Ҳужжат 25.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармони ижросини, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, уларга кўрсатилаётган давлат ва ҳуқуқий хизматлар кўламини кенгайтиришда адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида:
 LexUZ шарҳи

Т/р

Давлат хизматлари номи

Жорий этиш муддати

Давлат хизматларини кўрсатиш учун масъул ваколатли орган

1.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш

2024 йил июль

Адлия вазирлиги

2.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш

3.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитация қилиш

4.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш

5.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса

2024 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

7.

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш)

Солиқ қўмитаси

8.

Номоддий маданий мерос объектларини Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш

2024 йил сентябрь

Маданият вазирлиги

9.

Номоддий маданий мерос объектини Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига кирган ёки кирмаганлиги хақида маълумот бериш

10.

Транспорт воситаларига «VIN» кодини бериш

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

11.

Моддий маданий мерос объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш

Маданий мерос агентлиги

12.

Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

13.

Археология ашёсини Археология ашёлари давлат каталогига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш

Т/р

Давлат хизматлари номи

Жорий этиш муддати

Давлат хизматларини кўрсатиш учун масъул ваколатли орган

I. Проактив шаклга ўтказиладиган давлат хизматлари

1.

Иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш

2024 йил 1 июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2.

Ичимлик сувини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш

3.

Табиий газни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш

Энергетика вазирлиги

4.

Электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш

5.

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

6.

Миллий тоифали спорт ҳаками тоифасини бериш

Спорт вазирлиги

7.

Спорт-таълим муассасасининг йўриқчи-услубчиси учун биринчи ёки иккинчи малака тоифасини олиш

8.

Спорт-таълим муассасасининг йўриқчи-услубчиси учун олий малака тоифасини олиш

9.

Спорт-таълим муассасасининг тренер-ўқитувчиси учун биринчи ёки иккинчи малака тоифасини олиш

10.

Спорт-таълим муассасасининг тренер-ўқитувчиси учун олий малака тоифасини олиш

11.

Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш

II. Композит шаклга ўтказиладиган давлат хизматлари

1.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестрдан кўчирма бериш — ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш билан

2024 йил 1 август

Адлия вазирлиги

Кадастр агентлиги

Ички ишлар вазирлиги

2.

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш — ушбу манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан

Адлия вазирлиги

Солиқ қўмитаси

Ички ишлар вазирлиги

3.

Хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш — хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун лицензия бериш билан

2024 йил 1 сентябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан берилган путур етказмайдиган назорат тизимини рентген ускунасидан фойдаланган ҳолда текшириш учун хулоса билан

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

5.

Ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса — хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан

6.

Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома — тиббий фаолият учун лицензия бериш билан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

7.

Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини бериш — тадбиркорлик субъектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш билан

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Адлия вазирлиги

Т/р

Давлат хизматининг тури

1.

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш

2.

Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома бериш

3.

Солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

4.

Техник лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш

5.

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш

6.

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш

7.

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш

8.

Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш учун техник шартни, электр таъминоти лойиҳаларини, амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича далолатнома тузиш

9.

Иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш

10.

Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш

11.

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш

12.

Турар жойнинг майдони тўғрисида маълумотнома бериш

13.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш

14.

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш

15.

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

1. Барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (заруратга кўра, уларни тушунтиришга қаратилган материалларни ҳам) Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали юборади.

Бир иш кунида

2. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиши ҳолатини мониторинг қилади.

Доимий равишда

3. Вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини баҳолайди.

Ҳар ярим йилда

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ходимларга етказади.

Бир иш кунида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари*

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни билан танишиб чиқади ҳамда уларни кенг аҳоли қатламига тушунтириш ишларини олиб боради.

2. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан ҳуқуқий ахборотни тарқатишда ҳамкорлик қилади.

Доимий равишда

2. Фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлайди.

Уч иш кунида

3. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларига оид маълумотларни Тизимга киритади.

Тадбирдан сўнг дарҳол

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар вилоят бўлинмалари

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ходимларга етказади.

Бир иш кунида

Ҳудудий адлия бошқармалари

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг вилоят бўлинмаларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказади.

