Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.04.2016
Ҳужжат 12.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 2 февралда 1307-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 9 апрелдаги 01-02/12-21-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1307-4, 12.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда), Божхона кодексининг 45-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 374-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг 1995 йил 1 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги Муваққат йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги 59-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Раис ўринбосари С. Насиров зиммасига юклатилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 ноябрь,
01-02/20-46-сон
Давлат божхона қўмитасининг
2003 йил 5 ноябрдаги 1-02/20-46-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Божхона кодексларига ҳамда «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва божхона чегарасидан ўтаётган ёхуд божхона назорати зонасида ёки халқаро аэропортларнинг транзит зонасида турган шахсни кўздан кечириш асослари ва унинг тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 49-моддасига кўра, божхона органлари божхона назоратини ўтказишда қоида тариқасида, назоратнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш учун етарли бўлган шаклларини қўллайдилар.
Божхона назоратининг айрим шаклларини қўлламаслик ёки улардан озод қилиш шахсларни қонун ҳужжатларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилинишини билдирмайди.
2. Божхона назоратининг «Шахсни кўздан кечириш» шакли божхона органи бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосарининг ёзма қарорига асосан божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қонун ҳужжатларини бузиш объектлари ҳисобланувчи товарларни ўз ёнида яшираяпти ва кўрсатмаяпти деб ҳисоблашга асослар бўлган тақдирда божхона чегараси орқали ўтаётган ёҳуд божхона назорати зонасида ёки халқаро алоқа учун очиқ аэропортнинг транзит зонасида турган ҳар қандай жисмоний шахс кўздан кечирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва собиқ Президенти, шунингдек, хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳолда божхона чегарасидан ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари божхона назоратининг «Шахсни кўздан кечириш» шаклидан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг судьялари ҳам шахсий кўрикдан ўтказилмайди.
1961 йил 18 апрелда қабул қилинган «Дипломатик муносабатлар тўғрисида»ги Вена конвенциясига мувофиқ дипломатик иммунитетга эга бўлган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси билан тузилган халқаро шартномаларда назарда тутилган кўздан кечиришдан озод этилган бошқа шахслар кўздан кечирилмайди.
Агар, кўрсатиб ўтилган шахсларни кўздан кечириш зарурати мавжуд бўлса, «Шахсни кўздан кечириш» халқаро шартномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
II. Шахсни кўздан кечириш асослари ва тартиби
4. Шахсни кўздан кечириш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
а) фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;
б) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органларидан тушган материаллар;
в) хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг маълумотлари;
г) Ўзбекистон Республикасининг божхона органларидан келган ахборотларда мавжуд бўлган тегишли маълумотлар;
д) жисмоний шахс томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва божхона назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатларнинг божхона органи мансабдор шахси томонидан аниқланиши.
