Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 16 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 21 сентябрда маъқулланган

Мамлакатимизда давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш ҳисобидан хусусий мулкчиликни кенгайтириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, уларнинг фаолиятига замонавий корпоратив бошқарув принципларини жорий этиш, уларни ички ва ташқи бозорларда рақобатлашишга қодир бўлган самарали корхоналарга босқичма-босқич айлантириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлар билан уйғунлаштириш орқали уларнинг ижроси самарали ташкил этилишини таъминлаш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонунда давлат мулкини гаровга қўйиш, баҳолаш ва оммавий савдоларга чиқариш, давлат мулки объектларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш тартибини бекор қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган харажатларини, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш билан боғлиқ нормалар назарда тутилмоқда.
Ушбу Қонун давлат мулкини бошқариш соҳасини такомиллаштириш ҳамда махсус ваколатли органнинг ваколатлари ва устувор йўналишларини белгилаш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 10, 671-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 11, 1062-модда) 8-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат мулкида бўлган ва ҳеч кимга хўжалик юритиш ҳуқуқида бириктирилмаган мулк гарови тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бунда хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини, шунингдек давлат ташкилотини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва ушбу жараён якунлангунига қадар мазкур давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулкини гаровга беришга йўл қўйилмайди».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда) саккизинчи бўлимининг ўнинчи хатбошисидаги «устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти» деган сўзлар «устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган тижорат ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2009 йил, № 4, 135-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 6, 577-модда) 11-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
биринчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги «давлат тасарруфидан чиқариш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат ташкилоти хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда баҳолаш талаб этилмайди»;
иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонунига асосан 4-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 22 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги 712-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 428-модда; 2019 йил, № 11, 791-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 214-модда, № 4, 337-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) 21-моддаси биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги «шу жумладан давлат мулки объектларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 майда қабул қилинган «Ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-96-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 5, 218-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда) 5-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 3 фоизидан ошмаслиги керак ҳамда бу харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, № 3, 217-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-модданинг қирқинчи хатбошисидаги «давлат депозитарийси» деган сўзлар «ташкилот» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади ҳамда» деган сўзлар «акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ҳамда ўз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун тарифларнинг миқдорлари жамият уставида белгиланган унинг ваколатли бошқарув органи томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда; 2023 йил, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 8-модда биринчи қисмининг 30-бандидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш» деган сўзлар «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-модда биринчи қисмининг 10-бандидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш» деган сўзлар «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 10-модда биринчи қисмининг 102-бандидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш» деган сўзлар «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 594-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда) 34-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ноль» харид қиймати бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 64-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«инвестиция лойиҳаларини ва хусусийлаштирилган ташкилотларни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни амалга ошириш, фойдаланилмаётган хоналарни ва биноларни ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун инвестиция мажбуриятлари ҳамда ижтимоий мажбуриятлар шарти билан реализация қилиш ва давлат мулки объектларини ижарага бериш муносабати билан зарур иш ўринлари сонини аниқлаш асосида ҳисоб-китоб қилинади».
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартда қабул қилинган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-821-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 3, 183-модда; 2024 йил, № 2, 107-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 22-модда иккинчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда дивиденд сиёсатини белгилайди» деган сўзлар «давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсати юритилишини мувофиқлаштиради» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 27-модданинг иккинчи қисмидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш» деган сўзлар «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 48-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси давлат корхонасининг» деган сўзлар «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси акциядорлик жамиятининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 октябрь,
ЎРҚ-980-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2024 й., 03/24/980/0840-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)