2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Учувчилар ва синовчи учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш тартиби (1-илова);
Уларга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг «а» бандида ва 28 моддасининг «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган пенсия тайинлаш ва уни ҳисоблаш шартлари ва нормалари татбиқ этилсин;
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг «в» бандига кўра тамаки, шоли етиштириш ва уларга дастлабки ишлов бериш, шунингдек, пахта етиштириш ва уни теришда иштирок этган аёлларга имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш турлари (5-илова);
иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган, улар иш ҳақининг миқдори Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган ходимлар тоифалари рўйхати (8-илова).
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси]
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартиби (15-илова);
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимига юклансин.
Учувчилар ва синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш
ТАРТИБИ
1. Учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
1.1. Самолётларда учишларнинг ҳар 20 соати (мазкур банднинг 1.2, 1.3, 1.4-кичик бандларида назарда тутилган ишлар ва учишлардан ташқари) белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади.
1.2. Вертолётларда, махсус қўлланиладиган авиациядаги (санитария парвозлари, авиакимё ишлари, аэрофотосъёмкалар, патруллик қилиш, атмосферани текшириш ва ишларнинг бошқа турлари), чет эл ҳаво кемаларини кузатиб борувчи гуруҳ таркибидаги лавозимларда (бошловчи сифатида), командирлик-учувчи ва инструкторлик таркибидаги лавозимларда, шу жумладан, авиациянинг учувчилар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш олий ва ўрта билим юртларида учишларнинг ҳар 12 соати — белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади.
1.3. Авария-қутқарув (қидирув-қутқарув) ҳаво кемалари экипажи таркибида бир йил ишлаш — белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига ўтади.
1.4. «Ватанпарвар» ўқув ва спорт авиацияси ташкилотларининг учувчилар таркибидаги лавозимларда бир йил ишлаш, тайёргарликнинг ўқув-учиш режасини бажарган тақдирда — белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига, мураккаб ва олий пилотаж элементларини бажарган тақдирда эса — 2 йилига ўтади.
1.5. Ёши туфайли имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган парашютчилар (барча номлардаги), қутқарувчилар, ўт учирувчи-десантчилар (барча номлардаги), авиа ўт учириш хизмати инструкторлари, парашют (парашютчи-қутқарув, қидирув-қутқарув) бўлинмалари раҳбарлари, парашютчи-десант гуруҳларининг штатдаги ва штатдан ташқари ходимлари сифатида бир йил ишлаш, поршенли самолётлардан, вертолётлардан, дирижабллардан ва аэростатлардан сакрашнинг, баландлиги 10 метрдан кам бўлмаган баландликда вертолётдан осилиб туриб, махсус тушиш ва кўтарилиш мосламаларида иш бажаришнинг йиллик нормалари бажарилган тақдирда белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига, реактив самолётлар ва вертолётлардан сакрашларнинг йиллик нормаси бажарилганда эса — 2 йилига ўтади.
1.6. 1.4 ва 1.5-кичик бандларда назарда тутилганларга мувофиқ белгиланган хизмат муддатларини имтиёзли ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи шартлар бажарилмаган тақдирда бир йил хизмат — белгиланган хизмат муддатининг бир йилига ўтади.
2. 1.1 ва 1.2-кичик бандларга мувофиқ, белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш учувчилар таркиби лавозимларидаги барча парвоз этган даврдаги ҳақиқий учган соатларни тегишли равишда 20 ва 12 соатларга бўлиш йўли билан амалга оширилади. Белгиланган хизмат муддатининг йиллик ҳисоби белгиланган хизмат муддатининг тўлиқ ойлар сонини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.
3. Йил давомида 1.1—1.5-кичик бандларда кўрсатилган турли ишлар бажарилган тақдирда хизмат муддатлари ҳар бир ишда мутаносиб равишда учиш соатларининг қанча давом этганлиги (банд бўлганлик)га қараб ҳисобланади.
4. Синовчи-учувчилар таркибидаги ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
4.1. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2 банднинг 1-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаш — синов учишлари мазкур йил давомида ўтказилган бўлса, икки йилга ўтади.
4.2. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2-банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаб, йилига 120 ва ундан ортиқ соат училган бўлса икки йилга, 50 соатдан 120 соатгача училган бўлса — бир ярим йилга, 50 соатдан кам бўлганда — бир йилга ўтади. Кўрсатиб ўтилган учишларнинг камида 50 фоизи манёврли авиация кемаларида ва вертолётларда бажарилган бўлса, белгиланган хизмат муддати шу тариқа ҳисобланади.
4.3. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2-банднинг 3-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаш, учиш соатларининг белгиланган нормалари бажарилган тақдирда, икки йилга ўтади.
5. Агар синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходим бир йил давомида синов учишларида иштирок этмаган бўлса, аммо бошқа турдаги (транспорт авиациясида, учишга тайёргарлик тартибида ва ҳ. к.) учишларда иштирок этган бўлса, белгиланган хизмат муддати фуқаро авиацияси учувчилари таркибига кирувчиларга пенсия тайинлаш учун белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади.
6. Синовчи-учувчилар таркибидаги ходимда йил давомида учиш соатлари умуман бўлмаса, мазкур йил белгиланган хизмат муддатига кирмайди. Бироқ ушбу йил умумий меҳнат стажига қўшилади.
Учишларда иштирок этмаслик синов парвозларини бажаришдаги меҳнат шикастланиши билан боғлиқ бўлса, белгиланган хизмат муддати ҳақиқий учиш даври бўйича ҳисобга олинади.
7. Қуйидагилар учувчилар ва синовчи-учувчиларнинг белгиланган хизмат муддатига киради:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг учувчилар таркибида бўлган лавозимлардаги хизмат вақтлари, авиациянинг учувчилар ва учувчилар таркибида бўлган лавозимларда даври — пенсия тайинлашда тегишли равишда ҳарбий хизматчилар, авиациянинг синовчи-учувчилари таркибига ва учувчи таркибига кирувчилар учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш тартибига мувофиқ амалга оширилади;
8. Учувчилар таркибидаги ходимлар пенсияга чиқиш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш учун ўз ихтиёрлари билан 1992 йилнинг 1 январигача бўлган даврни танласалар, муддатлар ана шу санагача бўлган қоидалар асосида ҳисоблаб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 2-ИЛОВА
Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар
РЎЙХАТИ
Ватан уруши ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасининг «а» бандида ва 28-моддасининг «а» — «в» бандларида назарда тутилган шартлар ва нормаларга кўра пенсия билан таъминланишга ҳақли уруш ногиронлари ҳисобланадилар.
а) собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини қўриқлаш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар;
б) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган ҳамда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядларда хизмат қилган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;
в) темир йўлнинг фронт яқинидаги участкаларида ишлаган, мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ҳамда Ватан уруши йилларида уруш бўлаётган жойларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ходимлар;
г) Ватан уруши ва гражданлар уруши йилларида партизан отрядлари ва қўшилмалари таркибида ёки яширин ишларда бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;
д) ҳаракатдаги армия таркибидаги ишларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёлланган таркибдаги шахслар;
е) Ватан уруши даврида фашист концлагерларида (гетто ва зўрлик билан тутиб туриладиган бошқа жойларда) бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар (тутқунлар, шу жумладан, болалар);
ж) тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида қатнашиш, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда байналмилал бурчларини адо этиш туфайли яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
з) ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
и) ўқув машғулотлари ёки текшириш учун йиғинларга чақирилган ва шу йиғинларда ўз хизмат бурчларини бажараётиб яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий мажбуриятли шахслар.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 3-ИЛОВА
Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар
РЎЙХАТИ
Ватан уруши ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда иштирок этган ҳарбий хизматчилар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси «ж» бандига мувофиқ пенсияларига устама пул олишга ҳақли бўлган уруш қатнашчилари ҳисобланадилар.
а) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядлар таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;
б) Ватан уруши ва гражданлар уруши даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёки яширин ишларда бўлган шахслар;
в) Ватан уруши йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ёки ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойларда хизматни ўтаган собиқ СССРнинг Ички ишлар вазирлиги органлари ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси органларининг ҳамда оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
г) Ватан уруши даврида ҳаракатдаги армия ва флотлар таркибидаги қисмлар ҳамда бўлинмаларда балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғиллари ва юнгалар сифатида юрган шахслар;
д) фронт яқинидаги темир йўлларда, мудофаа чизиғи иншоотлари қурилишида, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ҳамда Ватан уруши даврида ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойлардаги бошқа ҳарбий объектлар қурилишида иштирок этган ходимлар;
е) ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган ёлланма ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
ж) Ватан уруши даврида фашист концлагерлари (гетто ва зўрлик билан ушлаб туриладиган жойлар)да бўлган (тутқунлар, шу жумладан, болалар) шахслар;
з) Ленинград шаҳрининг қамал даврида шаҳарнинг корхона, муассаса ва ташкилотларида меҳнат қилган ва «Ленинград мудофааси учун» медали ҳамда «Қамалдаги Ленинград фуқаросига» нишони билан тақдирланган шахслар;
и) 1956 йилнинг 24 октябридан 1956 йилнинг 10 ноябригача бўлган даврда Венгрия ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар пайтида ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;
к) ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналмилал бурчларини адо этган, тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқлари ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер хўжаликлари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалигининг бошқа корхоналарида сут соғувчилар ва машинада сут соғиш операторлари томонидан сигирларга хизмат кўрсатиш нормалари бажарилган тақдирда уларга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг «в» бандига мувофиқ имтиёзли пенсия белгиланади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Сигирларга хизмат кўрсатиш нормалари (бош)
чорва молларини сақлашнинг барча шаклларида
туғруқ бўлимида
қўлда сут соғувчилар учун
камида 14 та
камида 11 та
машинада сут соғиш операторлари учун
камида 21 та
камида 15 та
Қайд этилган хизмат кўрсатиш нормалари энг оз миқдор ҳисобланади. Хўжаликларда хизмат кўрсатиш нормалари хизмат кўрсатишнинг белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий тармоқ нормалари асосида белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг «в» бандига кўра тамаки, шоли етиштириш ва уларга дастлабки ишлов бериш, шунингдек, пахта етиштириш ва уни теришда иштирок этган аёлларга имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш турлари
1. Тамаки етиштириш, уни йиғиштириб олиш ва шундан кейинги ишлов беришда:
кўчат етиштириш;
кўчатларни экиш;
экинни парваришлаш;
тамакини йиғиш;
тамаки баргларини осиб қуритиш;
тамаки хом ашёсига дастлабки ишлов бериш (саралаш).
2. Шоли етиштириш, йиғиш ва йиғимдан кейинги ишлов беришда:
экишдан олдин ер майдонларини қўлда текислаш;
экиш (сийрак жойларга экиш);
экинни парваришлаш.
3. Ғўзани ўстириш ва пахтани териб олишда:
ғўзани парваришлаш;
пахтани қўлда териб олиш.
Тамаки, шоли етиштиришда ҳамда уларга дастлабки ишлов беришда, шунингдек, пахта етиштириш ва уни териб олишда ишланган вақт аёлларга имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажига қўшилади. Бунда улар тегишли равишда 1, 2 ва 3-бандларда кўрсатилган барча иш турларида қатнашган бўлишлари керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида келиб чиққан деб ҳисобланадиган ногиронлик сабаблари
РЎЙХАТИ
Агар ногиронлик келтириб чиқарувчи жароҳатланиш, заҳарланиш, иссиқ уриши, куйиш, совуқ уриши, чўкиш, электр токи ёки яшин уриши, шунингдек, табиий офатлар ёки авариялар туфайли саломатликнинг бошқача шикастланиши қуйидаги ҳолларда содир бўлса (ҳуқуққа қарши хатти-ҳаракатлардан ташқари), ногиронлик меҳнатда майибланиш туфайли содир бўлган деб ҳисобланади:
а) меҳнат вазифаларини бажаришда (шу жумладан, хизмат сафари вақтида), шунингдек, корхона ёки ташкилот манфаатлари йўлида ҳатто махсус топшириқсиз бирон иш бажарганда;
б) корхона, ташкилот ҳудудида ёки бошқа иш жойида иш вақти давомида (белгиланган танаффус вақти ҳам шунга киради), шунингдек, иш бошланиши ёки тугаши олдидан ишлаб чиқариш қуролларини, кийим-бош ва бошқаларни тартибга келтириш учун зарур бўлган вақт давомида;
в) иш вақти давомида (белгиланган танаффуслар ҳам шунга киради) корхона, ташкилот ёки бошқа иш жойи яқинида, агар у ерларда бўлиш ички меҳнат тартиби қоидаларига зид бўлмаса;
г) ишга бораётган ёки ишдан қайтаётганда;
д) вахтали шаҳарча ҳудудида вахта-экспедиция усули билан ва табиий офат вақтида сменали дам олишда бўлган ходим билан юз берганда;
е) давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда рўйхатга олинган жамоат ташкилотларининг топшириқларини (гарчи бу топшириқлар асосий иш билан боғлиқ бўлмаса ҳам) бажаришда;
ж) инсон ҳаётини сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ва жамоат мулкини, фуқаролар мулкини, ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароси бурчини бажариш вақтида;
з) иш куни давомида маъмуриятнинг (бўлим, бўлинма, цех, участка раҳбарларининг ва шу кабиларнинг ходимнинг вазифасига кирмайдиган топшириқларини бажариш вақтида;
Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган, улар иш ҳақининг миқдори Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган ходимлар тоифалари
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 9-ИЛОВА
Суғурта бадаллари қўшилмайдиган ва пенсияни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайдиган иш ҳақи ва бошқа тўлов турлари
РЎЙХАТИ
1. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация.
2. Ишдан бўшаётганда тўланадиган ёрдам пули.
3. Моддий ёрдам сифатида бериладиган ҳар хил пул нафақалари турлари.
4. Компенсация тўловлари (хизмат сафарлари бўйича суткаликлар ва суткаликлар ўрнига берилган тўловлар, меҳнаткашларга майиб бўлиш ёхуд уларнинг иши билан боғлиқ ҳолда саломатликка етказилган бошқа шикастланишнинг ўрнини қоплаш учун бериладиган тўловлар).
5. Ходимларнинг айрим тоифаларига текин берилган квартира, коммунал хизмат, ёқилғи, йўл ҳақи қиймати ёки уларнинг ўрнини қоплаш қиймати.
6. Берилган махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари, совун, ёғдан тозаловчи воситалар, сут ва даволаш-олдини олиш учун овқатлантириш қиймати.
7. Бепул овқат қиймати.
8. Тушлик овқатга бериладиган пул, санаторий-курортларга, дам олиш уйларига бериладиган йўлланмалар қиймати, стационар ва амбулаторияда даволаниш учун тўланадиган ҳақ.
9. Бошқа жойга ишга ўтказилганда ёки ишга ўтганда кўчиб ўтиш, мол-мулкни ташиш ва турар жойни ижарага олиш бўйича харажатларнинг ўрнини қоплаш.
10. Доимий иш йўлда ўтадиган ёки кўчиб юриш тусига эга бўлган ҳолларда ёхуд хизмат сафарлари муносабати билан суткалик пул ўрнига иш ҳақига қўшимчалар ва устамалар.
11. Меҳнат учун тақдирланмасдан ишлаган кунлар (шанбаликлар, якшанбаликлар ва бошқалар) учун ҳамда тегишли бюджетга ва хайрия жамғармаларига ўтказиладиган иш ҳақи.
12. Юбилей саналари, туғилган кунлар, узоқ йиллик ва нуқонсиз меҳнат фаолияти, фаол ижтимоий иши ҳамда бошқа шунга ўхшаш ҳоллар муносабати билан иш ҳақи фонди (меҳнатга ҳақ тўлаш фонди) ҳисобидан бериладиган рағбатлантирувчи тўловлар (мукофотлар ҳам шу жумлага киради).
13. Мусобақалар, кўриклар, танловлар ва бошқаларда мукофотли ўринларни эгаллаганлик учун бериладиган пул мукофотлари.
