Ҳужжат 08.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПФ-221-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 06/24/221/0003-сон)

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази

Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари

Ирригация тизими бошқармалари

Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

Туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари

Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари

Насос станциялари ва энергетика бошқармалари

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси

Мелиоратив экспедициялар

Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси

Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

Бажарилган ишларнинг пировард натижаси

I. Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишларини белгилаш, қабул қилинган ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларни амалга ошириш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш

1.

Сув хўжалиги тизимида вазир ўринбосарлари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаб, тизим ташкилотлари марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари, штат бирликлари ҳамда низомларини тасдиқлаш.

2023 йил июнь

Сув хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Аниқ вазифалар ва функциялар тақсимланиб, тизим ташкилотларининг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари, штат бирликлари, низомлари тасдиқланади ҳамда тегишли вазифалар белгилаб олинади.

Натижада, вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида ортиқча вазифа ва юкламалар олиб ташланади.

2.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини қайта ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланади.

Сув хўжалиги объектларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш ва келгусида вужудга келиши мумкин бўлган хавф хатарларнинг олдини олиш тизими ислоҳ қилинади.

3.

Сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 10 ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Табиат ресурслари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Сув хўжалиги вазирлигининг устувор фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси доирасида 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган тадбирлар ижроси таъминланади.

4.

Сув хўжалиги соҳасидаги «Вазиятлар маркази» ахборот тизимини тубдан такомиллаштирган ҳолда «Рақамли сув хўжалиги» ягона ахборот тизимини яратиш ва сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотларни мазкур ягона тизимга босқичма-босқич интеграция қилиш.

Бунда «Рақамли сув хўжалиги» ягона ахборот тизимини яратиш ва уни кейинчалик қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетидан молиялаштирилади.

2025 йил 1 январь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги барча маълумотлар ягона ахборот тизимга бирлаштирилади, сув хўжалигига тегишли барча маълумотлар реал вақт режимида кузатиб борилади.

5.

Қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил июль

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

6.

Сув хўжалигининг махсус хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

Бунда:

сув ресурсларини фермер даласигача етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш орқали тўлов шаффофлиги ошириш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув етказиб бериш бўйича тўловларини мақбуллаштириш;

қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини қайта кўриб чиқиш;

сув хўжалигининг махсус хизматларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш назарда тутилади.

2023 йил сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қуйи бўғинда сув хўжалигининг махсус хизматлари фаолияти такомиллаштирилади, юзага келаётган муаммолар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.

Сув етказиб бериш бўйича тўловлар мақбуллаштирилади.

Сув солиғи бўйича тушумларнинг бир қисми туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштиришга йўналтирилади.

II. Соҳада ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ечим топишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий чора-тадбирлар, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, фуқароларнинг тизимли муаммоларини ҳал этиш

7.

Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан гидрометрия хизмати фаолиятини яхшилаш ҳамда сув олиш нуқталарини сув ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш ишларини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш.

2023 йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг гидрометрия хизматлари 1 356 нафар олий маълумотли гидрометрлар билан бутланади;

220 нафар гидрометрлар гидропостларни аттестациядан ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли сертификат ва гувоҳномалар билан таъминланади;

сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ҳисобидаги 4 288 та гидропост таъмирланади, 2 504 та гидропостнинг паспорти расмийлаштирилади ва аттестациядан ўтказилади;

32 та янги сув ўлчаш қурилмалари (вертушка) сотиб олинади ва 95 таcи қиёслаш ва тарировка кўригидан ўтказилади;

100 та гидрометрик штангалар ҳамда 5 500 та гидрометрик рейкалар сотиб олинади, сув ўлчаш ва назорат ишлари амалга оширилади.

8.

Сув хўжалигида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Бунда:

Сув хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

300 нафар «Сув тежовчи суғориш технологияларига хизмат кўрсатиш техниги» йўналиши бўйича мутахассис кадрлар тайёрланади.

Олий таълим муассасаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги тизим ташкилотларида кафедра филиаллари очилади.

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг минтақавий филиаллари билан Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ривожланади.

