Ҳужжат 28.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
а) 7-банддаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов)» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» ДУК (Х. Юсупов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4276-сон қарорининг 9-банди «б» кичик бандидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» ДУК ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5185-сон қарорининг 14-банди биринчи хатбошисидаги «Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорига 3б-илованинг 8-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.