5. Жисмоний шахсни кўздан кечириш тўғрисида божхона органи бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари ёзма қарор қабул қилади. Шахсни кўздан кечириш шакли божхона органи бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари томонидан шахсни кўздан кечиришни тезлаштириш мақсадида аниқ шароитлар — вақт, кун, масофанинг узоқ ёки яқинлигига қараб белгиланади. Қарорда шахсни кўздан кечириш топширилган божхона органи мансабдор шахси аниқ кўрсатилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Шахсни кўздан кечириш — божхона органи бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари тайинлаган божхона органининг мансабдор шахси томонидан, холислар иштирокида, зарурат туғилганда мутахассислар, шу жумладан тиббиёт ходими ва таржимон таклиф этилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган шахслар уларнинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олувчилари, васийлари ёки ҳомийлари) иштирокида, қаровга муҳтож бўлган жисмоний шахслар эса уларни етаклаб юрувчи шахслар иштирокида кўздан кечирилади.
Шахсни кўздан кечиришда иштирок этиш учун бериладиган рухсат масаласи ушбу тадбирни амалга ошираётган мансабдор шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси талабларига биноан ва мазкур Йўриқномага асосан кўриб чиқилади.
Кўздан кечирилаётган шахс кўздан кечириш жараёнида ҳимоячини (адвокатни) иштирок этишини талаб қилишга ҳақли. Бу ҳолда ҳимоячи етиб келгунига қадар кўздан кечириш тўхтатиб турилади.
Шахсни кўздан кечиришда иштирок этиши назарда тутилмаган ёки ушбу тадбирга умуман алоқаси бўлмаган шахсларнинг қатнашиши тақиқланади.
7. Шахсни кўздан кечиришни амалга оширувчи божхона органи мансабдор шахси ҳамда унда иштирок этувчи бошқа шахслар кўздан кечирилаётган шахс билан бир жинсда бўлишлари шарт. Шу билан бир қаторда шахсни кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа шахслар кўздан кечириш ўтказилган кунга қадар вояга етган бўлишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Кўздан кечирилаётган шахснинг танасини текширувдан ўтказиш фақат тиббиёт ходими томонидан амалга оширилади.
9. Шахсни кўздан кечириш ушбу шахснинг қадр-қимматини камситмасдан, унинг соғлиги ва мулкига зарар етказмасдан, яшириши мумкин бўлган ашёни аниқлаш учун зарур бўлган доирада ўтказилади.
10. Шахсни кўздан кечириш натижасида унинг жўнаб кетиши асоссиз кечиктирилса ва у айбсиз деб топилса божхона органи мансабдор шахслари томонидан мазкур шахс навбатдаги яқин рейс билан манзилига жўнатиб юборилиши шарт.
III. Шахсни кўздан кечиришда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
11. Кўздан кечиришда божхона органи мансабдор шахсининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
а) Божхона органининг мансабдор шахси қуйидаги ҳолларда шахсни кўздан кечиришни ўтказишида қатнаша олмайди ва кўздан кечириш ўтказишни рад этиши лозим:
кўздан кечирилаётган жисмоний шахснинг қариндоши бўлган чоғда;
божхона органи мансабдор шахси, мазкур текширув натижасидан тўғридан-тўғри ёки қисман манфаатдор бўлса;
шахсни кўздан кечириш жараёнида кўздан кечирилаётган шахсга зарар келтириши эҳтимоли мавжуд бўлса.
Божхона органи мансабдор шахси юқорида кўрсатилган сабабларга кўра шахсни кўздан кечириш имкониятига эга бўлмаса, божхона органи бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари шахсни кўздан кечиришни янги қарор билан бошқа мансабдор шахсга топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўздан кечиришни ўтказиш вазифаси юклатилган божхона органи мансабдор шахси томонидан шахсни кўздан кечириш ўтказишига эътироз билдириб, кўздан кечирилиши лозим бўлган вояга етмаган ёки ақли норасо бўлган шахсларнинг қонуний вакиллари шикоят қилишлари мумкин.
Шикоят асосли деб топилса кўздан кечиришни ўтказиш божхона органининг бошқа мансабдор шахсига топширилади.
б) Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида, шунингдек мазкур Йўриқномада белгиланган ҳуқуқларга эга.
в) Шахсни кўздан кечириш топширилган божхона органи мансабдор шахсининг мажбуриятлари:
шахсни кўздан кечириш ҳақидаги кўрсатмани аниқ ва ўз вақтида амалга ошириш;
шахсни кўздан кечиришда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Йўриқномада белгиланган тартибга амал қилиш;
мазкур Йўриқномага илова қилинган шаклда шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённомани тузиш ва кўздан кечирилаётган шахсни тузилган баённома билан таништириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўздан кечириш жараёнида қатнашаётган шахсларнинг фикр-мулоҳазаларини баённомада тўлиқ қайд этиш.
