Ҳужжат 12.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда соҳада давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар 2024 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
5. Мазкур Низомнинг 8-банди «в» кичик бандида назарда тутилган айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, шунингдек, бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган муддатда, аммо бошқа аҳоли пунктларида яшайдиган, агар улар яшаш жойи бўйича иш жойи жойлашган аҳоли пунктида амалда бўлган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар ҳисобига қўйиш шартларига жавоб берган тақдирда, шу аҳоли пунктида жойлашган ташкилотларда узлуксиз ишлаган ходимлар.
14. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Агар сўровномани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаронинг вакили тўлдираётган бўлса, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.
Уй-жойни тақдим этиш тўғрисидаги қарор (буйруқ) асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги бир иш кунида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
38. Мазкур низомнинг 39-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар вужудга келганда, фуқаролар ташкилотнинг қарори (буйруғи) асосида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан чиқарилади ва бу ҳақида уч кун ичида ёзма равишда хабардор қилинади.
54. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган хизмат турар жойлари мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юкланмаган ҳолда берилади.
57. Хизмат турар жойидан фойдаланмоқчи бўлган фуқаро ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Кўрсатиб ўтилган фуқароларга мазкур Низомнинг 43 ва 44-бандларида белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳамда ушбу аҳоли пункти чегараси доирасида жойлашган турар жой берилади.
76. Давлат уй-жой фонди мазкур Низомга 7-иловадаги схемага мувофиқ хусусийлаштирилади.
фуқароларга ўзлари яшаётган ва ҳозирги вақтда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган алоҳида уйларни (уйларнинг бир қисмини), квартираларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонуни кучга киргунига қадар берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларга уй-жойни қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан қолдиқ баланс қиймати бўйича баҳоланган нархлар бўйича сотиш;
104. Ариза берувчи тўловни тўлиқ амалга оширгандан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги бир иш куни ичида мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Уй-жой шароитларини яхшилаш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигига ёки фуқаронинг иш жойи бўйича уй-жой фонди бўлган ташкилотга электрон шаклда юборади.

Ўн дақиқа ичида

ЯИДХП

Автоматик тарзда

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг турар жой масалалари бўйича комиссияси

1. Сўровномани кўриб чиқади.

2. Сўровномани кўриб чиқиш натижаси бўйича ариза берувчини уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳисобига қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш ҳақида ташкилот раҳбарига таклиф киритади.

Ўн кун ичида

Ташкилотнинг турар жой масалалари бўйича комиссияси

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Комиссиянинг таклифи асосида ариза берувчини уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади.

2. Қарорни (буйруқни) Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

Бир иш куни ичида

Ташкилот

Автоматик тарзда

Давлат хизматлари маркази

Қарорни (буйруқни) ариза берувчининг электрон манзилига юборади.

Ўн дақиқа ичида

5-босқич

Ташкилот

Аҳоли пунктида фойдаланишга топширилган ёки бўшаган уй-жойларни навбат асосида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган фуқароларга тақдим этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади.

Икки иш куни ичида

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Уй-жойни тақдим этиш тўғрисидаги қарор (буйруқ) асосида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

Бир иш куни ичида

Давлат хизматлари маркази

Ордерни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ўн дақиқа ичида

7-босқич

Ариза берувчи

1. Ордерни олгандан сўнг ушбу уй-жойни балансда сақловчи ташкилот ёки унинг ваколатли органи билан ижара шартномаси тузади.

Ўн кун ичида

2. Оила аъзолари билан бирга уй-жойга кўчиб киради.

Ўттиз кун ичида

Т/р

Тоифаларнинг номи

1.

Тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш муассасаларининг (ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз кексалар учун интернат-уйлар) буғ қозон қурилмалари операторлари

2.

Насос станциялари, йирик гидроузеллар ва тўғонларга хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, машинистлар, электротехниклар

3.

Коммунал хизмат кўрсатишнинг сув оқизиш — оқова сувларни чиқариб юбориш ва газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизматлари усталари ва чилангарлари

4.

Йўл оралиқлари усталари ва тузатувчилари

5.

Газ таъминоти корхоналари ходимлари

6.

Сув хўжалигининг фойдаланиш участкалари бошлиқлари, гидроиншоотларнинг тартибга солувчилари ва гидропостларнинг кузатувчилари, участка гидротехниклари ва гидроўлчовчилари

7.

Кабелли (радиореле) кучайтириш пунктларига хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, радио ва телевизион станцияларга, шунингдек, қишлоқ жойлардаги махсус объектларга хизмат кўрсатувчи электромеханиклар

8.