14. Ишлаб чиқаришдан бўшаган ҳолда ўқишга юборилган ўқувчиларга корхона ва ташкилотлар томонидан тўланадиган стипендиялар.
15. Олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлагандан кейин таътил вақтида ёш мутахассисларга корхона, муассаса ва ташкилот томонидан тўланадиган нафақалар.
16. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар.
Изоҳ: 1. Пенсия ва нафақаларни ҳисоблаб чиқишда мукофотларнинг муайян корхона, муассаса ва ташкилотда меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги тизимида, уларни тўлаш даврийлигидан қатъи назар, назарда тутилган турлари ҳисобга олинади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотлар тегишли норматив ҳужжатлар, шунингдек, коллектив шартнома (меҳнат битимлари, контрактлар) доирасида корхоналар томонидан мукофотлаш тўғрисида қабул қилинадиган қоидалар асосида белгиланган ва тўланадиган меҳнат натижалари учун бериладиган мукофотлар киради.
2. Пенсия учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра унинг касаллик, давлат ёхуд жамоат вазифаларини бажариш натижасида ва бошқа ҳолларда ҳақиқатда ишламаган ёки ишлаган нотўлиқ иш кунлари ҳамда ходимга ўртача иш ҳақи (иш ҳақининг бир қисми) сақланиб қолган ойлар ҳисобга олишдан чиқариб ташланмайди ва ушбу ойлар учун тегишли равишда касаллик варақаси бўйича нафақаси ёхуд ходим учун сақлаб қолинган ўртача иш ҳақи (иш ҳақининг бир қисми) ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 10-ИЛОВА
Паталогоанатомия муассасалари ва суд-тиббиёт экспертизаси муассасаларининг пенсия тайинлаш вақтида меҳнат стажи бир ярим баравар кўпайтириладиган тиббий ходимлари айрим тоифаларининг
РЎЙXАТИ
Ишлар номи
Лавозимлар номи
I. Республика, вилоят ва шаҳарлар патологоанатомия бюроларининг умумий, болалар ва юқумли касалликлар паталогияси ўлимлари шаҳар, туман, туманлараро ва марказий бўлимлар
Мурдани патологоанатомия ёриш ҳамда операциялар ва биопсиялар пайтида олиб ташланган мурда материалини, органлар ва тўқималарни гистологик тадқиқ қилиш
Паталогоанатом врачлар
Мурдани патологоанатомия ёришда иштирок этиш, намуна учун олинган материалларга ва мурдага ишлов бериш
Ўрта ва кичик тиббий ходимлар
II. Суд-тиббиёт экспертизаси бюросининг туман, туманлараро ва шаҳар бўлимлари
Мурдани суд-тиббиёт мақсадларида ёриб кўриш ва уни тадқиқ қилиш
Суд-тиббиёт экспертизаси врачлари
Мурдани суд-тиббиёт мақсадларида ёришда иштирок этиш ва мурда материалига ишлов бериш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 12-ИЛОВА
Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Меҳнат стажи иш, хизмат, ўқиш жойидан ёки иш стажига қўшиб ҳисобланадиган бошқа фаолият амалга оширилган жойдан, ёхуд архив муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар асосида аниқланади.
Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг меҳнат стажи Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисида ижтимоий таъминот органлари томонидан бериладиган маълумотномалар асосида аниқланади.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
меҳнат стажини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмуни ва зарур даражада расмийлаштирилганлигини ҳуқуқий баҳолаш, зарурат бўлганда уларни беришнинг асосланганлигини текшириб кўриш тўғрисида қарор қабул қилиш;
зарур ҳолларда меҳнат фаолиятининг айрим даврларини стажга қўшиб ҳисоблаш ёки олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида иш стажини аниқлаш;
3. Табиий офатлар, ҳалокатлар, фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман йўқотилган ҳолларда меҳнат стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида қайд этиб ўтилган комиссиялар томонидан аниқланган меҳнат фаолияти даврлари умумий стажга, шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи махсус ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида стажга қўшилади.
4. Меҳнат дафтарчаси, шунингдек, ижтимоий таъминот органлари томонидан берилган суғурта бадаллари тўланганини тасдиқловчи маълумотномалар иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Меҳнат дафтарчаси бўлмаган тақдирда ҳамда меҳнат дафтарида зарур ёзувлар бўлмаган ёки ёзувлар хато ва ноаниқ ёзилган бўлса, меҳнат стажини тасдиқлаш учун (иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимлар стажи бундан мустасно) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, иш ҳақи бериш бўйича шахсий счётлар ва ведомостлар, уларнинг бажарилганлиги қайд этилган ёзма меҳнат шартномалари (контрактлар) ва иш даврлари тўғрисида маълумотлар бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар бўлмаса, меҳнат стажини исботлаш учун касаба уюшмаси билетлари ва ҳисоб-китоб дафтарчалари қабул қилинади. Ҳисоб-китоб дафтарчалари иш ҳақи тўланганлиги тўғрисида белги қўйилган вақт учун, касаба уюшмасига аъзолик билети эса — иш ҳақи ёки стипендиядан аъзолик бадаллари тўланганлиги тўғрисида белги қўйилган вақт учун иш даврини тасдиқлайди.
Касаба уюшмасига аъзолик билети бўлмаган тақдирда, стаж ҳисобга олиш варақаси асосида аниқланиши мумкин, бунда фақат аъзолик бадаллари тўланган вақт стажга киради.
5. Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг иш даври Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадаллари тўланганлиги ҳақидаги маълумотномалари асосида аниқланади.
6. Ижодий уюшмалар аъзоларининг ва ижодий уюшмалар аъзолари бўлмаган бошқа ижодий ходимларнинг ижодий фаолиятини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган даврлар тўғрисида берилган маълумотномалар қабул қилинади.
Қайд этилган суғурта бадаллари жорий этилгунга қадар, яъни 1991 йил 1 январгача бўлган ижодий фаолият 1991 йил 1 январгача белгиланган тартибда тасдиқланади.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
7. Ҳарбий хизмат, миллий хавфсизлик хизмати органларида хизмат қилганлик, асирликда бўлганлик вақтини тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
ҳарбий билетлар;
қизил аскар дафтарчалари;
мудофаа ишлари бўлимларининг, юқори ҳарбий қисмларнинг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг штаблари ва муассасаларининг маълумотномалари;
архив ва ҳарбий-даволаш муассасаларининг маълумотномалари.
Юқорида қайд этилган ҳужжатлар асосида меҳнат дафтарчасига киритилган ҳарбий хизмат тўғрисидаги ёзувлар ҳам тасдиқ сифатида қабул қилинади.
Улуғ Ватан уруши даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида бўлганлик вақти партизанлар ҳаракати штаблари ва партия архивларининг маълумотномалари бўйича (партизан отрядлари ва қўшилмалари фаолият кўрсатган жой бўйича) аниқланади.
Жанговар ҳаракатлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий хизмат, шу жумладан, байналмилал бурчни бажариш чоғидаги ҳарбий хизмат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган Мудофаа ишлари бўлимларининг маълумотномалари асосида (маълумотнома шакли илова қилинмоқда) имтиёзли ҳисоблаб чиқиш асосида меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилганликни тасдиқлаш учун ҳужжатлар асосида меҳнат дафтарчасига киритилган шундай хизмат тўғрисидаги ёзувлар, ҳужжатлар бўлмаганда эса — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бериладиган маълумотномалар (маълумотнома шакли илова қилинмоқда) асос сифатида қабул қилинади.
9. Ҳарбийлаштирилган қўриқлашда, махсус алоқа органларида ва конда хатардан қутқариш қисмларидаги хизмат вақти мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.
10. Олий, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг кундузги бўлимларида, аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада, кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта ихтисослаштириш мактаблари ва курсларида ўқиш вақти дипломлар, шаҳодатномалар, гувоҳномалар, шунингдек, маълумотномалар ва архив маълумотномалари асосида берилган ҳамда ўқиш даври тўғрисидаги маълумотномалар бўлган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ҳужжатларда бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда тегишли йилларда ушбу ўқув юртида ўқишни давом эттирганлик тўғрисидаги маълумотномалар, агар ҳужжатларда тўлиқ ўқув даврини ёки унинг алоҳида босқичларини тамомлаганлик кўрсатилган бўлса, ўқиш вақтининг исботи сифатида қабул қилинади.
