиши керак.
25. Қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмоли миқдори об-ҳаво шароити, грунт юзасига тушаётган иссиқлик энергияси миқдори, грунт намлиги, етиштирилаётган экин тури ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш керак.
26. Қишлоқ хўжалиги экинларининг мавсумий суғориш нормаси жорий йилда режалаштирилган ҳосилдорликка эришишни таъминлаш мақсадида вегетация даврида 1 ha суғориладиган майдонга бериладиган умумий сув миқдори сифатида қабул қилиниши лозим. Мавсумий суғориш нормаси m³/ha ўлчов бирлигида белгиланиши керак.
27. Мавсумий суғориш нормаларининг миқдорлари экин турлари ҳамда экин етиштириладиган даланинг грунт шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиш керак.
Ер устидан эгатлаб суғориш усули учун мавсумий суғориш нормалари қуйидаги оралиқларда белгиланишига йўл қўйилади:
ғўза учун — 5 000 — 9 000 m3/ha;
кўп йиллик ем-хашак экинлари учун — 2 000 — 10 000 m3/ha;
маккажўхори учун — 2 000 — 5 000 m3/ha;
ғалла (бошоқли дон) учун — 1 000 — 5 000 m3/ha;
сабзавот-полиз экинлари учун — 2 000 — 8 000 m3/ha;
боғ ва узумзор учун — 1 500 — 7 000 m3/ha.
Муайян экиннинг мавсумий суғориш нормаси мавсум давомида амалга ошириладиган бир марталик суғориш нормаларининг йиғиндиси сифатида аниқланиши керак.
4-§. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш тартиб (режим)лари
28. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш тартиби (режими) уларнинг биологик хусусиятлари, табиий-иқлим ва хўжалик шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғориш нормалари, муддатлари ҳамда сонини инобатга олган ҳолда белгиланиши керак.
Грунтнинг ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган намлик даражаси қабул қилинган суғориш тартиби (режими) асосида таъминланиши лозим.
29. Суғориш тартиби (режими) экинларнинг сувга бўлган умумий талабини акс эттирувчи ҳисобий-ташкилий омил сифатида қабул қилиниши ва қуйидаги асосий кўрсаткичларни ўз ичига олиши зарур:
умумий (мавсумий) суғориш нормаси;
бир марталик суғориш нормаси;
суғоришлар сони;
суғориш муддатлари (суғоришлар ўртасидаги оралиқ даврлар).
30. Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш тартиб (режим)ларини белгилашда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
суғориш тартиб (режим)и экинларининг ривожланиш фазалари ва агротехника талабларига мос келиши;
грунтнинг сув, озуқа ва иссиқлик тартиб (режим)ларининг мақбул ҳолатда бўлишига кўмаклашиши;
грунт унумдорлигини оширишига хизмат қилиши, ботқоқланиш, шўрланиш ва грунт эрозиясига йўл қўймаслиги.
31. Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш тартиби (режими) қуйидаги табиий ва хўжалик омиллари таъсирида шакллантирилиши ва асосланиши лозим:
иқлим ва об-ҳаво шароитлари (ҳаво ҳарорати, атмосфера ёғинлари миқдори ва уларнинг йил давомида тақсимланиши, ҳаво намлиги, буғланиш интенсивлиги ҳамда шамол тезлиги кўрсаткичлари);
экин даласининг грунт шароитлари (грунтининг механик таркиби, тузилиши, сув-физик хусусиятлари, шўрланганлик даражаси);
гидрогеологик шароитлари (сизот сувлари сатҳи, минерализацияси ва уларнинг вегетация даврида ўзгариш динамикаси);
иқтисодий-хўжалик шароитлари (экинларни етиштиришнинг агротехникалари, грунт унумдорлиги, ҳосилдорлик).
32. Бир гектар майдонда жойлашган қишлоқ хўжалиги экинини суғориш учун сарфланадиган умумий сув сарфи (E) буғланиш ва транспирация жараёнларига сарфланадиган сув миқдорларининг йиғиндиси сифатида қабул қилиниши ҳамда қуйидаги формула бўйича аниқланиши керак:
E = Еbugʻ + Еtrans = k·Y;
бу ерда:
Еbugʻ — буғланишга сарфланадиган сув миқдори, (m3/ha);
Еtrans — транспирацияга сарфланадиган сув миқдори, (m3/ha);
Y — режалаштирилган ҳосилдорлик, (t/га ёки q/га);
k — бир бирлик (тонна, центнер) ҳосилни етиштириш учун сарфланадиган сув миқдори (m3/t, m3/q).
Маълум миқдордаги бир марталик ҳосилни шакллантириш учун зарур бўладиган суғориш нормаси (ғўза учун) қуйидаги жадвалга асосан аниқланиши лозим:

Ҳосилдорлик, q/ha

Сувнинг миқдори, m3/q

20

190 — 280

30

140 — 240

40

130 — 200

50

120 — 175

33. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун зарур бўлган суғориш нормаси ҳисобий грунт қатлами учун сув баланси тенгламаси асосида аниқланишига йўл қўйилади.
Ҳисобий грунт қатлами учун сув баланси тенгламаси қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:
бу ерда:
М — суғориш нормаси, (m3/ha);
Wss — сизот сувлари ҳисобига мавсумнинг бошланишида шаклланган намликнинг миқдори, m3/ha;
Wvb — грунтдаги намликнинг мавсум бошланишидаги миқдори;
Wvo — грунтдаги намликнинг мавсум охиридаги миқдори;
Wqatosh — вегетация даврида грунт фаол қатламининг ошиши ҳисобига юзага келган намлик миқдори.
34. Суғоришни режалаштиришда суғориш даврида далага етказиб берилаётган сувнинг маълум қисми фильтрация, буғланиш, оқиб кетиш ва бошқа технологик йўқотишлар ҳисобига йўқолиши ҳисобга олиниши лозим.
Суғориш учун қабул қилинадиган сувнинг ушбу йўқотишлар ҳисобга олинган умумий миқдори брутто суғориш нормаси қуйидаги формула бўйича аниқланиши керак:
бу ерда:
Мbrutto — брутто суғориш нормаси, (m3/ha);
Мnetto — нетто (соф) суғориш нормаси, (m3/ha);
Кsfk — суғоришда сувдан фойдаланиш коэффициенти, m3/ha.
5-§. Қишлоқ хўжалиги экинларини эгатлаб суғориш техникаси
35. Грунтнинг фаол қатламида намликнинг бир текис тақсимланишини таъминлаш мақсадида грунтнинг механик таркибига кўра эгатларнинг кенглиги белгиланиши, бунда уларнинг кенглиги қуйидагича бўлиши лозим:
енгил механик таркибга эга қумоқ грунтли далаларда — 0,6-0,7 m;
ўртача оғирликдаги соз грунтли далаларда — 0,7-0,8 m;
оғир механик таркибга эга соз грунтли далаларда — 0,9 m.
36. Нам тўплаш ва экинни экишдан олдинги суғоришларда агар дала кузда шудгорланган бўлса, эгатларнинг кенглиги грунт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 0,7 m дан 1,0 m гача қилиб белгиланиши керак.
Бир йиллик қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш учун қўлланиладиган эгатларнинг кенглиги мазкур экинларни етиштиришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда 0,6-0,7 m қилиб қабул қилиниши лозим.
37. Экинларни эгатлаб суғориш усули табиий ҳолда текис бўлган ёки агротехник тадбирлар натижасида текисланган ҳамда нишаблиги 0,02 — 0,03 дан катта бўлган экин майдонларида қўлланилиши керак.
38. Эгатлар экин майдонининг нишаблиги, грунтнинг сув ўтказувчанлиги, экин тури, қаторлар оралиғига (0,45 — 1,5 m) кўра бошидан охиригача ўзгармас, узунлиги эса қисқа (50 — 60 m) ёки узун (200 — 400 m) бўлишига йўл қўйилади.
39. Эгатлаб суғоришда бир эгатга бериладиган сув сарфи 0,1 l/s дан 3,0 l/s гача оралиқда қабул қилинишига йўл қўйилади.
Эгатлар ариғининг чуқурлигига кўра қуйидаги турларга ажратилиши лозим:
кичик эгатлар — 8 — 12 cm;
ўрта эгатлар — 15 — 25 cm;
чуқур эгатлар — 30 — 40 cm.
40. Ариғи тўлдириб сув бериладиган эгатлар қуйидаги шароитларда қўлланилиши керак:
нишабсиз ва нишаблиги кичик (0,002 дан кам) бўлган экин майдонларида суғоришни катта миқдорларда амалга ошириш зарур бўлган ҳолларда (нам тўпловчи суғоришлар вақтида), шунингдек кенг қаторли қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда;
майдон қиялиги катта (0,015 дан ортиқ) ва тўлдирилмайдиган ариқлар билан суғорилганда грунт эрозияси кучли бўладиган ерларда;
грунтнинг сув ўтказувчанлиги паст бўлган майдонларда суғориш сувини талаб этилган ҳажмда етказиб бериш ҳамда грунтнинг фаол қатламида намликни таъминлаш мақсадида.
41. Ариғи тўлдириб суғориладиган эгатлар қиялик йўналиши бўйлаб олиниши ва уларнинг чуқурлиги 20 — 30 cm, узунлиги эса 40 — 80 m қилиб қабул қилиниши лозим.
Эгатнинг бутун узунлиги бўйлаб грунтнинг бир текис намланишини таъминлаш мақсадида эгатлар энг кичик қиялик йўналиши бўйлаб жойлаштирилиши керак.
42. Эгатлаб суғориш усулининг самарадорлиги 60 — 70 фоизни ташкил қилиши, бунда суғориш жараёнида берилаётган сувнинг камида 60 — 70 фоиз қисми экинлар томонидан ўзлаштирилиши лозим.
43. Эгатлаб суғориш усулида суғоришга берилган сувнинг қолган 30 — 40 фоиз қисми буғланиш, грунтнинг фаол қатламидан пастга чуқур сингиш ҳамда эгатлар охиридан сарфланиши керак.
44. Эгатлар бўйича суғориш усули жойнинг қиялиги 0,05 гача бўлган майдонларда қўлланилиши керак.
45. Эгатлар бўйича сув тақсимлаш иншоотлари мавжуд бўлган ва техник-иқтисодий ҳамда технологик асосланиш таъминланган ҳолларда мазкур усулни жойнинг қиялиги 0,1 гача бўлган майдонларда қўллашга йўл қўйилади.
46. Жойнинг рельефи ҳамда грунтнинг механик таркиби ва сувни шимиш (сингдириш) хусусиятларига кўра бўйлама ёки кўндаланг суғориш схемаларини қўллаш лозим.
47. Кўндаланг суғориш схемаси бўйлама суғоришга нисбатан қўлланилишига йўл қўйилади, бунда эгатлар узунлиги 250 — 300 m дан кам бўлмаслиги лозим.
48. Кўндаланг суғориш схемасида кўндаланг ўқариқлар орасидаги масофа грунтнинг сувни сингдириш қобилиятига боғлиқ ҳолда 55 — 60 m дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
49. Эгатлар узунлиги ва улардаги сув сарфи ер юзасининг қиялиги ҳамда грунтнинг сув-физикавий хусусиятларига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
50. Эгатлар бўйича суғориш техникаси элементларининг мақбул қийматлари мазкур ШНҚнинг 3-иловаси талабларига мувофиқ ҳамда лойиҳани асослаш учун бажарилган изланишлар натижаларига асосан тайинланиши керак.
51. Эгатлар узунлиги, кўндаланг ўқариқлар орасидаги масофа ва эгат учун сув сарфи лойиҳада қўлланиладиган суғориш техникаси ва суғориш қурилмалари хусусиятларига мувофиқ мослаштирилиши зарур.
52. Суғориш тизимлари орасидаги масофа бўйлама суғориш схемасида суғориш ускуналарининг узунлигига кўра, кўндаланг суғориш схемасида эса эгатлар узунлигига асосида қабул қилиниши керак.
53. Сув чиқариш ускуналари (гидрантлар) орасидаги масофа бўйлама суғориш схемасида эгат узунлигига тенг, кўндаланг суғориш схемасида эса суғориш ускунасининг узунлигига тенг қилиб қабул қилиниши лозим.
54. Бўйлама суғориш схемасида суғориш участкалари майдони 8 — 12 ha, суғориш участкаси кенглиги 200 — 250 m қилиб қабул қилиниши керак.
Суғориш участкаси узунлиги эгатлар узунлигига каррали қилиб белгиланиши лозим.
55. Суғориш участкаси узунлиги 500 — 600 m қилиб қабул қилиниши керак.
Кўндаланг суғориш схемасида суғориш участкаси кенглиги эгат узунлигига тенг қилиб қабул қилиниши лозим.
Кўндаланг суғориш схемасида суғориш участкаларининг оптимал майдони 25 — 40 ha қилиб қабул қилиниши керак.
6-§. Экин даласини йўлакларга (полоса) бўлиб суғориш
56. Ёйиб экиладиган (уруғи сепиладиган) экинларни, жумладан бошоқли дон экинлари, бир йиллик ва кўп йиллик ўтларни суғоришни ташкил қилиш мақсадида экин даласи йўлакларга (полоса) бўлиб чиқилиши ва суғориш шу йўлаклар (полоса) бўйича амалга оширилиши лозим.
57. Экин даласини йўлакларга (полоса) бўлиб суғориш учун далада ҳар 3-4 m кенгликда грунт кўтармалари шакллантирилиши, бунда йўлакнинг (полоса) четларидаги грунт кўтармалари баландлиги h = 0,1-0,2 m қилиб қабул қилиниши ва сув ҳаракатини икки томондан чегаралаб, уни бир йўналишда ҳаракатлантириш таъминланиши лозим.
58. Йўлакларга (полоса) юборилган сув ер юзаси бўйлаб ҳаракатланиши ҳамда йўлакнинг (полоса) бутун юзасини 2-3 cm қалинликда қоплаш керак.
59. Экин даласини йўлакларга (полоса) бўлиб суғоришда уларга сув бериш қуйидаги икки усулдан бири бўйича амалга оширилиши лозим:
суғориладиган йўлакка (полоса) сув даланинг бош томонидан берилиши;
йўлакка (полоса) сув ён томонда жойлашган бўйлама ариқдан берилиши.
60. Экин даласини йўлакларга (полоса) бўлиб суғоришни ташкил этишда кўндаланг нишаблиги мавжуд бўлмаган тур танланиши керак.
Кенглиги 3,6 — 4,2 m бўлган йўлаклар (полоса) учун кўндаланг нишаблик 0,003 дан ошмаслиги зарур.
61. Экин даласи йўлакларга (полоса) бўлиб суғорилганда бир марталик суғориш нормаси 1000 — 1500 m³/ha оралиғида белгиланиши керак.
Даланинг охиридан сувнинг ташланишининг (оқиб кетишини) олдини олиш мақсадида суғориш вақтида сув полосанинг 3/4 қисм узунлигини қоплаши билан далага сув бериш тўхтатилиши лозим.
62. Йўлакларга (полоса) бўлиб суғоришда йўлаклар (полоса) кенглиги қишлоқ хўжалиги техникасининг осма қурилмалари (агрегатлар) параметрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.
Ер юзасининг кичик қияликларига эга майдонларда йўлаклар (полоса) кенглигини 8,0 m дан ортиқ қилиб қабул қилишга асослантиришлар мавжуд бўлган ҳолларда йўл қўйилади.
7-§. Экин даласини полларга бўлиб бостириб суғориш
63. Экин даласини полларга бўлиб бостириб суғориш усулини доимий тарзда ҳам даврий равишда ҳам қўллашга йўл қўйилади.
64. Полларга бўлиб бостириб суғориш усули шоли майдонларини суғоришда ва шўрланган экин майдонларининг шўрини ювишда қўлланилиши керак.
Ушбу усулни қўллаш учун дала майдони олдиндан 0,2 ha дан 0,5 ha гача бўлган полларга бўлиб чиқилиши лозим.
65. Полларнинг тўрт тарафи баландлиги 0,2-0,3 m бўлган грунт кўтармалари билан ўраб чиқилиши лозим. Поллар нишабликсиз текис юзали қилиб тайёрланиши лозим. Пол тубининг нишаблиги 0,0005 — 0,001 қийматдан ошмаслиги керак.
66. Суғориш вақтида пол суғориш суви билан 10 — 20 cm қалинликда тўлдирилиши лозим.
67. Полларга сув белгиланган муддатларда берилиши ва сув бериш оралиғи одатда 7-8 кун қилиб қабул қилиниши керак. Шоли каби сувда ўсадиган экинларни суғоришда полда доимий равишда 10 — 15 cm қалинликдаги сув қатлами сақланиши керак.
8-§. Томчилатиб суғориш
68. Томчилатиб суғориш тизимининг ҳисобий сув сарфи энг катта суғориш участкасидаги томизғичларнинг умумий сони ва битта томизғичнинг сув сарфи асосида қуйидаги формула бўйича аниқланиши керак:
бу ерда:
Qc — бир вақтда суғориладиган участкасининг лойиҳавий сув сарфи, l/s;
Nt — участкадаги томизғичларнинг умумий сони, дона;
qt — битта томизғичнинг бир соатдаги лойиҳавий сув сарфи, l/h;
3600 — ўтиш коэффициенти.
Энг катта суғориш участкасининг сув сарфи (Q) томчилатиб суғориш тизимининг ҳисобий сув сарфи (Qh) сифатида қабул қилинади.
Қабул қилинган ҳисобий сув сарфи ва қувурдаги сув оқимининг йўл қўйиладиган тезлиги (В=1,2 — 1,8 m/s) асосида тарқатувчи қувурнинг диаметри танланади.
Томчилатиб суғориш тизимининг лойиҳавий сув сарфини белгилашда ҳисобий сув сарфини 30 фоизгача ошириш назарда тутилиши лозим.
Қабул қилинган лойиҳавий сув сарфи асосида магистраль қувур диаметри, фильтрлаш қурилмалари ва насос ускуналарининг техник параметрлари белгиланиши зарур.
69. Томчилатиб суғориш тизимида магистраль қувурнинг бош қисмидаги сув босимини аниқлаш учун магистраль ва тарқатувчи қувурлар, шунингдек тизим таркибига кирувчи барча иншоотлардаги босим исрофлари ҳисоблаб чиқилиши керак.
Магистраль ва тарқатувчи қувурдаги ҳисобий босим исрофи қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:
бу ерда:
h — узунлиги 100 m бўлган қувурдаги босими исрофи, kg/сm2;
L — қувурнинг ҳақиқий узунлиги, m;
Н — даланинг қувур бўйлаб нишаблиги, m.
Магистраль ва тарқатувчи қувурдаги ҳисобий босим исрофи ни Шевелев жадваллари ёрдамида қуйидаги тенглик асосида ҳам аниқлашга йўл қўйилади:
бу ерда:
1000 — солиштирма босим исрофи ёки узунлиги 1000 m бўлган қувурдаги босим исрофи, m;
L — магистраль ёки тарқатувчи қувурнинг узунлиги, km.
70. Суғориш шлангларининг ишчи босими ҳамда тарқатувчи ва магистраль қувурлардаги ҳисобий босим исрофлари йиғиндиси томчилатиб суғориш тизимининг ҳисобий босими сифатида қабул қилиниши керак.
71. Томчилатиб суғориш тизимининг ҳисобий босими қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:
Ntstx=hishchi+htqx+hmqx;
бу ерда:
Ntstx — томчилатиб суғориш тизимининг ҳисобий босими, m;
Нishchi — томчилатиб суғориш тизими суғориш шлангларининг ишчи босими, m;
Нtqx — томчилатиб суғориш тизими тарқатувчи қувурининг ҳисобий босими, m;
Нmqx — томчилатиб суғориш тизими магистраль қувурининг ҳисобий босими, m.
Томчилатиб суғориш тизимининг ҳисобий босимини 10 фоизга ошириш орқали суғориш тизимининг лойиҳавий босимини белгилашга йўл қўйилади.
72. Томчилатиб суғориш тизимининг бош иншоотлари, жумладан ҳовуз-тиндиргич, насос станцияси ва фильтрлаш қурилмаларининг техник кўрсаткичлари суғориш тизимининг ҳисобий сув сарфи, ҳисобий босими ҳамда ишлатиладиган сувни тозалаш даражаси талабларига мувофиқ танланиши керак.
73. Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалашда тизимнинг гидравлик ҳисобини қуйидаги формулаларга асосан аниқлаш лозим:
а) томизғичли суғориш шланги (лента)даги томизғичларнинг оралиқ масофасини аниқлаш:
m
бу ерда:
Xtir — томизғичлар оралиқ масофаси, m;
Qtir — томизғичлар сув сарфи, l/h;
Itup — грунтнинг сувни сингдириш тезлиги, mm/h;
б) томизғичли суғориш шланги (лента)даги томизғичлар сонини аниқлаш:
дона
бу ерда:
ntir — томизғичли суғориш шланги (лента)даги томизғичлар сони, дона;
Llen — суғориш қувурининг узунлиги, m;
Хtir — томизгичларнинг оралиқ масофаси, m;
в) томизғичли суғориш шланг (лента)даги сув сарфини аниқлаш:
m3/h
бу ерда:
Qlen — томизғичли суғориш шланг (лента)даги сув сарфи, m3/h;
qtir — томизгичларнинг сув сарфи, l/h;
г) томизғичли суғориш шланг (лента)ларининг максимал оралиқ масофасини аниқлаш:
m
бу ерда:
xlen.maks — томизғичли суғориш шланг (лента)ларининг максимал оралиқ масофаси, m,
xlen.maks ≥ хlen — эгат кенглигига мослаштирилади;
д) тарқатувчи қувурдаги томизғичли суғориш шланг (лента)лари сонини аниқлаш:
бу ерда:
nlen — тарқатувчи қувурдаги томизғичли суғориш шланг (лента)лар сони, дона;
Ltar — тарқатувчи қувурнинг узунлиги, m;
xlen — томизғичли суғориш шланг (лента)ларни жойлаштириш оралиқ масофаси, m.
е) тарқатувчи қувурнинг сув сарфини аниқлаш:
m3/s
бу ерда:
Qtar — битта тарқатувчи қувурдаги сув сарфи, m3/s.
ё) тизимдаги қувурларнинг ҳисобий диаметрини аниқлаш:
mm
бу ерда:
— тармоқдаги қувурларнинг ҳисобий диаметри, mm,
v — қувурдаги сувнинг тезлиги, m/s;
ж) тизимдаги қувурларнинг ҳисобий диаметрини аниқлаш:
m/s
бу ерда:
— тармоқ қувурларидаги сувнинг тезлиги, m/s;
з) тизимдаги тарқатувчи қувурлардаги ва томизғичли суғориш шланг (лента)лардаги босим йўқолишини аниқлаш:
m
бу ерда:
Ntar — тарқатувчи қувурлардаги ва томизғичли суғориш шланг (лента)лардаги босим йўқолиши, m;
Аkv — қувурнинг солиштирма қаршилиги (Ф. Шевелев жадвалидан олинади);
Kv — сарф модули, квадрат қаршилик соҳасида 1 га тенг қабул қилинган;
Ltar — тарқатувчи қувурнинг узунлиги, m;
и) тизимдаги магистраль қувурнинг сув сарфини аниқлаш:
m3/s
бу ерда:
— магистраль қувур сув сарфи, m3/s;
— тарқатувчи қувурлар сони, дона;
й) тизимдаги магистраль қувурнинг диаметрини аниқлаш:
; mm
бу ерда:
— магистраль қувур диаметри, mm;
к) магистраль қувурдаги тарқатувчи қувурлар сонини аниқлаш:
; m
бу ерда:
— магистраль қувурларнинг ҳисобий қисмининг узунлиги, m;
— суғориш секторлари сони, дона;
— битта сектордаги тарқатувчи қувурлар сони, дона;
л) магистраль қувурлардаги босим йўқолишини аниқлаш:
бу ерда:
— магистраль қувурлар ҳисобий қисми боши ва охиридаги босимлар, m;
— магистраль қувурларнинг ҳисобий қисмини боши ва охиридаги геометрик сатҳлар, m;
ƒ — ишқаланиш коэффициенти;
— қувур диаметри, mm;
— қаршилик коэффициенти;
— бошланғич тезлик коэффициенти;
— сувнинг зичлиги.
74. Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалашда магистраль қувурлар ер остидан (0,7 — 1,0 m чуқурликда) ёки ер устидан жойлаштирилишига йўл қўйилади.
75. Томчилатиб суғориш тизимининг тарқатувчи қувурлари зарур ҳажмдаги сувни ўтказиш ва текис тақсимлаш учун етарли диаметрга эга бўлиши керак.
Тарқатувчи қувурларнинг диаметрлари энг катта суғориш секторининг ҳисобий сув сарфи (Q) ва ҳисобий босими (hishchi+htkh) асосида танланиши лозим.
76. Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалашда кам нишабли майдонлар учун томизғичли шланг (лента)ларни сув сарфи, томизғичлар орасидаги масофа ва уларнинг диаметридан келиб чиқиб чегаравий узунликларини қуйидаги жадвалга асосан танлаш керак:

