|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2001
|
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ЭНЕРГЕТИКА ВА ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон «Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Жумҳурият ҳудудида жойлашган энергетика ва электрлаштириш тармоқлари корхоналари ва ташкилотларини бошқаришнинг самарали системасини барпо этиш, улар структураларини такомиллаштириш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида халқ хўжалигининг электр ва иссиқлик энергиясига талабини қондириш мақсадида «Узбекэнерго»ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Узбекгидроэнергострой» давлат қурилиш-монтаж трести ҳамда уларнинг мавжуд структура бўлинмалари негизида Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ташкил этилсин.
Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 28 сентябрь,
ПФ-57-сон
(Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 й., 28—30-сон, 336-модда)