11. Иш даврида бошланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг қанча давом этганлиги ана шу иш жойидан бериладиган маълумотномалар бўйича аниқланади.
12. I гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани, шунингдек, 80 ёшга тўлган кекса кишини парвариш қилиш вақти қуйидагилар асосида аниқланади:
парваришни амалга оширишнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;
ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлар ва ногирон болалар учун, ёшни (кексалар ва ногирон болалар учун) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ўзгаларнинг парваришига муҳтожлиги тўғрисида даволаш муассасасининг хулосаси (кексалар учун).
Парваришни амалга оширишнинг ҳақиқий аҳволини текшириш ижтимоий таъминот бўлими томонидан маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой ташкилотлари) фуқаролар йиғинидан олинган маълумотлар, ногиронларнинг ўзлари ва уларнинг қўни-қўшнилари билан ўтказилган суҳбат асосида бажарилади.
14. Қамоқда бўлиш, озодликдан маҳрум этиш жойларида ва сургунда бўлиш вақтлари тергов (ахлоқ тузатиш меҳнат муассасалари) ёки ички ишлар органлари томонидан берилган маълумотномалар асосида тасдиқланади ҳамда оқланганлиги тўғрисида ҳужжатлар (суд органлари, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг оқлов ҳукми чиқариш тўғрисидаги маълумотномалари ёки жиноий ишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорлари (ажримлари) мавжуд бўлган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.
15. Офицерлар таркибига кирувчи шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар хотинларининг ўз эрлари билан ишга кириш имконияти бўлмаган жойларда бирга бўлиш вақти юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий билим (ўқув) юртлари, корхоналар ва ташкилотларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилаган тартибда бериладиган маълумотномалар асосида тасдиқланади (маълумотнома шакли илова қилинмоқда).
Чўпонлар хотинларининг ишга кириш имконияти бўлмаган яйловлардаги яшаш даври чўпон ишлаган хўжалик томонидан бериладиган маълумотномалар асосида тасдиқланади.
III. ХОДИМЛАР АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИНГ МЕҲНАТ СТАЖИНИ ТАСДИҚЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
16. Меҳнат дафтарчасида ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини белгиловчи омиллар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бўлмаган ҳолларда (масалан: ишнинг қиздириш билан боғлиқ участкаларида ёки қиздириш ишларида иш билан банд бўлиш, муайян хавфлилик классидаги муайян моддалар ёки зарарли моддалар билан ишлаш, ер ости ишларида ишлаш, муайян усул билан ишлар бажариш, муайян жойда иш бажариш ва бошқалар) махсус стажни тасдиқлаш учун корхоналар ёки ташкилотларнинг аниқлаштирувчи маълумотномалари қабул қилинади (маълумотнома шакли илова қилинмоқда).
Шу билан бирга маълумотномада қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа корхоналари тракторчилари-машинистлари учун — тўлиқ дала иши давомида (деҳқончиликда) ёки бутун йил мобайнида (чорвачиликда) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ишида бевосита банд бўлганлик тўғрисида;
(16-банднинг учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрель 202-сонли қарори таҳририда)
ғўза ўстириш, пахта териш ҳамда тамаки ва шоли ўстириш, йиғиштириш ва йиғиштиришдан кейинги қайта ишлов бериш ишларида ишловчи хотин-қизлар учун — тўлиқ мавсум давомида санаб ўтилган ишларда банд бўлганлик тўғрисида (1991 йил 1 январдан бошланган давр учун).
Илгари амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши ижроия қўмитаси ҳузурида ташкил этилган имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи иш стажини аниқлаш бўйича вақтинчалик комиссия баёни асосида меҳнат дафтарчасига киритилган иш даври тўғрисидаги ёзувлар қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмаган ҳолда махсус стажнинг исботи сифатида қабул қилинади.
Бутун пахта етиштириш мавсуми давомида ғўзани суғориш ишлари билан банд бўлган сувчилар учун тўлиқ календарь иш йили имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи стажга қўшилади.
Сувчилар имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилганлари тақдирда хўжалик маъмурияти (бошқаруви) ижтимоий таъминот органларига 6-иловада келтирилган шакл бўйича меҳнат стажи тўғрисида маълумотнома тақдим қилади.
Кўрсатиб ўтилган меҳнат стажи хўжалик раҳбари, кадрлар бўйича ходим, бош бухгалтер ва касаба уюшмаси қўмитаси раисидан иборат таркибдаги Комиссия томонидан хўжаликдаги мавжуд ҳужжатлар асосида, ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида белгиланади.
1995 йилдан бошлаб сувчи сифатида ишлаганлик бирламчи ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосидагина тасдиқланиши керак.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 8 августдаги 311-сонли қарорига мувофиқ еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
учувчилар ва синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходимлар учун — учиш (парашют) дафтарчаси бўйича. Учиш дафтарчаси бўлмаган тақдирда учиш соатлари учувчилар таркибининг учиш соатларини ҳисобга олувчи бухгалтерия маълумотлари бўйича аниқланиши мумкин. Синовчи-учувчилар таркибига кирувчи айрим ходимларнинг тажриба техникасини синашда иш билан бандлиги корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотлар томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича тасдиқланади;
ҳаво ҳаракатини бошқаришни амалга оширувчи ходимлар учун — меҳнат дафтарчаси бўйича, шунингдек, қуйидагилар асосида: ҳаво ҳаракатини бевосита бошқаришга рухсат берилганлиги қайд этилгани ҳолда ҳаракат хизмати диспетчери (учишлар раҳбарлари)нинг гувоҳлиги; мутахассисни ҳаво ҳаракатини бевосита бошқариш билан боғлиқ лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқлар кўрсатилган ҳолда корхоналар (ташкилотлар)нинг маълумотномалари;
авиациянинг муҳандис-техниклар таркибига кирувчи ходимлар учун — меҳнат дафтарчаси бўйича, шунингдек, корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотлар томонидан ҳаво кемалари ва бошқа учиш аппаратлари шошилинч ва даврий (кафолатли) аэродром техника хизмати кўрсатиш бўйича ишларда тўлиқ иш куни бевосита банд бўлганликни тасдиқлаш учун бериладиган маълумотномалар асосида.
18. Театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари ва жамоалари артистларининг айрим тоифаларига имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажи меҳнат дафтарчаси бўйича тасдиқланади.
Меҳнат дафтарчасида касб(лавозим)нинг номи, жанр бўйича тегишлилиги, бажариладиган иш характери ёки ишланган ташкилотнинг мақоми тўғрисидаги зарур маълумотлар бўлмаган ҳолларда махсус стаж иш жойидан берилган ва ушбу шахсга тегишли маълумотлар бўлган маълумотнома асосида тасдиқланади.
19. 1991 йил 1 январгача фуқароларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ва меҳнат дафтарчаси бўлмаган шахслар (уй ходимлари, энагалар, котибалар, машинкада кўчирувчилар, стенографисткалар, қоровуллар, боғбонлар, шофёрлар ва бошқалар)га нисбатан уларнинг уй хўжалигидаги иш даври иштирокида ишга ёлловчи билан ходим ўртасида шартнома тузилган касаба уюшмаси ташкилотининг маълумотномаси билан тасдиқланади.
Бундай маълумотномаларни олиш имкони бўлмаган ҳолларда, шу жумладан айрим фуқароларда ишлаш касаба уюшмаси органларида рўйхатга олинмаган ҳолларда ҳам) стажни тасдиқлаш учун ишга ёлловчи томонидан берилган маълумотномалар қабул қилинади, у вафот этган тақдирда — ишга ёлловчининг рафиқаси ёхуд ушбу даврда у билан бирга яшаган унинг бошқа оила аъзоси (бу вақтда вояга етмаган бўлган қариндошлардан ташқари)томонидан берилган маълумотнома қабул қилинади).