Томизғичлар орасидаги масофа,

сm

Қувурнинг диаметри Æ,

mm

Сув сарфи, l/h

1,4

1,6

2,0

4,0

Томчилатиб суғориш шлангларининг мақбул ҳисобланган узунлиги,

m

Тарқатувчи қувурларда таъминланган босим 1,2 — 1,5 atm бўлганда

20

16

75

70

60

40

18

95

85

75

45

20

110

100

90

55

22

130

120

100

65

30

16

100

95

80

50

18

120

110

95

60

20

145

135

115

70

22

170

155

135

85

40

16

120

110

95

60

18

145

135

115

75

20

180

160

140

85

22

210

190

160

100

50

16

190

180

160

120

18

220

205

185

135

20

255

240

205

150

22

290

270

240

170

Тизим қувурларида таъминланган босим 1,5 — 2,0 atm бўлганда

20

16

105

95

80

50

18

130

120

100

60

20

155

140

120

75

22

175

160

135

90

30

16

135

125

105

65

18

165

150

125

80

20

195

180

155

95

22

225

205

175

115

40

16

160

150

130

80

18

195

180

155

95

20

235

215

185

120

22

275

250

215

135

50

16

190

170

150

95

18

230

210

180

115

20

270

250

215

130

22

320

290

250

190

Изоҳ. Томизғичли суғориш шланг (лента)лари узунлигини қабул қилишда уларда келтирилган босим таъминланиши лозим.
9-§. Ёмғирлатиб суғориш тизимлари
77. Ёмғир томчисининг диаметри 1,0 — 1,5 mm оралиғида қабул қилинишига йўл қўйилади.
Ёмғирлатиш жадаллиги 0,5 — 2,0 mm/min оралиғида қабул қилиниши ва мазкур қийматлар грунтнинг сув ўтказувчанлиги ҳамда намланиш хусусиятларига мувофиқ танланиши лозим.
78. Ёмғирлатиб суғориш тизимининг ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш учун тизим жорий этиладиган ҳудуд бўйича қуйидаги дастлабки маълумотлар тўпланиши лозим:
а) ер майдони харитаси ва унга оид маълумотлар:
жойлашган ўрни ва рельефи;
сув манбаси;
электр таъминоти тизими (масофаси билан);
экин майдонининг ўлчамлари;
б) грунт маълумотлари:
грунтнинг механик таркиби;
грунт шўрланиш даражаси ва тури;
в) сув манбаси бўйича маълумотлар (сувнинг лойқалик даражаси ва сифат кўрсаткичи):
ер усти сув манбасининг таъминланганлик даражаси;
ер ости сув манбасининг сув чиқариш ҳажми (дебити) ва сифат кўрсаткичлари;
г) етиштириладиган экин бўйича маълумотлар:
экин тури;
экиннинг сувга бўлган талаби;
экинни экиш схемаси.
79. Ёмғирлатиб суғориш тизимининг лойиҳасини ишлаб чиқиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши лозим:
участка харитасида ёмғирлатиб суғориш тизимининг умумий схемасини ишлаб чиқиш;
ёмғирлатиб суғориш тизими жорий қилинадиган майдонни суғориш секторларига бўлиш;
ёмғирлатиб суғориш тизими схемасида (контур харитасида) тизимнинг бош иншоотларини мақбул нуқтада жойлаштириш;
ёмғирлатиб суғориш тизими иншоотлари, қувурлари ва суғориш тизимлари кўрсаткичларини аниқлаш (гидравлик ҳисоблар бажариш);
ёмғирлатиб суғориш тизими схемасида (контур харитасида) тизимнинг магистраль қувурларини жойлаштириш;
ёмғирлатиб суғориш тизимининг лойиҳавий сметасини ишлаб чиқиш;
ёмғирлатиб суғориш тизими лойиҳасининг тушунтириш хатини шакллантириш;
лойиҳа ҳужжатларини жамлаш ва ягона лойиҳа ҳужжати шаклида расмийлаштириш.
80. Ёмғирлатиб суғориш тизимини лойиҳалашда мазкур ШНҚнинг 81 — 100-бандларида келтирилган формулалар асосида қуйидаги параметрлар ҳисоблаб чиқилиши лозим:
суғориш секторлари бўйича сув сарфи;
тарқатувчи ва магистраль қувурлар диаметри ва узунлиги;
насос агрегатининг ҳисобий сув сарфи ва ишчи параметрлари.
81. Ёмғирлатиб суғориш нормаси қуйидаги формула асосида аниқланиши лозим:
; mm
бу ерда:
— суғориш нормаси, m3/ha;
— чегаравий дала нам сиғими, %;
— ўсимлик сўлиш намлиги (намликнинг қуйи чегараси), %;
— грунтнинг ҳажм оғирлиги, g/сm3;
— ҳисобий қатлам қалинлиги, m;
— суғориш режими, %;
— буғланишга кетадиган сув сарфи (шамол тезлиги ва ҳароратга боғлиқ 10 — 20 фоиз).
82. Экиннинг суғориш режими қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:
%
бу ерда, — экиннинг ўсиши ва ривожланиши фазаларида белгиланган суғориш тартиб (режим)и (чегаравий дала нам сиғимига нисбатан 65÷85 фоиз), %.
83. Ёмғирлатиб суғориш оралиқ муддати қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши керак:
кун
бу ерда:
— ҳисобий суғориш оралиғи, d;
— ўсимликнинг эвапотранспирацияси миқдори, mm/d.
84. Ёмғирлатиб суғориш давомийлиги қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши керак:
h
бу ерда:
— ёмғирлатиб суғориш давомийлиги, h;
— битта спринклернинг сув сарфи, l/h;
— бир гектар майдондаги спринклерлар сони, дона.
85. Суғориш участкасининг максимал сони қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши керак:
бу ерда:
— суғориш секторининг максимал сони (бутун сон), сектор;
— насос станциясининг суткалик иш вақти (max-20 h/d);
86. Суғориш тизимининг ёмғирлатиш жадаллигини қуйидаги формулага мувофиқ ҳисоблаш керак:
mm/h
бу ерда, — ёмғирлатиш жадаллиги, mm/h.
87. Суғориш сектори майдони қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши лозим:
ha
бу ерда:
— суғориш секторининг майдони, ha;
— ёмғирлатиб суғориш контурининг умумий майдони, ha.
88. Спринклерлар жойлашган битта суғориш қувури сув сарфини қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши керак:
m3/h
бу ерда:
— битта суғориш қувуридаги сув сарфи, m3/h;
— битта суғориш қувуридаги спринклерлар сони, дона.
89. Спринклерларнинг максимал оралиқ масофасини қуйидаги формула орқали аниқлаш лозим:
m
бу ерда:
— спринклерларнинг максимал оралиқ масофаси, m;
— спринклернинг ишчи радиуси, m.
90. Спринклерлар жойлашган суғориш қувурларининг максимал оралиқ масофаси қуйидаги шартга мувофиқ белгиланиши лозим:
бу ерда, Xs.q. — спринклерлар жойлашган суғориш қувурларини жойлаштиришнинг максимал оралиқ масофаси, m.
91. Битта тарқатувчи қувурга (спринклерлар ўрнатилган) суғориш қувурлари сонини қуйидаги формулага мувофиқ аниқлаш керак:
дона
бу ерда:
— тарқатувчи қувурдаги томизгичли суғориш қувурлари сони;
— тарқатувчи қувурнинг узунлиги, m.
92. Спринклерлар ўрнатилган битта суғориш қувуридаги сув сарфи қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши лозим:
m3/h
бу ерда, Qs.s.q — спринклерлар ўрнатилган битта суғориш қувурдаги сув сарфи, m3/h.
93. Битта тарқатувчи қувурдаги сув сарфи қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши керак:
m3/h
бу ерда, Qtar — битта тарқатувчи қувурдаги сув сарфи, m3/s.
94. Тармоқдаги қувурларнинг ҳисобий диаметри қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши керак:
mm
бу ерда:
— тармоқдаги қувурларнинг ҳисобий диаметри, mm;
— қувурдаги сувнинг тезлиги, m/s.
95. Тармоқ қувурларидаги сувнинг тезлигини аниқлаш:
бу ерда, kv — тармоқ қувурларидаги сувнинг тезлиги, m/s.
96. Тарқатувчи ва суғориш қувурларидаги босим йўқолишини қуйидаги формулага мувофиқ аниқлаш керак:
m
бу ерда:
— тарқатувчи ва суғориш қувурларидаги босим йўқолиши, m;
— қувурнинг солиштирма қаршилиги, Ф. Шевелев жадвалидан олинади;
— сарф модули, квадрат қаршилик соҳасида 1 га тенг қабул қилинган.
97. Магистраль қувур сув сарфи қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши керак:
m3/s
бу ерда:
— магистраль қувур сув сарфи, m3/s;
— тарқатувчи қувурлар сони, дона.
98. Магистраль қувур диаметри қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши лозим:
mm
бу ерда, — магистраль қувур диаметри, mm.
99. Магистраль қувурдаги тарқатувчи қувурлар сони қуйидаги формулага мувофиқ аниқланиши керак:
дона
бу ерда:
— магистраль қувурлар ҳисобий қисмининг узунлиги, m;
— суғориш секторлари сони, дона;
— битта сектордаги тарқатувчи қувурлар сони, дона.
100. Магистраль қувурлардаги босим йўқолишини қуйидаги формулага мувофиқ аниқлаш керак:
бу ерда:
— магистраль қувурларнинг боши ва охиридаги ҳисобий босими, m;
— магистраль қувурларнинг боши ва охиридаги ҳисобий геометрик сатҳлари, m;
ƒ — ишқаланиш коэффициенти;
— қувур диаметри, mm;
— қаршилик коэффициенти;
— бошланғич тезлик коэффициенти;
— сувнинг зичлиги.
10-§. Дискрет суғориш тизими
101. Дискрет суғориш тизими қуйидаги турларга бўлинади:
паст босимли дискрет суғориш тизими (сув босими 0,1 Atm дан кам бўлмаслиги лозим);
ўрта босимли дискрет суғориш тизими (сув босими 0,2 Atm дан кам бўлмаслиги керак);
юқори босимли дискрет суғориш тизими (сув босими 0,5 Atm дан кам бўлмаслиги лозим).
102. Дискрет суғориш тизимини лойиҳалашда экин майдонининг сув таъминоти ҳолати, грунтнинг механик таркиби ҳамда ер юзасининг нишаблиги ҳисобга олиниши керак.
Паст босимли дискрет суғориш усули экин даласига сув новлар (лоток) ёки қувурлар тизими орқали етказиб бериладиган ҳамда ушбу сув ўтказгичлардаги ишчи босим 0,1 Atm дан кам бўлмаган шароитларда қўлланилиши лозим.
Пахта майдонларини дискрет усулда суғоришда суғориш вақтини қисқартириш ва суғориш самарадорлигини ошириш мақсадида эгатлар узунлигини одатда қабул қилинадиган қийматларга нисбатан 50 фоизгача оширишга йўл қўйилади.
103. Сув тақсимловчи қувурлар тешикчаларининг оралиқ масофаси экин тури ва қатор ораси кенглигига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
Ғўза ва кузги бошоқли дон экинлари учун тешикчалар оралиқ масофаси қатор орасига мос равишда 0,6 m (қатор ораси 60 cm) ёки 0,9 m (қатор ораси 90 cm) қилиб қабул қилинишига йўл қўйилади.
Сабзавот экинлари учун тешикчалар оралиқ масофаси 0,7 m (қатор ораси 70 cm) қилиб қабул қилиниши лозим.
Экин қатор оралатиб суғорилиши режалаштирилган ҳолатларда тешикчалар оралиқ масофасини мос равишда 1,2 m, 1,8 m ёки 1,4 m бўлишига йўл қўйилади.
104. Сув тақсимловчи қувур тешикларининг диаметри эгат узунлиги, майдон нишаблиги ва эгатга бериладиган ҳисобий сув сарфига боғлиқ ҳолда белгиланиши лозим.
Қумоқ ва тошлоқ ерларда, шунингдек эгат нишаблиги кичик бўлган майдонларда тешик диаметрини 20 — 30 mm қилиб қабул қилишга йўл қўйилади.
Юқори нишабликли майдонларда ёки сувнинг ҳаракати тезлашиши эҳтимоли юқори бўлган шароитларда тешик диаметрини 15 — 20 mm қилиб қабул қилишга йўл қўйилади.
Тешик диаметрини белгилашда тармоқдаги сувнинг ишчи босими ҳисобга олиниши ва ишчи босим ўзгарганда тешик диаметри мос равишда ўзгартирилиши керак.
105. Турли механик таркибга эга грунтлар ва нишабликка эга майдонларда дискрет суғориш усулида эгатга бериладиган сув сарфлари қуйидаги жадвал кўрсаткичларига асосан белгиланиши лозим, l/s.

Дала тупроғининг сув ўтказувчанлиги

Эгатнинг нишаблиги (ўртача кўрсаткичлар)

0,00175

0,0025

0,005

0,0075

юқори, А

1,6

1,5

1,1

0,7

ўрта, Б

1,25

1,2

1,0

0,6

паст, В

1,0

0,95

0,8

0,5

Грунтнинг сув ўтказувчанлиги, нишаблиги, эгат узунлигини ҳисобга олган холда сув сарфи, сув бериш сони ва муддати белгиланиши керак.
11-§. Грунтнинг ичидан суғориш
106. Грунт остидан суғоришда қўлланиладиган қувурлар қаттиқ (мустаҳкам) бўлиши ва грунт остидаги босим таъсирида эзилиб қолмаслиги лозим.
107. Илдиз қатламини ер ости намлантиргичларидан капилляр йўл билан намлантириш имконини яратадиган грунтни ичидан суғориш тизимларини қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув танқислиги кучли бўлган қирларда, ярим чўл ва чўл зоналарида қўллашга йўл қўйилади.
108. Грунтни ичидан суғориш тизимларини қўллашда қуйидаги шартлар таъминланиши керак:
ҳудуд рельефининг қиялиги 0,01 дан ошмаслиги;
грунт шўрланмаган бўлиши, енгил, ўрта ёки оғир механик таркибга эга бўлиши ҳамда капилляр кўтарилиш тезлиги 0,5 mm/min дан кам бўлмаслиги.
109. Грунтни ичидан суғориш тизимларида сув тарқатувчи тармоқ пластмасса ёки хризотилцемент қувурлардан тайёрланиши ва ер остида ўрнатилиши керак.
110. Намлантиргичлар тизими лойиҳасида қуйидаги шартларга риоя қилиниши лозим:
намлантиргичлар узунлиги давомида жойнинг қиялиги 0,01 дан ошмаслиги;
намлантиргичларни ер остига ўрнатиш чуқурлиги 0,4 — 0,6 m оралиғида қабул қилиниши;
намлантиргичларнинг максимал узунлиги 250 m дан ошмаслиги.
Сепиб (ёйиб) экиладиган экинлар учун намлантиргичлар орасидаги масофа грунтнинг гранулометрик таркибига боғлиқ ҳолда қуйидаги қийматларда қабул қилинишига йўл қўйилади:
енгил механик таркибли грунтларда — 1,0 m;
ўрта механик таркибли грунтларда — 1,5 m;
оғир механик таркибли грунтларда — 2,0 m.
111. Ерга ишлов бериш қатламининг қуйи қисмида сув тортиш қобилияти юқори бўлган қумли-қумоқ ва енгил қумоқ грунтларда намлантиргичларни кенглиги 0,7 m бўлган полиэтилен қопламали экран устига ётқизишга йўл қўйилади.
Полиэтилен экран қўлланилганда намлантиргичлар орасидаги масофани 2,0 m гача узайтиришга йўл қўйилади.
112. Боғ ва узумзорлар учун намлантиргичлар орасидаги масофа экин қаторлари орасидаги масофага тенг қилиб қабул қилиниши лозим.
Намлантиргичлар сув чиқариш тешикларининг ўлчамлари ҳисобий босимда намлантиргичнинг узунлиги бўйича талаб этиладиган сув сарфини таъминлаши зарур.
Тешиклар параметрлари қуйидагича қабул қилиниши лозим:
айлана тешиклар диаметри — 1-2 mm, қадами — 50 — 100 mm;
бўйлама тешикларда эни — 1-2 mm, узунлиги — 35 — 40 mm, қадами — 200 — 400 mm.
113. Тизимни ювиш ва бўшатиш учун мўлжалланган сув чиқарувчи қувурларни лойиҳада хризотилцемент ёки пластмасса материалидан қабул қилиб, ер остига 0,5 m дан кам бўлмаган чуқурликда ётқизиш лозим. Сув ташловчи қувурларни кузатиш ва бўшатиш қудуқлари билан таъминлаш керак.
114. Намлантиргичларнинг ҳисобий сув сарфи грунтнинг сув тортиш қобилияти билан боғланган ҳолда аниқланиши керак. Намлантиргич қувурининг ҳисобий сув сарфи Qₕ, m³/s, қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:
бу ерда:
quгрунтнинг намлантиргичнинг 1 m узунлигида сув тортиш қобилияти, m²/s, махсус изланишлар ва таҳлиллар асосида аниқланган;
lhнамлантиргичнинг узунлиги, m.
115. Қувурли суғориш тизимларида суғориш ва намлантирувчи қувурлардаги босим фарқи 30 фоиздан ошмаслиги керак.
12-§. Шоличилик суғориш тизимлари
116. Шоличилик суғориш тизимидаги кичик тартибдаги тармоқлар, шох ариқ, карта суғориш тармоғи, суғориш ташлама тармоқлар, сув тақсимоти ва бошқарувни автоматлаштириш мақсадида нишабсиз ва дамбали қилиб, қолганлари эса нишабли қилиб лойиҳаланиши керак.
117. Шоличилик суғориш тизимларини лойиҳалашда қуйидаги шартлар таъминланиши керак:
шоли чеклари ва ташламалардаги сув сатҳлари фарқи 0,5 m дан кам бўлмаслиги;
сув берувчи тармоқларнинг остки эни қўлланиладиган механизмларнинг ишчи органлари ўлчамларига мувофиқ равишда 0,6; 0,8; 1,0; 1,2; 1,5; 2,5 m қийматларда қабул қилиниши, ташлама каналларда эса остки эни 1,0 m дан кам бўлмаслиги;
тармоқларнинг ён деворлари қиялик коэффициенти грунтнинг механик таркибига боғлиқ ҳолда енгил грунтларда ички қиялик 2 — 4, ўрта грунтларда 1,5 — 2, оғир грунтларда 1 — 1,5, ташқи қиялик эса 1 — 1,5 оралиғида қабул қилиниши;
тармоқлардаги энг баланд сув сатҳи ва дамба усти сатҳи орасидаги эркин баландлик сув сарфига боғлиқ ҳолда 0,5 m³/s гача бўлганда 0,2 m, 0,5 — 2 m³/s ҳамда 0,3 m, 2 — 5 m³/s бўлганда 0,4 m бўлиши;
ўзанлардаги сув тезлиги енгил грунтларда 0,5 m/s, ўрта грунтларда 0,7 m/s, оғир грунтларда 1,0 m/s қийматдан ошмаслиги.
118. Шўрланган грунтларда ташкил этиладиган шоличилик суғориш тизимларида оралиғи 200 m дан кам бўлмаган зовур тармоқларини ҳам лойиҳалашга йўл қўйилади.
119. Шоличилик суғориш тизимларидан ташланган сувлардан суғориш учун қайта фойдаланишга йўл қўйилади. Бунда сув таркибидаги эриган ўғитлардан самаралироқ фойдаланиш, шунингдек суғориш манбасининг таъминланганлик ва ишончлилик даражасини ошириш таъминланиши лозим.
5-боб. Каналлар
120. Каналлар конструкцияси ва уларнинг жой рельефида жойлашуви қуйидагиларни таъминлаши керак:
каналда сув йўқотишларини минималлаштиришни;
қуйи даражадаги каналларда сув ресурсларини ўз-ўзи оқувчанлик шароитида ҳамда бириктирилган суғориладиган ерларга нисбатан баланд белгилари бўйича бошқарилиши;
канал эгаллайдиган ер майдонини минималлаштириш;
каналга туташ ерларни сақлаб қолиш ҳамда уларнинг сув босишига йўл қўймаслик;
замонавий автоматлаштириш ва бошқарув тизимлари, шунингдек сувни онлайн ҳисобга олиш ва қайд этиш воситалари билан жиҳозлаш имкони.
121. Бош режада ва бошқа лойиҳа ҳужжатларида магистраль каналлар қисқартирилган номлари қуйидагича белгиланиши лозим:
магистраль каналнинг ўнг тармоғи — МКЎТ;
магистраль каналнинг чап тармоғи — МКЧТ.
Агар магистраль каналга алоҳида ном берилган бўлса, қисқартирилган белгига мазкур номнинг биринчи ҳарфи қўшилиши лозим.
Тақсимловчи каналларни белгилаш қуйидаги тартибда қабул қилиниши керак:
биринчи тартибли тақсимловчи каналлар — Т-1; Т-2; Т-3;
иккинчи тартибли тақсимловчи каналлар — Т-1-1; Т-1-2.
122. Аҳоли пунктларидан ўтувчи магистраль каналларни лойиҳалаш ва бетонлаштиришда аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда канал деворларида ҳар 50 — 150 m да зинапоялар ва пандуслар ўрнатилиши лозим.
Турар жойлар ҳамда жамоат жойлари (парклар, савдо ва кўнгилочар марказлар, кафе ва ресторанлар) ҳудудидан ўтувчи магистраль каналлар бўйлаб панжаралар ўрнатилиши лозим.
Магистраль каналларга туташ қувурлар ҳамда гидроэлектростанцияларга яқин шлюзлар панжаралар билан тўсилган бўлиши керак.
Одамлар гавжум бўлган канал бўйларида ҳар 300 — 400 m да сувга ташлаш учун пуфакли баллонлар ва арқонлардан иборат «ҳимоя пакетлари» ҳамда чақирув тугмалари ташкил этилиши лозим.
Канал тубига уланган қувурлар ва шлюзларга яқин хавфли зоналар беркитилиши керак.
123. Каналларнинг режали жойлашуви жой рельефи, ер ости шароитлари, маъмурий бирликлар чегаралари, ердан фойдаланувчилар чегараси, йўллар, коммуникациялар ва бошқа маҳаллий шароитлар билан боғлиқ ҳолда белгиланиши керак.
124. Суғориш тармоқлари жойнинг энг юқори белгилари бўйича ва минимал узунликда йўналтирилиши лозим.
125. Канални кўтармада жойлаштиришга маҳаллий пасайишлар мавжуд бўлган ҳолларда ҳамда каналларнинг сувни насос ёрдамида кўтарадиган канал билан кесишуви шароитида йўл қўйилади.
126. Охирги қисмда сув сарфи 5,0 m³/s дан ортиқ бўлган магистраль ва хўжаликлараро каналларнинг охирида сув ташлаш иншоотлари назарда тутилиши лозим.
Муқобил ечим сифатида қуйи тартибли каналларда охирги ташламаларни қуриш мумкин.
127. Сўнгги сув ташлаш иншоотларидан ташқари фавқулодда сув ташлаш иншоотлари ҳам назарда тутилиши, бунда уларнинг жойлашуви мавжуд коллектор-сув ташлагичлар, кўллар ва бошқа қабул қилувчи объектларга яқин ҳудудларда қабул қилиниши лозим.
Фавқулодда сув ташлаш иншоотлари фавқулодда вазиятларда объектларни сув тошишидан ҳимоя қилишни таъминлаши керак.
128. Каналлар электр узатиш тармоқлари билан кесишиб ўтган ҳолларда канал бермаси ёки дамбаси сатҳидан электр узатиш тармоғининг энг пастки симигача бўлган вертикал масофа қуйидаги минимал қийматлардан кам бўлмаслиги лозим:
6 m — кучланиши 110 kV бўлган электр узатиш тармоқлари учун;
7 m — кучланиши 150 — 220 kV бўлган электр узатиш тармоқлари учун;
8 m — кучланиши 330 — 500 kV бўлган электр узатиш тармоқлари учун;
алоқа тармоқлари учун — 4,5 m.
129. Электр узатиш тармоқлари канал бўйлаб ўтган ҳолларда канал четидан электр узатиш устунигача бўлган горизонтал масофа устуннинг умумий баландлигидан кам бўлмаслиги керак.
130. Суғориш қурилмаларидан фойдаланилганда суғориш тизимининг максимал ҳисобий сув сарфи бир вақтнинг ўзида ишлаётган барча суғориш қурилмаларининг максимал сув сарфлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
131. Канал трассаси тоғ ёнбағири бўйлаб ўтган ҳолларда каналнинг кўндаланг кесими фақат қазилма (выемка) кўринишида қабул қилиниши керак.
132. Агар ҳисобий сув сатҳи чизиғи тоғ ёнбағирининг пастки қисмида ер юзаси чизиғини кесиб ўтса, каналнинг кўндаланг кесимини ярим қазилма, ярим кўтарма кўринишида қабул қилишга йўл қўйилади. Бунда дамбанинг асос билан туташиш қисми остона кўринишида лойиҳалаштирилиши керак.
133. Канални лойиҳалаш учун асосий параметр сифатида сувнинг ҳисобий сарфи олиниши керак.
134. Ҳисоблаб аниқланган нормал сув сарфи, маълум майдонга боғланган каналлар учун қуйидаги боғланиш билан аниқланиши лозим:
бу ерда:
Qnorm — нормал сув сарфи, m3/s;
w — канал тизимига бириктирилган ҳисоблаб аниқланган нетто майдони, h;
Q — максимал гидромодул ординатаси, l/s. h;
ФИК — канал тизимининг фойдали иш коэффициенти.
135. Канал сарфини бир вақтда ишловчи барча каналлардаги сув йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда қуйи даражали тақсимлаш каналлари сарфларининг йиғиндиси бўйича аниқлашга йўл қўйилади.
136. Каналларнинг жадаллаштирилган сарфи нормал сув сарфига жадаллаштириш коэффициенти (Kф)га норматив кўпайтириш орқали белгиланиши керак.
Жадаллаштириш коэффициентлари қуйидагича қабул қилиниши лозим:
1 — 10 m3/s миқдорда сарфланганда — Kф = 1,15 — 1,2;
10 m3/s миқдордан ортиқ сарфланганда — Kф = 1,05 — 1,1.
137. Сувни насос ёрдамида кўтарадиган канал ва унинг тармоқлари учун жадаллаштириш коэффициентларини кўрсатилган қийматлардан четга чиққан ҳолда, ташлаш иншоотлари сарфлари билан боғлиқ ҳолда қабул қилишга йўл қўйилади.
138. Магистраль ва хўжаликлараро каналларнинг минимал сарфи нормал сув сарфининг камида 40 фоизи миқдорида қабул қилиниши лозим.
139. Ёмғирлатиб суғоришда суғориш тизимининг минимал сув сарфи суғориш жадвалига мувофиқ ундан бир вақтда сув оладиган ёмғирлатиш қурилмаларининг ёки спринклерларнинг минимал сони бўйича ҳисобланган сув сарфига тенг қабул қилиниши керак.
140. Узлуксиз ҳаракатдаги каналларнинг ҳисоблаб аниқланган сув сарфлари лойиҳалаштириш ва гидравлик ҳисобларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида катта қиймат томонга қуйидаги интервалларга мувофиқ яхлитланиши лозим:
Q=1 — 10 m3/s сув сарфида 0,1 m3/s миқдорга;
Q=10 — 50 m3/s сув сарфида 0,5 m3/s миқдорга;
Q>50 m3/s сув сарфида 1,0 m3/s миқдорга.
141. Фавқулодда вазиятларда сувни чиқариб юбориш (ташлаш) учун мўлжалланган иншоотларнинг ҳисобий сув сарфи каналнинг фавқулодда сув ташлаш кесимидаги нормал сув сарфининг 50 фоиз миқдорига тенг қилиб қабул қилиниши керак.
142. Канални бўшатиш функциясини бажарадиган сўнгги сув ташлаш иншоотларининг ҳисобий сарфи каналнинг сўнгги қисмидаги нормал сув сарфининг 20 фоизидан 50 фоизигача бўлган миқдорда қабул қилиниши лозим.
143. Магистраль ва хўжаликлараро каналларнинг кўндаланг кесими, гидравлик ва конструктив талабларни ҳисобга олган ҳолда трапециясимон шаклда лойиҳалаштирилиши лозим.
Кичик сув сарфларига эга каналлар учун сув оқимининг барқарорлигини ва конструкциянинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш мақсадида канал кўндаланг кесимини новсимон (параболоид) шаклда қабул қилишга йўл қўйилади.
Каналларнинг тўғри бурчакли кесими зич қурилган ҳудудларда, муҳандислик коммуникациялари мавжуд бўлган участкаларда ёки табиий шароитлар каналнинг бошқа шаклда жойлаштирилишини чеклаган ҳолларда қўлланилишига йўл қўйилади.
Чуқурлиги 4,0 m дан ортиқ бўлган йирик каналлар учун кўндаланг кесимни полигонал шаклда қабул қилишга йўл қўйилади.
144. Суғориш тармоқларининг кўндаланг кесими қайси шаклда қабул қилинганлигидан қатъи назар қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
а) кўндаланг кесим юзасининг ювилмаслик шарти қуйидагича қабул қилиниши керак:
Vm˂Vadm, m/s;
Vadm = Vtab ˖ R, m/s
бу ерда:
Vtab — гидравлик радиус;
R = 1m бўлгандаги йўл қўйилган ўртача тезлик, грунтнинг механик таркиби ва фойдаланиш ҳолатига кўра Vtab = (0,4 — 1,2) m/s бўлади.
Агар Vm > Vadm бўлса, унда канал ювилишига йўл қўйилган нишаблик бўйича лойиҳаланади:
ёки қоплама билан жиҳозланади;
б) канал ости ўзанига лойқа чўкмаслиги керак:
m/s
m/s
бу ерда:
— лойқа чўкмайдиган критик тезлик, m/s;
А= 0,33 — 0,035 коэффициент.
145. Каналлар ўзанларининг геометрик ва гидравлик параметрлари қуйидаги учта ҳисобий сув сарфи бўйича аниқланиши лозим:
нормал сув сарфи бўйича — канал ўзанининг асосий гидравлик элементларини, жумладан канал кенглиги, чуқурлиги, кўндаланг кесим юзаси, гидравлик радиуси ва сув оқим тезлигини аниқлаш учун;
жадаллаштирилган сув сарфи бўйича — канал дамбалари, бермаларининг жадаллаштирилган сув горизонтидан юқори қисми баландлигини белгилаш, шунингдек канал ўзани ва ён бағирларининг ювилиб кетмаслик шартини текшириш учун;
минимал сув сарфи бўйича — канал ости ўзани лойқа билан тўкилмаслигини таъминлаш ва суғориладиган майдонлар устидаги лойиҳа бўйича сув сатҳини назорат қилиш мақсадида канал ва унинг тармоқлари бошқариш баландлиги шартларини текшириш учун.
146. Каналларнинг гидравлик ҳисоб-китоблари қуйидаги Шези формуласи бўйича текис барқарор ҳаракат учун амалга оширилиши керак:
бу ерда:
V — каналдаги талаб этиладиган сув тезлиги, m/s;
C — Шези коэффициенти, m0.5/s;
R — гидравлик радиус, m;
i — гидравлик нишаблик.
Сув сарфи қуйидаги формула бўйича аниқлаш керак:
бу ерда:
ω — каналнинг жўшқин (тўлқинланиб турган) кесими майдони, m2.
Шези коэффициентини қуйидаги формулага асосан аниқлаш керак:
бу ерда, n — нотекислик коэффициенти бўлиб, у мазкур ШНҚнинг 4-иловаси бўйича аниқланиши керак:
147. Каналдаги сувнинг ҳисоблаб аниқланадиган тезликлари канал ўзанининг лойқаланмаслигини ва ювилиб кетмаслигини таъминлаши лозим.
148. Каналларни лойиҳалашда кейинги тартибдаги каналнинг туби белгиси юқори тартибдаги каналнинг туби белгисига нисбатан тенг ёки паст қилиб қабул қилиниши керак.
149. Канал туби бўйлаб кенглигининг уни тўлдириш чуқурлигига нисбати қийматлари қуйидаги жадвал бўйича белгиланиши керак.

m

1,0

1,5

2,0

2,5

β

0,8 — 3,0

0,6 — 3,1

0,5 — 3,4

0,4 — 3,8

Изоҳ. Канал ён бағирларининг қиялик коэффициенти > 2,5 бўлганда, β катталиги гидравлик ҳисоб-китоблар натижалари ёки амалдаги аналог каналлар параметрлари асосида аниқланиши керак.
150. Каналларни лойиҳалашда канал ўзани ва ён бағирларининг ювилиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида сув оқимининг ювмайдиган тезликлари мазкур ШНҚнинг 5-иловаси бўйича қабул қилиш лозим.
151. Канал сифатида фойдаланиладиган табиий ўзанларнинг гидравлик ҳисоб-китоблари сув ҳаракатининг ўзгарувчан хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нотекис ҳаракат формулалари асосида амалга оширилиши лозим.
Сув сарфи 50 m³/s дан кам бўлган ҳолларда, шунингдек табиий ўзанни ўзгармас қияликка (нишабликка) ва бир хил кўндаланг кесимга эга алоҳида участкаларга бўлиш имконияти мавжуд бўлганда ҳар бир участканинг гидравлик ҳисоб-китобларини текис барқарор ҳаракат формулалари асосида амалга оширишга йўл қўйилади.
152. Каналларни лойиҳалашда канал ўзанида чўкинди заррачаларининг чўкиб қолишини ва ўзаннинг лойқаланишининг олдини олиш мақсадида лойқаланмаслик ҳисоб-китоблари амалга оширилиши лозим.
153. Оқимнинг чўкиндиларни ташиш қобилиятларини қуйидаги формулалар бўйича аниқлашга йўл қўйилади:
бу ерда:
Ŵ — чўкиндиларнинг ўртача тортилган гидравлик катталиги, mm/s;
ρ — умумий лойқаланиш, kg/m3.
154. Лойқаланмаслик учун сув тезлигини қуйидаги формула бўйича аниқлашга йўл қўйилади:
V3 = 0,3 R1/4; m/s
ёки қуйидаги формула бўйича аниқлашга йўл қўйилади:
V3 = AQ0.2; m/s
бу ерда:
А-Ŵ<1,5 mm/s ҳолатида — 0,33;
Ŵ=1,5 — 3,5 mm/s ҳолатида — 0,44; Ŵ>3,5 mm/s ҳолатида — 0,55 га тенг коэффициент.
155. Чўкиндилар парчаларининг гидравлик катталигини аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш лозим:

д, mm

W, mm/s

д, mm

W, mm/s

д, mm

W, mm/s

0.005

0.0175

0.06

2.49

0.150

15.6

0.1

0.0692

0.07

3.39

0.175

18.9

0.2

0.277

0.08

4.43

0.2

21.6

0.3

0.623

0.09

5.61

0.225

24.3

0.4

1.11

0.1

6.92

0.25

27.0

0.5

1.73

0.125

10.81

0.275

29.9

156. Трапециясимон кесимли каналларнинг юмалоқланиш радиусларининг катталиги уларнинг сув кесими бўйича кенглигининг беш бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Тўғри тўртбурчак кесимли каналлар учун юмалоқланиш радиусларини сув кесими бўйича кенглигининг уч бараваридан кам бўлмаслиги керак.
157. Канал бурилиш жойларида бўртма қирғоқ бўйидаги сув сатҳининг ошиши қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:
∆h = V2∙by/(g∙R3); m
бу ерда:
V — оқимнинг ўртача тезлиги, m/s;
R3 — бурилиш радиуси, m;
byсув сатҳи бўйича кенглиги.
158. Каналлар ўзанлари қияликлари (нишабликлари) тиклигини мазкур ШНҚнинг 6-иловаси бўйича аниқлаш лозим.
159. Каналлардаги дамбалар, супачалар (бермалар)нинг сувнинг жадаллаштирилган сатҳи устидан баландлигини қуйидаги жадвал асосида қабул қилиш лозим (cm):

Каналлардаги сув сарфи, m3/s

Ер ўзанидаги каналлар

Қопламали каналлар

қияликлар критик қияликлардан кичик бўлганда

қияликлар критик қияликлардан катта бўлганда

10 гача

30

20

30

10 — 30

40

30

40

30 — 50

50

35

50

50 — 100

60

40

60

100 дан ортиқ

ҳисоб-китоб бўйича

Изоҳ. 100m3/s миқдордан ортиқ сув сарфларида «қуруқ захира» тўлқинлар баландлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
160. Каналларнинг қурилиш баландлигини ҳисобий қийматдан катта томонга 5 cm гача яхлитлашга йўл қўйилади.
Яхлитлаш фақат катта томонга амалга оширилиши лозим.
161. Кўтарма каналларда ёки ярим қазима-ярим кўтарма каналларда дамбанинг ҳисобий кенглиги каналнинг барқарорлигини таъминлаш ва фильтрация жараёнларини ҳисобга олган ҳолда канал ичидаги максимал сув сатҳига мос равишда критик гидравлик градиент графиги асосида аниқланиши лозим.
Дамбанинг кенглиги қуйидаги боғланиш асосида ҳисобланиши керак:
X=a-(h*m)
бу ерда:
X — дамба кенглиги;
h — каналдаги максимал сув сатҳи;
a — асос кенглиги; a=h/iкр (мавжуд грунт турига кўра iкр қиймати лой 0,3-0,35; қумли лой 0,25-0,29; лойли қум 0,22-0,24; қум 0,2-0,22)
m — кўтарманинг ташқи қиялик коэффициенти.
162. Чўкувчи таркибида сувда эрувчи тузлар мавжуд бўлган ва лойроқ грунтларда ўзанни сув бостириш ишларини назарда тутиш лозим.
163. Ер ўзанларидаги узлуксиз ҳаракатдаги каналларда фильтрация йўқотишлари ҳисоб-китобини қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:
Qf = 0,0116 (By + 2h) Kf, m3/s каналнинг 1 km узунлигига;
ёки σ = 0,16 (By + 2h) Kf/ Qnetto, % каналнинг 1 km узунлигига.
бу ерда:
Qf — каналнинг 1 km узунлигига нисбатан сувнинг фильтрация учун йўқотилиши, m3/s
By — сув юзаси бўйича ўзан кенглиги, m;
h — каналдаги сувнинг чуқурлиги, m;
Kf — канал ўзанини ташкил этувчи грунтнинг фильтрация коэффициенти, m/d;
Qnetto — сувнинг сарфи «netto», m3/s.
164. Фильтрация коэффициентлари тадқиқотлар ёрдамида аниқланиши керак.
Олдиндан ҳисоб-китоб қилиб олиш учун фильтрация коэффициентларининг қуйидаги яқинлаштирилган қийматларидан фойдаланиш керак:

зич лойлар

0,01 m/d

лой ва оғир қумоқ грунтлар

0,01 — 0,05 m/d

ўртача қумоқ грунтлар

0,05 — 0,1 m/d

енгил қумоқ грунтлар

0,1 — 0,4 m/d

лойли қумлар

0,4 — 0,6 m/d

чангсимон қумлар

0,6 — 1,0 m/d

майда қумлар

1,0 — 3,0 m/d

қум-шағалли грунтлар

3,0 — 5,0 m/d

шағалсимон-майда тошли грунтлар

5,0 m/d дан катта

165. Фильтрация йўқотишларни лойиҳанинг техник иқтисодий ҳисоб-китоб ва техник иқтисодий асослаш босқичларида қуйидаги формула бўйича аниқлашга йўл қўйилади:
каналнинг 1 km узунлигига нисбатан
Сув ўтказувчанлиги жиҳатидан оғир бўлган грунтлар учун — А=0,7 ва m=0,3;
ўртача грунтлар учун — А = 1,9 ва m=0,4;
енгил грунтлар учун — А = 3,4 ва m=0,5.
Ер ости сувлари ер юзасига яқин жойлашганда (босимли фильтрация) фильтрация йўқотишларнинг олинган қийматларини қуйидаги тузатиш коэффициентларини киритиш орқали аниқлаш лозим:

Каналдаги сув сарфи m3/s

Ер ости сувларининг жойлашиш чуқурлиги, m

2 — 2,5

3

5

7,5

10

15

0,3

0,82

-

-

-

-

-

1,0

0,63

0,79

-

-

-

-

3,0

0,5

0,63

0,82

-

-

-

10,0

0,41

0,5

0,65

0,79

0,91

-

20,0

0,36

0,45

0,57

0,71

0,82

-

30,

0,35

0,42

0,54

0,66

0,77

0,94

50,0

0,32

0,37

0,49

0,60

0,69

0,84

100

0,28

0,33

0,42

0,52

0,58

0,73

166. Каналларни лойиҳалаш ва қуришда сувнинг грунтга сизиб кетишини камайтириш, каналнинг гидравлик самарадорлигини ошириш ва конструкциянинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида қуйидаги фильтрацияга қарши муҳофаза чора-тадбирларни қўллашга йўл қўйилади:
канал таги ва қия ён бағирларини қуйма бетон қоплама билан қоплаш;
канал таги ва ён бағирларини йиғма темир-бетон плиталар билан қоплаш;
канал ўзанини бетон-плёнкали қоплама билан муҳофаза қилиш;
канал таги ва ён бағирларини полимер плёнкалар билан экранлаштириш;
грунт экранлари (кам сув ўтказувчанликка эга грунт қатламлари)ни ташкил этиш;
кольматаж усулини қўллаш;
грунтни чуқур зичлаштириш орқали унинг фильтрация коэффициентини пасайтириш;
канал ўзанини асфальтбетон қопламалар билан муҳофаза қилиш;
канал таги ва ён бағирларини сув ўтказмайдиган юпқа қатлам ҳосил қилувчи кимёвий материаллар (латекс ва бошқа гидроизоляцион моддалар) билан ишлов бериш.
167. Фильтрацияга қарши чора-тадбирлар турини, шунингдек канал таги, қия ён бағирлари ва асосларини қоплаш (қоплама) турларини танлаш канал ўзанини ҳосил қилувчи грунтларнинг сув-физик хусусиятлари, муҳандислик-геологик ва гидрогеологик шароитлар, сув сифати ва чўкиндиларнинг тавсифи, каналнинг ўлчамлари ҳамда бошқа маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши зарур.
168. Фильтрацияга қарши чора-тадбирларнинг самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар бўйича аниқланиши керак:
сувнинг иқтисод қилинган ҳажми;
каналнинг эксплуатация шароитларининг яхшиланиши;
фильтрацияга қарши қопламаларнинг хизмат муддати;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга таъсири;
чора-тадбирларнинг қиймати ва иқтисодий самарадорлиги.
169. Фильтрацияга қарши қоплама хизмат муддатларининг тахминий муддатлари қуйидагича олиниши керак:

қуйма бетон қоплама

(бетон маркаси ва сув сифатига боғлиқ)

қуйма темир-бетон қоплама

йиғма темир-бетон қоплама

қуйма бетон-геосинтетик экран билан

йиғма бетон-геосинтетик экран билан

полимер плёнкали экранлар

лойли экранлар

асфальтбетон қоплама

кимёвий ишлов берилган қопламалар

15 — 20 йил

20 — 25 йил

30 — 35 йил

20 — 25 йил

35 — 40 йил

8 — 10 йил

5 — 10 йил

7 — 10 йил

2 — 4 йил

170. Фильтрацияга қарши чора-тадбирларнинг фильтрация йўқотишларини камайтириш даражаси қуйидаги тахминий қийматларда қабул қилинишига йўл қўйилади:

қуйма бетон қоплама

70 — 80 фоизга

йиғма темир-бетон қоплама

65 — 70 фоизга

бетон-геосинтетик экранли қоплама

95 — 98 фоизга

полимер плёнкали экранлар

60 — 98 фоизга

лойли экранлар

60 — 70 фоизга

асфальтбетон қоплама

75 — 85 фоизга

кимёвий ишлов бериш

50 — 70 фоизга

сунъий кольматаж

30 — 50 фоизга

канал ўзанини боғловчи грунтларда чуқур зичлаш

50 — 60 фоизга

171. Кўтармалардаги ҳамда ярим қазима-ярим кўтармалардаги каналларда фильтрацияга қарши қопламалар дамбанинг устигача узлуксиз ҳолда кўзда тутилиши зарур.
Чуқур қазилмали каналларда таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришда механизмларнинг ҳаракатланишини таъминлаш учун эни камида 5,0 m бўлган супачалар (бермалар) назарда тутилиши лозим.
172. Суғориш каналларини лойиҳалаштиришда уюлган кўтармалар ва юмшоқ грунтларни зичлаш тадбирлари амалга оширилиши зарур.
Кўтарма ҳамда ярим қазилма-ярим кўтарма каналларни лойиҳалашда кўтарма грунтини қаватма-қават зичлаш лозим.
173. Асоси боғланувчан грунтдан иборат бўлган каналларни йиғма темир-бетон плиталар билан қоплашда плиталарни асосга зич жойлаштиришни таъминлаш учун қумдан 10 cm гача қалинликда текислаш қатлами назарда тутилиши керак.
174. Шағалсимон ва майда тошли грунтлар орқали ўтган каналларда бетон-плёнкали ёки плёнка экранли қопламалар қўлланилганда қоплама яхлитлиги ва шикастланмаслигини таъминлаш мақсадида 10 — 15 cm қалинликда қумоқ грунтли тайёргарлик қатлами назарда тутилиши лозим.
Лой ёки қумоқ грунт устига плёнка ётқизиладиган ҳолларда плёнкани шикастлаши мумкин бўлган қаттиқ бўлакларни майдалаш ва юзани бирхиллаштириш учун шиббалаш ишлари амалга оширилиши керак.
175. Асфальтбетон қоплама қўлланилганда ёки канал полиэтилен плёнка билан экранлаштирилганда канал таги ва ён қияликларда ўсимлик ўсишини чеклаш мақсадида гербицидли ишлов бериш тадбирлари амалга оширилиши лозим.
176. Қопламали каналларда бетон ва темир-бетон қопламаларни ўрнатишда чоклар ва туташиш жойларида сув ўтказмасликни таъминлаш мақсадида герметизация тадбирлари амалга оширилиши керак. Бунда қуйидаги герметизация воситалари ва материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади:
кўндаланг резина қистирмалар;
эгилувчан герметик материаллар;
герметик ўрамли (рулон) материаллар.
177. Қопламали каналлар ён қияликларининг тиккалиги (қияликни қуриш) қуйидагилардан кам бўлмаган ҳолда қабул қилиниши керак:
қуйма бетон ва темир-бетон қопламали каналлар учун — 1:1,5;
қуйма бетон геосинтетик экранли қопламали каналлар учун — 1:2,0 — 2,5;
йиғма темир-бетон қопламали каналлар учун — 1:1,0.
Агар яхлит бетоннинг асос билан ишончли бирикишини таъминлаш мақсадида асос юзасининг ғадир-будурлигини ошириш тадбирлари назарда тутилган бўлса, қуйма бетон геосинтетик экранли қопламалар учун ён қиялик тиккалигини 1:1,5 гача камайтиришга йўл қўйилади.
Шунингдек, канал қиялигида қуйма бетон қопламани барқарор ҳолда жойлаштириш ва унинг силжишини олдини олишга қаратилган конструктив чора-тадбирлар назарда тутилган ҳолларда бетон қуйиш технологияси талабларига риоя қилинган ҳолда асос грунти турини ҳисобга олиб ён қиялик тиккалигини 1:1,5 гача қабул қилишга йўл қўйилади.
178. Қуйма бетон қопламасининг қалинлиги каналдаги сув чуқурлигига кўра қуйидагича бўлиши керак:

Каналдаги сув чуқурлиги, m

Бетон қопламанинг қалинлиги, сm

Сув оқимининг < 2 m/s тезлигида

Сув оқими тезлиги 2 m/s дан ортиқ бўлганда

1 гача

8 — 10

10

1-2

10 — 12

12

2-3

12

15

Сув чуқурлиги 3,0 m дан ортиқ ёки сув сарфи 50 m³/s дан ортиқ бўлган каналларда бетон қоплама қалинлиги канал конструкциясига таъсир этувчи барча юкланишлар, жумладан музлаш, тўлқин таъсири, гидростатик босим, грунт босими ва эксплуатация юкланишларини ҳисобга олган ҳолда гидравлик ва конструктив ҳисоб-китоблар асосида аниқланиши лозим.
179. Бетон қопламани арматуралаш канал қопламасининг мустаҳкамлиги ва юк кўтариш қобилиятини ошириш, ёриқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш, фильтрация йўқотишларини камайтириш, асос деформацияларига барқарорлигини таъминлаш ҳамда конструкциянинг хизмат муддатини ошириш мақсадида амалга оширилиши керак.
Бетон қопламани арматуралаш қуйидаги ҳолларда қўлланилиши лозим:
кучсиз, чўкувчан, кўтарма ва беқарор грунтлардан иборат асосларда;
асоснинг нотекис деформациялари юзага келиши мумкин бўлган участкаларда;
намланиш, қуриш цикллари таъсири кузатиладиган шароитларда;
ҳарорат деформациялари таъсири юқори бўлган участкаларда.
Бетон қопламани арматуралаш унинг қалинлиги 20 cm гача бўлган ҳолларда назарда тутилиши лозим.
Бетон қоплама қалинлиги 20 cm дан ортиқ бўлган ҳолларда арматуралаш зарурати конструктив ҳисоб-китоблар асосида аниқланиши зарур.
Арматуралаш учун қуйидаги материалларни қўллашга йўл қўйилади:
металл арматура;
нометалл композит материаллар, жумладан базальт ва полимер стерженлар, арматура тўрлари ва геотўрлар.
Сув сарфи 10 m3/s гача бўлган каналлар учун узилиш мустаҳкамлиги 50 kN/m дан кам бўлмаган базальт геотўрлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Бунда бетон қоплама қалинлиги ҳисоб-китоблар асосида қабул қилиниши, бироқ 10 cm дан кам бўлмаслиги керак.

Мустаҳкамлаш тури

Замин тури

Қоплама қалинлиги, сm.

Базальт геосетка

Мустаҳкам замин

≥ 10

Базальт армосетка композит арматура

Кучсиз ёки беқарор замин

≥ 10 — 15

180. Бетон қопламали каналларнинг хизмат муддатини ошириш ва фильтрация йўқотишларини камайтириш мақсадида бетон қоплама остида геосинтетик материаллардан (полиэтилен плёнка, геомембрана ёки бошқа сув ўтказмайдиган материаллар) тайёрланган қарши фильтрация қатлами назарда тутилиши лозим.
Қарши фильтрация қатлами қуйидаги ҳолларда кўзда тутилиши керак:
кўтарма каналларда;
сув ўтказувчанлиги юқори бўлган грунтлардан ўтувчи участкаларда;
қияликларда жойлашган каналларда;
сув фильтрациясига йўл қўйилмайдиган шароитларда.
Грунт сувлари сатҳи юқори бўлган ҳолларда геосинтетик қарши фильтрация қатламини қўллаш зарурати гидростатик босим ҳамда қопламанинг барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоблар билан асосланиши лозим.
181. Қуйма бетон ва темир-бетон қопламаларда қуйидаги чоклар назарда тутилиши зарур:
ҳар 4 — 5 m да киришиш-чўкиш кўндаланг чоклари;
ҳар 12 — 15 m да ҳарорат кўндаланг чоклари;
таг ва ён қияликлар туташиш чизиғи бўйича узунасига чоклар.
182. Бетон-геосинтетик ва геосинтетик (плёнкали) қопламалар учун қалинлиги 0,2 mm дан кам бўлмаган барқарор полиэтилен плёнкалар ёки тортиш ва тешишга қарши етарли даражада чидамли, сув ўтказмайдиган замонавий ўрамли (рулон) геосинтетик материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади.
183. Геосинтетик материалларнинг туташув жойлари пайвандланиши керак.
Геосинтетик экранлар ёки полиэтилен плёнкалар қулфлаш усули билан ёки махсус ускуналар орқали чокларни пайвандлаш йўли билан устма-уст жойлаштирилиши лозим.
184. Канал яқинида жойлашган ер ости иншоотлари, ер ости йўллари (туннеллар) ва бошқа объектларни фильтрация сувларидан ишончли ҳимоя қилиш талаб қилинганда икки қаватли қопламалардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Икки қаватли қопламалар қуйма бетонли ёки темир-бетонли бўлиши лозим.
Бетоннинг пастки қавати бўйича битумли гидроизоляция ва полиэтиленли қоплама бўлишига йўл қўйилади.
Плёнка ўрнига полимер ёки резиналанган ўрамли (рулон) материалларни қўллашга йўл қўйилади.
Икки қаватли қопламада қуйидаги қийматлар таъминланиши зарур:
пастки бетон қавати қалинлиги 8 — 10 cm;
устки бетон қавати арматураланган бўлиб, қалинлиги 12 — 20 cm.
Чокларнинг гидроизоляцияси кўндаланг резина қистирмалар ва герметиклар ёрдамида кучайтирилган бўлиши лозим.
185. Полимер плёнкали экранлар бўш грунт устида қурилаётган каналларда чўкиш деформациялари намоён бўлиши мумкин бўлган давр учун вақтинчалик чора сифатида қўлланилиши мумкин.
Плёнкали экранларнинг фақат ёпиқ тури, грунтнинг ҳимоя қавати билан таъминланган конструкцияси назарда тутилиши лозим.
186. Ер ости сувларининг сатҳи канал тагидан юқори бўлган ҳолларда қумли грунт орқали ўтувчи йирик каналларда сунъий кольматажни қўллашга йўл қўйилади.
187. Сизот сувлари таъсири юқори бўлган ва табиий чашма-булоқлар мавжуд жойларда бетон қоплама орқали сувнинг мунтазам чиқиб туришини таъминлаш мақсадида тескари фильтрлар қўйилиши керак.
188. Сув сарфи 1 m³/s гача бўлган ҳолларда ички хўжалик суғориш тармоғи учун очиқ каналлар ўрнига ёпиқ қувурли сув ўтказгич ечимларини лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
189. Магистраль канал ва унинг тармоқлари бўйлаб эксплуатация ва таъмирлаш ишларини таъминлаш учун хизмат кўрсатиш йўллари, шунингдек экин далаларининг чегаралари бўйлаб дала йўллари назарда тутилиши лозим.
6-боб. Новли (лоток) суғориш тизимлари
190. Новли (лоток) суғориш тизимлари қуйидаги ҳолларда лойиҳаланилиши лозим:
мураккаб топографик ва муҳандислик-геологик шароитларда;
канал трассаси сунъий кўтармалар, тепаликлар ёки кўтарма иншоотлар орқали ўтганда;
қаттиқ жинсли, юқори фильтрация коэффициентига эга ва чўкишга мойил грунтлар тарқалган ҳудудларда;
грунт сурилиши хавфи мавжуд бўлган тоғ ёнбағирлари ва барқарор бўлмаган қияликларда.
191. Новли (лоток) каналнинг фойдали иш коэффициенти (ФИК) 0,95 дан кам бўлмаган қийматда қабул қилиниши керак.
192. Новли (лоток) канал тармоғини жойнинг энг юқори белгилари бўйлаб жойлаштириш лозим.
Новларнинг (лоток) конструкцияси топографик, муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида танланиши лозим.
193. Турли чуқурликдаги новларни (лоток) бирлаштириш қўшни новларнинг (лоток) тубларини улаш орқали амалга оширилиши керак.
Нов (лоток) устунлари тагининг чуқурлиги асосдаги грунт музлаши чуқурлигидан кам бўлмаслиги лозим.
194. Новли (лоток) тизимда катта новдан (лоток) кичик новга (лоток) сув бериш нуқтасида ҳисобий сув сатҳлари қуйидаги талабларга мувофиқ қабул қилиниши лозим:
катта новдан (лоток) кичик новга (лоток) сув беришда сув сатҳлари фарқи сув чиқариш иншоотидаги гидравлик йўқотишлардан кам бўлмаслиги, конструктив жиҳатдан бу фарқ 5 — 10 cm бўлиши;
кичик новдаги (лоток) сув сатҳининг ер юзасига нисбатан жойлашуви суғориш техникаси, сув чиқариш қурилмалари тури, эгатлар узунлиги ва жойнинг ҳисобий қиялиги асосида талаб этиладиган сув сарфини таъминлаши;
новли (лоток) каналлардан суғориш тармоқларига сув беришда сув сатҳлари фарқи сув чиқариш қурилмалари орқали ҳисобий сув сарфини таъминлаш учун етарли бўлиши;
вақтинчалик суғориш тармоқларига сифонли сув чиқариш қурилмалари орқали сув беришда сув сатҳлари фарқи 0,5 m дан кам бўлмаслиги;
кўчма ёки доимий (стационар) эгилувчан ва қаттиқ қувурларга сув беришда новдаги (лоток) сув сатҳи фарқи қувурларда зарур гидравлик босимни таъминлаши;
новларда (лоток) сув оқимининг максимал тезлиги 6 m/s дан ошмаслиги, минимал тезлиги эса чўкиндиларнинг тўпланиб қолмаслигини таъминлаши;
195. Новнинг (лоток) чуқурлиги нов (лоток) юқори четининг белгиси максимал ҳисобий сув сатҳидан камида 10 cm юқорида жойлашиш шартидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак.
Агар новли (лоток) тизимдаги сув сатҳларини бошқаришда автомат ускуналаридан фойдаланилса, унинг чуқурлиги Нl, cm қуйидаги шартни бажариши керак:
Нl≥ dl + hf + a1;
бу ерда:
dlҳисобий сув сарфини ўтказадиган новдаги (лоток) сув чуқурлиги, сm;
hfҳисобий сув сарфини ўтказишда автомат бошқарув ускуналаридаги гидравлик йўқотиш, сm;
a1 — нов (лоток) юқори чети сатҳининг максимал сув сатҳидан фарқи 5 сm га тенг деб қабул қилинади.
196. Новли (лоток) каналларнинг гидравлик ҳисоби мазкур ШНҚнинг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилиши керак.
197. Суғориш тизимларида парабола шаклидаги ЛР4, ЛР6, ЛР8, ЛР10 турдаги навлардан (лоток) фойдаланиш лозим.
7-боб. Ёпиқ суғориш тармоқлари (қувур)
198. Ёпиқ суғориш тармоқлари қуйидагиларни таъминлаши керак:
сувнинг фильтрация ва буғланиш орқали йўқотишларини камайтиришни (суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини (ФИК) 0,94 — 0,99 гача ошириш ҳамда сув манбаининг суғориш қобилиятини оширишни таъминлаши);
ердан фойдаланиш коэффициенти 0,97 дан юқори бўлиши ва ёпиқ суғориш тармоқлари қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда замонавий суғориш технологияларига халақит бермаслигини;
суғориш тармоқларини автоматлаштириш ишларига қулай бўлишини;
ернинг қия қисмида табиий босим ҳосил қилган ҳолда фойдаланиш имконияти юзага келишини ( и=0,003-0,015).
199. Ер юзасининг нишаблиги 0,003 дан катта бўлса, ер усти суғориш тизимларида ўз оқими(гравитация) режимида ишловчи қувурли суғориш тизимларини қўллаш лозим.
Бунда насос ускуналари ёрдамида сув бериш фақат техник-иқтисодий ҳисоблар асосида асослантирилган ҳолда қабул қилинишига йўл қўйилади.
200. Қувурли суғориш тизимининг ҳисобий сув сарфи қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда аниқланиши лозим:
қувур материалининг гидравлик хусусиятлари;
қувур деворининг ғадир-будурлиги;
қувурдаги босим йўқотишлари;
қувур узунлиги ва диаметри;
суғориш қурилмаларининг сувга бўлган эҳтиёжи.
201. Қувурли суғориш тизимида қувурнинг ички диаметри қуйидаги шартларни таъминлайдиган ҳолда қабул қилиниши лозим:
суғорувчи қувурлар учун — битта ёмғирлатиш қурилмаси ёки суғориш қурилмасига зарур бўлган ҳисобий сув сарфини таъминлаш шартидан келиб чиқиб;
сув тарқатувчи қувурлар учун — бир вақтда ишловчи бир нечта ёмғирлатиш ёки суғориш қурилмаларига сув етказиб бериш шартидан келиб чиқиб;
магистраль қувурлар учун — бир вақтда ишловчи бир нечта сув тарқатувчи қувурларга ҳисобий сув сарфини етказиб бериш шартидан келиб чиқиб.
202. Қувурли суғориш тизимида ишчи босим сифатида суғориш қурилмалари, ёмғирлатиш қурилмаси ва бошқа суғориш аппаратларининг энг ноқулай эксплуатация шароитларда ишлашини таъминлайдиган ҳолда сув ҳаракатининг турғун режимида ҳосил бўладиган энг катта ички босим қабул қилиниши лозим.
203. Қувурли суғориш тизимларини лойиҳалашда гидравлик зарба (гидравлик урилиш) ҳосил бўлиш эҳтимоли текширилиши лозим.
Гидравлик зарбани олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳимоя мосламаларини лойиҳалаш керак:
тескари клапанлар;
гидравлик затворлар;
босимни барқарорлаштирувчи сув устунлари.
Ҳимоя мосламаларининг тури ва ўрнатиш жойлари гидравлик ҳисоблар асосида аниқланиши лозим.
Гидравлик зарба ҳолатида ҳисобий босим сифатида сув ҳаракатининг турғун бўлмаган режимида юзага келадиган максимал босим қабул қилиниши лозим.
204. Қувурларнинг мустаҳкамлик ҳисобини қуйидаги юклар таъсирини ҳисобга олган ҳолда бажариш лозим:
грунт ва транспорт воситаларининг сувдан бўш қувурга таъсир этувчи босими;
қувурдаги сувнинг ишчи босими, шунингдек грунт ва транспорт юкларининг биргаликдаги таъсири;
гидравлик зарба ёки вакуум ҳолатида қувурда юзага келадиган босимлар;
грунт босими ва ташқи юкларнинг комплекс таъсири.
205. Қувурли суғориш тизимларида босимли нометалл қувурлардан (темир-бетон, хризотилцемент ва пластмасса қувурлар) фойдаланилиши лозим.
206. Пўлат қувурлардан фойдаланишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
ҳисобий ички босими 1,5 MPa (15 kgf/сm2) дан кўп бўлган участкаларда;
темир ва автомобиль йўллари тагидан, тўсиқлар ва жарликлар остидан ўтиш участкаларида;
қувурларни автомобиль ва шаҳар кўприкларида, эстакадаларда, туннелларда ва ўрнатишда.
207. Пўлат қувур деворининг қалинлиги мустаҳкамлик ва босимга чидамлилик ҳисоблари асосида аниқланиши лозим.
208. Қувурли суғориш тизими қувурлари табиий рельеф шароитларини ҳисобга олган ҳолда ер остига ўрнатилиши лозим.
209. Қувурни ер остига ўрнатиш чуқурлиги қувур устидан ҳисоблаганда 2,0 m дан ошмаслиги керак (бундан техник ва геологик шароитлар асосида асосланган ҳоллар мустасно).
210. Манфий ҳарорат кузатиладиган ҳудудларда қувур материаллари ва уланиш элементлари музлаш таъсирига чидамли бўлиши лозим.
211. Транспорт юклари таъсирида ишлайдиган қувурлар ер юзасидан камида 1,0 m чуқурликда ётқизилиши лозим.
212. Қувурлар табиий тузилмаси бузилмаган грунтларда ётқизилиши, бунда қувур ётқизиладиган траншея туби олдиндан текисланиши лозим.
213. Қувурларни қаттиқ жинслар ёки ҳарсангтошлар аралашган грунтларда ётқизишда траншея тубига қум, қумоқ ёки қаттиқ қўшимчалардан ҳоли грунт қатлами ётқизилиши, текисланиши ва зичланиши лозим.
214. Зичланган грунт қалинлиги 10 сm дан кам бўлмаслиги керак.
215. Ер ости қувурларини лойиҳалашда қувур устини тўлдириш учун ишлатиладиган грунт қатламларини қатма-қат ётқизиш ва ҳар бир қатламни норматив зичлик даражасигача зичлаш лозим.
216. Қувурли суғориш тизими қуйидаги ускуна ва мосламалар билан жиҳозланиши лозим:
суғориш ва ёмғирлатиш техникасини улаш учун гидрантлар;
ҳар бир суғориш қувурининг бош қисмида ўрнатиладиган ёпувчи қурилмалар (затворлар);
қувурларни бўшатиш учун сув ташлаш затворлари;
қувурнинг энг юқори нуқталарида, бош ва охирги қисмларида гидравлик зарбага қарши ҳимоя қурилмалари ҳамда ҳаво киритиш ва чиқариш клапанлари;
сув тарқатувчи қувурларнинг охирги нуқталарида босим ортиб кетишининг олдини олувчи сув ташлаш қурилмалари;
босимни назорат қилиш ва бошқариш ускуналари.
217. Диаметри 500 мм ва ундан катта бўлган қувурларда, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар натижасига кўра, бир ўлчамга камроқ затвор ўрнатишга йўл қўйилади.
218. Пайвандланган қувурларда ускуналарни ўрнатишда, шунингдек грунт чўкиши эҳтимоли мавжуд бўлган участкаларда ускуналар монтаж компенсаторлари орқали ўрнатилиши лозим.
219. Қиш мавсумида қувурлардаги сув тўлиқ бўшатилиши лозим.
220. Қувурларни сувдан бўшатиш, сувнинг ўз оқими билан ташкил қилиниши лозим.
Қувурнинг сув ташлаш томонга қараб қиялиги 0,001 дан кам бўлмаслиги керак.
Агар сувни ўз оқими билан бўшатиш имконияти мавжуд бўлмаса, сувни насос ёрдамида бўшатишга йўл қўйилади.
221. Пўлат қувурларни лойиҳалашда ташқи гидроизоляция қатламини назарда тутиш лозим.
Гидроизоляция тури қуйидаги омиллар асосида танланиши лозим:
грунтнинг агрессивлик даражаси;
ер ости сувлари мавжудлиги ва минерализацияси;
коррозия хавфи даражаси.
8-боб. Суғориладиган ерлардан зах қочириш
1-§. Зах қочириш тизимлари
222. Ернинг мақбул сув-туз режимини таъминловчи ер ости сувларининг лойиҳавий чуқурлик сатҳи қуйидагилар асосида белгиланиши лозим:
ўхшаш табиий-иқлим шароитлари;
геологик ва гидрогеологик шароитлар;
амалдаги зах қочириш тизимларининг эксплуатация тажрибаси;
гидрогеологик ҳисоб-китоблар натижалари.
223. Қуйидаги шароитларда вертикал зах қочириш қудуқларини лойиҳалаш назарда тутилиши лозим:
грунтнинг икки қатламли ёки кўп қатламли тузилиши мавжуд бўлганда;
ер ости сувлари босимли горизонтларга боғланган бўлганда;
сув ўтказувчан қум, шағал ёки майда тош қатламлари мавжуд бўлганда;
грунтнинг сув бериш қобилияти 100 m/d ва ундан юқори бўлганда.
224. Қуйидаги ҳолларда аралаш зах қочириш тизимларини қўллаш лозим:
грунтнинг икки қатламли ёки кўп қатламли тузилиши мавжуд бўлганда;
сув ўтказувчан қатлам устини қоплаб турган сув ўтказувчанлиги паст грунт қатламининг қалинлиги 15 m га етганда.
225. Суғориладиган ерларда зах қочириш тизими бутун эксплуатация даври мобайнида мунтазам ишлаш шарти билан лойиҳалаштирилиши лозим.
Вақтинчалик зах қочириш тизимларини қуйидаги ҳолларда қўллашга йўл қўйилади:
шўрланган ерларни ювиш жараёнида;
вақтинчалик мелиоратив тадбир сифатида;
горизонтал очиқ зовурлар кўринишида.
226. Зах қочириш зовурларини лойиҳалашда зах қочириш сувларидан қайта фойдаланиш имконияти кўриб чиқилиши, бунда қуйидагилар назарда тутилиши керак:
зах қочириш сувларидан суғориш мақсадларида фойдаланиш имконияти;
зах қочириш сувларидан шўрланган ерларни ювишда фойдаланиш имконияти;
сувнинг минерализацияси ва сифати;
иқтисодий ва техник жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги.
Агар зах қочириш сувларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса, бу ҳолат техник-иқтисодий асослар билан асосланиши лозим.
2-§. Очиқ ётиқ (горизонтал) зах қочириш
227. Очиқ зах қочириш зовурларининг гидравлик ҳисоб-китоблари сув оқимининг текис ҳаракат формулалари асосида амалга оширилиши лозим.
Қуйидаги ҳолларда текис ҳаракат формулаларидан фойдаланиш лозим:
ҳисобий сув сарфи 0,5 m³/s дан ортиқ бўлганда;
кичик сув сарфларида қуйидаги минимал қияликлар таъминланган ҳолларда:
қумли грунтларда — 0,0005 дан катта;
қумоқ грунтларда — 0,003 дан катта;
гилли грунтларда — 0,005 дан катта.
Очиқ лойиҳаланаётган зовурларнинг узунлиги 700 — 1500 m, нишаблиги гил грунтларда 0,0003 дан, қумлоқ грунтларда 0,0005 дан катта ҳамда қумлоқ грунтларда 0,003 дан, гил грунтларда эса 0,005 дан кичик бўлиши керак.
Очиқ зовурнинг ҳисобий сув сарфи сифатида ушбу зовурга уланган барча дреналар, коллекторлар ва зах қочириш тизимларидан келиб тушаётган сув сарфларининг йиғинди қиймати қабул қилиниши лозим.
228. Зах қочириш сувларини ўз оқими билан чиқариб юбориш имконияти мавжуд бўлмаса, лойиҳада мелиоратив насос станцияларини кўзда тутиш лозим. Бунда насос станциялари қуйидагиларни таъминлаши керак:
зах қочириш сувларини белгиланган қабул қилувчи иншоотга чиқариш;
тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
ҳисобий сув сарфини ишончли равишда ўтказиш.
229. Бирламчи дренаж тармоқлари ёпиқ дренаж кўринишида лойиҳаланиши лозим.
Бирламчи дренажлар қуйидаги конструкцияларда қабул қилиниши мумкин:
ер ости дренаж қувурлари;
фильтрли дренаж тизимлари;
перфорацияланган қувурлар асосидаги дренаж тизимлари.
230. Бирламчи дренажлардан сувни қабул қилувчи коллекторлар, агар мавжуд нишабликлар ва гидравлик шароитлар кичик диаметрли қувурлар орқали сувни ўз оқими билан ўтказиш имконини берса, ёпиқ ҳолда лойиҳаланиши лозим.
231. Коллектор-дренаж тармоғини жойлаштириш суғориш тармоғи схемаси билан ўзаро боғлиқ ҳолда лойиҳаланиши лозим.
Коллектор ва дренаж тармоқларини жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:
ернинг табиий рельефи ҳисобга олиниши;
ернинг энг паст нуқталари бўйлаб жойлаштирилиши;
сувнинг ўз оқими билан чиқиб кетиш шароитини таъминлаш.
232. Дренаж тармоқларини суғориш каналлари ва суғориш ариқларига параллель равишда жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда дренажлар орасидаги масофа қуйидагилар асосида белгиланиши лозим:
грунтнинг фильтрация коэффициенти;
грунтнинг сув ўтказувчанлиги;
грунтнинг механик таркиби;
ер ости сувлари сатҳи;
гидрогеологик ҳисоб-китоблар натижалари.
233. Йиғувчи очиқ коллектор ва дренажлар кўндаланг кесимларини трапециясимон шаклда лойиҳалаш лозим.
Сув чуқурлигининг ўзан туби кенглигига йўл қўйиладиган нисбати 1:2 ни ташкил этиши керак.
Ён қияликларнинг тиклиги грунт ва унинг шўрлигига боғлиқ ҳолда аниқланиши зарур.

Грунтларнинг номланиши

Ён қияликларнинг тиклиги

Шўрланмаган ва кам шўрланган грунт

Ўрта ва ўта шўр грунт

лой ва оғир қумоқ грунт

1,0

1,0 — 1,25

ўрта қумоқ грунтлар

1,25 — 1,5

1,5 — 1,75

енгил қумоқ грунт ва қумли грунт

2,0

2,5

майда донали қум

2,5

2,5

чангсимон ва майин қум

2,5 — 3,0

3,0 — 3,5

шағал-майда тош

1,0 — 1,25

1,0 — 1.25

234. Дренаж ва коллектор тармоқларининг ҳисобий сув сарфи зах қочириш модули, ер усти оқим модули ҳамда зах қочириладиган майдоннинг ҳисобий ўлчамлари асосида аниқланиши лозим.
Норматив сув сарфи зах қочириш оқимининг ўртача вегетация давридаги модули асосида қабул қилиниши керак.
235. Шўрланган ва шўрланишга мойил бўлган ерларда зах қочириш тизимларини лойиҳалашда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
ерларни шўрдан тозалаш (шўр ювиш) режими;
сув-туз баланси ҳисоб-китоблари;
грунтнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш талаблари;
ер ости сувлари сатҳини мақбул ҳисобий чуқурликда ушлаб туриш шартлари.
236. Ёғингарчилик сувларини қабул қилувчи табиий пастликларда жойлашган магистраль коллекторлар ва коллекторларнинг ҳисобий сув сарфи тошқин сувларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши лозим.
Бунда, ҳисобий сув сарфи 10 фоиз таъминланганлик эҳтимолига эга бўлган максимал оқим сарфи асосида қабул қилиниши керак.
Ҳисоб-китоблар гидрологик маълумотлар, ёғингарчилик интенсивлиги ва сув йиғилиш ҳавзаси параметрлари асосида амалга оширилиши лозим.
237. Суғориш натижасида ҳосил бўладиган ортиқча сувларни очиқ коллекторлар ва дренажлар орқали қабул қилишда, коллектор ўзанларининг эрозияга учраши ва деформацияланишининг олдини олиш учун махсус муҳофаза иншоотлари назарда тутилиши лозим.
238. Очиқ коллекторлар ва дренажлар ўзанларининг барқарорлигини таъминлаш ва уларни эрозия ҳамда деформациядан муҳофаза қилиш мақсадида муҳофаза зоналари белгиланиши лозим.
Муҳофаза зоналарининг параметрлари қуйидагилар асосида белгиланиши керак:
грунтнинг литологик тузилиши;
грунтнинг сув таъсиридаги физик-механик хусусиятлари;
грунтнинг фильтрация хусусиятлари;
гидрогеологик шароитлар;
канал ва дренажларнинг геометрик параметрлари.
Муҳофаза зоналари чегараларида қишлоқ хўжалиги экинларини экишга йўл қўйилмайди.
3-§. Ёпиқ ётиқ зах қочириш
239. Ёпиқ ётиқ зах қочириш дренажларини ташкил этишда махсус фильтрловчи элементлар билан жиҳозланган зовур қувурларидан фойдаланилиши лозим.
Ёпиқ горизонтал зах қочириш тизимларида қуйидаги талабларга жавоб берадиган нометалл қувурлардан фойдаланиш керак:
грунт босими таъсирига чидамли;
қишлоқ хўжалиги техникалари таъсирида юзага келадиган вақтинчалик юкламаларни қабул қила оладиган;
грунт ва сизот сувларининг агрессив таъсирига бардошли.
240. Ёпиқ ётиқ зовур тармоқларини қуришда сопол, пластмасса, ғовак бетон, ёғоч, асбестцемент, бетон ва темир-бетон ҳамда перфорацияланган силлиқ полиэтилен қувурлардан фойдаланиш лозим.
Зовур қувурлари грунт босимига, қишлоқ хўжалиги техникаларининг вақтинчалик босимига, грунт ва сизот сувлари ҳарорати ва минераллашувининг ўзгаришига чидамли бўлиши керак.
241. Ёпиқ коллекторлар учун фильтрловчи материал билан ўралган ва қуйи ярим периметри бўйича сунъий перфорацияланган, ички сирти силлиқ полиэтилен қувурлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
242. Қувурдаги умумий перефарацияланган юза қувурнинг умумий устки юзасининг 0,8 — 1 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
243. Катта ҳисобий сув сарфига эга ёпиқ коллекторларда қуйи ярим периметри перфорацияланган темир-бетон қувурлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
244. Ҳисоб-китоблар асосида танланадиган махсус фракцияли таркибга эга шағал-қум фильтрларини назарда тутилиши лозим.
245. Ёпиқ зах қочириш дренажларининг узунлиги 800 — 1000 m дан ошмаслиги керак.
246. Ёпиқ зах қочириш дренаж қувурлари ёки коллекторларнинг диаметрлари гидравлик ҳисоб-китоблар билан аниқланиши, бунда ёпиқ ётиқ зовурларда қўлланиладиган қувурларнинг ўлчами D>50 mm, нишаблиги i>0,003, қувурдаги сув тезлиги V>0,3 m/s, ҳисобий қисм узунлиги эса L≤600 m бўлиши керак.
247. Дренаж ва коллекторларни ювиш ва техник хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида қуйидаги жойларда кузатув қудуқлари ўрнатилиши лозим:
ҳар 200 — 250 m дан ошмаган тўғри участкаларда;
қувур йўналиши ўзгарган жойларда;
қувур диаметри ўзгарган жойларда;
нишаблик ўзгарган жойларда;
коллекторлар уланган нуқталарда.
248. Трубкасимон дренажлар учун қуйидаги жадвалда келтирилган нишабликларни қабул қилишга йўл қўйилади.

Қувур диаметри, mm

Нишаблик

50 — 100

0,002

125 — 200

0,0015

200 дан ортиқ

0,001

Фильтрловчи материал билан ўралган, қум-шағал фильтр қатламига ётқизилган гофраланган зах қочириш қувурларидан фойдаланилганда, гидравлик ва фильтрация ҳисоб-китоблари билан асосланган ҳолда, мазкур жадвалда белгиланган минимал нишаблик қийматларини камайтиришга йўл қўйилади.
249. Дренаж қувурлари ва коллекторларнинг бирикиши қуйидаги талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим:
ёпиқ дренажлар ёпиқ коллекторлар билан кузатув қудуқлари орқали бириктирилиши ҳамда дренаж қувури тагининг белгиси коллектор қувури тагининг белгисидан коллектор қувури диаметрининг камида 0,8 қисмига тенг баландликда юқори жойлаштирилиши;
ёпиқ дренажлар очиқ коллекторлар билан махсус қуйилиш иншоотлари орқали бириктирилиши ҳамда қуйилиш қувури тагининг белгиси коллектордаги нормал сув сатҳидан 0,2-0,3 m юқори бўлиши;
очиқ дренажларнинг очиқ коллекторлар билан бирикишида сув сатҳлари орасидаги фарқ 0,1 m дан кам бўлмаслиги;
дрена қувурларида сув ҳаракатининг минимал тезлиги 0,3 m/s дан кам бўлмаслиги.
250. Фильтрловчи материал билан ўралган, қум-шағал фильтр қатламига ётқизилган гофраланган зах қочириш қувурларидан ташкил топган ёпиқ дренаж тизимларида оралиқ кузатув қудуқларини кўзда тутмасликка йўл қўйилади.
251. Ёпиқ зах қочириш дренаж тизимлари ва зовурлари бир вақтнинг ўзида ҳам зах қочириш ҳам сув ташлаш вазифасини бажаришига йўл қўйилмайди.
4-§. Вертикал зах қочириш
252. Вертикал зах қочириш қудуқларининг конструкцияси ва параметрлари қуйидаги омиллар ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим:
қатламларнинг геологик-литологик тузилиши ва механик таркиби;
нам сақлайдиган қатламларнинг сув-физик хусусиятлари;
функционал талаблар (майдонлардаги сув пасайиши, ер ости сув оқимини тутиб олиш, муайян ҳудуднинг сув сатҳи пасайиши).
253. Вертикал зах қочириш қудуқларидан сув чиқариш учун насос агрегатлари сифатида электр двигатель билан жиҳозланган марказдан қочма насослар ҳамда ҳисоб-китоблар билан асосланган бошқа турдаги насос агрегатларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
254. Қудуқдан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш учун насос агрегатини танлаш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим:
қудуқнинг ҳисобий дебити;
қудуқдаги сувнинг динамик сатҳи;
сув сатҳининг пасайиши;
255. Вертикал зах қочириш қудуқларини бурғилаш қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши лозим:
орқага қайтариш орқали тоза сув билан ювишга асосланган ротор бурғилаш усули;
зарбли-арқонли бурғилаш усули.
256. Махсус техник ва геологик асосланиш мавжуд бўлганда, шағалли, майда тошли ва катта тошли грунтларда ўзидан-ўзи парчаланадиган бурғилаш эритмаларидан фойдаланган ҳолда лойли эритма билан бурғилашга йўл қўйилади.
257. Эксплуатацион устунлар қудуқларнинг диаметри ва чуқурлигига кўра чоксиз пўлат қувурлар ёки пластмасса қувурлардан бўлиши лозим.
Асбестцементли қувурлардан техник-иқтисодий асослантирилганда ва унча чуқур бўлмаган қудуқлар учун фойдаланишга йўл қўйилади (20-25 m).
Пластмасса ёки бошқа нометалл қувурлардан фойдаланилганда, фильтр қисми пўлат қувурлардан бажарилиши лозим.
258. Вертикал зах қочириш қудуғининг диаметри 600 mm дан кам бўлмаслиги керак.
Майда донали грунтларда қудуқларни бурғилаш диаметри 1,0 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Шағалли, майда тошли ва катта тошли грунтларда бурғилаш диаметри фильтр атрофида ҳимоя фильтр қатламини жойлаштириш ва механик суффозиянинг олдини олиш талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб билан аниқланиши лозим.
259. Қудуқ фильтрининг конструкцияси ва унинг узунлиги қуйидаги омиллар ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим:
сув сақловчи қатламнинг литологик тузилиши;
гранулометрик таркиби;
фильтрланувчи қатламнинг қалинлиги ва фильтрацион хусусиятлари.
260. Фильтрнинг тирқишлар майдони фильтр қувурининг умумий ташқи юзасига нисбатан камида 15 — 20 фоизни ташкил қилиши лозим.
Фильтрнинг мақбул конструкцияси сифатида каркасли-ўзакли фильтр белгиланиши керак.
261. Фильтрнинг узунлигини қуйидаги нисбатда белгилаш лозим:
1f = 0,8 m
бу ерда:
1f — фильтр узунлиги;
m — каптаж қилинадиган қатламнинг нам сақлайдиган қуввати.
Фильтр узунлиги 25 — 30 m дан кўп бўлмаслиги лозим.
Нам сақлайдиган қатламнинг қуввати 10 m дан кам бўлганда 1f = (0,9-0,95) m.
Фильтр узунлигини қуйидаги боғлиқликда текшириш лозим:
бу ерда:
Q max — қудуқнинг максимал сув чиқариш ҳажми (дебити);
D skv — қудуқни бурғилаш диаметри;
V k — сувнинг фильтрга киришнинг кескин (мумкин бўлган) тезлиги
V k= 65 3√K
бу ерда, K — нам сақлайдиган қатламнинг фильтрланиш коэффициенти, m/h.
262. Фильтрли сепма ҳисобий йирикликдаги фракция таркибига эга бўлган майда тошли-қумли материалдан тайёрланган, бир қатламли қилиб қабул қилиниши лозим.
Фильтр таркиби (фракцияси) ҳар бир лойиҳа ва ҳар бир қудуқ учун алоҳида, гидрогеологик ва гранулометрик маълумотларга асосланган ҳолда танланиши керак.
263. Майда тошли-қумли материал қудуқнинг бутун чуқурлиги бўйлаб, қуйилиш жойигача жойлаштирилиши лозим.
Қурилиш даврида қудуқни сувдан тортиб олиш вақтида ҳамда фойдаланишнинг биринчи кунларида фильтр материалининг йўқотишларини қоплаш мақсадида материал захираси қўшимча равишда назарда тутилиши, бунда қўшимча захира умумий ҳисобий ҳажмнинг 10 фоизигача миқдорда қабул қилинишига йўл қўйилади.
264. Қурилиш даврида сув тортиш ва компрессорлар сони қудуқнинг ҳисобий дебити ҳамда каптаж қилинадиган қатлам грунт турига мувофиқ белгиланиши лозим. Бунда қурилиш давридаги сув тортиш ишларининг давомийлиги 15 суткадан ошмаслиги керак.
265. Бир қудуқнинг бир нечта нам сақлайдиган горизонтларни каптаж қилишига йўл қўйилади. Бунда, ҳар бир каптаж қилинаётган қатлам учун алоҳида фильтр қисмлари (ёки алоҳида фильтр интерваллари) назарда тутилиши лозим.
266. Вертикал зах қочириш қудуқларини 70 m дан чуқурроқ лойиҳалашга йўл қўйилади.
Тиндиргичнинг узунлиги 5,0 m дан катта бўлмаслиги керак.
267. Қудуқларда майдончаларнинг ўлчамлари 150 m2 дан ошмаслиги лозим.
Майдонча тепасининг баландлиги ер сатҳидан 0,5 m дан ошмаслиги керак.
Майдонча майда тошли ёки қора майда тошли қопламага эга бўлиши лозим.
268. Насос-кучли ускуналарни бошқариш станцияси ҳамда сув ўлчаш қурилмаси махсус уйча (шкаф/павильон)да жойлаштирилган бўлиши лозим.
269. Вертикал зах қочириш қудуқларида насос агрегатларининг иш режими қудуқдаги сув сатҳига мувофиқ автоматлаштирилган бошқарув тизими орқали таъминланиши лозим.
270. Сув чиқариш тармоғи ёпиқ қувурларда, ёпиқ новларда (лоток) ёки қопланган каналларда бажарилиши мумкин.
Қудуқлардан сув чиқариш ва ташлашларни грунтли (қопламасиз) ўзанларда лойиҳалашга йўл қўйилмайди.
271. Трансформатор подстанцияси махсус тўсиқ (ҳимоя панжараси) билан ўралган бўлиши керак.
272. Вертикал зах қочиришни қуриш лойиҳаси ҳужжатларида алоҳида бўлим (ёки бўлимлар) назарда тутилиши, унда қудуқларнинг йўл қўйиладиган иш режимлари, эксплуатация параметрлари ҳамда режимларни тузатиш (регулировка) бўйича кўрсатмалар ҳисоб-китоблар билан асосланган ҳолда келтирилиши лозим.
5-§. Аралаш зах қочириш
273. Аралаш зовур сув қабул қилгичлар — коллекторлар ёки дренажлар ва вертикал кучайтирувчи қудуқлардан иборат бўлиши керак.
274. Кучайтиргич-қудуқларнинг сув қабул қилиш қисми биринчи босимли нам сақлайдиган қатлам доирасида жойлаштирилиши лозим.
275. Кучайтиргич-қудуқларни бурғилаш диаметри 250 — 300 mm оралиғида қабул қилиниши лозим.
Фойдаланиладиган эксплуатация устун (қувур) диаметри 120 — 150 mm дан ошмаслиги керак.
276. Кучайтиргич-қудуқларни лойли эритма билан бурғилашга йўл қўйилмайди.
277. Шағалли грунтда кучайтиргич-қудуқларни шағалли-қумли фильтрсиз қуришга йўл қўйилади. Бунда бурғилаш диаметри фойдаланадиган устун диаметрига тенг бўлиши керак.
6-§. Хўжаликлараро ва магистраль коллекторлар
278. Коллекторлар тошқин сувларини қабул қиладиган ҳолларда, тошқин сарфлари 10 фоиз таъминланганлик бўйича қабул қилиниши лозим. Бунда тошқин оқимининг вақт бўйича кечикиши ва узоқлашиш (маршрут) бўйича трансформацияси таъсири ҳисобга олиниши керак.
279. Коллектор ўзанларининг гидравлик ҳисоби каналларни ҳисоблашга қўйиладиган талаблар асосида бажарилиши лозим.
Коллектордаги ҳисобий оқим тезликлари ўзаннинг ювилиб кетмаслиги ва балчиқланмаслигини таъминлаши керак.
280. Коллектор ўзанларининг кўндаланг кесимлари трапециясимон шаклда қабул қилиниши лозим.
281. Йирик магистраль сув ташлаш коллекторларида кўндаланг кесимни полигонал шаклда қабул қилиниши керак.
Сув сарфига кўра оқим чуқурлиги (h)нинг туб бўйича ўзан кенглиги (b)га йўл қўйиладиган нисбати қуйидагича қабул қилиниши лозим:
Q ≤ 5,0 m³/s бўлганда: h:b = 1:2 — 1:3
Q ≤ 10,0 m³/s бўлганда: h:b = 1:3 — 1:4
Q > 10,0 m³/s бўлган ҳолларда ушбу нисбат қатъий белгиланмайди. Бунда туб бўйича ўзан кенглиги оқим тезликлари асосида, коллектор ўзанининг балчиқланмаслиги ва ювилиб кетмаслиги шартларини таъминлайдиган қилиб белгиланиши лозим.
282. Ён қияликларнинг тиккалиги ўзан грунтининг турига ва хоссаларига кўра қуйидаги жадвалга асосан қабул қилиниши лозим:

Грунт номланиши

«m» қиялигининг жойланиши

сув остидаги

сув устидаги

ярим қояли

0,5

0,5

шағалли

1,25 — 1,5

1,0

лой, оғир қумоқ грунтлар

1,0 — 1,5

1,0 — 1,5

ўртача қумоқ грунтлар

1,25 — 1,5

1,5

енгил қумоқ грунтлар, қумлоқ грунтлар

2,0 — 2,5

2,0

майда донали қум

2,0 — 2,5

2,0

чангсимон ва барханли қум

3,0 — 3,5

2,5

283. Янги коллекторларнинг трассасини лойиҳалаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:
коллектор трассаси жой рельефининг энг паст белгиларидан ўтказилиши;
йўналиш имкон қадар тўғри чизиқли бўлиши;
трасса имконият даражасида тўғри чизиқли бўлиши;
коллектор узунлиги минимал бўлиши.
Лойиҳалаш жараёнида коллектор трассасининг бир нечта вариантлари ишлаб чиқилиши ва улар орасидаги танлов солиштирма техник-иқтисодий ҳисоблар асосида амалга оширилиши лозим.
Аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтувчи коллекторларнинг ўзан туби ва ён қияликларини бетонлашга қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда йўл қўйилади:
коллекторнинг асосий вазифаси бўлган фильтрация оқимларини қабул қилиш имконияти сақланиши;
фильтрация босимини пасайтириш ва ер ости сувларини қабул қилиш функциясига салбий таъсир кўрсатмаслиги.
284. Коллекторларни вертикал яссиликда бириктириш фақат сув сатҳлари бўйича амалга оширилиши лозим.
Қабул қилувчи коллектордаги сув сатҳи, сув қабул қилиш қурилмасидаги сув сатҳидан 0,1-0,2 m паст бўлиши лозим.
9-боб. Сув тўплаш-чиқариш тармоғи
285. Сув тўплаш-чиқариш тармоғи суғориладиган ҳудудлар чегараларида жойлаштирилиши ва суғориш жараёнида ҳосил бўладиган ташлама сувларни қабул қилиш, уларни коллектор-зах қочириш тармоқларига, дренаж тизимларига ёки суғориш каналларига хавфсиз ва бошқариладиган тарзда буришни таъминлаши лозим.
286. Коллектор-зах қочириш тармоқлари мавжуд бўлмаган ва табиий зах қочириш шароити етарли даражада таъминланган ҳудудларда, суғориш натижасида ҳосил бўладиган ташлама сувларни чиқариш мақсадида махсус сув ташлаш каналларини лойиҳалаштириш лозим.
287. Сув ташлаш каналлари ёмғир ва қор сувларини ҳам қабул қилиш ва чиқариш имкониятини таъминлайдиган қилиб лойиҳалаштирилиши лозим.
288. Сув тўплаш-чиқариш тармоғини фақат очиқ ҳолда лойиҳалаштириш лозим.
289. Бирламчи сув қабул қилиш иншоотлари суғориладиган ҳудудларнинг рельеф бўйича энг паст белгиларида жойлаштирилиши лозим. Бунда битта сув олиш иншооти бир нечта суғориш участкаларидан келиб тушаётган ташлама сувларни қабул қилиш имкониятини таъминлаши керак.
290. Катта нишабликка эга бўлган участкаларда сув ташлаш иншоотларини лойиҳалаштиришда йиғма темир-бетон тарновлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Сув ташлаш жойларини темир-бетон қопламалар билан лойиҳалаш лозим.
291. Суғориладиган ҳудудлардан ташланадиган сувларнинг ҳисобий сарфи ер юзаси нишаблиги, суғориш усули ва гидравлик шароитларни ҳисобга олган ҳолда аниқланиши, бунда ташлама сув сарфи суғориш учун бериладиган умумий сув сарфининг 5 фоизидан 30 фоизигача бўлган қисми миқдорида қабул қилинишига йўл қўйилади.
292. Сув ташлаш каналларининг ҳисобий сув сарфи сув йиғувчи майдоннинг гидрологик тавсифи, ёмғир ва тошқин сувларининг эҳтимолий ҳажми ҳамда 10 фоиз таъминланганлик даражасига мос келувчи гидрологик ҳисоблар асосида аниқланиши лозим.
293. Сув ташлаш каналларини коллектор ва дренаж тармоқларига улаш жойларида оқимнинг ювиш таъсирини олдини олиш, ўзаннинг деформацияланишига йўл қўймаслик ва гидравлик режимнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида махсус туташтирувчи иншоотлар назарда тутилиши лозим.
294. Туташтирувчи сув ташлаш иншоотлари коллектор ва дренажларнинг ўзанларини тозалаш вақтида қурилиш техникасининг ҳаракатини таъминлаш учун қувурли бўлиши лозим.
295. Сув ташлаш каналларининг гидравлик ҳисоблари суғориш каналларини ҳисоблаш учун қабул қилинган гидравлик формулалар ва ҳисоблаш усулларига мувофиқ ҳолда, сув сарфи, оқим тезлиги, гидравлик радиус ва ўзан барқарорлиги шартларини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши лозим.
10-боб. Суғориш каналлари ва коллекторлардаги гидротехника иншоотлари
296. Суғориш каналлари ва коллекторларда жойлаштириладиган гидротехника иншоотларини лойиҳалаштиришда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
суғориладиган ерларнинг сувга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, суғориш жадвалига мувофиқ муддатларда ва зарур миқдорда сув етказиб бериш;
иншоотлар ва уларнинг конструктив элементларининг мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ҳисобий юкланишларга чидамлилигини таъминлаш;
иншоотларнинг эксплуатация жараёнида ишончлилиги, узлуксиз ишлаши ва техник хизмат кўрсатиш учун қулайлигини таъминлаш;
сув тақсимлаш иншоотларида сув сарфини аниқ ҳисобга олиш ва назорат қилиш имкониятини таъминловчи сув ўлчаш воситаларини назарда тутиш;
асоси грунт бўлган каналларда фильтрацияга қарши барқарорликни таъминлаш;
иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш имкониятини таъминлаш;
қурилиш ишларини индустриаллаштириш даражасини ошириш ва йиғма конструкциялардан самарали фойдаланиш;
қурилиш материалларидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш;
маҳаллий қурилиш материалларидан техник-иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда кенг фойдаланиш.
297. Сув чиқариш ва сув тақсимлаш иншоотларининг конструкцияси канал бўйлаб сув оқимининг эркин ҳаракатланишини таъминлаши лозим.
298. Ҳисобий сув сарфи 10 m³/s гача бўлган гидротехника иншоотларини лойиҳалаштиришда намунавий лойиҳалардан фойдаланиш лозим. Бунда, муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва гидравлик шароитлар, иншоотларнинг ишлаш режими, йиғма темир-бетон конструкциялар хусусиятлари ҳамда маҳаллий шароитлар ҳисобга олинган ҳолда лойиҳага асосланган ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилади.
Кириш ва чиқиш жойларида махсус (йиғма ёки монолит) бетон қурилмаларни (оголовки) қўллаш лозим.
Қувурлар остида монолит пойдеворларни қўллаш учун махсус асос бўлиши лозим.
299. Акведук устунлари сув оқимининг ювиш таъсири ва муз таъсиридан ҳимоя қилинган бўлиши лозим.
Устунларнинг пойдевор чуқурлиги ўзаннинг ҳисобий максимал ювилиш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда гидравлик ва геотехник ҳисоблар асосида аниқланиши керак.
300. Дюкерларнинг гидравлик ҳисобини бажаришда қувур ичидаги сув оқими, тезлиги канал ўзанидаги сув тезлигидан кам бўлмаслиги лозим.
301. Дюкернинг кўндаланг кесими ўлчамлари уни эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва тозалаш технологиясини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим.
302. Суғориш каналларида жойлаштириладиган сув ташлаш ва сув тақсимлаш иншоотлари автоматик бошқарув тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
303. Босим ва сув сарфини тартибга солиш мақсадида суғориш ва ёмғирлатиш қурилмаларига сув етказиб берувчи қувурларда гидрантлар, сув чиқариш мосламалари ва бошқарувчи арматуралар ўрнатилиши лозим.
304. Қувурли суғориш тизимларида қувурларни сувдан бўшатиш ва ювиш имкониятини таъминлаш мақсадида сув чиқарувчи мосламалар қувур трассасининг паст нуқталарида, шунингдек қувурнинг охирги нуқталарида ўрнатилиши лозим.
305. Қувурлар автомобиль ва темир йўллар остида ўтган ҳолларда қувур устидаги грунт қопламасининг қалинлиги транспорт юкланишлари ва грунт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлик ҳисоб-китоблари асосида белгиланиши лозим.
11-боб. Насос станциялари
306. Сув келтиришнинг ишончлилиги бўйича насос станциялар қуйидаги учта тоифага бўлинади:
1-тоифа — ишдан чиқиши ёки тўхтаб қолиши инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши, шунингдек қишлоқ хўжалиги, саноат ёки бошқа соҳаларга катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган насос станциялари;
2-тоифа — якка тартибдаги ёки каскад тизимида ишловчи насос станциялари (уларнинг вақтинча ишдан чиқишига 2 суткадан ортиқ бўлмаган муддат давомида йўл қўйилади);
3-тоифавақтинча ишдан чиқишига 5 сутка ва ундан ортиқ муддат давомида йўл қўйилиши мумкин бўлган насос станциялари.
307. Насос станциясининг ҳисобий сув сарфи суғориладиган майдонларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг максимал сув истеъмоли ординатасига мувофиқ равишда, сув хўжалиги ҳисоб-китоблари асосида, жадаллаштириш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда аниқланиши лозим.
308. Экинлар таркиби, экиш схемаси ёки қайта экишлар ўзгарган ҳолларда насос станциясининг ҳисобий сув сарфи қайта ҳисоблаб чиқилиши ва тегишли тузатишлар киритилиши лозим.
309. Насос агрегатларининг тури ва сони насос станциясининг ҳисобий сув сарфини ишончли таъминлаш шартидан келиб чиққан ҳолда танланиши лозим.
310. Бир нечта вариантлар мавжуд бўлган ҳолларда насос агрегатлари ва уларнинг жойлашуви насос станцияси биносининг минимал ўлчамларини таъминлайдиган ва техник-иқтисодий жиҳатдан энг мақбул бўлган вариант асосида қабул қилиниши лозим.
311. Насос агрегатларининг якуний танлови қурилиш қиймати, ускуналар қиймати, эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари ҳамда энергетик самарадорлик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда солиштирма техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши лозим.
312. Захира насос агрегатларининг сони насос станциясининг ишончлилик тоифасига мувофиқ қуйидаги тартибда қабул қилиниши лозим:
1-тоифа насос станцияларида ҳар 6 та ишчи насос агрегатига камида 1 та захира насос агрегати;
2-тоифа насос станцияларида ҳар 8 та ишчи насос агрегатига камида 1 та захира насос агрегати;
3-тоифа насос станцияларида захира насос агрегатини ўрнатмасликка йўл қўйилади.
2 ва 3-тоифа насос станцияларида захира насос агрегатларини насос станцияси ҳудудидаги омборхоналарда сақлашга йўл қўйилади.
Насос агрегатлари оғир эксплуатация шароитларида ишлаганда, жумладан сув таркибида абразив заррачалар миқдори юқори бўлган, узлуксиз иш режимида ишлайдиган ёки бошқа оғир шароитларда, захира насос агрегатлари сонини техник-иқтисодий асосланишга мувофиқ оширишга йўл қўйилади.
313. Насос станцияси мажмуаси унинг функционал вазифаси, ишлаш шароити ва конструктив ечимларига мувофиқ равишда қуйидаги асосий бино ва иншоотлардан ташкил топиши лозим:
сув олиш иншооти;
сув келтирувчи канал ёки қувур;
аванкамералар;
қабул қилувчи камералар;
сўрувчи қувурлар;
насос станцияси биносининг ер ости қисми;
насос станциясининг биноси;
чиқиндини ушлаб қолувчи иншоотлар;
ёрдамчи хоналар;
босимли қувур;
сув чиқарувчи иншоот;
трансформатор подстанцияси;
насос станцияси ҳудудини эксплуатация қилиш учун мўлжалланган ободонлаштирилган майдонча.
Насос станциясининг функционал мақсади, жойлашуви, сув таъминоти схемаси ва техник хусусиятларига қараб, насос станцияси мажмуасида айрим бино ва иншоотларни назарда тутмасликка техник-иқтисодий асосланиш асосида йўл қўйилади.
Бунда насос станциясининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва функционал вазифаларини тўлиқ бажариш имконияти таъминланиши лозим.
314. Сув омборлари ва дарёлардан сув олишда минимал ҳисобий сув сатҳлари насос станциясининг ишончлилик тоифасига мувофиқ қуйидаги таъминланганлик даражаларида қабул қилиниши лозим:
1-тоифа насос станциялари учун — 97 %;
2-тоифа насос станциялари учун — 95 %;
3-тоифа насос станциялари учун — 90 %.
315. Сув манбасида лойқалик даражаси юқори бўлган, шунингдек сув ости чўкиндилари ва муаллақ заррачалар мавжуд бўлган ҳолларда сув олиш иншоотлари ва тиндиргичларнинг махсус конструкциялари назарда тутилиши лозим.
316. Балиқчилик аҳамиятига эга бўлган сув манбаларидан сув олишда балиқларни муҳофаза қилишни таъминловчи махсус муҳофаза қурилмалари (балиқ муҳофаза панжаралари, экранлар ва бошқа қурилмалар) назарда тутилиши лозим.
317. Сув келтирувчи каналнинг гидравлик параметрлари сув манбасидаги минимал сув сатҳлари шароитида ҳам насос станциясининг максимал ҳисобий сув сарфини узлуксиз ва ишончли ўтказиш имкониятини таъминлаши лозим.
318. Аванкамера конструкцияси сув оқимининг барқарор гидравлик режимини таъминлаши, чўкиндиларнинг сўриб олувчи қувурларга тушишининг олдини олиши ва барча насос агрегатларига сувнинг бир текис тақсимланишини таъминлаши лозим.
319. Аванкамерада ҳар бир сўриб олувчи қувур олдида чиқиндиларни ушлаб қолувчи механизациялаштирилган тозалаш имкониятига эга бўлган муҳофаза панжаралари назарда тутилиши лозим.
Панжараларнинг иш режими сув таркибидаги чиқиндилар ва муаллақ заррачаларнинг тўпланиш интенсивлигига мувофиқ лойиҳада асосланиши лозим.
320. Сўриб олувчи қувурларни пўлат қувурлардан лойиҳалашга йўл қўйилади.
Ҳар бир насос агрегатида алоҳида сўриб олувчи қувур бўлиши лозим.
Сўриб олувчи қувур диаметри насос агрегатининг кириш патрубоги диаметридан кам бўлмаслиги лозим.
Сўриб оладиган қувурларда сув оқими тезлиги қуйидагича бўлиши лозим:

Қувур диаметри, mm

Сув оқими тезлиги, m/s

300 — 500

1 — 1,5

500 — 800

1,5 — 1,9

800 дан ортиқ

2,0 дан ошмаслиги лозим

Ўрта ва йирик насос станциялари учун сув оқими тезлиги гидравлик ҳисоб-китоблар асосида аниқланиши ва оқим барқарорлиги асосланиши лозим.
321. Сўриб олувчи қувурлар конструкцияси тўғри оқимли ёки сифонли турда қабул қилинишига йўл қўйилади.
Сифонли сўриб олувчи қувурлар қўлланилганда қуйидагилар таъминланиши лозим:
насосларни ишга туширишни енгиллаштириш;
ёпиш арматуралари сонини камайтириш;
насос станцияси биносининг ўлчамларини оптималлаштириш.
Сўриб олиш турини танлаш техник ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши лозим.
322. Сўриб олувчи қувурлар конструкцияси сув оқимига ҳаво киришининг олдини олувчи тўлиқ герметикликни таъминлаши лозим.
323. Сув фильтрациясининг олдини олиш мақсадида сўриб олувчи қувурлар насос станциясининг ер ости қисми деворларидан ўтадиган жойларда фильтрацияга қарши махсус диафрагмалар назарда тутилиши лозим.
324. Насос станциясининг ерости қисми ташқи деворларида замонавий гидроизоляция материалларидан фойдаланган ҳолда кучайтирилган гидроизоляция назарда тутилиши лозим.
325. Насос станцияси биноси ускуналарни жойлаштириш, эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш учун қулай шароитларни таъминлаши лозим.
326. Насос станцияси биносининг ер ости қисми ҳажми ер усти қисми ҳажмидан кичик бўлишига йўл қўйилади.
Монтаж майдончалари ва ёрдамчи технологик ускуналарни ер усти қисмида жойлаштириш лозим.
327. Насос станцияси биносида технологик жиҳозларнинг ишлашини таъминлаш мақсадида вентиляция, иситиш ва микроклиматни таъминловчи тизимлар назарда тутилиши лозим.
328. Насос станциясида ускуналарни монтаж қилиш ва хизмат кўрсатиш учун кўтарма-транспорт ускуналари қуйидаги тартибда қабул қилиниши лозим:
монтаж қилинадиган юк массаси 5 t гача бўлганда — қўлда бошқариладиган тал ёки осма кран-балка;
юк массаси 5 t дан ортиқ бўлганда — қўлда бошқариладиган кўприксимон кран;
юкни кўтариш баландлиги 6 m дан ортиқ бўлганда ёки кран йўли узунлиги 18 m дан ортиқ бўлганда — электр билан бошқариладиган кўприксимон кран.
329. Босимли қувурлар ҳисобий манометрик босим ва гидравлик зарба таъсирларига чидамли бўлган материаллардан тайёрланган қувурлардан лойиҳалаштирилиши лозим.
330. Қувурлар уланиш жойларининг мустаҳкамлиги қувур материалининг мустаҳкамлигидан кам бўлмаслиги ва тўлиқ герметикликни таъминлаши лозим.
331. Газ таъминоти соҳасида фойдаланилган пўлат қувурлардан техник ҳолати ва мустаҳкамлиги текширилган тақдирда фойдаланишга йўл қўйилади.
332. Босимли қувурлар сони ва уларнинг диаметрлари қуйидагилар асосида белгиланиши керак:
гидравлик ҳисоб-китоб натижалари;
қувурларнинг мавжудлиги ва таъминот имкониятлари;
техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
насос ускуналарини ишлаб чиқарувчи заводларнинг техник талаблари.
333. Босимли қувурлар жойнинг рельефи, гидрогеологик шароитлари, қувур материаллари ва техник-иқтисодий асосланишга мувофиқ ер ости ёки ер усти усулида жойлаштирилиши лозим.
334. Сув чиқариш иншоотлари конструкцияси сув оқимининг энергиясини иншоот чегарасида тўлиқ сўндириш ва гидравлик таъсирларнинг хавфсиз даражада тарқалишини таъминлаши лозим.
335. Сувни ёпиш ва ўтказиш арматураси қуйидаги талабларни таъминлаши лозим:
насос агрегатлари тўхтаганда қайтиш оқимининг олдини олиш;
қувур тизимига ҳаво кириш ва чиқишини таъминлаш;
вакуум ҳосил бўлишининг олдини олиш;
қувурларни тез ва хавфсиз ўчириш имкониятини таъминлаш;
гидравлик зарба хавфини камайтириш.
12-боб. Суғориш тизимлари ва суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ҳамда каналлар ва дренаж тизимларида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш
336. Суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ишларини мелиоратив ҳолати ноқулай бўлган, шўрланган, ботқоқлашган, сизот сувлари сатҳи юқори жойлашган, сув таъминоти ва зах қочириш шароитлари қониқарсиз бўлган ер участкаларидан бошлаш лозим.
337. Тизимларнинг қайта тикланишини хўжаликлараро каналлардан бошлаш керак.
338. Суғориладиган ерларни комплекс равишда қайта тиклашда ишлар таркиби қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
суғориш майдонларини тўғри геометрик шаклга келтириш, уларнинг ўлчамларини мақбул қийматларгача оптималлаштириш;
суғориш тизимини қайта тиклаш (реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш);
зах қочириш қувватини оширган ҳолда уни қайта тиклаш;
ички хўжалик йўл тармоғини қайта тиклаш;
шўрланган ерларни ювиш.
339. Суғориладиган ерларни қайта тиклаш билан боғлиқ бўлган асосий ишларни вегетация бўлмаган даврида ташкиллаштириш лозим.
13-боб. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
340. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирлар суғориладиган ерларни қайта тиклаш лойиҳалари таркибида назарда тутилиши лозим.
Мавжуд суғориш тармоғи ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши, шунингдек профилактик ювиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган сув таъминотини кафолатлаши лозим.
Мазкур талаб таъминланмаган ҳолларда, мелиорация тадбирлари таркибида камида суғориш тармоғининг қисман реконструкция қилиниши назарда тутилиши, паст самарадорлик аниқланганда эса суғориш тармоғини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилиши лозим.
341. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
мавжуд зах қочириш тизимларини қайта тиклаш;
зах қочириш қувватини ошириш.
342. Мелиоратив ҳолатни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар махсус грунт-мелиоратив ҳамда гидрогеологик изланишлар натижалари асосида белгиланиши лозим.
343. Зах қочириш тури муҳандислик-геологик ва гидрогеологик шароитлар инобатга олинган ҳолда, қиёсий техник-иқтисодий ҳисоблар асосида, келтирилган энг кам сарф-харажатлар мезони бўйича танланиши лозим.
344. Шўрланган ерларда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳаларида мукаммал ювиб тозалаш ишларини ўтказиш назарда тутилиши лозим.
345. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳалари таркибида кузатув қудуқлари тармоғини назарда тутиш лозим.
14-боб. Суғориш тизимларидаги инспекторлик йўллари ва уларнинг иншоотлари
1-§. Инспекторлик йўллари
346. Каналлар бўйлаб жойлаштириладиган инспекторлик йўлларининг жойлашуви транспорт воситаларининг ҳаракати вақтида каналлар, коллекторлар ва иншоотларни визуал кўрикдан ўтказиш имкониятини таъминлаши лозим.
347. Инспекторлик йўлларининг конструкцияси ва геометрик параметрлари транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигида хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган ҳолда лойиҳалаштирилиши лозим.
348. Инспекторлик йўлларини лойиҳалаштиришда улардаги ер кўтармаларининг ҳажми каналлар, коллекторлар ва иншоотларни қуриш жараёнида ҳосил бўладиган ер массаси балансида ҳисобга олиниши лозим.
349. Инспекторлик йўлларининг жойлашуви каналлар, коллекторлар ва бошқа иншоотлар учун ажратилган ер полосасининг минимал кенглигини таъминлайдиган ҳолда қабул қилиниши, бунда инспекторлик йўлларини дамбалар устида ёки уларга яқин жойлаштиришга йўл қўйилади.
350. Инспекторлик йўлларининг кўндаланг кесими қуйидаги асосий параметрларга мувофиқ қабул қилиниши лозим:
ер кўтармаси кенглиги — 6,5 m;
юриладиган қисм кенглиги — 3,5 m;
йўл ёқаси кенглиги — 1,5 m;
йўл ёқасининг бирикма қисми кенглиги — 0,5 m.
351. Инспекторлик йўлларида йўл қопламаси сифатида қалинлиги камида 0,15 m бўлган қум-шағал аралашмаси қатламини кўзда тутиш лозим.
352. Йўл қопламасининг қалинлиги ва конструкцияси қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда техник-иқтисодий ва муҳандислик ҳисоб-китоблари асосида белгиланиши лозим:
ер кўтармаси грунтининг физик-механик хусусиятлари;
ер кўтармасининг баландлиги;
грунтнинг шўрланганлик даражаси;
транспорт ҳаракатининг интенсивлиги;
каналларни таъмирлаш ва тиклаш ишларида қўлланиладиган қурилиш техникаси ва механизмларининг тури ва юкланиши.
Йирик магистраль каналлар бўйлаб жойлашган инспекторлик йўлларида юриладиган қисм қопламасини қора шағал ёки унга тенг мустаҳкамликка эга материаллардан бажаришга йўл қўйилади.
353. Баландлиги 2,0 m дан ортиқ бўлган кўтармаларда жойлашган инспекторлик йўлларида, шунингдек эгри участкаларда, бошқа йўллар билан кесишиш ёки туташиш жойларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сигнал устунчаларини ўрнатиш лозим. Сигнал устунчалари орасидаги масофа 10 m дан ошмаслиги керак.
2-§. Кўприклар ва қувурлар
354. Йўлларнинг каналлар, коллекторлар ва бошқа очиқ сув оқимлари, шунингдек жарликлар ва сувсиз водийлар билан кесишиб ўтадиган жойларида ўтиш иншоотларининг тури ва конструкцияси техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида танланиши лозим.
355. Қувурли ўтиш иншоотлари қўлланиладиган ҳолларда диаметри 1,4 m ва ундан катта қувурлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
356. Йўлларнинг сув сарфи 0,3 m³/s дан кам бўлган бирламчи ер ости зах қочириш тармоқлари (канал ёки қувур), коллекторлар ҳамда унча катта бўлмаган суғориш каналлари билан кесишиш жойларида ҳисоб-китоб асосида кичик диаметрли қувурли ўтиш иншоотларини қўллашга йўл қўйилади.
Ер ости зах қочириш тармоқлари ва коллекторларида диаметри 1,0 m дан кичик бўлган қувурлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
15-боб. Атроф-муҳит муҳофазаси
357. Барча сув хўжалиги ва мелиоратив қурилиш объектларини лойиҳалашда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича махсус бўлимлар ишлаб чиқилиши ва лойиҳа ҳужжатлари таркибига киритилиши лозим.
358. Атроф-муҳит муҳофазаси бўлимида лойиҳаланадиган объектларнинг қурилиши ва эксплуатацияси қуйидаги табиий компонентларга эҳтимолий таъсири ҳар томонлама баҳоланиши лозим:
ер юзаси ва ер ости сувлари;
ер ресурслари ва грунтлар;
атмосфера ҳавоси;
ўсимлик дунёси;
ҳайвонот дунёси;
табиий экотизимлар.
Атроф-муҳитга зарарли таъсир эҳтимоли мавжуд бўлган ҳолларда, мазкур таъсирларнинг олдини олиш, камайтириш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича техник ва ташкилий чора-тадбирлар лойиҳада асосланиши лозим.
359. Сув хўжалиги ва мелиоратив объектларни лойиҳалашда қуйидаги табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари назарда тутилиши лозим:
а) асосий каналлар учун:
фильтрация оқимларининг пастда жойлашган ерларга салбий таъсирининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;
балиқчилик аҳамиятига эга бўлган сув манбаларидан сув олишда балиқ муҳофаза қурилмаларини назарда тутиш;
қирғоқбўйи муҳофаза йўлаклари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини ажратиш;
вақтинчалик фойдаланилган ерларни рекултивация қилиш;
б) коллекторлар ва зах қочириш тизимлари учун:
ер юзаси сув манбаларини ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;
қирғоқбўйи муҳофаза йўлаклари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш;
в) насос станциялари учун:
балиқчилик аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан сув олишда балиқ муҳофаза қурилмаларини ўрнатиш;
вақтинчалик қурилиш ишлари учун фойдаланилган ерларни рекултивация қилиш.
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Сув хўжалиги ва мелиоратив объектларни қуриш (реконструкция қилиш) лойиҳалари (ишчи лойиҳалари) таркиби ва мазмуни
1. Лойиҳа ҳужжатларининг таркиби:
тушунтириш хати;
қурилишни ташкил қилиш бўлими;
муҳандислик-геологик ва гидрогеологик шароитлар бўлими;
грунт-мелиоратив шароитлар бўлими;
гидрологик шароитлар бўлими;
график материаллар (чизмалар);
смета ҳужжатлари.
Кичик ҳажмли ва техник жиҳатдан содда объектлар учун табиий шароитлар бўйича маълумотларни алоҳида шаклда эмас, балки тушунтириш хати таркибида келтиришга йўл қўйилади.
2. Тушунтириш хатининг таркиби:
1) кириш қисми (лойиҳани ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар, лойиҳанинг мақсади ва вазифалари);
2) объектнинг жойлашган ўрни;
3) табиий шароитлар, (иқлим, муҳандислик-геология ва гидрогеологик, гидрологик ва грунт-мелиоратив шароитлар);
4) мавжуд қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши;
5) техник ечимлар (бош режа бўйича қабул қилинган ечимлар, сув хўжалиги ҳисоб-китоблари, конструкциялар ва уларнинг элементлари бўйича техник ечимлар, қабул қилинган техник ечимларнинг асосланиши ва вариантларни таққослаш натижалари).
6) иш ҳажми;
7) қурилишни ташкил қилиш бўлими;
8) объектни эксплуатация қилишни ташкил этиш;
9) атроф-муҳит муҳофазаси бўлими;
10) иқтисодий самарадорлик бўлими.
3. Иловалар:
1) лойиҳалаш учун техник топшириқ;
2) нуқсон далолатномаси (реконструкция объектлари учун).
Объектнинг хусусияти ва техник мураккаблигига қараб, айрим бўлимларни лойиҳа таркибига киритмасликка техник жиҳатдан асосланган ҳолларда йўл қўйилади.
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Суғориш тизими таркиби
Суғориш тизими таркибига қуйидаги асосий иншоотлар, тармоқлар ва муҳандислик-техник элементлар киритилиши лозим:
бош сув олиш иншоотлари;
магистраль каналлар;
хўжаликлараро суғориш тармоқлари (каналлар);
ички хўжалик суғориш тармоқлари;
нов (лоток) тармоқлари;
магистраль ва хўжаликлараро коллекторлар ҳамда сув ташлаш иншоотлари;
сув ва сел-сув омборлари;
каналлардаги сув тиндиргичлар;
насос станциялари;
сув олиб кетувчи каналлар;
каналлар ва коллекторларнинг коммуникация ва йўллар билан кесишиб ўтган жойларидаги гидротехника иншоотлари;
бошқарув ва автоматика тизимлари;
сув тежовчи суғориш технологиялари;
суғориш қудуқлари ва мелиоратив кузатув қудуқлари;
кузатиш қудуқлари тизими (ер ости сизот сувлари ёпиқ-ётиқ дренаж сувларини кузатиш учун);
ҳимоя қилувчи ва ўраб турувчи дамбалар;
алоқа воситалари;
электр таъминоти воситалари ва электр ускуналари;
инспекторлик ва шохобча автойўллар;
хизмат кўрсатувчилар учун ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлар.
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
3-ИЛОВА
Эгат тортиб суғориш юзасидан йўл қўйиладиган параметрлар

Грунтнинг сув ўтказувчанлик даражаси

Кўрсаткичлар

Суғориш ариқларининг нишаблиги

0.05 — 0.025

0.025 — 0.0075

0.0075 — 0.0025

0.0025 — 0.001

0.001-0

Катта нишабликлар 0.05 — 0.1

Баланд

L

40

105

180

200

150

Q

0.1

0.5

0.75

1.5

1

T

8

3.2

3.5

2

2

Оширилган

L

75

130

250

300

250

60

Q

0.1

0.25

0.75

1

0.75

0.075 — 0.035

T

14

9.4

5.9

5.2

5.8

19.4

Ўрта

L

100

175

300

300

350

100

Q

0.1

025

0.5

0.5

0.5

0.075 — 0.035

T

23

16

13

12.5

14

38.5

Пасайтирилган

L

150

200

325

400

600

125

Q

0.1

0.1

0.25

0.25

0.5

0.05 — 0.025

T

41.5

47

36

37

21

70

Паст

L

125

150

250

300

600

Q

0.05

0.05

0.1

0.1

0.25

T

90

87.5

75

75

55

л — ариқ узунлиги, m
қ — ариққа кетадиган сув сарфи, ℓ/s
т — суғориш вақти, h
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
Каналлар ва табиий очиқ сув оқимларининг «n» нотекислик коэффициенти

1-жадвал

Каналда сув сарфи m3/s

Суғориш каналларининг ўзанида «n» нотекислик коэффициенти

Равон ва қумли грунтда

Шағал ва тош-шағал ерда

25 дан ортиқ

0,0200

0,0225

1 — 25

0,0225

0,0250

1 дан кам

0,0250

-

вақти-вақти билан фойдаланиладиган каналлар

0,0275

-

ариқлар

0,0300

-

Изоҳлар:
1. Сув олувчи-оқова сувлар тармоқлари каналлари учун «n» нотекислик коэффициенти қиймати суғориш каналларига нисбатан 10 фоизга оширилган ҳолда қабул қилиниши ва жадвалда келтирилган қийматлар сатҳигача яхлитланиши керак.
2. Портлаш усулида барпо этилган каналлар учун «n» нотекислик коэффициенти қиймати каналнинг кўндаланг кесимига қўшимча ишлов бериш ҳажми ва даражасига қараб 10 — 20 фоизга оширилган ҳолда қабул қилиниши лозим.

2-жадвал

Канал ўзани юзасининг хусусиятлари

Қоялардаги каналларнинг «n» нотекислик коэффициенти

яхши ишлов берилган юза учун

0,02 — 0,025

ўртача ишлов берилган, туртиб чиққан жойлари йўқ юза учун

0,03 — 0,35

ўртача ишлов берилган, туртиб чиққан жойлари мавжуд юза учун

0,04 — 0,045

3-жадвал

Қоплама

Қопламали каналларнинг «n» нотекислик коэффициенти

яхши ишлов берилган бетон қоплама учун

0,012 — 0,014

ишлов берилмаган (йирик ғадир-будур) бетон қоплама учун

0,015 — 0,017

йиғма темир-бетон новлар (лотоклар) учун

0,012 — 0,015

асфальт-битум материаллардан қоплама учун

0,013 — 0,016

чим бостирилган (ўт қопламали) ўзан учун

0,03 — 0,035

4-жадвал

Ўзаннинг хусусиятлари

Табиий очиқ сув оқимларининг «n» нотекислик коэффициенти

Ўзаннинг хусусиятлари

Табиий очиқ сув оқимларининг «n» нотекислик коэффициенти

қулай шароитлардаги табиий ўзан (тоза, текис, ифлосланмаган, эркин оқадиган)

0,025 — 0,033

дарёларнинг ўтлар билан қопланган, ўта секин оқимли ва чуқур ўйиқларга эга участкалари

0,05 — 0,08

қулай шароитлардаги табиий ўзан (тошли)

0,03 — 0,04

дарёларнинг ўтлар билан қопланган ботқоқ участкалари (чакалакзорлар, дўнгликлар, кўп жойларда деярли оқмайдиган сувлар ва бошқалар)

0,075 — 0,15

юзаси ва ўзани шакли яхши ҳолатдаги даврий оқимлар (катта ва кичик)

0,033

нисбатан ишлов берилган, ўт-ўланлар билан қопланган (ўтлар, чангалзорлар) катта ва ўртача дарёларнинг қайирлари

0,05

нисбатан яхши шароитлардаги қуруқ жарликлар ўзани

0,04

секин оқадиган ва катта чуқур жарликлари бор, ўтлар билан қопланган дарё қайирлари

0,08

даврий очиқ сув оқимлари ўзани, тошқин пайтида йирик шағал чўкиндиларини оқизиб келади ёки сув ўтлари билан қопланган, даврий сув оқимлари, жуда ифлосланган ва илон изига эга

0,05

секин оқадиган ва катта чуқур жарликлари бор, нотўғри эгри — бугри оқимли ва катта қўлтиқли ва бошқалар

0,1

тоза, илон изили ўзан, кичик жарликлар ва саёзликлари билан

0,033 — 0,045

сердарахт, катта бўм — бўш кенгликлар, маҳаллий ўпирилган жойлар, кўллар ва бошқаларга эга қайирлар

0,133

тоза, илон изили ўзан, кичик жарликлар ва саёзликлари билан, фақат озроқ ўтлар билан қопланган ва тошлари бор

0,035 — 0,05

овлоқ қайирлар, ўсимликлар билан қопланган (ўрмон, тайга типидаги)

0,2

ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
5-ИЛОВА
Сув оқимининг ювмайдиган тезликлари

1-жадвал

Грунт заррачаларининг ўртача ўлчами, mm

Таркибида лой 0,1 kg/m3, оқим чуқурлиги, m бўлган бир жинсли равон грунт учун оқимнинг йўл қўйиладиган ювиб кетмайдиган ўртача тезликлари m/s

Грунт заррачаларининг ўртача ўлчами, mm

Таркибида лой 0,1 kg/m3, оқим чуқурлиги, m бўлган бир жинсли равон грунт учун оқимнинг йўл қўйиладиган ювиб кетмайдиган ўртача тезликлари, m/s

0,5

1

3

5

0,5

1

3

5

0,05

0.52

0.55

0.60

0.62

10.00

1.10

1.23

1.42

1.51

0,15

0.36

0.38

0.42

0.44

14.00

1.26

1.42

1.65

1.76

0,25

0.37

0.39

0.41

0.45

20.00

1.37

1.55

1.84

1.96

0,37

0.38

0.41

0.46

0.48

25.00

1.46

1.65

1.93

2.12

0.50

0.41

0.44

0.50

0.52

30.00

1.56

1.76

2.10

2.26

0.75

0.47

0.51

0.57

0.59

40.00

1.68

1.93

2.32

2.50

1.00

0.51

0.55

0.62

0.65

75.00

2.01

2.35

2.89

3.14

2.00

0.64

0.70

0.79

0.83

100.00

2.15

2.54

3.14

3.46

2.50

0.69

0.75

0.86

0.90

150.00

2.35

2.84

3.62

3.96

3.00

0.73

0.80

0.91

0.96

200.00

2.47

3.03

3.92

4.31

5.00

0.87

0.96

1.10

1.17

300.00

2.90

3.32

4.40

4.94

Изоҳ. Жадвалда оқимнинг йўл қўйиладиган ювиб кетмайдиган тезликлари, зичлиги 2650 kg/m3 бўлган грунт учун келтирилган.
Грунт зичлиги паст бўлганда йўл қўйиладиган ювиб кетмайдиган тезликни 10 фоизга камайтириш керак.

2-жадвал

Грунт заррачаларининг ўртача ўлчами, mm

Канал тўлалигининг 5 фоизгача ўйилиб кетган чуқурликлар ва канал ўзанига чўккан лойнинг бир жинслилик коэффициенти Ку бўлган бир жинсли равон грунт учун оқимнинг йўл қўйиладиган ювиб кетмайдиган тезликлари, m/s

Кy -0,5

Кy -0,3

Кy -0,2

Кy -0,15

Оқим чуқурлиги, m

0,5

1

3

5

0,5

1

3

5

0,5

1

3

5

0,5

1

3

5

0.25

0.44

0.47

0.52

0.55

0.53

0.58

0.64

0.68

0.62

0.67

0.76

0.80

0.65

0.75

0.85

0.89

0.37

0.48

0.47

0.58

0.61

0.59

0.64

0.72

0.75

0.65

0.75

0.84

0.89

0.66

0,83

0,94

1,00

0.50

0.53

0.52

0.64

0.67

0.63

0.70

0.79

0.83

0.67

0.81

0.92

0.97

0.66

0,86

1,03

1,09

0.75

0.59

0.57

0.73

0.77

0.68

0.79

0.89

0.94

0.70

0.87

1.05

1.11

0.66

0,88

1,17

1,24

1.00

0.63

0.65

0.79

0.86

0.71

0.83

0.96

1.02

0.70

0.89

1.13

1.20

0.66

0,91

1,26

1,34

2.00

0.79

0.70

1.04

1.10

0.83

1.01

1.26

1.34

0.76

0.99

1.41

1.56

0.70

0,93

1,44

1,72

2.50

0.84

0.89

1.13

1.20

0.87

1.06

1.36

1.46

0.78

1.02

1.48

1.70

0,71

0,94

1,48

1,79

3.00

0.88

0.96

1.21

1.28

0.90

1.11

1.4

1.56

0.80

1.04

1.54

1.78

0,73

0,96

1,51

1,84

5.00

1.01

1.02

1.45

1.56

0.98

1.23

1.67

1.86

0.86

1.11

1.68

1.98

0,78

1,01

1,58

1,95

10.00

1.19

1.42

1.82

2.00

1.00

1.38

1.97

2.26

0.95

1.21

1.86

2.22

0,86

1,10

1,67

2,07

14.00

1.29

1.57

2.05

2.28

1.17

1.48

2.13

2.48

1.02

1.29

1.92

2.34

0,93

1,17

1,74

2,14

20.00

1.38

1.68

2.22

2.48

1.23

1.55

1.55

2.24

2.64

1.07

1.35

1.99

0,98

1,23

1,80

2,20

25.00

1.44

1.76

2.36

2.65

1.28

1.61

2.33

2.75

1.11

1.40

2.05

2.48

1,01

1,27

1,85

2,25

30.00

1.50

1.83

2.47

2.79

1.32

1.66

2.40

2.84

1.15

1.44

2.10

2.54

1,04

1,31

1,90

2,30

40.00

1.59

1.95

2.64

3.01

1.39

1.74

2.52

2.99

1.20

2.52

2.19

2.63

1,07

1,38

1,99

2,38

75.00

1.79

2.22

3.05

3.51

1.51

1.94

2.79

3.31

1.28

1.68

2.43

2.88

1,13

1,51

2,20

2,62

100.00

1.87

2.35

3.24

3.75

1.56

2.02

2.93

3.48

1.30

1.74

2.55

3.02

-

-

-

-

150.00

1.98

2.52

3.54

4.09

1.60

2.14

3.14

3.71

-

-

-

-

-

-

-

-

Изоҳ:
1. Ку=dm/d 95 %;
2. 1-жадвалнинг изоҳида келтирилган.

3-жадвал

Ҳисобланган солиштирма илашиш 105/Pa

Осон эрувчан тузлар таркиби грунт массасининг 0,2 фоиздан кам миқдорини ташкил қилганда, боғловчи грунтлар учун оқим чуқурлиги (m) да ювмайдиган оқимнинг ўртача жоиз тезликлари, m/s

Ҳисобланган солиштирма илашиш 105/Pa

Осон эрувчан тузлар таркиби грунт массасининг 0,2 фоиздан кам миқдорини ташкил қилганда, боғловчи грунтлар учун оқим чуқурлиги (m) да ювмайдиган оқимнинг ўртача жоиз тезликлари, m/s

0.5

1

3

5

0.5

1

3

5

0.005

0.39

0.43

0.49

0.52

0.175

1.21

1.33

1.52

1.60

0.01

0.44

0.48

0.55

0.58

0.20

1.28

1.40

1.60

1.69

0.02

0.52

0.57

0.65

0.69

0.225

1.36

1.48

1.70

1.80

0.03

0.59

0.64

0.74

0.78

0.25

1.42

1.55

1.78

1.88

0.04

0.65

0.71

0.81

0.86

0.30

1.54

1.69

1.94

2.04

0.05

0.71

0.77

0.89

0.98

0.35

1.67

1.83

2.09

2.21

0.075

0.83

0.91

1.04

1.10

0.40

1.79

1.96

2.25

2.38

0.10

0.96

1.04

1.20

1.27

0.45

1.88

2.06

2.35

2.49

0.125

1.03

1.13

1.30

1.37

0.50

1.99

2.17

2.05

2.63

0.15

1.13

1.23

1.41

1.49

0.60

2.16

2.38

2.72

2.83

Изоҳлар:
1. 1-жадвалнинг изоҳида келтирилган.
2. Ҳисобланган солиштирма илашиш норматив солиштирма илашишнинг ушбу грунтнинг бир жинслилик коэффициентига кўпайтмаси сифатида аниқланиши лозим.
Синовлар маълумотлари бўйича олинган ўртача илашиш қиймати норматив солиштирма илашиш сифатида қабул қилиниши керак (энг камида 25).
Лой грунтнинг бир жинслилик коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Бу ерда:
α — минимал илашиш эҳтимолини тавсифлайдиган коэффициент ва магистраль каналлар учун — 2.65; биринчи тартиб тақсимлагичлари учун — 2.5; кейинги тартиблар тақсимлагичлари учун — 2.0 га тенг;
σ — тақсимлаш эгри чизиғининг стандарти (ўртача квадратли хато);
C — грунтнинг норматив солиштирма илашиши.

4-жадвал

Мўлжалланган солиштирма илашиш

105/Pа

Осон эрувчан тузлар таркиби грунт массасининг 0,2-0,3 % дан кам миқдорини ташкил қилган тақдирда, боғловчи шўрлаган грунтлар учун оқим чуқурлиги m да ювмайдиган оқимнинг ўртача тезликлари, m/s

Мўлжалланган солиштирма илашиш

105/Pа

Осон эрувчан тузлар таркиби грунт массасининг 0,2-0,3 %дан кам миқдорини ташкил қилган тақдирда, боғловчи шўрлаган грунтлар учун оқим чуқурлиги m да ювмайдиган оқимнинг ўртача тезликлари, m/s

0.5

1

3

5

0.5

1

3

5

0.005

0.36

0.40

0.46

0.49

0.18

0.70

0.77

0.89

0.94

0.01

0.39

0.43

0.49

0.52

0.20

0.75

0.82

0.93

1.00

0.02

0.41

0.45

0.52

0.55

0.23

0.80

0.88

1.00

1.07

0.03

0.43

0.48

0.55

0.59

0.25

0.82

0.91

1.04

1.10

0.04

0.46

0.51

0.58

0.62

0.30

0.90

0.99

1.12

1.20

0.05

0.48

0.53

0.61

0.65

0.35

0.97

1.06

1.22

1.30

0.075

0.51

0.56

0.64

0.69

0.40

1.03

1.15

1.31

1.40

0.10

0.55

0.61

0.70

0.75

0.45

1.09

1.20

1.39

1.46

0.125

0.60

0.67

0.76

0.81

0.50

1.26

1.28

1.46

1.56

0.15

0.65

0.72

0.82

0.88

0.60

1.27

1.38

1.60

1.70

Изоҳлар:
1. Боғловчи грунтлар таркибида осон эрувчан тузлар миқдори 0,3 % дан юқори бўлган тақдирда, ювмайдиган оқимнинг тезликлари махсус тадқиқотлар асосида белгиланиши лозим.
2. 1-жадвалнинг изоҳида келтирилган.

5-жадвал

Қоплама бетоннинг мустаҳкамлик бўйича синфи

Йиғма темир-бетон ва асфалт-бетон қопламали яхлит (монолит) бетонларга эга каналлар учун оқим чуқурлиги m да оқимнинг рухсат этилган тезликлари, m/s

0.5 m

1.0 m

3.0 m

5.0 m

В 7,5

12.5 m/s

13.8 m/s

16.0 m/s

17.0 m/s

В 10, В 12,5

14.0 m/s

14.6 m/s

18.0 m/s

19.1 m/s

В 15

14.6 m/s

17.3 m/s

20.0 m/s

21.2 m/s

В 25

19.2 m/s

21.2 m/s

24.6 m/s

26.1 m/s

6-жадвал

Канал ўзани грунти

Оқимда лой зарралари таркиби 0.1 kg/m3 ва ундан юқори миқдорда бўлган тақдирда, боғловчи ва боғловчи бўлмаган грунтли каналлар учун Кс ишлаш шарт-шароитлари коэффициенти

магистраль каналлар ва уларнинг тармоқлари учун

юқори тартиблар тақсимлагичлари учун

қуйи тартиблар тақсимлагичлари учун

Қум:

майда ва ўртача катталик

1.3

1.4

1.5

йирик ва шағалли

1.5

1.6

1.7

Шағал:

майда

1.5

1.6

1.7

ўртача

1.4

1.5

1.7

йирик

1.2

1.3

1.4

Майда тош:

1.1

1.2

1.3

лой грунтлар, қуйидагилар мавжудлигида:

коллоид ҳолатдаги чўкиндилар

1.3

1.4

1.6

тубидаги коррозиялайдиган чўкиндилар

0.75

0.8

0.85

туби ва қияликлари ўсимлик билан қопланган

1.1

1.15

1.2

етарли даражада ёғингарчилик бўлмайдиган ҳудудлар учун каналлар ишидаги узоқ муддатли танаффусларда

0.2

0.22

0.25

Изоҳлар:
1. Грунтларнинг ювилиб кетишга қаршилигини пасайтиришга олиб келадиган қуриб қолиши (қақраб кетиши) юз берадиган танаффус узоқ муддатли ҳисобланади.
2. Ишлаш давомийлиги ҳисобга олинмайди ва жоиз тезликлар ювилиб кетиш норматив эксплуатацияга тўсқинлик қилмайдиган каналлар (сув олиш-ташлаш тармоғи каналлари, камдан-кам ишлайдиган ташлашлар) учун камайтирилади.
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
6-ИЛОВА
Каналларнинг қиялик миқдори коэффициентлари

Грунт

Қўшилувчи ўзан грунтга қараб, каналлар қиялиги (нишаблиги)нинг «m» миқдори коэффициентлари

Грунт

Қўшилувчи ўзан грунтга қараб, каналлар қиялиги (нишаблиги)нинг «m» миқдори коэффициентлари

қияликлар

қияликлар

сув остидаги

сув устидаги

сув остидаги

сув устидаги

қоя тошли

0.00 — 0.50

0.00 — 0.25

майда қум

1.50 — 2.50

1.00 — 2.00

ярим қоя тошли

0.50 — 1.00

0.50

чангсимон қум

3.00 — 3.50

2.50

шағал босган ва қумли шағал

1.25 — 1.50

1.00

лой грунт, оғир ва ўртача қумоқ грунтли ер

1.00 — 1.50

0.50 — 1.00

енгил қумоқ грунтли ер, қумлоқ грунт

1.25 — 2.00

1.00 — 1.50

Грунт

Уймалар ёки ярим уймалар ҳосил қиладиган каналлар дамбалари ташқи қияликлари (нишабликлари)нинг «m» миқдори коэффициентлари

Грунт

Уймалар ёки ярим уймалар ҳосил қиладиган каналлар дамбалари ташқи қияликлари (нишабликлари)нинг «m» миқдори коэффициентлари

лой грунт, оғир ва ўртача қумоқ грунтли ер

0.75 — 1.0

қумоқ грунт

1.0 — 1.5

енгил қумоқ грунтли ер

1.0 — 1.25

қум

1.25 — 2.0

Изоҳлар:
1. Биринчи рақам сув сарфи 0,5 m3/s кам бўлган, иккинчиси — сув сарфи 10 m3/s ортиқ бўлган каналлар учун қияликларнинг миқдорлари.
2. Қурилиш ишларини амалга оширишнинг илғор усулларини қўллаш шарт-шароитлари бўйича зарур бўлган тақдирда, каналлар ички ва ташқи қияликларининг миқдорлари жадвалда кўрсатилган қийматларга нисбатан ошишига йўл қўйилади.
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
7-ИЛОВА
Суғориш каналлари кўндаланг кесимининг кўринишлари
1-§. Трапеция шаклидаги кўндаланг кесим
Трапеция шаклидаги кўндаланг кесим учун канал асосий ўлчамлари тагининг кенглигини сув тўлиш баландлигига нисбати билан боғлиқ равишда (β — канал тагининг нисбий кенглиги), сув сарфи Қ ва қиялик м бўйича қуйидаги эмпирик формула билан ҳисобланади:
(1)
бу ерда:
b — канал тагининг кенглиги, m;
h — каналдаги сув чуқурлиги, m;
Q — каналдаги сув сарфи, m3/s;
m — қиялик коэффициенти (m=ctgθ; θ — қиялик бурчаги) ёки ушбу илованинг 1-жадвалида келтирилган қийматлар билан.
Канал таги кенглигининг сув чуқурлигига нисбати қийматлари m ˃2.5 бўлганда β қиймати ҳисоб билан ёки ўхшаш ҳолатлар маълумоти бўйича олинади.

1-жадвал

м

1,0

1,5

2,0

2,5

β

0,8 — 3

0,6 — 3,1

0,5 — 3,4

0,4 — 3,8

Кўндаланг кесим элементлари ўлчамларини аниқлаш формулалари 2-жадвалда келтирилган.

2-жадвал

Кўндаланг кесим элементлари

Ҳисоблаш формулалари

Формула рақами

1

2

3

канал юқори кенглиги

B=b+2mh=h(β+2m)

(2)

ўртача кенглик

bm=b+mh=h(β+m)

(3)

bm=m(1+σ)Р/σ

(4)

ўртача чуқурлик

hm=ω/B=(β+m)h/( β+2m )

(5)

кўндаланг кесим майдони

ω =(b+mh)h=(β+m)h2

(6)

ω=m(1+σ)2 Р2 /σ=mh2 /σ

(7)

ҳўлланган периметр

h=b+2h

= h(β+2  )

(8)

гидравлик радиус

Р=(b+mh)h/(b+2h  )=

= (β+m)h/(β+2  )=h(1-σ )

(9)

Изоҳ. б — канал таги кенглиги, m; ҳ — каналда сув чуқурлиги, m; β — канал таги кенглигининг нисбий қиймати (β=б/ҳ); m — қиялик коэффициенти (m=cтг θ, θ — қиялик бурчаги).
Суғориш каналининг трапеция шаклидаги кўндаланг кесими кўриниши ушбу илованинг 1-чизмасида келтирилган.
1-чизма. Каналнинг трапеция шаклидаги кўндаланг кесим кўриниши
B — юқори кенглик, b — канал таги кенглиги, h — каналда сув чуқурлиги, m — қиялик коэффициенти (m=ctgθ, θ — қиялик бурчаги)
2-§. Тўғри бурчакли кўндаланг кесим
Тўғри бурчакли кўндаланг кесимда қиялик коэффициенти m=0 га тенг бўлади.
Тўғри бурчакли кўндаланг кесим элементи ўлчамларини ҳисоблаш формулалари мазкур илованинг 3-жадвалида келтирилган.

3-жадвал

Кўндаланг кесим элементлари

Ҳисоблаш формулалари

Формула рақами

1

2

3

юқори кенглик

B=b

(10)

кўндаланг кесим майдони

ꞷ=bh

(11)

ҳўлланган периметр

χ=b+2h

(12)

гидравлик радиус

(13)

Изоҳ. b — канал таги кенглиги, m; h — каналда сув чуқурлиги, m.
Суғориш каналининг тўғри бурчакли кўндаланг кесими кўриниши ушбу илованинг 2-чизмасида келтирилган.
2-чизма. Тўғри бурчакли канал кўндаланг кесими кўриниши
b — канал таги кенглиги, hканалда сув чуқурлиги
3-§. Параболик кўндаланг кесим
Параболик кўндаланг кесим учун канал шакли қуйидаги формула билан аниқланади:
(14)
бу ерда:
h — канал чуқурлиги, m;
bh — h чуқурликдаги канал кенглиги, m.
Параболик кўндаланг кесим элементи ўлчамларини ҳисоблаш формулалари ушбу илованинг 4-жадвалида келтирилган.

4-жадвал

Кўндаланг кесим элементлари

Ҳисоблаш формулалари

Формула рақами

1

2

3

юқори кенглик

(15)

ўртача чуқурлик

Нm = 2ҳ/3

(16)

кўндаланг кесим майдони

(17)

(18)

ҳўлланган периметр

(19)

гидравлик радиус

(20)

Изоҳ:
h — каналдаги сув чуқурлиги, m; р — парабола параметри; — параболик кесим функцияси.
Параболик кесимлар учун қиялик қиймати сув сатҳида берилади.
Нов (лоток) чуқурлиги нов (лоток) устининг максимал сув сатҳидан 10 сm юқорида бўлиш шарти билан тайинланади.
Суғориш каналининг параболик кўндаланг кесими кўриниши ушбу илованинг 3-чизмасида келтирилган.
3-чизма. Параболик канал кўндаланг кесими кўриниши
B — юқори кенглик, h — каналдаги сув чуқурлиги
4-§. Доиравий (сегментли) кўндаланг кесим
Ўзаннинг доиравий кўндаланг кесими суғориш каналининг радиуси билан шакллантирилади.
Доиравий кўндаланг кесим элементи ўлчамларини ҳисоблаш формулалари мазкур илованинг 5-жадвалида келтирилган.

5-жадвал

Кўндаланг кесим элементлари

Ҳисоблаш формулалари

Формула рақами

1

2

3

юқори кенглик

(21)

чуқурлик

(22)

ўртача чуқурлик

(23)

кўндаланг кесим майдони

(24)

ҳўлланган периметр

(25)

гидравлик радиус

(26)

Изоҳ:
h — каналдаги сув чуқурлиги, m; p — кўндаланг кесим радиуси, m;
Суғориш каналининг доиравий кўндаланг кесими кўриниши ушбу илованинг 4-чизмасида келтирилган.
4-чизма. Доиравий канал кўндаланг кесими кўриниши
B — юқори кенглик, h — каналдаги сув чуқурлиги, р — кўндаланг кесим радиуси, φ — кўндаланг кесим марказий бурчаги
5-§. Полигонал кўндаланг кесим
Полигонал кўндаланг кесим канал туби кенглиги (b) ва бир неча қават симметрик қияликларга (m1 m2 m3) эга бўлган трапеция шаклдаги кесимлардан иборат бўлади.
Кесимнинг юқориги қисми m1 ва h1, ўрта қисми m2 ва h2, қуйи қисми m3 ва h3 билан белгиланиши керак.
Канал кўндаланг кесимининг барча параметрлари, юқори қисмининг чуқурлиги h1 қиймати орқали берилган (қирғоқнинг сув сатҳидан баландлигини ҳисобга олмаган ҳолда)
5-чизма. Полигонал канал кўндаланг кесими кўриниши
бу ерда:
b — канал туби кенглиги;
B — юқори кенглик;
B1 — юқори қияликлардаги канал кенглиги, m;
B2 — ўрта қияликлардаги канал кенглиги;
h1 — қирғоқнинг сув сатҳидан баландлигини ҳисобга олмаган ҳолда канал юқори қисмининг чуқурлиги, m;
h2 — каналнинг ўрта қисми чуқурлиги, m;
m1 — юқори қиялик қиймати;
m2 — ўрта қиялик қиймати;
m3 — қуйи қиялик қиймати.
Полигонал кўндаланг кесим элементи ўлчамларини ҳисоблаш формулалари мазкур илованинг 6-жадвалида келтирилган.

6-жадвал

Кўндаланг кесим элементлари

Ҳисоблаш формулалари

Формула рақами

1

2

3

юқори кенглик

B=b+2(m1h1+ m2h2+ m3h3)

(27)

нисбий кенглик

(28)

ўрта қисм нисбий чуқурлиги

(29)

қуйи қисм нисбий чуқурлиги

(30)

ўрта қисм чуқурлиги

(31)

қуйи қисм чуқурлиги

(32)

кўндаланг кесим майдони

(33)

(34)

ҳўлланган периметр

(35)

Гидравлик радиус

(36)

b — канал туби кенглиги, m; h — каналдаги сув чуқурлиги, m;
β — канал туби нисбий кенглиги (β=b/h1);
m — қиялик коэффициенти қиймати (m=cтг θ, θ — қиялик бурчаги);
B1 — юқори қияликдаги канал кенглиги, m;
h1қирғоқнинг сув сатҳидан баландлигини ҳисобга олмаган ҳолда канал юқори қисмининг чуқурлиги, m;
h2канал ўрта қисми чуқурлиги, m; h3канал қуйи қисми чуқурлиги, m;
m1юқори қиялик қиймати; m2ўрта қиялик қиймати;
m3канал қуйи қисми қиялик қиймати.