|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.06.2019
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БИОЛОГИК РАНГ-БАРАНГЛИКНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ ВА ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сонли «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Дунё миқёсидаги экологик жамғарманинг молиявий ва ПРООНнинг техник ёрдами билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ўрмон қўмитаси, Фанлар академияси ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси маъқуллансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини амалга ошириш ва уларнинг ўтказилишини назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этиш учун иловага* мувофиқ тартибда Биологик ранг-баранглик миллий комиссияси тузилсин.
1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган.
Банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
* Илова берилмайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишида Биологик ранг-баранглик миллий комиссиясига ёрдам кўрсатсинлар.
2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган.
Банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган.
Банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 1 апрель,
139-сон