Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.01.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сонли «Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида Низомни амалга киритиш ҳақида»ги Фармонини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари бериш ва алмаштиришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1994 йил охиригача аҳолига паспорт бериш, Ўзбекистон Республикасига келиш-кетишларни ҳисобга олиш масалалари бўйича махсус ахборот тармоғи ташкил этиш учун зарур бўлган компьютер техникаси сотиб олиш учун 1-иловага мувофиқ*;
1995 йилда паспорт босиб чиқариш қурилмаларини, уларнинг қўшимча узеллари ва эҳтиёт қисмларини сотиб олиш, ташиб келтириш, аҳолига паспорт бериш масалалари бўйича махсус ахборот тармоғи ташкил этиш ва алоқа каналларини ижарага олишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари паспорт бўлинмалари шахсий таркибига қўшиладиган 260 нафар ходимни маблағ билан таъминлаш учун 2, 3,* 4-иловаларга* мувофиқ;
* 4 - илова рус тилидаги матнда берилган.
1994 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига хорижий шахсларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаши учун гувоҳнома бланкларини тайёрлаш учун 5-иловага* мувофиқ зарур валюта ва пул маблағлари ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини жорий этиш билан боғлик бўлган чора-тадбирлар тўғрисида» 1992 йил 13 ноябрдаги 533-сон қарорининг 1-банди ва шу қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти тўғрисида Низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.