1. 2023/2024 ўқув йилида 300 нафар «Сув тежовчи суғориш технологияларига хизмат кўрсатиш техниги» бўйича кадрларни тайёрлаш.

2023/2024 ўқув йили давомида

2. Олий таълим муассасаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги тизим ташкилотларида кафедра филиалларини очиш.

2023 йил декабрь

3. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг минтақавий филиаллари билан сув хўжалиги тизим ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2023 йил июль

4. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилаётган давлат грантлари ва хўжалик шартномаларига ёш мутахассисларни кенг жалб қилиш.

Доимий равишда

III. Соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, сувнинг ҳисобини юритиш ҳамда шаффофлигини таъминлаш

9.

10 937 та сув хўжалиги иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун «Smart-Water» («Ақлли сув») тизимини жорий этиш.

2023 йил давомида

(тармоқ графиги асосида)

Сув хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Сув хўжалиги объектларида «Smart-Water» («Ақлли сув») қурилмаларининг жорий этилиши натижасида сув назорати ва ҳисоб-китоби тўлиқ онлайн юритилиши таъминланади.

10.

2 100 та мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш.

2023 йил давомида

(тармоқ графиги асосида)

Сув хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Мелиоратив кузатув қудуқларида «Дайвер» қурилмаларини ўрнатиш орқали ер ости сизот сувлари сатҳи ва уларнинг минераллашганлик кўрсаткичларининг онлайн мониторинги юритилиб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш аниқлиги 20 фоизга оширилади.

11.

20 та йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарув жараёнларини автоматлаштириш.

2023 йил давомида

(тармоқ графиги асосида)

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарув жараёнларини автоматлаштириш орқали уларни масофадан турган ҳолда бошқариш ва 10 фоизгача сувнинг техник йўқолишини олдини олиш ҳамда мазкур жараёнларда инсон омили иштирокини камайтиришга эришилади.

12.

Қашқадарё вилоятининг Миришкор-Қамаши каналида жорий қилинган «Rubicon Water» компанияси технологияларини Касби туманидаги сув хўжалиги объектларида жорий этиш.

2023-2024 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар

Суғориш тармоқларида мавжуд сув ресурсларини бошқариш тизимлари автоматлаштирилиб, уларни масофадан турган ҳолда бошқариш имкониятлари яратилади.

Шунингдек, компания технологияларини жорий этиш орқали каналларга боғланган майдонларни кафолатли сув билан таъминлаш ҳамда 20 фоизгача сув ресурсларини иқтисод қилишга эришилади.

IV. Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмл?рини кенг жорий қилиш, электр энергияни тежаш ҳамда соҳага қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жалб қилиш

14.

52 та сув хўжалиги объектларини молиявий салоҳияти юқори бўлган хусусий секторлар бошқарувига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бериш.

Тармоқ жадвали асосида

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

Хусусий шериклар томонидан инвестиция киритилиши ҳисобига сув хўжалиги объектлари, яъни эски насос агрегатлари янги, замонавий электр тежамкор агрегатлар билан алмаштирилади, шунингдек, ирригация ва мелиорация объектлари модернизация қилинади.

Натижада, каналларнинг фойдали иш коэффициенти ошади, суғориладиган ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади, фойдаланишдан чиққан ерлар қайта ўзлаштирилади ва янги замонавий электр тежамкор насос агрегатлари ўрнатилиб, электр энергияси иқтисод қилинишига ҳамда Давлат бюджети маблағларининг тежалишига эришилади.

15.

Вазирлик тасарруфидаги тизим ташкилотларининг маъмурий биноларига қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳисобига энергия ресурсларини тежаш бўйича 2023 йилда 131,1 кВт қувватдаги қуёш электр панеллари ва 16 350 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш.

2023 йил режа-график асосида

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

Маъмурий биноларга қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларининг ўрнатилиши натижасида йилига ўртача 1,2 млн кВт/с электр энергияси тежалишига, энергетика тизимининг ортиқча юкламаси камайишига, республикада олиб борилаётган «яшил энергетика» бўйича ислоҳотларнинг ҳар бир соҳада жадаллашишига эришилади.