12. Кўздан кечиришда холисларнинг иштироки.
а) Холис сифатида, шахсни кўздан кечириш натижаларидан манфаатдор бўлмаган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилиши мумкин.
Таклиф этиладиган холислар сони икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.
б) Холислар кўздан кечириш жараёнини кузатиб бориш, шахсни кўздан кечириш вақтидаги хатти-ҳаракатлар юзасидан ўз фикрини билдириш, фикр-мулоҳазаларини баённомада қайд этилишини талаб қилиш, баённома билан танишиш ҳамда кўздан кечириш жараёнидаги божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар.
в) Холислар шахсни кўздан кечиришнинг барча жараёнларида иштирок этишлари, ўтказилган кўздан кечириш жараёни ва натижаларини баённомада имзо чекиб тасдиқлашлари ҳамда божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз кўздан кечиришда аниқланган маълумотларни ошкор қилмасликлари шарт.
13. Кўздан кечиришда тиббиёт ходимининг иштироки.
а) Тиббиёт ходими шахсни кўздан кечириш чоғида жисмоний шахс соғлиғига зиён келтирмайдиган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш, кўздан кечирилаётган шахсга саволлар бериш, ўз фикр-мулоҳазаларини шахсни кўздан кечириш баённомасига киритишни талаб қилиш, кўздан кечириш натижаси бўйича тузилган баённома билан танишиш, тана аъзолари кўригига алоқадор бандларда ўз тузатишларини киритиш, кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
б) Божхона органи мансабдор шахси томонидан шахсни кўздан кечиришга жалб қилинган тиббиёт ходими кўздан кечирилаётган жисмоний шахснинг тана аъзоларини ва зарур бўлганда ички органларини зарар келтирмаган ҳолда шахсан текшириши, кўздан кечириш жараёни ҳақида тушунтириш бериши, шахсни кўздан кечириш баённомаси ва бошқа ҳужжатларни ўз имзоси билан тасдиқлаши, шунингдек, кўздан кечириш натижасида аниқланган маълумотларни божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз ошкор қилмаслиги шарт.
14. Кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа мутахассисларнинг иштироки.
а) Кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа мутахассис кўздан кечирилаётган шахсга савол бериш, яширилган ашёларни топиш ва аниқлашда илмий-техника воситалари ва усулларидан фойдаланиш, кузатувлар, ўлчов ва тадқиқотлар олиб бориш, шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахсига махсус билим ва тажриба талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур бўлганда ўз маслаҳатларини бериш, ўзи иштирок этаётган масалалар юзасидан фикр билдириш ва уларни баённомада қайд этилишини талаб қилиш, шунингдек, кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
б) Шахсни кўздан кечиришда иштирок этаётган бошқа мутахассис божхона мансабдор шахсининг талабларини аниқ бажариши, шахсни кўздан кечиришнинг барча босқичларида иштирок этиши, ўзининг махсус билимлари ва тажрибасидан фойдаланиб, кўздан кечирилаётган шахс яширган ашёларни топиш ва аниқлашда қатнашиши, шахсни кўздан кечириш чоғида иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга божхона мансабдор шахсининг эътиборини қаратиши, ўзи бажараётган хатти-ҳаракатларга изоҳ бериб бориши, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённома ва унинг иштирокида расмийлаштирилаётган бошқа ҳужжатларга имзо чекиши ҳамда кўздан кечириш жараёнида аниқланган ҳолатларни божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз ошкор қилмаслиги лозим.
15. Шахсни кўздан кечиришда таржимоннинг иштироки.
а) Кўздан кечирилаётган шахс баённома расмийлаштирилаётган тилни билмаса, зарурат юзасидан таржимон жалб этилади.
Таржимон шахсни кўздан кечиришнинг барча босқичларида божхона органи мансабдор шахсининг ташаббуси ёки кўздан кечирилаётган шахс ёҳуд унинг қонуний вакиллари талаби асосида жалб қилиниши мумкин.
Таржимон жалб қилинган ҳолларда кўздан кечириш таржимон келгунига қадар тўхтатиб турилади.
б) Кўздан кечириш жараёнида иштирок этувчи таржимон таржимани тўғри бўлиши мақсадида иштирокчиларга савол бериш, кўздан кечириш баённомаси билан танишиш, баённомага киритилиши лозим бўлган мулоҳазаларини билдириш, агар таржима қилишга етарли билими ва тажрибаси бўлмаса кўздан кечиришда иштирок этишни рад қилиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
