|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2002 ЙИЛ 21 ИЮНДАГИ ПФ-3093-СОНЛИ ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА»
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг зиммасига юклатилган асосий вазифалар ва функциялар сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш, республиканинг марказий иқтисодий органлари билан баҳамжиҳат ҳаракат даражасини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги ПФ-3592-сон фармони билан ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 101-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармони 3-бандининг иккинчи хатбоши ва мазкур Фармоннинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 январь
ПФ-3536-сон