|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.06.2019
|
Ҳужжат 29.09.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Сайлов ўтказишнинг асосий принциплари
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида беш йил муддатга ўтказилади.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар.
2-модда. Умумий сайлов ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатлар сайлови умумийдир. Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқаролари сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
3-модда. Тенг сайлов ҳуқуқи
Ҳар бир фуқаро — сайловчи бир овозга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
4-модда. Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланадилар.
5-модда. Яширин овоз бериш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловида эркин ва яширин овоз берилади. Овоз берувчиларнинг хоҳиши-иродаси назорат қилинишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги ошкоралик
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар.
Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз ишларидан, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган манзили ва иш вақтидан воқиф этадилар, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништирадилар, депутатликка номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қиладилар.
Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Манфаатдор ташкилотлар, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида маълум қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Округ сайлов комиссияси манфаатдор ташкилотдан, сайловчилар ташаббускор гуруҳидан ариза олинганидан кейин беш кун ичида тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси белгилайдиган намунадаги мандатни кузатувчи учун беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
депутатликка номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, округ ва участка сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
сайлов участкасида ҳозир бўлиш ҳамда тайёргарлик ишларининг боришини, овоз бериш учун сайлов қутиларининг жойлаштирилиши ва муҳрланишини, фуқароларга сайлов бюллетенларининг берилишини кузатиш;
овозларни санаб чиқишда ва участка сайлов комиссиясининг баёнларини тузишда ҳозир бўлиш;
сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаларини сўраш ва уларни олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
башарти сайлов участкасида ушбу Қонуннинг бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асос бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори сайлов комиссиясига маълум қилиш.
(6-модданинг еттинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;
(6-модданинг саккизинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сайловчилардан уларнинг кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
(6-модданинг саккизинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда аралашиш.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
II. САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ ВА САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ
7-модда. Сайлов округлари тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депутатлар сайловини ўтказиш учун:
халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига депутатлар сайлашда – олтмиштадан кўп бўлмаган;
халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига депутатлар сайлашда — ўттизтадан кўп бўлмаган ҳудудий сайлов округи тузилади.
(7-модданинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Ҳар бир сайлов округидан тегишли халқ депутатлари Кенгашига битта депутат сайланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сони аҳолининг, сайловчиларнинг сонини, ҳудудни ва бошқа маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда ушбу Қонунда белгиланган нормалар доирасида тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан белгиланади.
Қаранг: мазкур модданинг биринчи қисми.
Сайлов округлари тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда тузилади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилишини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сайлов округлари рўйхатини уларнинг чегаралари ва сайловчилар сонини кўрсатган ҳолда сайловдан камида етмиш беш кун олдин эълон қилади.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига мувофиқ туманга бўйсунадиган шаҳарларда, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманларда халқ депутатлари Кенгашлари ва тегишли Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов округлари тузилмайди, депутатлар сайланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Сайлов участкалари тузиш тартиби ва нормаси
Сайлов участкалари сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда тузилади. Сайлов участкалари ҳарбий қисмларда ҳам тузилади.
Санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаниш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда сайлов участкалари тузилиши мумкин. Бу сайлов участкалари ўзлари жойлашган ердаги сайлов округлари таркибига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан, ҳарбий қисмларда — ҳарбий қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Сайлов участкалари сайловдан камида олтмиш кун олдин тузилади. Ҳарбий қисмларда, олис ва бориш қийин бўлган ерларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса — истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.
Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида йигирма нафар ва кўпи билан уч минг нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.
(8-модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.
Туман, шаҳар сайлов комиссияси сайлов участкаларининг тартиб рақамини белгилайди ҳамда участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг манзилини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади.
III. САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ
9-модда. Сайлов комиссиялари тизими
Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун:
халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси;
халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси;
халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси;
округ сайлов комиссиялари;
участка сайлов комиссиялари тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан сайловга камида саксон кун қолганида комиссиянинг раиси ва олти — ўн тўрт нафар бошқа аъзосидан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини тегишли халқ депутатлари Кенгашларига сайлов юзасидан навбатдаги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунга қадар амалга оширади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Комиссия раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссиянинг биринчи мажлисида унинг аъзолари орасидан сайланади. Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ўз таркиби, жойлашган манзили ва телефон рақамларига доир маълумотларни расмий маҳаллий матбуот органларида эълон қилади.