Электр тармоқлари ва ёрдамчи станцияларнинг навбатчи муҳандислари, кабелли тақсимлаш тармоқларининг навбатчи муҳандислари ва техниклари

9.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қишлоқ жойлардаги даволаш-профилактика муассасалари участка врач-терапевтлари ва педиатрлари.

Ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар уйларининг ҳамда ақлан заиф болалар учун ногиронлиги бўлган болалар уйлари директорлари, врач (фельдшер), катта тиббиёт ҳамшираси, шунингдек, ушбу болалар уйларининг тарбиячиси, санаторийлар ва дам олиш уйларининг бош врачи, врач (фельдшер), хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ҳамшира.

10.

Оилавий болалар уйининг тарбиялаш учун уларга берилган болалар билан бирга яшовчи ота-она тарбиячилари

11.

Ўрмон, қўриқхона, (дахлсиз ўрмон қўриқхонаси), овчилик хўжаликлари директорлари, ўрмон хўжалиги ходимлари, ўрмон кесувчилари ва ёлланган овчилари

12.

Бошқа жойлардан вақтинчалик таклиф этилган олий тоифали тренерлар ва спорт усталари

13.

Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва фавқулодда вазиятлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ишчи-хизматчилари

14.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг казарма — уй-жой фондига ҳамда коммунал иншоотларига хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишчи ва хизматчилари, Қуролли Кучларнинг офицерлар таркибидаги шахслар ва белгиланган муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари

15.

Ички ишлар органлари ходимлари

16.

Олий суд, вилоятлар ва туман, шаҳар ҳамда ҳарбий судлар судьялари

17.

Прокуратура органларининг ходимлари

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси, Олий Мажлис палаталари девонлари, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари аппаратларининг бошқа ҳудудлардан ишга таклиф этилган масъул ходимлари

19.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ўринбосари

20.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг ўринбосари

21.

Қишлоқ жойлардаги алоқа бўлимлари бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари

22.

Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади.

Заруриятга кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани ариза берувчи тасдиқлагандан сўнг хизмат турар жойи жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборади.

Ўн дақиқа ичида

ЯИДХП

Автоматик тарзда

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганади ҳамда хизмат турар жойини фойдаланишга бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўн иш куни ичида

2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

Бир иш куни ичида

Давлат хизматлари маркази

Ордерни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ўн дақиқа ичида

4-босқич

Ариза берувчи

1. Ордерни олгандан сўнг хизмат турар жойини балансда сақловчи ташкилот ёки унинг ваколатли органи билан ижара шартномаси тузади.

Ўн кун ичида

2. Оила аъзолари билан бирга хизмат турар жойига кўчиб киради.

Ўттиз кун ичида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат уй-жой фондидаги алоҳида уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштириш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади.

Заруриятга кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани хусусийлаштирилаётган уй-жой жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлигига ҳамда уй-жой фондини балансида сақловчи ташкилотга электрон шаклда юборади.

Ўн дақиқа ичида

ЯИДХП

Автоматик тарзда

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Сўровномани кўриб чиқади ва натижаси бўйича уй-жойни хусусийлаштириш ёки хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади.

2. Қабул қилинган қарорни (буйруқни) Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

Бир ой ичида

Ташкилот

Автоматик тарзда

Давлат хизматлари маркази

Қарорни (буйруқни) олганидан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ўн дақиқа ичида

4-босқич

Ариза берувчи

Қарорда (буйруқда) назарда тутилган шартларда уй-жойни хусусийлаштириш учун тўловни тўлиқ ёки қисман амалга оширади.

Ўн иш куни ичида

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ордерни шакллантиради ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

Бир иш куни ичида

Давлат хизматлари маркази

Ордерни олганидан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ўн дақиқа ичида

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар

1. Фамилияси

2. Исми

3. Отасининг исми

4. Туғилган санаси

5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами

6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

7. Яшаш манзили

8. Телефон рақами

9. Электрон почта манзили

10. Ариза юборилаётган жой

Хусусийлаштирилаётган уй-жой жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлиги (танланади)

Уй-жой фондини балансда сақловчи давлат органи, корхона, муассаса ва ташкилот (аниқ кўрсатилади)

II. Хусусийлаштириладиган уй-жой тўғрисидаги маълумотлар

1. Уй-жойнинг кадастр рақами

2. Уй-жойнинг майдони (кв.м.)

3. Уй-жойнинг манзили

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1. Фуқаронинг имтиёзли хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома

2. Уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси) (17-шакл)

3. Биргаликда яшаётган барча балоғатга етган оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги

4. Уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира қийматини қолдиқ баланс қиймати бўйича баҳолаш тўғрисидаги баҳоловчи ташкилотининг ҳисоботи