Маълумотномани берган шахс имзосининг ҳақиқийлиги мазкур қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органи) фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.
Қайд этиб ўтилган маълумотнома текшириш далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Текшириш далолатномаси тегишли иш бажарилганлигидан гувоҳлик берувчи маълумотлар қўшниларнинг кўрсатмалари, уй дафтарлари ва маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул ва бошқалар фуқароларнинг йиғин ҳужжатлари бўйича маълумотлар) асосида ижтимоий таъминот бўлими томонидан тузилади.
Ушбу бандда қайд этилган ходимларга меҳнат фаолияти стажи 1991 йил 1 январдан кейин фақат Пенсия жамғармаси органлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича, 2001 йил 1 январдан кейин эса –– ижтимоий таъминот органлари томонидан бериладиган маълумотлар бўйича белгиланади.
(19-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
20. Ижара шартномаси (контракт) бўйича чет элда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иш стажи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан белгиланади.
Чет элда ишлаш даври, агар тегишли битимлар билан ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, белгиланган суғурта бадаллари Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
21. 1991 йил 1 январгача ижара шартномаси бўйича диний ташкилотларда ишлаш даври бу ишни бажариш тўғрисидаги меҳнат шартномаси касаба уюшмаси органлари иштирокида тузилган ҳолларда меҳнат стажига қўшилади.
IV. МЕҲНАТ СТАЖИНИ ГУВОҲЛАРНИНГ КЎРСАТМАЛАРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАШ
22. Мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотлар бўлмаган ва ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар, ҳалокатлар, фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар муносабати билан уларни олиш имконияти бўлмаса, меҳнат стажи, шу жумладан имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажи ариза берувчини бир корхона, муассаса, ташкилот, жамоа хўжалиги ёки бир тизимда у билан бирга ишлаган ва уни билган камида икки гувоҳнинг кўрсатмаси асосида белгиланади.
Архив маълумотлари йўқлиги сабабларидан қатъи назар, мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатларни олиш имконияти бўлмаган ҳолларда 1965 йилгача жамоа хўжалигида ишлаш даври юқоридаги тартибда гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланади.
Умумий меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ишнинг характери гувоҳларнинг кўрсатмалари билан белгиланмайди.
23. Мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотлар бўлмаган ва корхона, муассаса, ташкилот тўлиқ тугатилганлиги туфайли ёхуд архив маълумотларининг ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилгандан бошқа сабабларга кўра мавжуд эмаслиги сабабли уларни олиш имконияти йўқ бўлган ҳолларда меҳнат стажи ариза берувчини бир корхона, муассаса, ташкилот, жамоа хўжалигида, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да, фермер хўжалигида ёки бир тизимда бирга ишлаш давомида билган ҳамда улар ариза берувчининг ишини тасдиқлаган давр учун ўз ишлари тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлган камида икки гувоҳнинг кўрсатмалари асосида белгиланади.
(23-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Гувоҳларнинг кўрсатмалари бўйича белгиланган меҳнат стажи бундай ҳолларда пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган стажнинг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
24. Деҳқон (фермер) хўжаликларида ва шахсий ёрдамчи хўжаликларида, алоҳида фуқароларда ва диний ташкилотларда ишлаш даври, шунингдек, меҳнат фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда стажга қўшиладиган бошқа даврлари гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
25. Меҳнат фаолиятини тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар мансабдор шахслар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.
Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ушбу дафтарчани тўлдириш ва юритиш пайтида амал қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда меҳнат дафтарчаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши керак.
Меҳнат дафтарчаларидаги ва бошқа ҳужжатлардаги ёзувлар белгиланган қоидалардан четга чиққан ҳолда амалга оширилган ҳолларда уларнинг меҳнат стажининг исботи сифатида қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала ижтимоий таъминот бўлими томонидан ҳал этилади.
26. Меҳнат дафтарчасига ва ҳужжатлар асосида маълумотномаларга киритилган иш даврлари тўғрисидаги маълумотларгина меҳнат стажини тасдиқлаш учун қабул қилинади.
Жамоа хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари томонидан 1966 йил 1 январгача берилган маълумотномалар, шунингдек, ундан кейинроқ даврда кейинчалик ўз фаолиятини тугатган жамоа хўжаликлари томонидан берилган маълумотномалар уларнинг берилиши асосланмаган тақдирда ҳам эътиборга олиниши мумкин.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
27. Ҳужжатлар асосида меҳнат дафтарчасига киритилган умумий стаж тўғрисидаги йиғма ёзувлар қуйидаги иш даврларига нисбатан меҳнат стажининг исботи ҳисобланади:
агар ариза берувчи меҳнат дафтарчасини берган корхона, муассаса ёки ташкилотга ишга киргунга қадар қайси корхона, муассаса ёки ташкилотда, қайси вақтда ва қандай лавозимларда ишлаганлиги тўғрисидаги аниқ ёзувлар меҳнат дафтарчасига киритилган бўлса — 1962 йил 14 декабрдан кейинги иш даври;
қайд этиб ўтилган маълумотлар меҳнат дафтарчасида бор-йўқлигидан қатъи назар — 1962 йил 14 декабргача бўлган иш даври.
Агар ариза берувчи меҳнат дафтарчасидан ташқари йиғма ёзувлар тегишли бўлган меҳнат дафтарчаси тўлдирилгунга қадар бўлган даврдаги иш тўғрисида алоҳида ҳужжатларни тақдим этса, умумий якун билан ёзилган бутун стаж ҳужжатлар ёки гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланиши керак. Бу амалдаги қоидаларга мувофиқ улар тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасига киритилиши керак бўлган меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида ҳужжатлар тақдим этиш ҳолларига тааллуқли эмас.
Йиғма ёзувларда ҳисобга олинган бўлиши керак бўлган Улуғ Ватан уруши йилларидаги иш даврлари тўғрисида ҳужжатлар тақдим этишда, бу ҳужжатлар бўйича стаж қўшимча равишда тегишлича бир баравар ёки икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқилади. Бундай ҳолда меҳнат дафтарчасига умумий якун сифатида ёзилган бутун стажни тасдиқлаш талаб этилмайди.
Қайд этилган иш даврларини гувоҳларнинг кўрсатмалари бўйича белгилашда ҳам ана шундай тартиб қўлланилади.
28. Иш даврлари гувоҳлардан бири ариза берувчининг иши тўғрисида иккинчисига қараганда кўпроқ давр тўғрисида кўрсатма бергани ҳолда гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида меҳнат стажи ҳисобига қабул қилинган ҳолларда ҳар иккала гувоҳ томонидан тасдиқланган давр аниқланган давр ҳисобланади.
Ижтимоий таъминот бўлими шахсан кўрсатма бериш учун гувоҳларни чақириш зарурлиги ёки уларнинг имзоларининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда тасдиқланган тақдирда гувоҳларнинг ёзма кўрсатмаларини кўриб чиқиш билан чекланиш тўғрисидаги масалани ўз ихтиёри бўйича ҳал этади.
Айрим ҳолларда ижтимоий таъминот бўлими ариза берувчининг ёки унинг охирги иш жойи бўйича корхона, муассаса, ташкилот вакилининг илтимоси бўйича ҳужжатлар билан, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланмаган ва пенсия олиш ҳуқуқини берувчи шартлар бошлангунга қадар (масалан, ёшига кўра пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ёшга тўлгунга қадар) стаж белгилаши мумкин.
29. Меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган исм, ота исми ёки фамилия паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бўйича исм, ота исми ёки фамилияга мувофиқ келмаса, бу ҳужжатнинг ушбу шахсга тегишлилиги факти меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкин. Тасдиқлаш бирламчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Қолган барча ҳолларда ҳужжатнинг тегишлилиги факти суд тартибида тасдиқланиши керак.
30. Стаж тўғрисида тақдим этилган ҳужжатда аниқ кунлар кўрсатилмаган ҳолда фақат йиллар кўрсатилган ҳолларда тегишли йилнинг 1 июли кун сифатида қабул қилинади, агар ойнинг куни кўрсатилмаган бўлса, тегишли ойнинг 15 куни ана шундай кун ҳисобланади.