2. Вилоят ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг вилоят бўлинмалари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилади ва баҳолайди.

Доимий равишда

2. Фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тарғибот тадбирларини ўтказади ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларига оид маълумотларни Тизимга киритади.

Уч иш кунида

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ходимларга етказади.

Бир иш кунида

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари

1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказади.

Бир иш кунида

2. Фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тарғибот тадбирларини ўтказади ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларига оид маълумотларни Тизимга киритади.

Уч иш кунида

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тарғибот йўналишидаги фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади.

Доимий равишда

3. Туман (шаҳар) ҳокимлиги, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилади ва баҳолайди.

Ҳар ярим йилда

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Адлия органларининг асосий фаолият йўналишлари бўйича

1.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг ягона реестрини юритишни йўлга қўйиш.

1. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш.

2. Функцияларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш асослари ҳамда уларни амалга оширишда молиявий-иқтисодий ва кадрлар ресурслари билан таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш.

3. Ўз аҳамиятини йўқотган функцияларни бекор қилиш.

4. «Давлат функциялари» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил июнь

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қонунчилик тизимини такомиллаштириш ва тартибга солиш юкини камайтириш.

1. Фақат қонунлар билан тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатларнинг аниқ рўйхатини белгилаш.

2. Вазирлар Маҳкамаси тизимига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган режалаштириш дастурлари асосида амалга ошириш.

3. Қонунчилик ҳужжатларини норматив-ҳуқуқий ва норматив бўлмаган ҳуқуқий ҳужжатларга ажратиш. Бунда, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилмаган барча ташкилий, назорат ёки амалий чора-тадбирлар ва топшириқларни норматив бўлмаган ҳуқуқий ҳужжатлар шаклида қабул қилиш.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда илмий ташкилотларни кенг жалб қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил июль

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини модернизация қилиш орқали қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини қуйидаги қўшимча имкониятларни назарда тутган ҳолда замонавий дастурлар орқали модернизация қилиш:

project.gov.uz, regulation.gov.uz ва бошқа модулларни ҳар бири мустақил ҳолда ишловчи микрохизмат архитектураси асосида ишлаб чиқиш ҳамда уларни ягона порталга бирлаштириш (кейинги ўринларда — Ягона портал);

бэк-офис функцияларини соддалаштириш, Ягона портални ишга тушириш, турли хил кўринишдаги жадваллар, схемалар, шакллар, графикларни тўғридан-тўғри киритиш имкониятини яратиш;

фронт-офис функцияларини соддалаштириш, инсон омилисиз Ягона порталдаги мавжуд ахборотлар доирасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва қабул қилиш билан боғлиқ барча турдаги статистик маълумотларни шакллантириш имкониятини яратиш, Ягона портални замонавий UI/UX элементлари асосида ишлаб чиқиш, фойдаланувчилар учун эргономикани таъминлаш;

Ягона портал орқали қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида автоматик равишда эълон қилинишини таъминлаш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва криптографик ҳимоялаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил август

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4.

Нотариат соҳасида аҳолига қулай ва тезкор хизматлар кўрсатиш, ортиқча маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш.

1. Нотариал идораларда фуқаро шахсини Face-ID орқали аниқлаш тизимини жорий этиш.

2. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда ортиқча бюрократия ва қоғозбозликка чек қўйиш.

3. Аҳолига масофадан туриб интерактив электрон нотариал хизматлар кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш.

4. Нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда фойдаланиладиган гербли (махсус) бланкларни унификация қилиш орқали ягона шаклдаги гербли (махсус) бланк жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

5.

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини халқаро тажриба ва замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш:

юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини трансформация қилиш, ўқув жараёнини замонавий, жумладан, рақамли технологияларни қўллаш орқали ташкил этиш;

юридик кадрлар касбий малакасини узлуксиз ривожлантиришнинг янги замонавий шакллари ва усулларини жорий қилиш;

юридик кадрларга ўз касбий ривожланиш эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шакллари ва дастурларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш;

ўқитишнинг муқобил ва қулай шаклларини кенг йўлга қўйиш, масофавий ва мустақил таълимни кенгайтириш, малака оширишга кредит-модуль тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил август

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6.

