|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.05.2004
|
Ҳужжат 30.06.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТА ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 23 июлдаги ПФ-1823-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги бошқарувнинг ташкилий тузилмаси 1, 1а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
* 1-1а-иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг ходимларининг чекланган сони 75 кишидан иборат бўлган бошқарув аппарати тузилмаси 2, 2а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-2а-иловалар берилмайди.
Агентликка Бош директорнинг уч нафар ўринбосарига, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарига ҳамда 11 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади;
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Бош директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади, улар белгиланган тартибда тасдиқланадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар Бош директорининг тегишли ўринбосарлари «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясининг кузатувчи кенгашларидаги давлат вакиллари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясининг бошқарув тузилмасига 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б, 5, 5а, 5б-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
* 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б, 5, 5а, 5б-иловалар берилмайди.
«Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси раҳбарияти унинг таъсисчилари умумий йиғилишида сайланади ва Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
5. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари шаклида таъсис этилади;
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори мувофиқ чиқариб ташланган)
«Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси устав жамғармасига унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акциялари давлатга тегишли пакетларининг 53 фоизи траст бошқарув шартлари билан берилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлик жамиятлари акциялари давлат пакетларининг қолган 47 фоизи компаниянинг траст бошқарувига берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси ўзларининг таркибига кирувчи давлат корхоналарини ва корхоналар — акциядорлик жамиятларини бошқаришни мазкур корхоналарнинг уларнинг траст бошқарувига берилган акциялар пакетларига мувофиқ амалга оширадилар;
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
кўрсатиб ўтилган компанияларнинг хўжалик фаолиятини, шу жумладан уларнинг ижро этувчи аппаратларини маблағ билан таъминлаш ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин;
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро электр алоқаси, радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение, почта алоқаси хизматлари бозори талабини қондириш, уларнинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлилигини таъминлаш;
воситалар ва тармоқларни модернизациялаш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини, шу жумладан чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш асосида, амалга ошириш, ахборот тизимларини яратиш ва ишлатиш соҳасидаги жаҳон ютуқларини жорий этиш;
бозор ислоҳотларини янада ривожлантириш, республика ахборот тизимларининг телекоммуникациялар ва информатика жаҳон тармоғига қўшилишини таъминлаш;
алоқа воситалари ва тармоқлари фаолият кўрсатишининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясининг таъсис йиғилишларини ўтказишни, кузатувчи кенгашларини ташкил этишни ва уставларини тасдиқлашни бир ой муддатда таъминласинлар;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1997 йилда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришни, акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналарда акциялар пакетларини қайта тақсимлаш ва жойлаштиришни 6-иловага* мувофиқ амалга оширсинлар.
* 6-илова берилмайди.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
8. Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ходимларининг чекланган сони 8 кишидан иборат бўлган бошқарув аппарати тузилмаси 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 7-илова берилмайди.
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Агентлик тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сонли «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
10. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига алоқа соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 1 августдаги 307-сон қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 31 июль,
380-сон