11-модда. Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг ваколатлари
Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси:
1) тегишли ҳудудда ушбу Қонуннинг ижросини назорат қилади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди ва сайловни ташкил этишга доир масалалар юзасидан изоҳлар бериб боради;
2) тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради;
3) тегишли халқ депутатлари Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
4) тегишли сайлов комиссияларининг фаолиятини йўналтириб боради, уларнинг таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди, округ ва участка сайлов комиссияларининг қарорларини, башарти, бу қарорлар ушбу Қонунга зид бўлса, мустақил тарзда ёки вилоят, туман, шаҳар прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади;
(11-модданинг биринчи қисми 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олади ва улар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
7) депутатликка номзодлар сайлов кампаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитлар таъминлайди;
8) пул маблағларини тегишли сайлов комиссиялари ўртасида тақсимлайди, сайлов комиссиялари, бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайловни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;
9) тегишли халқ депутатлари Кенгаши сайловига доир сайлов бюллетенлари, сайловчилар рўйхатлари, сайлов комиссиялари баёнлари, сайлов варақалари, ўз муҳри, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг шаклларини тасдиқлайди ва тайёрланишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) сиёсий партиялар, маҳаллий давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари вакилларининг ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинглайди;
(11-модданинг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
11) тегишли халқ депутатлари Кенгашига ўтказилган сайлов якунларини чиқаради, сайланган депутатларни рўйхатга олади, сайлов якунларига доир маълумотларни ва сайланган депутатларнинг рўйхатини матбуотда эълон қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) депутатларга тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутати гувоҳномасини ва кўкрак нишонини беради;
(11-модданинг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
13) такрорий сайлов ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
14) тегишли сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
15) ушбу Қонун жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига оширади;
16) сайловни ўтказиш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар архивларга ўтказилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
17) ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
12-модда. Округ сайлов комиссиясини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Округ сайлов комиссияси тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва олти — саккиз нафар бошқа аъзосидан иборат таркибда тузилади.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
13-модда. Округ сайлов комиссиясининг ваколатлари
Округ сайлов комиссияси:
1) сайлов округи ҳудудида ушбу Қонун ижросини назорат қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) депутатликка номзодни қўллаб-қувватловчи имзо тўплашга оид имзо варақаларини сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларидан қабул қилиб олади, уларнинг тўғри тўлдирилганлигини текширади;
12) депутатликка номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қабул қилинганлиги тўғрисида сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларига варақа қабул қилинган кун қайд этилган маълумотнома беради;
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонунига мувофиқ 11 ва 12-бандлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) сайлов участкаларининг манзилини округ сайловчилари эътиборига етказади;
3) депутатликка номзодларнинг сайлов компаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитлар таъминлайди;
4) тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган депутатликка номзодларга гувоҳномалар беради;
5) депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашади;
6) депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ва уларга тегишли гувоҳномалар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари вакилларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;
(13-модданинг еттинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
8) сайловчиларнинг рўйхатлари тузилиши ва ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради;
9) сайлов округ бўйича сайлов бюллетени матнини тасдиқлайди ва участка сайлов комиссияларини сайлов бюллетенлари билан таъминлайди;
10) сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига тақдим этади;
11) такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов, шунингдек бўшаб қолган ўринга депутат сайлови ўтказилишини ташкил этади;
12) участка сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
13) ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
14-модда. Участка сайлов комиссиясини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Участка сайлов комиссияси туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Участка сайлов комиссияси таркибининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
15-модда. Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари
Участка сайлов комиссияси:
1) участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади;
2) сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништиради, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этади;
3) сайлов куни ўз турар жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан сайлов варақаси солинган ёпиқ ҳолдаги конвертларни қабул қилиб олади;
4) аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади;
5) овоз бериш биноси ва сайлов қутилари ҳамда бошқа сайлов ашёлари тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;
6) сайлов куни сайлов участкасида овоз беришни ташкил этади;
7) сайлов участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади;
8) сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни ташкил этиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
9) ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
16-модда. Сайлов комиссияларига аъзолик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят ва округ сайлов комиссияларининг аъзолари халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари тавсиясига биноан тасдиқланади.
Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияларининг аъзолари, шунингдек участка сайлов комиссияларининг аъзолари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига биноан тасдиқланади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонунига мувофиқ биринчи ва иккинчи қисмлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Комиссиянинг аъзоси шахсан берган аризасига мувофиқ, шунингдек ваколатларидан маҳрум этилган тақдирда ўз вазифасини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Комиссия аъзосини ваколатларидан маҳрум этиш ҳуқуқи комиссияни тузган органга тегишли бўлиб, комиссия аъзоси ушбу Қонун талабларини бузгани ёки ўз вазифаларини мунтазам равишда эътиборсиз қолдириб келгани тақдирда ўз ваколатларидан маҳрум этилади.
Зарурат бўлганида сайлов комиссиясининг янги аъзоси ушбу Қонунда белгиланган тартибда тайинланади.
Сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари сиёсий партияларнинг аъзоси бўлишлари мумкин эмас. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар сайлов комиссияларига аъзо бўлишлари мумкин эмас.
Бир шахс фақат битта сайлов комиссиясига аъзо бўлиши мумкин.
17-модда. Сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ва уларнинг ваколат муддати
Башарти, сайлов комиссиясининг мажлисда комиссиянинг мажлис ўтказилаётган кундаги мавжуд таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этса, мажлис ваколати ҳисобланади. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали комиссия умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қарорга рози бўлмаган комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини билдиришга ҳақлидирлар, бу фикр ёзма шаклда баёнга илова қилинади. Агар овозлар тенг бўлиниб қолса, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.
Сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори қуйи сайлов комиссияларининг, шунингдек тегишли маҳаллий давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмларнинг, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг ижроси учун мажбурийдир.
Сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки аъзоларидан бошқа бири комиссиянинг қарорига биноан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин. Бунда сайловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.
Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга оширишлари учун ёрдам беришлари, уларнинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, корхона, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун керакли бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туришлари шарт.
(17-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли маҳаллий давлат органлари ва жамоат бирлашмалари органларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Улар кўпи билан уч кун ичида комиссия ўртага қўйган масалани қараб чиқишлари ва сайлов комиссиясига жавоб қайтаришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Округ ва участка сайлов комиссиялари тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятларини тўхтатадилар.
(17-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан тушган шикоятларни қараб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, депутатликка номзодлар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан юқори сайлов комиссиясига ёки судга қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шикоят билан мурожаат этишлари мумкин. Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ БОШЛАНГАНЛИГИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ. ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШЛАРИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
(IV-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19-модда Сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов юзасидан сайлов кампанияси бошланганлиги депутатларнинг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
20-модда. Депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар, бевосита фуқаролар эгадирлар.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бевосита фуқаролар эгадирлар.
(20-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин.
(20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Сайловда иштирок этиш учун сиёсий партиялар тақдим этадиган ҳужжатлар
Депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
сиёсий партиянинг тегишли вилоят, туман, шаҳар органи раҳбари имзолаган сайловда қатнашиш тўғрисидаги ариза;
сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сиёсий партия вакилига ариза қабул қилинган кун қайд этилган маълумотнома беради. Сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида партиянинг сайловда қатнашишига ижозат бериш ёки бермаслик тўғрисида беш кун муддатда узил-кесил қарор қабул қилади. Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиши навбатига қараб тегишли вилоят, туман, шаҳар матбуотида эълон қилинади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Депутатликка сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан номзодлар кўрсатиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганида тугалланади.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлигига номзодлар сиёсий партияларнинг вилоят органлари томонидан кўрсатилади.
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар сиёсий партияларнинг тегишли туман, шаҳар органлари томонидан ҳамда фуқаролар йиғинларида (вакиллари йиғилишларида) кўрсатилади.
Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда жойлашган ҳар бир сайлов округидан биттадан депутатликка номзод кўрсатишга ваколатлидир. Агар тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округи ҳудудида фуқароларнинг икки ва ундан ортиқ ўзини ўзи бошқариш органи жойлашган бўлса, депутатликка номзод фуқаролар вакилларининг йиғилишларида кўрсатилади. Йиғилишда иштирок этадиган вакиллар нормасини тегишли туман, шаҳар сайлов комиссияси белгилайди.