Тошкент давлат юридик университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш.

1. ТДЮУ фаолияти, таълим дастурлари, таълим жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини халқаро стандартларга мувофиқ трансформация қилиш.

2. Трансформация жараёнларига Буюк Британия Олий таълим сифатини таъминлаш агентлиги (The Quality Assurance Agency for Higher Education — QAA) ва юқори академик рейтингга эга бўлган Буюк Британия университетлари орасидан ҳамкор университетни аниқлаган ҳолда, шартнома асосида юридик кадрлар тайёрлаш бўйича инглиз стандартини жорий этиш.

3. Дарс жараёнларига хорижий профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилиш.

4. Университетда мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш ва тадқиқот ўтказишга қаратилган замонавий педагогик технологиялар ва ўқитишнинг илғор ёндашувларини (Just-in-Time teaching, Concept mapping methodology) жорий этиш.

5. Университетнинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент давлат юридик университети

7.

Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Тошкент давлат юридик университети академик лицейларининг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июль

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент давлат юридик университети

2. Академик лицейлар устави, ташкилий тузилмаси ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

8.

Суд экспертиза соҳасида замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва фаолиятнинг илмий асосларини янада такомиллаштириш, соҳада соғлом рақобатни қарор топтириш ҳамда хусусий сектор ролини ошириш, шунингдек ҳудудларда ўтказиладиган экспертиза турларини кўпайтириш.

Суд экспертизаси соҳасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш:

Республика суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида янги лабораторияларни ташкил этиш;

соҳага замонавий технологияларни янада кенг жорий этиш;

суд-экспертлик фаолиятини рақамлаштириш;

суд экспертлик фаолияти илмий асосларини янада такомиллаштириш, соҳа фаолиятига фан ва техника ютуқларини кенг жорий қилиш;

олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига, уларнинг йўналишларидан келиб чиққан ҳолда суд экспертизалари бўйича тадқиқотлар ўтказишга рухсат бериш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказишга рухсат берилган суд экспертизалари турларини кўпайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил октябрь

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг қамровини ошириш.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар)лар бўлинмаларига ҳуқуқий хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2024 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Халқаро арбитражларда ва хорижий давлатлар судларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини ташкил этишнинг ягона тартибини белгилаш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларининг халқаро арбитраж ва суд ишларини юритиш масалалари бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари ва мажбуриятларини белгилаш.

2. Халқаро юридик компаниялар, экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларни жалб қилиш ҳамда молиялаштириш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил октябрь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

11.

Жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ҳамда уларнинг шахсига тааллуқли бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи Аҳолининг ягона электрон реестрини юритиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Адлия вазирлиги томонидан Аҳолининг ягона электрон реестрини юритиш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Аҳолининг ягона электрон реестрига киритиладиган жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли бўлган маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини соддалаштириш соҳасида

12.

Давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш ва соддалаштириш.

1. Давлат хизматлари кўрсатиш натижасини бошқа шахсга тақдим этишда ишончнома талаб қилиш тартибини бекор қилиш.

2. Давлат хизматлари кўрсатиш натижасини ариза берувчи шахснинг розилиги билан бошқа шахсга тақдим этиш.

3. Давлат хизматлари кўрсатиш натижасини тақдим этишда шахсни, унинг имзоси ёки бармоқ изларини идентификация (верификация) қилиш тартибларини соддалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил август

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4. Барча аҳоли гавжум жойларни, шу жумладан маҳаллаларни 24/7 режимида онлайн давлат хизматларини кўрсатадиган интерактив киосклар билан босқичма-босқич таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 — 2026 йиллар

13.

Давлат хизматларидан онлайн навбатлар асосида фойдаланишни йўлга қўйиш.