в) Таржимон кўздан кечириш жараёнида қатнашиши, таржимани аниқ ва тўлиқ бажариши, таржиманинг тўғрилиги ҳақида кўздан кечириш ҳақидаги баённомага имзо чекиб тасдиқлаши, божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз кўздан кечиришда аниқланган маълумотларни ошкор қилмаслиги лозим.
16. Шахсни кўздан кечириш жараёнида кўздан кечирилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
а) Кўздан кечирилаётган шахс божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажариши шарт.
б) Кўздан кечириш ўтказилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
божхона органи мансабдор шахсидан кўздан кечириш ҳақидаги қарорни кўрсатилишини талаб қилиш;
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишиш;
ўз эътирози ёки норозилигини ёзма ёки оғзаки маълум қилиш;
тушунтириш ва тавсифлар бериш;
шахсни кўздан кечириш натижаси бўйича тўлдирилган баённома билан танишиш, унинг мазмуни бўйича ўз эътирозларини билдириш;
таржимон хизматидан фойдаланиш;
кўздан кечириш жараёнида ҳимоячи қатнашишини талаб қилиш ва ҳимоячи хизматидан фойдаланиш;
шахсни кўздан кечириш чоғида қўлланилган хатти-ҳаракатлар юзасидан ҳамда кўздан кечирган шахс ва бошқа иштирокчилар устидан шикоят қилиш.
IV. Шахсни кўздан кечиришга тайёргарлик
17. Божхона органи мансабдор шахси шахсни божхона органи бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосарининг кўздан кечириш ҳақидаги қарори билан таништиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Кўздан кечириладиган шахс божхона органи бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосарининг кўздан кечириш ҳақидаги қарори билан танишиб, баённомага ўз имзосини қўяди.
Агар шундай ҳаракатдан воз кечилган тақдирда, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади ва божхона органининг мансабдор шахси ҳамда холислар имзоси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Кўздан кечириладиган шахс, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги қарор билан таништирилгач, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ёки мазкур Йўриқномага зид келмаган кўрсатмалар ва талабларга амал қилиши, шахсни кўздан кечириш тайинланган вақти, жойи, усуллари ва расмийлаштириш тартибларига бўйсуниши шарт.
Божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талаблари, кўздан кечирилаётган шахс томонидан бажарилмаса ёки бажарилишига тўсқинлик қилинса, ушбу хатти-ҳаракатлар кўздан кечирилаётган шахсни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 287-моддаси 6-бандига биноан маъмурий ушлаб турилишига асос бўлади.
20. Шахс кўздан кечириш ҳақидаги қарор билан таништирилгач, кўздан кечириш хонасига олиб кирилади ҳамда холислар иштирокида унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Жисмоний шахсга божхона назоратидан яширган буюм ва ашёларни ўз хоҳишига кўра топшириши таклиф этилади. Ўз хоҳиши билан топширилган буюм ва ашёлар кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларга кўрсатилади.
22. Жисмоний шахс ўз ихтиёри билан яширган ашёларини беришдан бош тортса ёки ушбу ашё берилгандан кейин ҳам божхона органи мансабдор шахси яширилган ашёлар борлиги ҳақида шубҳа қилса, божхона органи мансабдор шахси жисмоний шахсни кўздан кечиришга киришади.
23. Агар жисмоний шахс ўзини кўздан кечирадиган божхона органи мансабдор шахсидан норози эканлигини маълум қилса, бу ҳолатда ушбу мансабдор шахс божхона органи бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосарини бу ҳақда хабардор этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Шахсни кўздан кечириш қоидалари
24. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўздан кечирилаётган шахснинг ёнида ўқ-отар, газли ёки совуқ қуроллар ёхуд ҳужум қилишга асқотадиган бошқа ашёлар йўқлигига ишонч ҳосил қилинганидан кейингина кўздан кечириш амалга оширилади.
