Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ ҲУЗУРИДА ХОМ АШЁ ВА ЕНГИЛ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАЪМИНОТИ ҲАМДА УЛАРНИ СОТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ «ЎЗГЛАВЛЕГСНАБСБИТ»НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон ССЖнинг иқтисодий мустақиллигини ва суверен ҳуқуқларини мустаҳкамлашга оид аниқ тадбирларни амалга ошириш, жумҳурият ҳудудида етиштириладиган пахта, пилла, ипак, қоракўл, сунъий ва синтетик толалар ҳамда бошқа маҳсулотларни сотишда унинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек енгил саноат корхоналарини хом ашё материаллари ва бутловчи буюмлар билан янада барқарор таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ҳузурида хўжалик ҳисобидаги Хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ҳамда уларни сотиш Бош бошқармаси («Узглавлегснабсбит») ташкил этилсин.
Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 11 июн,
ПФ-13-сон
(Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 й., 22—24-сон, 312-модда)