31. Ижтимоий таъминот органи меҳнат стажини белгилаш бўйича комиссия томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарордан норози бўлинган тақдирда ушбу масала суд тартибида ҳал этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш даври тўғрисидаги маълумотномалар намунаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги маълумотнома намунаси
Мудофаа ишлари бўлимининг штампи
199_____ йил «________» ______________ № ___________
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
Ички ишлар органларида хизмат қилган давр тўғрисидаги маълумотнома намунаси
Ички ишлар органининг штампи
199_____ йил «____» ______________ № ___________
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 4-ИЛОВА
Ҳарбий хизматчи хотинининг эри билан ишга жойлашиш имконияти бўлмаган жойларда яшаган даври тўғрисидаги маълумотнома намунаси
бирга яшади. У ишга жойлашиш имконияти бўлмагани туфайли __________________________ ______________________ дан ___________________________ гача ишламаган.
Маълумотнома ижтимоий таъминот бўлимига тақдим этиш учун берилди.
Командир (бошлиқ) ___________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 6-ИЛОВА
Маълумотнома ижтимоий таъминот бўлимига тақдим этиш учун берилди.
Изоҳ:
Маълумотнома ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган 1, 2, 3-рўйхатлар бўйича имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи омиллар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар меҳнат дафтарчасида мавжуд бўлмаган ҳолларда берилади.
1. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти, фермер хўжалиги бошлиғи ёки қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви орқали берилади.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Иш вақтларини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш ҳақидаги ариза аризачининг бевосита яшаш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига берилади.
Пенсия тайинланадиган шахс балоғатга етмаган ёки ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, ариза унинг ота-онаси ёки васийси томонидан уларнинг яшаш жойлари орқали берилади.
2. Бир турдаги пенсияни бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, пенсияни қайта ҳисоблаш, илгари тўхтатиб қўйилган пенсияни тўлашни тиклаш ҳақидаги ариза аризачи яшаб турган жойдаги ёки унинг қонуний вакили (ота-онаси ёки васийси) яшаб турган жойдаги ижтимоий таъминот бўлимига берилади.
3. Пенсия тайинлаш ёки тўхтатиб қўйилган пенсияни тиклаш учун пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш мумкин.
Ёшга доир пенсия тайинланишини сўраб пенсия ёшига тўлмасдан аввал ҳам мурожаат этиш мумкин, лекин бу мазкур пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлишидан бир ойдан олдин бўлмаслиги керак.
4. Ижтимоий таъминот бўлими томонидан барча керакли ҳужжатлар билан (агар улар пенсия йиғма жилдида бўлмаса) пенсия белгилаш, қайта ҳисоблаш, пенсияни тиклаш ёки бир турдаги пенсияни бошқа турдаги пенсияга ўтказиш тўғрисида ариза қабул қилинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун ҳисобланади.
Агар ариза почта орқали юборилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлса, почта штемпелида кўрсатилган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат этилган кун ҳисобланади.
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда ижтимоий таъминот бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини корхона, ташкилот маъмуриятига ёки аризачига маълум қилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида билдириш хати олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун ёки ариза юборилган жойдаги почта штемпелида кўрсатилган сана пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун ҳисобланади.
Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногирони бўлган вақт иш стажига қўшиладиган ҳолларда аризага ТМЭК текшириш далолатномаларидан кўчирмалар илова қилинади.
в) фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш бўлимининг боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки унинг бедарак йўқолганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
ж) боқувчининг қарамоғида бўлган унинг оила аъзолари таркиби тўғрисида маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органлари) фуқаролари йиғинининг маълумотномаси ёки бошқа ҳужжатлар;
з) умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника билим юртлари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларининг оиланинг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган аъзолари ўқувчилар эканлигини тасдиқловчи маълумотномалари;
Агар боқувчининг ўлими меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома (ёки бошқа расмий ҳужжат) ҳам тақдим этилади.
Ижтимоий таъминот бўлими аризага оиланинг боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқи балоғат ёшидаги оила аъзоларига уларнинг ногиронликлари оқибатида берилаётганлиги тўғрисида ТМЭКдан олинган текширув далолатномаларидан кўчирмаларни илова қилади.
Вафот этган пенсионернинг оиласига пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага шу банднинг «а» –– «в» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда эса шу банднинг «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак. Пенсионернинг иш ҳақи унинг пенсия йиғма жилдидаги ҳужжатлар бўйича аниқланади.
Боқувчининг меҳнатда ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногирони бўлган вақти меҳнат стажига қўшилган ҳолларда аризага ТМЭКнинг текширув далолатномасидан кўчирмалар илова қилинади.
8. Илгари тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш ва тўлашни тиклаш, шунингдек, бир пенсия туридан бошқасига ўтказиш пенсия йиғма жилдидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Пенсияни қайта ҳисоблаш ва бир турдан иккинчи турга ўтказиш пайтида аризачи илгари пенсия йиғма жилдида ҳисобга олинмаган меҳнат стажи ва Қонуннинг 31-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланадиган иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин.
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
б) пенсия миқдорининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар пайдо бўлганлиги ҳақидаги (аризачининг ёлғиз пенсионерлар жумласига киритилиши, аризачининг уруш ногирони ёки иштирокчиси деб тан олиниши, Ўзбекистон Республикаси олдидаги алоҳида хизматлари учун устама ҳақ белгиланиши) ҳужжатлар.
Ногиронлик пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилинганда ва бошқа пенсия туридан ногиронлик пенсиясига ўтказилганда ижтимоий таъминот бўлими пенсия йиғма жилдига ТМЭК томонидан берилган ногиронликни белгилаш, олиб ташлаш ёки гуруҳини ўзгартириш ҳақидаги текширув далолатномасидан кўчирмани қўшиб қўяди.
11. Меҳнат стажини (умумий ва махсус) тасдиқловчи сифатида қабул қилиш мумкин бўлган ҳужжатлар пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низомда назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 12-илова).
12. Пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун тақдим этиладиган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома шакли ва уни тўлдиришга оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Кўрсатилган маълумотномалар аризачи ёки боқувчи ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан шахсий счётлар, тўлов қайдномалари ва иш ҳақи тўланган бошқа ҳужжатлар асосида берилади. Агар улар тугатилган ёки бошқа сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган бўлса, маълумотномалар унинг ҳуқуқий вориси ёки давлат архиви томонидан берилади.
Архив органлари сақланаётган материаллар асосида белгиланган шаклдаги маълумотномани тўланган суммаларни иш ҳақи турлари бўйича таҳлил қилиб бера олмасалар, улар маълумотномани архив фондларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ушбу шаклга риоя қилмай беришлари мумкин. Бироқ бундай маълумотномаларда архив фондларида бир йўла тўланган тўловлар ҳақида маълумотлар йўқлиги кўрсатилиши керак.
а) Ўзбекистон Республикасида ишламаган, бошқа мамлакатлардан кўчиб келган фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикасидаги тегишли касб ва малакага мувофиқ келувчи ходимнинг ўртача иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар;
Республикада бундай касб ва ихтисослик бўлмаган тақдирда ўртача ойликни белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан якка тартибда ҳал этилади;
(12-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
б) ижодий уюшмаларнинг аъзолари ва ижодий уюшмалар аъзолари бўлмаган бошқа ижодий ходимлар пенсияларини ҳисоблашда муаллифлик қалам ҳақлари тўғрисидаги маълумотнома;
в) 1991 йилнинг 1 январигача ишлаган айрим фуқароларга (уй хизматчилари, энагалар, котибалар, машинкада ёзувчи, стенографисткалар, қоровуллар, боғбонлар, ҳайдовчилар ва бошқаларга) ҳамда иш вақтини ҳисоблаб бўлмайдиган бошқа шахсларга пенсияларни ҳисоблашда иш тўғрисида шартнома тузишда иштирок этган касаба уюшмаси органи ёки ишга ёллаш ҳақида шартномалар тузилган бошқа ташкилотлар томонидан берилган ҳисоб-китоб дафтарчалари ёки маълумотномалар қабул қилинади.
