|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.08.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг
Қарори
Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2147-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3520, 19.06.2024 й.) асосан 2024 йил 3 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сон қарори (рўйхат рақами 2147, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 357-модда) билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» деган сўзлар «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. ШАРАХМЕТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 май,
04/05-05/01-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
2023 йил 18 май.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/2147-3/0311-сон)