Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.03.2009
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 5-бандининг «п» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.