1991 йилнинг 1 январидан сўнг кўрсатиб ўтилган шахслар, деҳқон (фермер) ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар аъзолари 1998 йил 1 июлгача шунингдек, деҳқон хўжаликлари аъзолари Пенсия жамғармаси органлари, 2001 йил 1 январдан кейин эса — ижтимоий таъминот органлари томонидан томонидан берилган тўланган суғурта бадалларининг миқдорлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.
(12-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Зарур ҳолларда пенсияни ҳисоблаш учун тариф бўйича белгиланган маош (оклад) ҳақидаги маълумотнома тақдим этилади.
Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Лавозим маошлари штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотлари аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрини боса олмайди.
Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар бутунлай ёки қисман йўқ бўлса, пенсияни ҳисоб китоб қилиш учун пенсияни тайинлаш кунида расман белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори олинади.
13. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органлари) фуқаролари йиғинининг маълумотномаси қабул қилинади. Мазкур маълумотномада ҳар бир оила аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, марҳум боқувчига қариндошлик алоқаси, улар унинг қарамоғида бўлганлиги кўрсатилади,
Кўрсатиб ўтилган ҳужжат йўқ бўлса ва уни олишнинг имкони бўлмаса қарамоғида бўлганлик масаласи суд қарори билан ҳал этилиши мумкин.
14. Аризачининг уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида Улуғ Ватан уруши иштирокчиси гувоҳномасидан кўчирма, байналмилалчи жангчиларга бериладиган имтиёз олиш ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек, улар уруш иштирокчисига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
15. Аризачининг уруш ногирони эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида ТМЭКнинг текшириш далолатномасидан кўчирма, уруш ногирони гувоҳномаси, шунингдек, уруш ногиронига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
16. II гуруҳ ногиронининг ёлғиз пенсионерлар тоифасига тааллуқлилиги ва аризачининг яшаш учун маблағ манбаи йўқлиги ижтимоий таъминот бўлими томонидан, ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги эса даволаш муассасаси томонидан белгиланади.
17. Қонуннинг 12-моддаси «з» бандига мувофиқ пенсия тайинланаётганда бола туғилганлиги факти туғилиш ҳақидаги гувоҳнома асосида, уни саккиз ёшгача тарбиялаганлик эса — паспорт, вафот этганлик ҳақидаги гувоҳнома, маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органларида) фуқаролари йиғини маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар асосида белгиланади.
Аризачи фарзандининг болалигидан ногирон ёки ногирон бола деб тан олиниши ТМЭКнинг текшириш далолатномасидан кўчирма, соғлиқни сақлаш муассасасининг тиббий хулосаси, нафақа олувчининг гувоҳномаси, ижтимоий таъминот бўлимининг нафақа олиш даври ҳақидаги маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
18. Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларнинг асл нусхаси ҳам, уларнинг нотариал тартибда, аризачини пенсия тайинлашга тақдим этаётган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ёки ижтимоий таъминот бўлими тасдиқлаган нусхалари ҳам топширилиши мумкин.
Меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар фақат асл нусхада топширилади. Бироқ меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжат фақат меҳнат дафтарчаси бўлган ҳолларда, ундан охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ёки ижтимоий таъминот бўлими томонидан тасдиқланган кўчирма топширилиши мумкин.
19. Ҳар йилнинг бошида келгуси йилда пенсия ёшига етадиган барча ишчи, хизматчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа кооперативларнинг барча ишчилари, хизматчилари, аъзолари учун улар ишлаётган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар маъмурияти (бошқаруви) томонидан уларнинг шахсий варақалари ва меҳнат дафтарчалари асосида махсус рўйхатлар тузилади.
(19-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Рўйхатга мазкур корхонанинг ҳам умумий ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини олувчи барча ходимлари киритилади.
Рўйхатлар ходимларнинг туғилган санасига кўра хронологик тартибда тузилади.
Рўйхатда: ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили, ойи, куни; таркибий бўлинманинг номи; лавозими (касби); пенсия тайинлаш учун асослар; ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий меҳнат стажи; ёшига нисбатан имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш ҳуқуқини берувчи махсус меҳнат стажи кўрсатилган бўлиши керак.
20. Корхона маъмурияти рўйхатда кўрсатилган ходимларга пенсия тайинлаш учун олдиндан ҳужжатлар тайёрлашга киришади. Зарур ҳолларда етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш, тегишли ҳолларда эса ходимнинг фикри бўйича унинг иш даврларини тасдиқлаши мумкин бўлган гувоҳларни қидириб топиш чоралари кўрилиши керак.
Корхона маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради. Тақдимнома шакли ва уни тўлдириш Қоидалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(20-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
21. Корхона маъмурияти ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбурдир.
Ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган ҳолда корхона маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида барча ҳужжатларни ва ўз тақдимномасини тўлиқ расмийлаштиради ва аризачини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.
Ҳужжатлар ва тақдимнома ходимнинг аризаси билан бирга аризачининг яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимига юборилади. Корхона маъмурияти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўплай олмаган ҳолларда, ижтимоий таъминот бўлимига бор ҳужжатлар топширилади, етишмаган ҳужжатлар эса ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган муддатларда қўшимча равишда тақдим этилади.
Агар ходимга пенсия тайинлаш рад этилган бўлса, бу ҳақда унга рад этиш сабаблари кўрсатилиб, ёзма равишда хабар берилади. Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилувчи маъмурият қароридан норози бўлса, у пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимига бевосита бериши мумкин.
22. Ушбу Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошида санаб ўтилган фуқароларга пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатларни топишда ижтимоий таъминот бўлими ёрдам беради.
23. Ижтимоий таъминот бўлимлари пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этиш масалалари бўйича тушунтиришлар ва маълумотномалар беришга мажбурдирлар.
IV. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ
24. Ижтимоий таъминот бўлими фуқаролар тегишли аризалар билан мурожаат этганларида пенсия тайинлаш, илгари белгиланган пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқиш ва тўловни тиклаш, шунингдек, бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказиш масалаларини кўриб чиқади.
Бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, илгари белгиланган пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш за тўловни тиклаш ҳақидаги аризани ижтимоий таъминот бўлими аризачида зарур барча ҳужжатлар бор бўлган тақдирдагина қабул қилади.
Фуқароларнинг аризалари ва корхоналарнинг тақдимномаси шакли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус журналда қайд қилиб борилади. Ижтимоий таъминот бўлими томонидан аризачи ёки корхона вакилига ариза қабул қилиб олинган кун, қабул қилиб олинган ва етишмаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган тилхат берилади.
(24-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
а) ариза ва тақдимноманинг тўғри расмийлаштирилганлигини, шунингдек, уларда кўрсатилган маълумотлар аризачининг паспорти ва бошқа ҳужжатларга мослигини текширишга;
б) тақдим этилган ҳужжатлар мазмунига ва уларнинг тегишли равишда расмийлаштирилганлигига олдиндан ҳуқуқий баҳо беришга;
в) корхона томонидан тегишли ҳужжатлардан олинган нусхаларнинг тўғрилигини текшириш, лозим бўлган ҳолларда эса аниқланган фарқларни қайд этиш ва тасдиқлашга мажбурдир.
Ижтимоий таъминот бўлими корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан қабул қилинган ҳужжатларни расмийлаштиришни охирига етказишни ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек, керак ҳолларда бу ҳужжатларнинг тўғри берилганлигини текшириб кўриш ҳуқуқига эгадир.
26. Пенсия тайинлаш учун зарур барча ҳужжатлар келиб тушгач, ижтимоий таъминот бўлими 10 кундан кечиктирмай пенсия ҳисоб-китобини (ўртача иш ҳақи ва меҳнат стажи ҳисобини қўшиб расмийлаштириши керак; пенсия тайинлаш бўлими қарорининг протоколи билан пенсия йиғма жилди юритиши лозим.
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақидаги Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш, бир турдаги пенсияни иккинчи турга ўтказиш, илгари тайинланган пенсия тўловини қайта тиклаш ҳақидаги аризалар 5 кун муддатда кўриб чиқилиши керак.
