2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3424]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомиловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ҚЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 2 март,
51-сон
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2023 йил 2 мартдаги 51-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
контракт бўйича ҳарбий хизмат — Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида вазирлик орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бажарадиган ҳарбий хизмат;
ҳарбий-касбий саралаш (бундан буён матнда саралаш деб юритилади) — фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатларни баҳолаш);
номзод — контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги аризаси (билдиргиси) кўриб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
2. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ташкил қилинади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);
3. Вазирлик учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнгги уч йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1 — 3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина тиббий кўрик ва мувофиқлаштиришдан ўтказиш босқичларидан ўтадилар.
2-боб. Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар
4. Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этишлари мумкин:
ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;
муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;
резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.
Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.
5. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйи қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:
аёл жинсидаги номзоднинг бўйи — 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.
Ушбу бандда белгиланган талаблар мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга, шунингдек ушбу Низомнинг 1-иловасидаги рўйхатга мувофиқ тор ихтисослик бўйича мутахассисликка эга бўлган номзодларга нисбатан татбиқ этилмайди.
6. Қуйидаги ҳолатларда саралашнинг исталган босқичида номзодни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш рад этилиши мумкин:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган, шунингдек бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжуд бўлганда;
б) контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш имконини берувчи ёш чегарасидан ўтганда;
в) агарда эркак жинсидаги номзод контракт бўйича ҳарбий хизматга мажбур бўлмаса;
г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ контракт тузиш ҳуқуқига эга бўлмаса;
д) номзодга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, унга нисбатан дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноий иш судда кўрилаётган бўлса (бу ҳолатларда номзодни қайта кўриб чиқиш жиноий иш бўйича якуний қарор қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади);
е) жазо чорасидан ва амнистия қўлланилганидан қатъи назар содир этган жинояти учун айблов ҳукми мавжуд бўлса;
ж) агар номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий хизматчининг номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатни содир этгани ёки хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганлиги сабабли бўшатилган бўлса;
з) соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилса;
и) мувофиқлаштиришдан ўтказиш босқичи талабларига жавоб бермаса.
7. Саралаш тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш учун вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари ва «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасаси бошлиғининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган Ҳарбий-касбий саралаш комиссиялари (бундан буён матнда Саралаш комиссиялари деб юритилади) ташкил этилади.
8. Номзодларни саралаш тадбирлари вазирлик тизимида мавжуд бирламчи бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.
9. Саралаш комиссиялари вазирликнинг кадрлар билан ишлаш ва ҳарбий-касбий саралаш бўлими ҳарбий хизматчиси, шунингдек ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва тегишли соҳавий хизмат ҳарбий хизматчилари орасидан 5 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
Бунда:
вазирликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Саралаш комиссияси раиси;
«Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Саралаш комиссияси раиси;
кадр органи ҳарбий хизматчиси — Саралаш комиссияси котиби ҳисобланади.
10. Саралаш комиссияси котиби томонидан ҳар йили январь ойининг ўнинчи санасига қадар саралаш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал шакллантирилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Режа-жадвалда саралаш тадбирларини ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилади.
11. Саралаш тадбирлари вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ва «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасасида ўтказилади.
Вазирликнинг таркибий тузилмаларига номзодларни қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ушбу таркибий тузилмалар жойлашган ҳудуддаги вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида ўтказилади, бундан «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасасида ўтказиладиган саралаш тадбирлари мустасно.
12. Саралаш комиссиясининг аъзоси бўлган вазирликнинг кадрлар билан ишлаш ва ҳарбий-касбий саралаш бўлими ҳарбий хизматчиси томонидан саралаш ўтказилишидан камида бир ой олдин вазирликнинг расмий веб-сайтида бўш лавозимлар бўйича маълумотлар, саралаш ўтказиш жойи ва кунлари, шунингдек хизматга қабул қилиш тартиби ва мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган имтиёзлар тўғрисидаги эълонлар жойлаштирилади.
13. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг ҳудудий бошқарма ва таркибий тузилмаларининг ҳудудига кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.
14. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича хизматга номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш
15. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойидаги вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига, шунингдек «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасасига кириш истагини билдирган номзодлар ушбу муассасага мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Бунда, аризада номзоднинг паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари кўрсатилиши лозим.
Саралаш тадбирлари бошланганидан кейин мурожаат қилган номзодлар ушбу саралашда эмас, балки кейинги саралашда иштирок этишлари мумкин бўлади.
16. Номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, аризада контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим.
17. Навбатдаги саралаш тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин Саралаш комиссияси томонидан саралашда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодларга саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.
18. Саралаш комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодларни дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилади.
19. Номзод дастлабки ўрганиш вақтида Саралаш комиссиясига ўзини таништиради ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни комиссия котибига кўрсатади.
20. Саралаш комиссияси котиби саралаш учун ҳозир бўлган номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш журналига киритади.
21. Номзод мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Саралаш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга саралашнинг кейинги босқичида иштирок этишга рухсат берилмайди.