25. Шахсни кўздан кечириш божхона органининг ушбу тадбир ўтказишга мўлжалланган ва махсус жиҳозланган хонасида ўтказилади. Ушбу хона тозалик қоидаларига мос келиши шарт. Шароит тақозо қилганда, шахсни кўздан кечириш ёпиқ, тозалик қоидаларига мос биноларда, жумладан божхона постларида, аэропорт, вокзал ва бошқа ташкилотларнинг берк хоналарида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Шахсни кўздан кечириш хонасига олиб кетилаётганда, у ўзидаги ашёлар, ҳужжатларини ерга ташлаб юбормаслиги ёки бирор жойга яширмаслиги устидан назорат таъминланиши шарт.
27. Шахс кўздан кечириладиган хона, божхона органи мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилиши лозим. Хонанинг эшиги, деразаси, туйнуги ёпиқ бўлиши, ҳужум қилиш учун фойдаланадиган ашёлар бўлмаслиги лозим.
28. Шахсни кўздан кечириш хонасига бегона кишиларнинг кириши, четдан хонани кузатиш имконияти бутунлай бўлмаслиги шарт.
29. Битта хонада бир вақтнинг ўзида бир неча кишини кўздан кечириш қатъиян ман қилинади.
30. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси томонидан жисмоний шахснинг кийими, пойабзали ва бошқа буюмларини диққат билан текшириш зарур.
31. Шахсни кўздан кечириш пайтида:
а) кўздан кечирилаётган шахснинг барча ашёлари (таёқ, соябон, портмоне, зажигалка, авторучка, портсигара ва бошқалар) кўздан кечирилади;
б) кўздан кечирилаётган шахснинг устки кийими, пойабзали ва бош кийими ечиб кўздан кечирилади;
в) кўздан кечирилаётган шахснинг ички кийимларининг устки қисми синчиклаб кўздан кечирилади;
г) кўздан кечирилаётган шахснинг ички кийимлари ечиб кўздан кечирилади;
д) кўздан кечирилаётган шахснинг бадани кўздан кечирилади, унинг сочлари, қўллари, оёқларининг таги, бармоқларининг ораси кўздан кечирилади.
32. Шахсни кўздан кечириш чоғида, унинг ўзини қандай тутиши доимо кузатиб борилади, шунингдек кийимлари, пойабзали ва бошқа шахсий ашёларининг таъмирланганлигига, унинг танасига боғланган бинтлари ёки баъзи бир нарсаларни яшириши мумкин бўлган ўзига хос жиҳатларига алоҳида эътибор берилади.
33. Кийим-бош ва пойабзалларни кўздан кечираётганда уларнинг қўлда ишланганлиги, ортопед пойабзал, бош кийим ёки оёқ кийимнинг тикилган чоклари, ямоқлари, қайтарилган жойлари, елкалари, кийим қаватлари, бели, пойабзалининг қўнжи, патаги ва товонларига эътибор қаратилади.
34. Кўздан кечирилаётган шахснинг мулкига эҳтиёт бўлиб муомалада бўлиш мақсадида, баъзи бир ашёлар фақат зарурат туғилганда қўлга олиб ёки ичини очиб кўрилади.
35. Агар кўздан кечирилаётган шахс божхона назоратига тақдим этмаган ашёларни ўз ихтиёри билан топширса ва божхона органи мансабдор шахси кўздан кечирилаётган шахсда бошқа ашёлар йўқлигига ишонч ҳосил қилса, божхона органи мансабдор шахси шу ашёларни расмийлаштириш билан чекланиши мумкин.
36. Кўздан кечирилаётган шахсдан топилган ёки унинг ўзи топширган ашёлар унга кўрсатилади ҳамда унинг олиш имконияти бўлмаган жойга қўйилади.
37. Божхона органи мансабдор шахси кўздан кечириш тугаллангандан сўнг, кўздан кечириш ўтказилган хонани эътибор билан кўздан кечиради.
Агар кўздан кечирилишига қадар бўлмаган ашёлар, кўздан кечириш ўтказилгандан кейин пайдо бўлиб қолган бўлса, божхона органи мансабдор шахси ушбу ашёнинг кимга тегишли эканини аниқлаш учун зарур чоралар кўриши лозим.
38. Кўздан кечиришда иштирок этган шахсларнинг кўздан кечириш натижаларини ошкор қилишлари қатъиян ман этилади.
39. Кўздан кечириш пайтида шахснинг маълум бўлган жисмоний камчиликлари ёки бошқа ўзига хос томонларини ошкор қилиш тақиқланади.
40. Шахсни кўздан кечириш пайтида ушбу Йўриқноманинг 38 ва 39-бандларида назарда тутилган ҳолатларни ошкор қилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
VI. Шахсни кўздан кечиришни расмийлаштириш
41. Шахсни кўздан кечириш ниҳоясига етгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда шахсни кўздан кечириш ҳақида икки нусхада баённома тузилади. Баённоманинг бир нусхаси, кўздан кечириш ўтказилаётган шахсга берилиши шарт. Агар шахс баённоманинг нусхасини олишдан бош тортса, у ҳолда баённоманинг иккинчи нусхаси ҳам божхона постидаги йиғма жилдда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Шахсни кўздан кечириш баённомасида қуйидагилар қайд этилади:
