Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
1. Хотин-қизларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун қуйидагилар ҳисобидан 2025 йилда қўшимча 200 миллион АҚШ доллари йўналтирилсин, бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ҳафта муддатда етти йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентда, шундан АТ «Халқ банки»га 35 миллион АҚШ доллари, «Микрокредитбанк» АТБга 30 миллион АҚШ доллари ва «Ҳамроҳ» хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси» МЧЖга (кейинги ўринларда — Компания) 35 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ресурслари ажратсин.
Бунда Компанияга ажратилган маблағлар у томонидан тадбиркор аёлларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан 2 фоизлик пункт юқори ставкада уч йиллик имтиёзли давр билан етти йил муддатгача тижорат банкларига кредит ресурси сифатида жойлаштирилади.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
(б) тижорат банклари «Маҳалла лойиҳаси» дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун ташқи молия бозорларидан 100 миллион АҚШ доллари жалб қилсин.
2. Белгилансинки, хотин-қизларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
(б) АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида кредитлар ажратилади.
3. Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 март,
ПҚ-96-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.03.2025 й., 07/25/96/0225-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)