Депутатликка, қоида тариқасида, тегишли вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудида ишловчи ёки яшовчи фуқаролар номзод этиб кўрсатилади. Бир шахс тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи фақат битта сайлов округидан депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин. Депутатликка номзодлар танлаш тартибини сиёсий партияларнинг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзлари белгилайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозим.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сонли Қонунига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Сиёсий партиялар фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни депутатликка номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса шахсларни у ёки бу партияга мансублигидан қатъи назар, депутатликка номзод этиб кўрсатишга ҳақлидир. Депутатликка номзодлар кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
221-модда. Депутатликка бевосита фуқаролар томонидан номзодлар кўрсатиш
Ўзбекистон Республикасининг сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқароси ёки фуқаролар гуруҳи халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш учун тегишли сайлов округининг камида эллик нафар сайловчисидан иборат сайловчилар ташаббускор гуруҳини тузиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили гуруҳни рўйхатга олишни илтимос қилиб, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
(221-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
сайловчилар ташаббускор гуруҳи аъзоларининг рўйхати, унда гуруҳ аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг серияси ва тартиб рақами кўрсатилади;
сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг ваколатли вакилни тайинлаш тўғрисидаги қарори ҳамда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишонч қоғози;
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 134—144 -моддаларига қаранг.
депутатликка номзод кўрсатиш тўғрисида сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг қарори ва баёни, унда номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ўзига тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаб, ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида, такрорий сайлов ёки бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилаётган тақдирда эса икки кун ичида сайловчилар ташаббускор гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида ёки рўйхатга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
(221-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайловчилар ташаббускор гуруҳи рўйхатга олинганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин унинг ваколатли вакилига тегишли рўйхатга олинганлик гувоҳномаси ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкалари берилади.
(221-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Сайловчилар ташаббускор гуруҳини рўйхатга олиш рад этилган тақдирда тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси асослантирилган жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайловчилар ташаббускор гуруҳи ўзининг ваколатли вакили рўйхатга олинганлик гувоҳномасини олганидан кейингина депутатликка номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчилар имзосини тўплашга ҳақли. Бу санага қадар тўпланган имзолар ҳисобга олинмайди.
(221-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Депутатликка номзод кўрсатган сайловчилар ташаббускор гуруҳи округ сайловчилари умумий сонининг камида саккиз фоизи миқдорида номзодни қўллаб-қувватловчи имзо тўплаши, бунда имзолаётган фуқаролар миқдори ҳар бир маҳалла, қишлоқ ёки овул бўйича мутаносиб равишда тақсимланган бўлиши шарт.
Имзо варақалари шаклини тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси белгилайди. Имзо варақасида Депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги кўрсатилади.
Сайловчилар фақат битта номзодни қўллаб-қувватлаб бир мартагина имзо қўйишга ҳақлидирлар. Бунда сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйган санани кўрсатади.
Имзо варақасини сайловчилар ташаббускор гуруҳининг имзо тўплаган аъзоси, шунингдек сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили ўз фамилияси, исми. отасининг исмини, яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда тасдиқлайди.
Сайловчилар имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа жойларда олиб борилади. Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбур қилиш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 147-моддасига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили ҳар бир маҳалла, қишлоқ ёки овул бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини тегишли округ сайлов комиссиясига топширади. Округ сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириб кўради ва беш кунлик муддат ичида, такрорий сайлов ёки бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилаётган тақдирда эса уч кунлик муддат ичида баённи тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига топширади.
(221-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Округ сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун ички ишлар органларининг, адлия органларининг, шунингдек аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассисларини жалб этиши мумкин. Уларнинг хулосалари вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси имзо варақаларидаги имзолар сохталаштирилган деб топиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган тақдирда вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган депутатликка номзодни рўйхатга олишни рад этади.
(221-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сонли Қонунига мувофиқ ўн учинчи — ўн бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
222-модда. Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партия тегишли органининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг раҳбари, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили депутатликка номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
сиёсий партия тегишли органининг, фуқаролар йиғинининг (вакиллари йиғилишининг), сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарори;
сиёсий партия тегишли органи мажлисининг, фуқаролар йиғини (вакиллари йиғилиши), сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, шунингдек сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади;
депутатликка номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;
ушбу Қонун 23-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг, башарти улар депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисидаги аризалари.
(222-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатларни тақдим этган шахсга тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.
Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарларига ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларига белгиланган тартибда маълум қилади.
(222-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(211 ва 222-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар
Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
содир этилган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган шахслар;
(23-модданинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.