Давлат хизматларидан фойдаланишда ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали онлайн навбат олиш имкониятини яратиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

тиббиёт муассасалари, ички ишлар органларининг рўйхатга олиш ва имтиҳондан ўтказиш бўлинмалари, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, ҳудудий солиқ инспекциялари ҳамда давлат хизматлари марказларида давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали онлайн навбат олиш имкониятини яратиш;

электрон навбатлар иш фаолияти онлайн навбатларга мос равишда ишлашини таъминлаш;

расмий веб-сайт орқали олинган навбатни тасдиқловчи ҳужжатларни жойлардаги электрон навбат бериш ахборот тизимида ўқиш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июль

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

14.

Давлат хизматларини кўрсатишда тузиладиган шартномаларни электрон шаклда расмийлаштиришни кенгайтириш.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда тузиладиган қуйидаги шартномаларни тегишли ахборот тизимларида электрон шаклда расмийлаштиришни йўлга қўйиш:

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил август

дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг намуналарини бирламчи (дастлабки) экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ветеринария дори воситаси ёки озуқабоп қўшимчани экспертиза қилиш бўйича шартнома;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича шартнома;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

туристик хизматларни сертификатлаштириш бўйича шартнома;

Туризм қўмитаси

ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича шартнома;

Адлия вазирлиги

давлат мулки объектларини ижарага бериш бўйича шартнома.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

III. Архив иши ва иш юритиш соҳасида

15.

Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқаруви ва назоратини такомиллаштириш, архив хизматларини кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш ва соддалаштириш.

1. Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқаруви ва назоратини такомиллаштириш.

2. Архив хизматларини кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш ва соддалаштириш.

3. Давлат архивларининг моддий-техника базасини яхшилаш, архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил қилиш.

4. Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Архив иши ва иш юритиш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:

электрон архив тушунчаси ва ташкил этиш тартибларини белгилаш;

архив ҳужжатларининг электрон нусхаси тушунчасига таъриф бериш ҳамда электрон нусхани асл нусха ўрнида тан олишга қаратилган нормаларни белгилаш;

давлат органларига архив маълумотномалари ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхасини бепул бериш;

архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибидан чиқариш тартибини белгилаш;

идоравий архивларни ташкил этиш тартиби ва шартлари.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2024 йил декабрь

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Интеллектуал мулк соҳасида

17.

Концерт-томоша тадбирларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар ҳимоясини мустаҳкамлаш.

Концерт-томоша тадбирларида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя қилмасликни лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши сифатида эътироф этиш ҳамда лицензияни бекор қилиш чораларини қўллаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июль

Адлия вазирлиги,

Маданият вазирлиги

18.

Интеллектуал мулк ҳуқуқининг кафолатли ҳимоясини таъминлаш, шу жумладан контрафакт маҳсулотлар айланмасига қарши курашиш тизимини такомиллаштириш.

1. Контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилишнинг аниқ механизмларини белгилаш.

2. Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича назорат харидини амалга ошириш тартибини белгилаш.

3. Ихтиро ва фойдали модел ҳамда саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш талабномалари бўйича ўтказиладиган давлат экспертизаси жараёнларига аутсорсинг усулларини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил август

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Айрим турдаги маҳсулотларни (озиқ-овқат, алкоголь, тамаки, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар) савдога чиқаришдан олдин рақамли маркировкалашда интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилганлигини назорат қилиш тартибини жорий этишни ўрганиб чиқиб, таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2024 йил октябрь

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳаларида

20.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси ижросини самарали амалга ошириб бориш мақсадида қуйидагиларни ўз ичига олган икки йилга мўлжалланган ҳуқуқий саводхонликни ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш:

жамиятда болаликдан бошлаб кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билим ва кўникмаларни шакллантириш;

таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал қилиш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришда маҳалла институтининг ролини ошириш;

ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

«ҳуқуқий ахборот ҳар доим ва ҳар ким учун» тамойили асосида аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш;

давлат хизматчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

жамиятда муаммоларни фақат ҳуқуқий механизмлар орқали ҳал этилишини кенг тарғиб қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Ҳар икки йилда

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш.

1. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

2. Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумларга ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш.

3. Юридик таълим муассасаларида «Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам» тадбирларини ўтказиб бориш, уларнинг юридик клиникаларида ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш.

4. Ҳуқуқшунослик касбининг жозибадорлиги ва имижини ошириш, ёшларда ушбу касбга фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш мақсадида таниқли ҳуқуқшуносларнинг ҳаёт йўллари ва муваффақиятини ибрат сифатида ёшларга кўрсатиб берувчи контентлар (ҳужжатли фильм, китоб, қўлланма) ва клублар яратиш ҳамда ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг издошларини тарбиялаш.

5. Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Ёшларда ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишнинг амалий кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган «Street law» лойиҳасини оммалаштириш.

1. «Street law» лойиҳасига волонтёр ёшларни кенг жалб этиш ва ўзаро мулоқотни таъминлаш мақсадида махсус электрон платформа ишлаб чиқиш.

2. Платформага «Street law» лойиҳасини амалга оширишга қаратилган методик қўлланмалар, видео ва бошқа визуал манбаларни жойлаштириш.

3. «Street law» лойиҳаси иштирокчилари — юридик йўналишдаги олий таълим муассасалари ва юридик техникумлар томонидан волонтёрлар учун тренинглар ўтказиш ва тарғибот гуруҳларини шакллантириш.

4. Тарғибот гуруҳларини таълим муассасаларига бириктирган ҳолда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

5. Лойиҳани амалга оширишда фаол қатнашган ёшларни волонтёрлик фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Адлия вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

23.

Аҳолининг кенг қатламига ҳуқуқий ахборотларни тез ва қулай етказишнинг самарали усулларини жорий этиш.

Аҳолининг кенг қатламига тааллуқли долзарб қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа ҳуқуқий ахборотлар тўғрисида алоқа операторлари томонидан абонентларга «SMS» хабарномалар юбориш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

24.

«Ҳуқуқ амбассадори» лойиҳасини амалга ошириш.

1. «Ҳуқуқ амбассадори» сифатида халққа таниқли инсонлар (артистлар, актёрлар, спортчилар, блогерлар) ва жамиятда қонунийликни таъминлаш соҳасида фаолият олиб борувчи жамоатчилик фаолларини жалб қилиш.

2. «Ҳуқуқ амбассадори» лойиҳаси орқали қуйидагиларни амалга ошириш:

жамиятда ва кундалик ҳаётда қонунларга риоя қилиш, қонунийликни кенг тарғиб қилиш;

мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги таъминланишига интилувчи шахслар фаолиятига кўмаклашиш;

мамлакатда ҳуқуқ устуворлигига зид ғоялар тарқалишининг олдини олиш ва уларга қарши мафкуравий курашиш бўйича чора-тадбирлар кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил август

Адлия вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Спорт вазирлиги

25.

«Мадад» ННТ орқали аҳолининг турли қатламларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш.

1. Барча туман (шаҳар)ларда «Мадад» ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларини босқичма-босқич ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар

Адлия вазирлиги,

«Мадад» ННТ

(келишув асосида)

2. «Мадад» ННТнинг туман (шаҳар)лар ҳуқуқий маслаҳат бюролари орқали аҳолига, авваламбор, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш.

3. «Мадад» ННТнинг бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш фаолияти ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш бўйича кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошириш.

Доимий

26.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш тизимини янада яхшилаш.

1. Ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг узлуксиз касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириб бориш ҳамда уларни методик таъминлашга қаратилган Адлия вазирлигининг махсус электрон платформасини яратиш.

2. Мактабларда «Ҳуқуқ оламига саёҳат» ўқув дастурларини жорий этиш.

3. Ўқувчилар ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик-танловини ўтказиб боришни жорий этиш.

4. Таълим муассасаларида «Ҳуқуқий билимлар ойлиги»ни ўтказиб бориш, ўқувчилар ва талабаларга ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобиль иловалари яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил август

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

27.

«Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Маҳалла раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш мақсадида Адлия вазирлиги таълим муассасалари томонидан қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар давомида

Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Маҳалла раисларига маҳалла фаолиятига доир, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган кундалик муаммолар ечимига оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда уларни медиаторлик фаолияти бўйича ўқитиш.

3. Маҳаллалардаги муаммоларни аниқлаган ҳолда, шунингдек, маҳалла раисларининг таклифлари асосида ўқув дастурларини мунтазам равишда янгилаб бориш.