Шунингдек, энергия ресурсларини ишлаб чиқаришга сарфланаётган нефт маҳсулотлари тежалиб, ҳавонинг ифлосланиш даражаси пасаяди.

16.

174 та насос агрегатлари ва эскирган 234 та электродвигателларни янгилаш.

2023 йил давомида

(режа-график асосида)

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Насос станциялари ва энергетика бошқармалари томонидан харид қилинган 174 та насос агрегатлари ва 234 та электродвигателларни насос станцияларига ўрнатиш натижасида йилига ўртача 15,3 млн кВт/с электр энергияси иқтисод қилинади ҳамда насос станцияларга бириктирилган экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади.

V. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш

17.

Шўрланган суғориладиган ер майдонларини 43,9 фоизга камайтириш.

2023 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

14 511 км коллектор тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади, 386 км коллектор-дренаж тармоқлари ва 24 та гидротехника иншоотлари қурилади ва реконструкция қилинади.

Амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 105 минг гектар суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилади.

VI. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш

18.

Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари доирасида хорижий инвестициялар ҳисобидан 116 млн АҚШ доллари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 9,3 млн АҚШ доллар, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 208 млрд сўм ўзлаштириш.

2023 йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар,

саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

324,5 км каналлар, 665 дона гидротехник иншоотлар реконструкция қилинади, 5 та насос станция модернизация қилинади, 140 та объектларга автоматлаштирилган тизим ўрнатилади.

Дастлабки кредит қиймати 137,8 млн АҚШ доллари бўлган «Сув таъминоти самарадорлигини ошириш мақсадида дарё ўзанлари ва каналларни тозалаш учун 23 та земснарядларни сотиб олиш» ҳамда «Қорақалпоғистон Республикасида «Суенли» каналини реконструкция қилиш» лойиҳалари бўйича Қарз битимларининг имзоланишига замин яратилади.

19.

Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» лойиҳаси доирасида Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш.

2023 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудларда жами 103,4 минг гектар майдонлар сув таъминоти яхшиланади.

«Шеробод» насос станциясининг 2 та агрегати, «Бандихон-2» ва «Дўстлик» насос станцияларининг иш фаолияти тўхтатилиши ҳисобига Шеробод туманининг 38,5 минг гектар суғориладиган ер майдонлари ўзиоқар сув билан таъминланади. Шунингдек, йилига ўртача 62,1 млн кВт электр энергияси иқтисод қилинади.

VII. Вазирлик ва тизим ташкилотлари кесимида коррупция авж олган соҳалар, унинг ривожланиш сабаблари ва шартларини ўрганиш ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш

20.

Соҳада коррупцияга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган идоравий дастурни Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши билан келишган ҳолда тасдиқлаш.

2023 йил июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

Коррупцияга қарши курашишнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган идоравий дастур ишлаб чиқилади.

Натижада, тизимли равишда сув хўжалиги соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади ҳамда манфаатлар тўқнашувига қарши механизмлар тартибга солинади.

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ҳузурида мазкур дастурнинг ижро этилиши ҳамда сув хўжалиги соҳасида коррупция омилларини бартараф этиш ҳолатини муҳокама қилиш.

2023 йил 1 декабрь

VIII. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш

21.

Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига бириктирилган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 11-уй манзилида бўш турган 1,2 гектар ер майдонга Сув хўжалиги тизими ходимлари учун «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирадиган хусусий инвестор (бош пудратчи ташкилот)ни жалб қилиш.

2023 йил июнь

Сув хўжалиги вазирлиги

Сув хўжалиги вазирлиги ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга эришилади.

Турар жой объектини топшириш ишларини ташкил этиш.

2024 йил декабрь

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон)
а) 1 — 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисобласин;
в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 1 — 11-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) «а» кичик банддаги «ИТҲБ ички аудит гуруҳлари» сўзлари «ички аудит гуруҳи бош инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) «б» кичик банддаги «ИТҲБ ички аудит гуруҳларининг» сўзлари «ички аудит гуруҳи бош инспекторининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 1-илова қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
в) Низомга 4-иловадаги Пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш схемасида: