Ҳужжат 11.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 7 — 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 16-банд «ваколатли органга» сўзларидан кейин «ва Департаментга» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. 22-банддаги «котибиятга ҳамда ваколатли органга» сўзлари «ваколатли органга ҳамда Департаментга» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 23-банддаги «қонун ҳужжатларига» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар

Донорлар томонидан инсонпарварлик ёрдамини олувчиларга инсонпарварлик юклари келиб тушади.

Зарур ҳолларда

2-босқич

Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар

Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублигини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) зарур ҳужжатларни тақдим этади.

Белгиланган муддатларда

3-босқич

Департамент

1. Тақдим этилган ҳужжатлар Департаментнинг Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) томонидан кўриб чиқади ва натижаси бўйича хулоса тайёрланади.

2. Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисидаги тайёрланган хулоса Бўлим бошлиғи томонидан имзоланади (тасдиқланади).

3. Белгиланган тартибда тасдиқланган хулоса ваколатли органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ижро учун юборилади.

Белгиланган муддатларда

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

1. Хулосага асосан юкларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширади.

Белгиланган муддатларда

2. Ўзбекистон Республикасига келтирилган инсонпарварлик ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда Департаментга ҳамда ваколатли органга тақдим этиб боради.

Ҳар чоракда

5-босқич

Ваколатли орган

1. Инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича ўрганишлар белгиланган тартибда тасдиқланган жадвал бўйича, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ўтказади.

2. Ўрганиш натижаларига кўра тегишли маълумотномани Департаментга киритади.

Белгиланган муддатларда

6-босқич

Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар

Инсонпарварлик юкларини ҳисобга олади, сақлайди, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Ҳудудий ва тармоқ комиссиялар

Инсонпарварлик ёрдами юклари олинганлиги, улардан мақсадли фойдаланилганлиги ҳамда уларнинг аниқ йўналтирилган ҳолда тақсимланишини назорат қилади ва улар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга киритади.

Ҳар чоракда

8-босқич

Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари

Инсонпарварлик лойиҳалари мониторингини мунтазам равишда ўтказади ва инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ваколатли орган ва Департаментга тақдим этади.

Ҳар чоракда кейинги ойнинг 10-санасига қадар

».