Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.03.1998
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ ВА АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги 109-сонли «Давлат тест маркази таркибида кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ижро этиш ҳамда олий ва ўрта махсус таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тугатилаётган Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармаси ташкил этилсин.
2. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, улар қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат талабларига мувофиқ аттестация ва аккредитациядан ўтказиш;
олий ва ўрта махсус ўқув юртларида давлат таълими стандартларига риоя қилинишини назорат қилиш.
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармаси ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати, аъзоларининг сони бир нафарга кўпайтирилсин ва ҳайъат таркибига Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармасининг бошлиғи киритилсин.
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш Бош бошқармасининг фаолияти билан боғлиқ харажатларни Вазирликка ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 10 февраль,
64-сон