|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.05.2017
|
Ҳужжат 06.02.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
1-ИЛОВА
| Т/р | Ташкилотларнинг номи |
Бош ташкилотлар функцияларини амалга ошириш йўналишлари |
| 1. | «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти |
Шаҳарлар, туманлар, туман марказлари ва шаҳар кўринишидаги посёлкаларнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни доимий янгилаш мониторингини юритиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш. |
| 2. | «ЎзЛИТТИ» очиқ акциядорлик жамияти |
Илмий-тадқиқот, эксперименталь, лойиҳалаш ишлари, илғор ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимларни, янги қурилиш материалларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, лойиҳалаш ечимларини бирхиллаштириш, турар жой ва жамоат биноларининг техник ҳолатини баҳолаш. |
| 3. | «Ўзпўлатқурилмалойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти |
Қурилиш металл конструкциялари ва ностандарт ускуналарни лойиҳалаштириш, фойдаланиш даврида уларнинг ҳолатини текшириш. |
| 4. | «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти» давлат унитар корхонаси |
Лойиҳалаштириш ва қурилишда муҳандислик-техник қидирувлар, геоахборот тизимларини жорий этиш. |
| 5. | «ЗПЛИТИ» институти |
Пойдеворсозлик, асосларни, ер ости иншоотларини қуришда ва монолит қуришда тадқиқотчилик, эксперименталь ва лойиҳалаш ишлари. |
| 6. | «Иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш, янги технологиялар илмий-тадқиқот» институти |
Иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш, қурилишга янги ва илғор технологияларни, бошқарув усулларини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги. |
| 7. | «Ўзоғирсаноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти |
Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида корхоналар ва саноат узелларини лойиҳалаштириш, жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш. |
| 8. | Тошкент қурилиш бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти |
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича лойиҳа-режалаштириш ҳужжат-ларини ишлаб чиқиш, уларни доимий янгилаш мониторингини юритиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш. |
| 9. | «Ўзбеккоммуналлойиҳа» лойиҳалаш институти |
Уй-жой-коммунал хўжалигининг (газ таъминоти хўжалиги бундан мустасно) муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришни лойиҳалаштириш, ушбу объектларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш. |
| 10. | «Ўзенгсанлойиҳа» жамоа хўжалиги |
Енгил саноат ва пахтани қайта ишлаш саноати объектларини лойиҳалаштириш, ушбу тармоқлардаги корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш. |
| 11. | «Ўзмевасабзавотузум-саноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти |
Мева-сабзавот ва озиқ-овқат саноати объектларини лойиҳалаштириш, ушбу тармоқлардаги корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш. |
| 12. | «Ўзқишлоқлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти |
Қишлоқ аҳоли яшаш жойлари учун ишлаб чиқариш ва турар жой ҳамда жамоат объектларини лойиҳалаштириш, хўжа-ликлар ҳудудлари ва схемаларини режали ташкил этишни ишлаб чиқиш. |
| 13. | «Тошқурилишматериаллари ЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти |
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш, тармоқ корхоналарини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш. |
| 14. | «Ўзгазлойиҳа» лойиҳалаш институти |
Ер ости-муҳандислик коммуникациялари ва иншоотларининг газ таъминоти ва газлаштириш, электр-кимёвий ҳимоялаш тизимларини лойиҳалаштириш, газ таъминоти ва газлаштириш тизимларини ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш. |
| 15. | «Ўзйўллойиҳа» лойиҳалаш институти |
Автомобиль-йўл хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, автомобиль йўллари, кўприклар, кўприк йўллар схемаларини лойиҳалаштириш, йўл бўйидаги иншоотларни жойлаштириш. |
| 16. | «Ўзбекнефтгаз» ЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти |
Нефть ва газ саноати объектларини лойиҳалаштириш, корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш. |
| 17. | «Ўздавтиблойиҳа» лойиҳалаш институти |
Соғлиқни сақлаш объектларини лойиҳа-лаштириш ва уларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш. |
| 18 | «ТрансДЛИ» жамоа корхонаси |
Темир йўлларни ва тегишли инфратузилмаларни лойиҳалаштириш. |
| 19. | «Ўзмелиорациясувхўжалик ДЛИ» лойиҳалаш институти |
Мирзачўл, Жиззах ва Қарши чўллари ва Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги ва мелиорация объектларини лойиҳалаштириш. |
| 20. | «Ўзсувхўжалиги ДЛИ» лойиҳалаш институти |
Бошқа минтақалардаги сув хўжалиги ва мелиорация объектларини лойиҳалаш-тириш. |
| 21. | «Ўзэнерготармоқлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти | Электр таъминоти объектларини ва уларни жойлаштириш схемаларини лойиҳалаштириш. |
| 22. | «Гидролойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти | Гидроэлектр станцияларни лойиҳалаштириш. |
| 23. | «Ўзсаноаттехнология ЛИТИ» | Кон-қазиб чиқариш саноати объектларини лойиҳалаштириш. |
| 24. | «Ҳарбийлойиҳа» лойиҳалаш институти | Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш. |
| 25. | «Ўзрангметлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти | Рангли металлургия объектларини лойиҳалаштириш. |