Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.03.1995
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР БИЛАН КОРХОНАЛАР, ХАЛҚАРО БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР, ШУНИНГДЕК, УЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ФАОЛИЯТИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 мартдаги 76-сонли «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг фаолияти ва тугатиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокида қўшма корхоналар ташкил этиши ва уларнинг фаолиятини давлат томонидан бошқаришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 ноябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 43-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги ёки асосий фондлари 20 млн АҚШ долларига тенг бўлган суммадан ошадиган ишлаб турган Ўзбекистон корхонасининг акцияларини ёки пайларини хорижий инвесторга сотиш йўли билан Ўзбекистон корхонасини қўшма корхонага айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистонлик қатнашчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан қабул қилинади».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 17 ноябрь,
559-сон