4. Ўқув курсларини маҳалла раиси сайловларидан сўнг уч ой ичида ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Тадбирлар графигига мувофиқ

28.

«Маҳалла еттилиги» фаолиятига услубий кўмаклашиш.

1. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами», «Ёшлар ҳуқуқи», «Аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар», «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ҳуқуқий тўплам» ва «Тадбиркорлар учун маслаҳатлар» каби қўлланмаларни тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июль

Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин қизлар қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(келишув асосида)

2. Қўлланмаларни тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан буюртма асосида чоп этиш ва ҳар бир маҳаллага тарқатиш.

2024 йил август

29.

«Online-mahalla» платформаси орқали муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

1. «Online-mahalla» платформасида «маҳалла еттилиги» томонидан аҳолининг турли қатламлари орасида кўп учраётган муаммоларни киритиш ва таҳлил қилиш имкониятини яратиш.

2. Платформага киритилган муаммолар таҳлили асосида Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқнинг муайян соҳалари бўйича тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш ва етказиш.

3. Ҳар чоракда камида бир маротаба ҳуқуқнинг муайян соҳалари бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий акция (ҳуқуқий ойлик)лар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(келишув асосида),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ва уларни тушунтиришга қаратилган материалларни Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими ҳамда «Online-mahalla» платформаси орқали юбориш ва мониторинг қилиш тартибини жорий этиш.

1. Қуйидаги имкониятларга эга Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизимини ишга тушириш:

қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари тўпламини электрон шаклда давлат органлари ва ташкилотларининг энг юқори бўғинидан энг қуйи тизимига қадар вертикал ва горизонтал усулда юбориш;

ахборот тизимига «Online-mahalla» платформасини интеграция қилиш орқали материалларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг энг юқори бўғинидан энг қуйи тизимига қадар мазкур соҳадаги фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар, қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш бўйича таклифларини қабул қилиш.

2. Порталдан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун семинарлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш.

1. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш бўйича манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастурини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар йили

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва «Lex.uz»га жойлаштириш.

3. Бизнес жараёнларини реинжиниринг қилиш (BPR) усулларидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг функцияларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

4. Давлат органлари ва ташкилотлари учун иш юритишга доир намунавий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

5. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини жорий этиш бўйича малакасини ошириш.

6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида намунали ҳуқуқни қўллаш тизимини йўлга қўйиш.

Дастурга мувофиқ

VI. Ташкилий масалалар

32.

Адлия органлари ва муассасаларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали фаолият самарадорлигини ошириш.

1. Адлия вазирлигида инсон ресурсларини бошқариш тизимини 2025-2026 йилларда ривожлантириш стратегиясини халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш.

2. Инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштиришда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини имплементация қилиш.

3. Янги ишга кирган ходимларнинг мослашиш (адаптация қилиш) тартибини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

33.

Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти фаолиятини ташкил этиш.

1. Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти устави, ташкилий тузилмаси ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлаш.

2. Институтни амалий иш тажрибасига эга, хорижий тилларни эгаллаган малакали кадрлар билан тўлдириш.

3. Институтнинг 2024 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь

Адлия вазирлиги

34.

Адлия вазирлиги тизимидаги бинолардан фойдаланишни мақбуллаштириш.

1. Адлия вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар балансидаги бўш турган бино ва иншоотларга «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Адлия вазирлиги,

«Ўзархив» агентлиги

2. «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизим ташкилотларини жойлаштиришдан ортган бўш турган бино-иншоотларни белгиланган тартибда сотиш ва ундан тушган маблағларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда Адлия вазирлиги ва «Ўзархив» агентлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш учун Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил июль

35.

Вазирлик ва идораларнинг электрон ҳужжатларини сақлаш учун топширишга мўлжалланган ахборот тизимини яратиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг электрон ҳужжатларини сақлаш учун топширишга мўлжалланган «Идоравий электрон архив» ахборот тизимининг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июль

«Ўзархив» агентлиги

2. Ахборот тизимини ишга тушириш.

2024 йил декабрь

36.

Қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ташкилотларнинг аутсорсинг хизматларидан фойдаланган ҳолда давлат архивларида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини рақамлаштириш.