баённоманинг қаерда ва қайси куни тузилгани ҳамда шахсни кўздан кечириш бошланган ва тугалланган вақти;
шахсни кўздан кечирган ва баённома тузган божхона органи мансабдор шахсининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда у хизмат қилаётган божхона органининг номи;
шахсни кўздан кечириш ҳақида қарор чиқарган божхона органи бошлиғи (ёки унинг ўринбосари) фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда у хизмат қилаётган божхона органининг номи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўздан кечирилаётган шахснинг фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ҳужжатларидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсни кўздан кечириш хонаси ёки жойи (аэропорт, вокзал, поезд ва бошқа бинолар) ҳақида маълумотлар;
шахсни кўздан кечиришда иштирок этган холисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш ёки иш жойи ҳақида маълумотлар;
шахсни кўздан кечиришда иштирок этган тиббиёт ходими ва таржимон, шу жумладан бошқа мутахассисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи мутахассислигини тасдиқловчи маълумотлар;
кўздан кечирилган шахс ва бошқа иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги ҳақида маълумотлар;
кўздан кечирилаётган шахсга кўздан кечириш ҳақидаги қарорни эълон қилинганлиги ҳамда яширган ашёларини ўз ихтиёри билан топшириш ҳақидаги таклиф;
кўздан кечирилаётган шахснинг яширган ашёлари қай ҳолда топилгани ёки унинг ўз ихтиёри билан топширганлиги, ашёларнинг хусусиятлари, сони ҳақида маълумот;
шахсни кўздан кечиришнинг давомийлиги ёки чегараси;
кўздан кечиришда қўлланилган техника воситалари, тиббий асбоб-ускуналар (уларнинг тури, русуми, маркаси), уларнинг қўлланиш шароити ва тартиби;
кўздан кечирилаётган шахс ва ушбу тадбирда иштирок этаётган шахсларнинг фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва аризалари;
кўздан кечирилаётган шахснинг ўзини қандай тутганлиги ҳақида тавсифнома (агар зарурат туғилса).
43. Кўздан кечирилган жисмоний шахс баённомага имзо чекишдан бош тортса, бунинг сабаби баённомада қайд этилади ва холислар томонидан имзоланади.
44. Шахсни кўздан кечириш баённомасига қуйидагилар илова қилинади:
кўздан кечирилган жисмоний шахс ўз ихтиёри билан берган ашёлар;
шахсни кўздан кечириш вақтида топилган ёки тортиб олинган ашёлар;
шахсни кўздан кечириш вақтида олинган фотосуратлар, уларнинг негативлари, киноленталар, аудио ва видео ёзувлар;
кўздан кечирилган жисмоний шахс, ушбу тадбирда иштирок этган мутахассис, тиббиёт ходими, холисларнинг тушунтириш хатлари ва аризалари;
расмийлаштирилган кузатув, ўлчов ва тадқиқ натижалари ҳамда қўлланилган тиббий воситалар ёки улар тўғрисида маълумотлар.
45. Кўздан кечирилган жисмоний шахснинг ўз ихтиёри билан топширган ёки топилган ашёлар, видео, аудио, фото ва кинотасмалар ва бошқа нарсалар алоҳида пакетга жойланади ва муҳрланади. Ушбу пакетда зарур бўлган тушунтиришлар бўлиши, божхона органи мансабдор шахси ва холислар имзоси билан тасдиқланиши лозим.
46. Шахсни кўздан кечириш баённомаси «Шахсни кўздан кечиришларни қайд этиш» журналида кун ва йил тартибида қайд этилиши лозим.
47. Журнал ва баённома шахсни кўздан кечирилган божхона органида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида иш қўзғатилса, шахсни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолати бўйича юритилган иш материалларига қўшилади. Кўздан кечириш ўтказилган постда унинг нусхаси қолдирилади.
49. Божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати аниқланса, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
VII. Якуний қоидалар
50. Божхона органи мансабдор шахсининг шахсни кўздан кечириш чоғидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш — кўздан кечирилаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
51. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахсининг ноқонуний хатти-ҳаракати натижасида ва кўздан кечириш оқибатида кўздан кечирилаётган шахснинг мулкига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қопланади.
52. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Шахсни кўздан кечириш
БАЁННОМАСИ

