Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
«Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1878-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сон «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сон «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1878, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 487-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Адвокатлар палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 декабрь,
2-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 декабрь,
215-сон
Келишилди:
ДХХ Раиси ўринбосари Б. РАШИДОВ
2024 йил 25 декабрь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2024 йил 19 декабрь
Адвокатлар палатаси раиси Ш. САДИКОВ
2024 йил 17 декабрь
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
2024 йил 13 декабрь
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
2024 йил 6 декабрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/1878-1/1085-сон)