Судьялар, прокуратура органлари ва ҳокимият ижроия органларининг мансабдор шахслари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари бундан мустасно) депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисида ариза берганлари тақдирдагина халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинадилар.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
24-модда. Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугашига етти кун қолганида тўхтатади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонунга мувофиқ депутатликка номзод этиб кўрсатилган шахсга рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилади.
Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси депутатликка номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кун ичида депутатликка номзоднинг фамилиясини, исми ва отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини (машғулотининг турини), иш ва турар жойини, шунингдек уни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини ёхуд сайловчилар ташаббускор гуруҳини кўрсатган ҳолда рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни маҳаллий матбуотда эълон қилади.
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ. ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОДЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
25-модда. Сайловолди ташвиқоти
Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга, мустақил ташаббускор гуруҳларга тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари участка сайлов комиссияси томонидан барча номзодлар учун мутлақ тенг шароитларга риоя этилган ҳолда ташкил қилинади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган бинолар ажратишлари, депутатликка номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан йиғилишлари ва учрашувлари иш вақтидан бошқа пайтда ўтказилади. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой сайловчиларга барвақт хабар қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партияларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. Партиялар ва депутатликка номзодларнинг дастурлари давлатнинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган бўлмаслиги, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилмаслиги, унда уруш, миллий адоват, ирқий ва диний хусумат тарғиботи, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатларга даъват бўлмаслиги керак.
(25-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади.
(25-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Ишончли вакиллар
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод уч нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлиши мумкин. Ишончли вакиллар номзод депутат этиб сайланиши учун ташвиқот юритадилар, маҳаллий давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, сайловчилар билан ўзаро муносабатларда, шунингдек сайлов комиссияларида номзоднинг манфаатларини ҳимоя қиладилар.
Депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ўз ишончли вакилларини ўзи белгилайди ва бу ҳақда округ сайлов комиссиясига маълум қилади. Сайлов комиссияси ишончли вакилларни рўйхатга олиб, уларга гувоҳнома беради.
Депутатликка номзод округ сайлов комиссиясига маълум қилган ҳолда сайловга қадар ўз ишончли вакилини истаган вақтда ваколатидан маҳрум қилиши ва уни бошқаси билан алмаштириши мумкин. Ишончли вакил истаган вақтида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишга ҳақли.
Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
261-модда. Депутатликка номзодларни сайловолди тадбирларида иштирок этишлари учун ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларидан озод қилиш
Депутатликка номзод этиб рўйхатга олинган шахс сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида сўзга чиқиш, телевидение кўрсатувлари ва радио эшиттиришларида қатнашиш вақтида, ўртача ойлик иш ҳақи сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан сақланган ҳолда, ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод бўлиш ҳуқуқига эга.
(261-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
27-модда. Депутатликка номзоднинг транспортда текинга юриш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод рўйхатга олинганидан кейин тегишли сайлов округи доирасида давлат пассажир транспортининг барча турларида (шаҳар йўловчилар транспортидан, таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари) текинга юриш ҳуқуқига эга бўлади. Сайлов округидан ташқарида яшовчи депутатликка номзод ҳам сайлов округига келиш ва ундан турар жойига қайтишда ана шундай ҳуқуқдан фойдаланади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
28-модда. Депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этиш. Депутатликка номзодликдан воз кечиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партия, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, сайловчилар ташаббускор гуруҳи у ёки бу шахсни депутатликка номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан беш кун қолганда бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу шахс тегишли вилоят, туман ёки шаҳар сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин. Сиёсий партия, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи депутатликка номзодлар кўрсатиш муддати тугагунига қадар тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисидаги таклиф киритиши мумкин.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга олинган депутатликка номзодлар уларни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин.
(28-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги 809-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 206-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Депутатликка номзод сайловга қадар истаган вақтида номзодликдан воз кечиши мумкин. Бунинг учун у тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.
VI. САЙЛОВЧИЛАРНИНГ РЎЙХАТЛАРИ. САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ
29-модда. Сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида ўн саккиз ёшга тўладиган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Сайловчилар рўйхати ҳар бир сайлов участкаси бўйича участка сайлов комиссияси томонидан тузилиб, уни комиссия раиси ва котиби имзолайди. Участка сайлов комиссияси сайловчилар рўйхатини тузиш ишида қатнашишга жамоатчилик вакилларини жалб этиши мумкин.
Туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари сайловчиларни ҳисобга олишни таъминлайдилар ва участка сайлов комиссияларига тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи сайловчилар тўғрисида сайловчилар рўйхатини тузиш учун зарур маълумотларни берадилар.
Ҳарбий қисмлардаги сайлов-ҳарбий хизматчиларнинг, шунингдек ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ва бошқа сайловчиларнинг рўйхатлари, башарти, улар ҳарбий қисмлар жойлашган ерда истиқомат қилсалар, ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этган маълумотлар асосида тузилади. Ҳарбий қисмлардан ташқарида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчилар ўзларининг турар жойлари бўйича умумий асосларда сайловчилар рўйхатига киритиладилар.
Санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида тузилган сайлов участкалари бўйича сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар (идоралар) раҳбарларининг тақдим этган маълумотлари асосида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сайловчиларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатида овоз беришни ташкил этиш учун қулай бўлган тартибда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатда ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили акс эттирилади.
(29-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
30-модда. Фуқароларни сайловчилар рўйхатлари билан таништириш
Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга ўн беш кун қолганида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган жойларда тузилган сайлов участкаларида эса — сайловга етти кун қолганида ҳамма танишиши учун тақдим қилинади. Участка сайлов комиссияси рўйхат билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида сайловчиларни хабардор этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларга участка сайлов комиссияси биносида сайловчилар рўйхати билан танишиш имконияти таъминланади.
31-модда. Сайловчилар рўйхатлари хусусида баҳслашув
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида бундай аризани кўриб чиқиши ва хатони тузатиши ёки аризачига унинг аризаси рад этилишининг асослари кўрсатилган ҳолда маълумотнома бериши шарт.
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгилаб қўйилган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
32-модда. Сайлов бюллетени
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайлов бюллетенига депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилиб, унинг туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва уни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд сайловчилар ташаббускор гуруҳи кўрсатилади.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюллетенлар давлат тилида, шунингдек тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайлов округи аҳолисининг кўпчилиги муомала қиладиган тилларда нашр этилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 1-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
33-модда. Сайлов бюллетенларини етказиб бериш
Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини округ сайлов комиссияларидан кечи билан сайловга уч кун қолганида оладилар. Бюллетенлар берилганлиги ва олинганлигини тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Комиссия томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.
(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
VII. ОВОЗ БЕРИШ ВА САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ
34-модда. Овоз бериш биноси
Овоз бериш махсус ажратилган биноларда ўтказилиб, бу биноларда яширин овоз бериш учун етарли миқдордаги кабина ёки хоналар жиҳозланган, сайлов бюллетенлари бериш учун жой ажратилган ва сайлов қутилари қўйилган бўлиши лозим. Сайлов қутилари уларнинг ёнига овоз берувчилар албатта яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналаридан ўтиб борадиган қилиб жойлаштирилади. Овоз бериш биносида бошқа ҳеч қандай сиёсий тадбир ўтказилишига рухсат этилмайди. Бинони жиҳозлаш ва унда зарур тартибни сақлаб туриш масъулияти участка сайлов комиссияси зиммасида бўлади.
35-модда. Овоз бериш вақти ва жойи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овоз бериш сайлов куни соат 6 дан соат 20 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни кечи билан сайловга ўн кун қолганида хабардор қилади.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаниш муассасаларида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда тузилган сайлов участкаларида, башарти, рўйхатга киритилган барча сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, участка сайлов комиссияси исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36-модда. Овоз беришнинг бошланиши
Сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлгандагина очилади. Раис сайлов комиссиясининг аъзолари ҳозирлигида сайлов қутисини муҳрлайди, сайлов бюллетенларини, сайловчиларнинг рўйхатларини сайлов комиссияси аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда сайлов бошланганлигини эълон қилади. Бюллетенларнинг умумий сони алоҳида ҳужжат билан расмийлаштирилади.
37-модда. Сайловчининг шахсини аниқлаш
Овоз бериш биносига келган, сайловчи участка сайлов комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Бирор-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари сайловчининг шахси, фуқаролиги ва турар жойини тасдиқловчи ҳужжатга асосан сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.
38-модда. Овоз бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайлов бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра, сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан ва номзодларнинг ишончли вакилларидан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир.