Қуйидаги имкониятларни ўз ичига олган «Электрон ўқув зали» давлат хизмати ва ахборот тизимини жорий этиш:

архивларнинг электрон ўқув залларига онлайн кириш;

архив ҳужжатларининг рўйхатларини кўриш ва зарур архив ҳужжатларини танлаш;

архив ҳужжатлари нусхаларига буюртма бериш ва юклаб олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

«Ўзархив» агентлиги

а) 1-илованинг 2-банди ўн иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда — ДПМ)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда — ДПМ)» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда — Персоналлаштириш агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ДПМда» сўзи «Персоналлаштириш агентлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;
5, 14, 16, 22-бандлардаги ва 24-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ДПМга» сўзи «Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «ДПМ» аббревиатураси «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 2-банддан «ҳамда ўрнатилган тартибда йўқ қилинишида» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидан «архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган ваколатли давлат органи ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан» сўзлари «қонунчиликда белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи хатбошидаги «ўринбосарлари» сўзи «ўринбосари» сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси адлия вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
учинчи хатбоши «тасдиқлансин» сўзи билан тўлдирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
б) 5-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
г) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг «3-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг «3-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6079-сон Фармонига 23-илованинг 7.4-позицияси «Ташкилотлар» устунидаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар ярим йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10 ва 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 1-илованинг 3, 9 ва 26-позициялари «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2022-2023 йиллар» сўзлари «2022 — 2026 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «1 — 6-иловалар тегишинча» сўзлари «1-илова» сўзлари билан алмаштирилсин;
23 ва 40-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
рус тилидаги матнда тўртинчи хатбошидаги «ЦПИ «Адолат» сўзлари «центра «Адолат» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Адолат» ҲАМ» сўзлари «Адолат» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи — еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий тузилмаларида» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари» сўзлари «вазирликлар ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) 8 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
саккизинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси аппарати» сўзлари «Бош вазири котибиятининг таркибий бўлинмалари ҳамда Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органи» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «давлат бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8 — 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидан «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-кичик банддан «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
35-кичик банддаги «давлат бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
43-кичик банддаги «Молия вазирлиги билан келишган» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги мазмундаги 15 ва 16-кичик бандлар билан тўлдирилсин:
16-банддаги «беш нафар ўринбосарга» сўзлари «тўрт нафар ўринбосарга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-бобнинг 3-параграфи номидаги, 23-банддаги ва 28-банддаги «давлат бошқаруви органлари» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг» сўзлари «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банддаги «вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади» сўзлари «ҳайъат раиси томонидан имзоланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
к) 2 — 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори билан тасдиқланган Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда «ягона дарча» тамойили бўйича амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхатининг 2-позицияси «Маълумотлар берувчи ваколатли идора» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда — ДПМ)» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда — Персоналлаштириш агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ДПМда» сўзи «Персоналлаштириш агентлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 29-банд «а», «б» ва «в» кичик бандларининг иккинчи хатбошиларидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 30-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 37-банддаги «ДПМга» сўзи «Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 38-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ДПМнинг» сўзи «Персоналлаштириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 39-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 403-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ДПМ» аббревиатураси «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
д) 7-банд «Агентлик директорига» сўзларидан кейин «Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 33-позицияси «Тўловчилар номи» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«а» кичик банддаги «1 февралга» сўзлари «25 майга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги «15 майга» сўзлари «30 июнга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «15 июнга» сўзлари «10 июлга» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «1 февралга» сўзлари «25 майга» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «15 майга» сўзлари «30 июнга» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банддаги «15 июнга» сўзлари «10 июлга» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси қарори билан» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ҳар ярим йилда» сўзлари «ҳар йили 15 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «15 декабрга» сўзлари «15 январга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳар олти ой якунида» сўзлари «ҳар йили 20 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги ПҚ-243-сон қарори билан тасдиқланган 2022 — 2025 йилларда айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича дастурнинг 5-позицияси «Амалга ошириш механизми» ва «Масъул ижрочилар» устунларидаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарори билан тасдиқланган Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхатининг 4-позицияси «Маълумот бериш учун масъул ваколатли орган» устунидаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.