Ҳужжат 18.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинган ғўза навлари ва дурагайлари икки йиллик етиштириш натижаларига кўра мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган талабларга мос келган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилади.
янги тизим асосида мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос ғўза навлари бўйича бирламчи уруғчиликни ташкил этиш ва жойлаштириш чораларини кўрсин.
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Пахтачилик кенгашининг илмий хулосасига асосан мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган 14 та туманда пахтачиликка оид янги илмий ишланмалар ва инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, 2024 — 2027 йилларда анъанавий ва ноанъанавий селекция усуллари орқали юқори ҳосилдор, тезпишар, тола сифати юқори, касаллик ва ҳашаротларга чидамли биотехнологик навларни яратиш ҳамда замонавий агротехнологияларни ишлаб чиқиш ва инновацион лойиҳаларни мақсадли молиялаштириш чораларини кўрсин.

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Кўрсаткичларнинг белгиланиши

1.

Вегетация даври

Тезпишар (115 — 120 кун)

2.

Потенциал ҳосилдорлик

60 — 80 ц/га

3.

Кўсакларнинг очилиши

Кўсакларнинг очилиш суръати юқори

4.

Касалликларга бардошлилик

Фузариоз ва вертициллёз вилт, вирусли касалликлар

5.

Тола чиқими

40 фоиздан юқори

6.

Толанинг юқори ўртача узунлиги (UНM)

1,11 — 1,17 дюйм

7.

Тола микронейри (Mic)

4,2 — 4,5

8.

Толанинг йигирилувчанлик индекси (SCI)

160 дан юқори

9.

Толанинг солиштирма узилиш кучи (Str)

28 — 32 г.куч/текс.дан кам бўлмаган

10.

Навнинг алоҳида хусусиятлари

Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида сув таъминоти оғир, балл бонитети паст бўлган майдонларда етиштиришга мос, юқори ҳарорат, гармсел, сув танқислиги, тупроқ шўрланишига бардошли, саноатбоп

11.

Дурагайлар (F1) олиб кириладиган ҳолларда

Юқори ҳосилдор дурагайлар, шу жумладан, ота-она шаклларини олиб келган ҳолда маҳаллий шароитларда дурагай уруғларни етиштиришни йўлга қўйиш

Юқори навлилик

96 фоиздан кам бўлмаган

12.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи

Интеллектуал мулкка даъво қилмаслик ёки харажатлар импорт қилувчи корхона томонидан қопланиши