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайловда сайловчи ўзи қарши овоз бераётган номзодларнинг сайлов бюллетенидаги фамилияларини ўчиради.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўлдирилган сайлов бюллетенини овоз берувчи сайлов қутисига ташлайди.
(38-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайлов куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз турар жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини талаб қилиб олиб, бир қарорга келгач, тўлдирилган сайлов варақасини конвертга солиб, уни ёпиқ ҳолда участка комиссиясида қолдириши мумкин. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Сайлов варақасининг шакли сайлов варақаларини тайёрлаш тартиби, уларни сайлов участкаларига етказиб бериш муддатлари тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
(38-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Айрим сайловчилар саломатлигининг яхши эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаганлиги тақдирида, участка сайлов комиссияси уларнинг илтимосига кўра комиссия аъзоларига овоз беришни ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этишни топширади.
39-модда. Сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш
Овоз бериш тугагач, сайлов қутиларини очишдан олдин участка сайлов комиссиясининг аъзолари иштирокида сайлов варақалари солинган ёпиқ конвертлар қутиларга ташланади. Фойдаланилмаган барча сайлов бюллетенлари участка сайлов комиссияси томонидан санаб чиқилади ва бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайлов қутилари комиссия раиси овоз бериш тугаганини эълон қилганидан кейин участка сайлов комиссияси томонидан очилади. Овоз бериш тугагунига қадар сайлов қутиларини очиш қатъиян тақиқланади.
(39-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Участка сайлов комиссияси участкадаги сайловчиларнинг умумий сонини, сайлов бюллетени ва варақаси олган сайловчиларнинг сонини аниқлайди.
Участка сайлов комиссияси сайлов участкасида тегишли халқ депутатлари Кенгашига сайлов бўйича ҳар бир сайлов округи ва ҳар бир номзод бўйича берилган овозларни алоҳида-алоҳида санаб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари ва варақаларига асосан участка сайлов комиссияси(мазкур сайлов участкаси доирасидаги ҳар бир сайлов округи бўйича):
(39-модданинг бешинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сонини;
ҳар бир депутатликка номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сонини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари ва варақалари сонини аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайловчилар томонидан сайлов бюллетенлари ва варақаларига қўшимча тарзда ёзилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
(39-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ депутатликка номзоднинг фамилияси қолдирилган сайлов бюллетенлари ва варақалари ҳақиқий эмас деб топилади. Сайлов бюллетени, варақасининг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирса, масала участка сайлов комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади.
(39-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссиясининг мажлисида қараб чиқилиб, ҳар бир сайлов округи бўйича тузиладиган баёнда акс эттирилади. Баён сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари томонидан имзоланади ва тегишли округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
(39-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
40-модда. Округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сайлов округлари бўйича сайлов натижалари фақат участка сайлов комиссияларининг тақдим этилган баённомалари асосида аниқланади. Округ сайлов комиссияси:
(40-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
округ бўйича сайловчиларнинг умумий сони;
сайлов бюллетенлари ва варақалари олган сайловчиларнинг сонини;
овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг сонини;
ҳар бир депутатликка номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозларнинг сонини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари ва варақалари сонини аниқлайди.
Округ бўйича сайлов натижалари сайлов комиссияси мажлисида аниқланади ва баёнда акс эттирилади. Баён раис, раис ўринбосари, комиссия котиби, комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан имзоланади ва тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига тақдим этилади.
41-модда. Депутатлар сайловининг натижаларини аниқлаш
Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баёнлар асосида:
вилоят, туман, шаҳар бўйича сайловчиларнинг умумий сонини;
сайлов бюллетенлари ва варақалари олган сайловчиларнинг сонини;
овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг сонини;
ҳар бир депутатликка номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозларнинг сонини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари ва варақалари сонини аниқлайди.
Овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган депутатликка номзод сайланган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти, сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан ками иштирок этган бўлса — сайлов ўтмаган деб топилади.
(41-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Сайлов чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли сайлов умуман вилоят, туман, шаҳар бўйича ёки айрим сайлов округлари, ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ўтмаган деб топилиши мумкин. Сайловни ҳақиқий эмас деб топишга доир қарор тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва бу қарор устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида судга шикоят қилиниши мумкин.
Айрим сайлов участкалари бўйича сайлов ҳақиқий эмас деб топилгани тақдирда тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг қарорига биноан ана шу участкалар бўйича овоз бериш натижалари, башарти, бу натижаларсиз ҳам сайлов умуман ҳақиқий деб топилиши мумкин бўлса, сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.
Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сайлов якунлари бўйича баён тузади ва қарор қабул қилади.
42-модда. Такрорий овоз бериш
Башарти, сайлов округи бўйича депутатликка икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан бирортаси ҳам сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу хусусда тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ҳамда округ сайловчиларини хабардор қилади. Такрорий овоз бериш икки ҳафта ичида ушбу Қонуннинг талабларига риоя этган ҳолда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод, башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлган бўлса, сайланган деб ҳисобланади.
(42-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Такрорий сайлов
Қуйидаги ҳолларда:
а) башарти, сайлов округи бўйича сайлов ўтмаган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
б) башарти, такрорий овоз бериш сайланган депутатни аниқлаш имконини бермаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) башарти, сайлов округи бўйича депутатликка кўпи билан икки номзод овозга қўйилган бўлса ва улардан бирортаси ҳам сайланмаган бўлса такрорий сайловлар ўтказилади;
(43-модданинг биринчи қисми «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги 809-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-модданинг биринчи қисми «г» банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги 809-I-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 206-модда)
Такрорий сайлов тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг топшириғига биноан округ сайлов комиссияси томонидан ўтказилади. Бунда тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси такрорий сайлов янги таркибдаги округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайлов ўтказиш учун тузилган аввалги сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг рўйхатлари бўйича ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Такрорий сайлов асосий сайловдан кейин кечи билан бир ой ичида ўтказилади. Сайлов комиссияларини тузиш, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш ва бошқа тадбирлар ушбу Қонунда белгиланган тартибда ўтказилади.
44-модда. Бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли халқ депутатлари Кенгаши айрим депутатларнинг ваколатларини ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, шунингдек депутат чақириб олинган тақдирда, бошқа сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади. Сайлов тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан сайлов ўтказилишига кечи билан бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Қонуннинг талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади. Бунда округ сайлов комиссияси сайловга йигирма беш кун қолганида, участка сайлов комиссиялари эса — ўн беш кун қолганида тузилади. Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўн беш кун қолганида тўхтатилади.
(44-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ваколат муддатининг тугашига олти ойдан кам вақт қолганида депутатнинг ўрни бўшаб қолса, бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказилмаслиги мумкин.
VIII. ДЕПУТАТЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА САЙЛОВ ЯКУНЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
45-модда. Депутатларни рўйхатга олиш
Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баёнлар асосида сайланган депутатларни рўйхатга олади ва бу ҳақда уларни хабардор этади.
Ушбу Қонун 23-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутати этиб сайлансалар, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига депутатнинг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммаларидан соқит қилганликлари тўғрисида ёзма равишда маълум қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги 809-I-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 206-модда)
46-модда. Депутатлар сайловининг якунларини эълон қилиш
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотни ва сайланган депутатларнинг рўйхатини тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси алифбо тартибида депутатларнинг фамилиясини, исми ва отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини (машғулотининг турини), иш ва турар-жойини, сайлов округининг тартиб рақами ва номини кўрсатган ҳолда кўпи билан ўн кун ичида матбуотда эълон қилинади.
IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
47-модда. Депутатнинг гувоҳномаси ва кўкрак нишони
Депутатга халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан берилади. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони намунаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
48-модда. Сайловнинг молиявий таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Депутатликка номзодларни бошқа маблағлар ҳисобидан молиявий таъминлаш ва ўзга тарзда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари ва бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари ўз маблағларини ихтиёри равишда сайлов ўтказиш учун беришлари мумкин. Бу маблағларни вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари сайлов кампаниясида фойдаланиш учун қабул қилиб олади.
(48-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
49-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисидаги Қонунни бузганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини амалга оширишларига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан тўсқинлик қилувчи шахслар, шунингдек, сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чиққан, яширин овоз бериш тартибини бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, бошқа мансабдор шахслар, сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг аъзолари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. Депутатликка номзод тўғрисида сохта маълумотлар эълон қилган ёки уларни ўзгача тарзда тарқатган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-147-моддаларига қаранг.
(49-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 520-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 5 май,
1050-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 206-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2003 й., 9-10-сон, 134-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 51-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2012 й., 51-сон, 574-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; 2017 й., 35-сон, 914-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)