27. Пенсияни тайинлаш, қайта ҳисоблаб чиқиш, илгари тайинланган пенсия тўловини қайта тиклаш, бир турдаги пенсиядан иккинчи турдаги пенсияга ўтказиш рад этилган ҳолларда ижтимоий таъминот бўлими тегишли қарор чиқарилгандан сўнг 5 кундан кечиктирмай корхонага ёки аризачига рад жавоби берилишининг сабаби, шикоят қилиш тартиби кўрсатилган билдириш хати топшириши ёки жўнатиши ва айни вақтда барча ҳужжатларни қайтариши керак.
28. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчаси учун битта умумий пенсия тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг пенсиядаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади.
Бошқа туманда (шаҳарда) яшовчи оила аъзоси унга пенсия тайинлаш ёки пенсиядаги улушини ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда мурожаат қилувчининг яшаш жойи бўйича ижтимоий таъминот бўлими тегишли хабарни оиланинг барча аъзолари учун пенсия ҳужжатларини расмийлаштираётган ёки шу оиланинг амалдаги пенсия йиғма жилди сақланаётган ижтимоий таъминот бўлимига юборади. Хабарга янги мурожаат қилган оила аъзосининг аризаси ва пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Пенсия йиғма жилдини расмийлаштиришдаги барча ҳолатларда унга ҳар бир оила аъзосининг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Агар алоҳида турувчи оила аъзосининг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар бошқа оила аъзоларига пенсия тайинлаш қарори чиққандан сўнг келса, унда барча оила аъзоларига пенсия тайинлаш ҳақидаги қарор алоҳида яшовчи оила аъзосига унинг улуши ажратилган ҳолда янгидан қабул қилинади.
Кўрсатилган оила аъзосининг олинган ҳужжатлари амалдаги пенсия йиғма жилдига қўшиб қўйилади, пенсиядан улуш ажратиб бериш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси эса аризачининг яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимига жўнатилади, у пенсиядан улуш олувчига алоҳида пенсия йиғма жилдини расмийлаштириши лозим.
Ижтимоий таъминот бўлимлари боқувчисини йўқотганлик бўйича улушли пенсияни олувчи оила таркибида содир бўлган, пенсия ҳажмини қайта кўриб чиқиш ёки уни тўлашни тўхтатишга сабаб бўладиган барча ўзгаришларни хабар қилишга мажбурдирлар.
Пенсия қайта ҳисоблаб чиқилган ҳолларда тегишли қарорнинг бир нусхаси шу пенсиянинг улушини тўлаётган ижтимоий таъминот бўлимига юборилади. Пенсия улушини тўлаш тўхтатилганда ҳужжатлар пенсия тўлашни давом эттираётган ижтимоий таъминот бўлимига юборилади.
29. Агар туғилган вақтини кўрсатувчи ҳужжатда аниқ кун кўрсатилмай ой кўрсатилган бўлса, тегишли ойнинг 15 куни туғилган кун ҳисобланади.
Агар тақдим этилган ҳужжатда фақат туғилган йили кўрсатилиб туғилган ойи кўрсатилмаган бўлса, шу йилнинг 1 июли туғилган кун ҳисобланади.
30. Тақдим этилган барча ҳужжатлар билан пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза, шунингдек, пенсия тайинлаш ҳақидаги қарор баёнидан кўчирма ҳар бир пенсионер учун тутилган алоҳида йиғма жилдда сақланади.
Пенсия йиғма жилдлари пенсионерларнинг яшаш жойларидаги ижтимоий таъминот бўлимларида сақланади.
31. Пенсионерларга расмий ҳужжат ҳисобланадиган пенсия гувоҳномаси берилади. Фуқароларнинг пенсия таъминотидаги барча ўзгаришлар уларнинг пенсия гувоҳномаларида ўз вақтида акс эттирилиши керак.
32. Пенсионер бошқа туман (шаҳар)даги янги доимий яшаш жойига кўчиб ўтган тақдирда, пенсия йиғма жилди янги яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимига юборилади. Пенсия йиғма жилдларини жўнатиш бўйича Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 15-ИЛОВА
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб корхона айби билан меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик бўйича, шунингдек, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» 1993 йил 3 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан кейинги ўринларда Қонун деб аталади) 12-моддаси «б» — «ж» бандларига ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш қоидасини тартибга солади.
I. МЕҲНАТДА МАЙИБЛАНГАНЛИК ЁКИ КАСБ КАСАЛЛИГИ ОҚИБАТИДА НОГИРОН БЎЛИБ ҚОЛГАНЛАРГА ПЕНСИЯ ТЎЛАШГА САРФЛАНАДИГАН ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ (ҚОНУН 15-МОДДАСИНИНГ «А» БАНДИ)
1. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлиб қолганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун меҳнат ҳақига мўлжалланган маблағлардан Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳар ойда пул ўтказадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
2. Ижтимоий таъминот органлари меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги пенсияни тайинлашда ана шундай пенсия олувчилар рўйхатини пенсия миқдорини, уларнинг айби билан меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги келиб чиққан корхоналар, ташкилотлар номларини кўрсатган ҳолда, тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасининг ваколатли ҳудудий органларига етказадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
5. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ҳамда ташкилотлар Қонун 12-моддасининг «б» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун меҳнат ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлардан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
6. Пенсияларни тўлаш учун сарфланадиган харажатларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Қонун 12-моддасининг «б» — «ж» бандларида назарда тутилган иш жойларига эга бўлган корхона ва ташкилотлар ана шундай иш жойларининг рўйхатини, касблар, лавозимлар номини, мазкур иш жойларида ишловчи ишчиларнинг йиллик ўртача сонини аниқлайдилар.
Бу иш жойларидан мазкур йил давомида имтиёзли шартларда пенсияга чиқадиган ходимларнинг сони уларнинг йиллик ўртача сонининг 3 фоизи ҳажмида қабул қилинади. Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ уларга тегишли пенсия миқдорини аниқлаш учун кўрсатиб ўтилган касбларда ишлаган ходимларнинг ойлик ўртача иш ҳақи олдинги йил маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Пенсия миқдори кўрсатиб ўтилган ўртача ойлик иш ҳажмининг 60 фоизига тенг бўлади.
Ҳар йилга тузиладиган ҳисоб-китоблар солиқ органлари томонидан текширилади ва тасдиқланади. Зарур бўлганда ушбу ишга туманлар (шаҳарлар) ижтимоий таъминот бўлимлари ходимлари жалб этилиши мумкин.
(6-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
7. Қонун 12-моддасининг «б» — «ж» бандларида кўрсатилган иш ўринларининг сони, иш ўринларини аттестация қилиш сифати, айрим касблар ва лавозимларни рўйхатга киритиш бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва корхоналар ўртасидаги баҳслар давлат солиқ хизмати органлари ёки корхоналарнинг ёзма таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат шароитлари Давлат экспертизаси томонидан кўриб чиқилади. Унинг хулосаси якуний ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
III. ИШСИЗ МАҚОМИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРГА МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎЛАНАДИГАН ПЕНСИЯЛАР ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ (ҚОНУННИНГ 14-МОДДАСИ)
9. Республика аҳолисини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси органлари муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ ўтказадилар. Кўрсатиб ўтилган ажратмаларни тўлаш ишсиз шахс умумий пенсия ёшига етгунгача давом эттирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
10. Ижтимоий таъминот органлари тақдимномасига кўра давлат солиқ хизмати органлари иш билан таъминлаш жамғармаси органларидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсиялар тўловларининг ҳақиқий ҳисоб-китоблари бўйича ундириб оладилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
11. Корхоналар ва ташкилотлар, аҳолини иш билан таъминлаш жамғармаси органлари пенсиялар тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ҳисоблаб ўтказилиши лозим бўлган сумманинг қонунчилик билан белгиланган миқдорида пеня тўлайдилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
12. Ижтимоий таъминот ва давлат солиқ хизмати органлари мазкур Тартибнинг 1, 5, 8-бандларида кўрсатилган харажатларнинг тўлиқ ва ўз вақтида қопланишини назорат қилишлари лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)