200__ й. «___»______________

_______________________‎

(жой номи)‎

‎‎_________________________________________________________________________________________

‎‎(божхона органи мансабдор шахсининг лавозими, унвони, фамилияси ва отасининг исми)

‎‎_________________________________________________________________________________________
қуйидаги баённома Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 45-моддасига асосланиб
‎‎_________________________________________________________________________________________

‎‎(божхона орган« бошлиғининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг исми ва фамилияси)

‎‎ва қарорига кўра туздим. ‎
‎‎Шахсни кўздан кечиришда фуқаро ___________________________________________________________

‎‎(фуқаролиги, исми ва фамилияси‎

‎‎________________________________________________________________________________________

‎‎туғилган жойи ва куни, чегарани кесиб ўтишига

________________________________________________________________________________________‎‎

‎‎берилган рухсат ҳақидаги паспорт ёки бошқа ҳужжат рақами, кўздан кечириш ўтказилган жой)

‎‎Қаердан келмоқда ________________________________‎ ___________________________‎
(қайси давлатдан) ‎

(қайси давлатга)‎

‎‎_________________________________________________________________________________________

‎‎(сафардан кўзланган мақсад, рейс, поезд, автомашина рақами)

‎‎Холислар иштироки 1. _____________________________________________________________________

‎‎(исми ва фамилияси лавозими, иш жойи ва яшаш манзили)

‎‎_________________________________________________________________________________________
‎‎2. _______________________________________________________________________________________

(исми ва фамилияси, лавозими, иш жойи ва яшаш манзили)

‎‎Мутахассис, тиббиёт ходими ва таржимон иштироки
‎‎1. Мутахассис _____________________________________________________________________________

‎‎(исми ва фамилияси, лавозими, иш жойи ва яшаш манзили)

‎‎2. Таржимон ва тиббиёт ходими _____________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________

‎‎(исми ва фамилияси, лавозими, иш жойи ва яшаш манзили)

‎‎Фуқаро __________________________________________ шахсни кўздан кечириш ҳақидаги қарор билан
‎‎таништирилди ва унга божхона назоратига кўрсатилмаган валюта, ашёлар қимматбаҳо нарсаларини топшириш таклиф этилди.
‎‎фуқаро _________________________________________ маълум қилди ____________________________
‎‎_________________________________________________________________________________________

‎‎(агар ашёлар, қимматбаҳо нарсалар кўрсатилган бўлса уларнинг алоҳида жиҳатлари, сони, қаерда тургани)

________________________________________________________________________________________‎
‎‎имзолар

‎‎шахсни кўздан кечириш натижасида фуқаро ________________________________________________ дан

‎‎(исми ва фамилияси)‎

‎‎топилди _________________________________________________________________________________‎

‎‎(қандай ашёлар, ашёларнинг баҳоси, уларнинг хусусий

_________________________________________________________________________________________

‎‎жиҳатлари, сони, қаерда сақлангани, уларни топишда

‎_________________________________________________________________________________________

қандай техник воситалардан фойдаланганн ҳақида)

‎_________________________________________________________________________________________

‎_________________________________________________________________________________________

‎_________________________________________________________________________________________

‎_________________________________________________________________________________________

‎_________________________________________________________________________________________
‎‎
‎_________________________________________________________________________________________

‎‎

‎Кўздан кечирилган шахс аризаси ____________________________________________________________

‎_________________________________________________________________________________________

‎_________________________________________________________________________________________

‎Эслатма: ________________________________________________________________________________

‎‎(амалга оширилган шахсни кўздан кечиришда қатнашган шахсларнинг

‎‎_________________________________________________________________________________________

фикрлари, эътирозлари ва шикоятлари)

_________________________________________________________________________________________

‎_________________________________________________________________________________________‎

‎суҳбат фуқаро эркин сўзлаша оладиган _____________________________________ тилда олиб борилди.
‎‎
‎Баённома _______________________________________________________________________________

‎‎(таржимоннинг исми, фамилияси, иш жойи ва яшаш манзили)

‎‎_________________________________ томонидан фуқаро эркин сўзлашадиган тилга таржима қилинди.

‎‎

‎Шахсни кўздан кечиришда иштирок этган шахслар:


‎Кўздан кечириш ўтказилган шахс: ‎


‎___________________________‎


‎___________________________‎

(имзо)‎

(исми ва фамилияси)‎

Холислар: 1. ‎

___________________________‎

___________________________‎

(имзо)‎ ‎

(исми ва фамилияси)‎ ‎

2.‎

___________________________‎ ‎

___________________________‎ ‎

(имзо)‎ ‎ ‎

(исми ва фамилияси)‎ ‎ ‎

Мутахассис: ‎

___________________________‎ ‎

___________________________‎ ‎

(имзо)‎ ‎ ‎

(исми ва фамилияси)‎ ‎ ‎

Таржимон: ‎

___________________________‎ ‎ ‎

___________________________‎ ‎ ‎

(имзо)‎ ‎ ‎ ‎

(исми ва фамилияси)‎ ‎ ‎ ‎

Шахсни кўздан кечиришни ўтказди ‎


___________________________‎‎


‎‎____________________________‎

(имзо)‎ ‎ ‎ ‎ ‎

(исми ва фамилияси)‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 58-модда; 2008 й., 14-15-сон, 114-модда; 2010 й., 46-сон, 415-модда; 2013 й., 32-сон, 430-модда)