22. Дастлабки ўрганиш давомида Саралаш комиссиясининг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар тушунтирилиши ҳамда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истаги бор ёки йўқлиги аниқланиши лозим.
23. Саралаш комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш натижаларига кўра шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Бунда, номзоднинг бўйи талабга жавоб берганда ҳамда номзод контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган ҳолларда Саралаш комиссияси томонидан номзодни кейинги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
26. Саралаш комиссияси котиби дастлабки ўрганиш натижалари эълон қилинган куни жисмоний тайёргарлик синови ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида номзодларни хабардор қилади.
27. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси асосида амалга оширилади.
Бунда, номзодга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 30 баллни ташкил этади.
28. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Саралаш комиссияси аъзолари томонидан тушунтирилади
29. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
30. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Саралаш комиссияси аъзолари томонидан баҳоланади.
31. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти номзодларга эълон қилинади.
Қайднома Саралаш комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича синовда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.
32. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.
33. Қониқарсиз баҳоланган номзод жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
35. Номзодларни психологик ўрганиш мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ методика ва баҳолаш мезонлари асосида психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
36. Саралаш комиссиясининг аъзоси бўлган вазирликнинг кадрлар билан ишлаш ва ҳарбий-касбий саралаш бўлими ҳарбий хизматчиси психологик тест саволлари ва уларнинг жавоблари сақланиши ҳамда ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.
37. Психологик ўрганиш натижалари қониқарсиз бўлган номзод психологик тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
38. Номзодлар томонидан тўлдирилган тестларнинг жавоб бланкалари психологик ўрганиш ўтказилгандан сўнг икки кун ичида Саралаш комиссияси томонидан текширилади.
Бунда, психологик тест синовининг натижалари бўйича у ўтказилган кундан бошлаб уч кун ичида Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан психологик тест синовлари натижалари бўйича мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади ҳамда комиссия котибига топширилади.
Психологик ўрганиш натижалари у ўтказилган кундан бошлаб уч кун ичида номзодларга эълон қилиниши лозим.
39. Саралаш комиссияси томонидан психологик ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мувофиқлиги ҳақида;
номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига номувофиқлиги ҳақида.
40. Саралаш комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этган натижалари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади.
Бунда, баённомага номзодлар томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этилган натижалар мутахассисликлар кесимида кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида киритилиши лозим.
41. Баённома Саралаш комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда Саралаш комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
42. Саралаш комиссияси котиби тасдиқланган баённоманинг кўчирмаси (нусхаси) у тасдиқланган кундан бошлаб беш иш куни ичида номзодларга уларнинг имзоси қўйдирилган ҳолда таништирилишини таъминлаши лозим.
43. Саралаш комиссиясининг баённомаси тасдиқланган вақтидан бошлаб кадрлар органлари томонидан бир йил давомида амалга ошириш учун ҳақиқий ҳисобланади, тиббий кўрик натижалари бундан мустасно.
44. Саралаш тадбирларининг дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларга мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда саралаш картаси тўлдирилади ва номзоднинг шахсий йиғмажилдига жамланади.
45. Саралаш тадбирлари бошланишидан олдин дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғига асосан вазирлик тизимининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг кўрсатмасига асосан Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Саралаш тадбирларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
46. Дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод ушбу натижалар бўйича хабардор қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
47. Апелляция комиссияси дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзодни шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
48. Апелляция комиссияси шикоят келиб тушган кундан бошлаб, беш кун ичида мазкур шикоятни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши шарт.
Бунда, дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
49. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
50. Апелляция комиссиясининг дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзодни ушбу саралаш тадбирларини муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида у тиббий кўрикдан ўтказиш учун тавсия этилади.
51. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
7-боб. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш
52. Номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқлилигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.
53. Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар Саралаш комиссиясининг котиби томонидан берилади.
54. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.
55. Тиббий кўрик натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
8-боб. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш
56. Дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганишдан муваффақиятли ўтган ҳамда тиббий кўрикдан контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқли деб топилган номзодлар мувофиқлаштиришдан ўтказилади ва уларга вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилмаларининг махфий бўлимлари (бўлинмалари) томонидан махсус рухсатнома расмийлаштирилади.
Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ҳамда махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.
57. Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ҳамда махсус рухсатнома расмийлаштириш натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган номзодларга шу куннинг ўзида ёзма равишда хабарнома юборилади.
58. Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодларга белгиланган намунадаги шахсий йиғмажилдлар расмийлаштирилади.
59. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганишнинг умумлаштирилган натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган, тиббий кўрикдан контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқли деб топилган ҳамда белгиланган шаклдаги махсус рухсатномага эга бўлган номзодлар тегишли мутахассислик бўйича бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади.
Бунда, икки ёки ундан ортиқ номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг психологик ўрганиш тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда энг яхши кўрсаткичга эга номзод танлаб олинади.
60. Мутахассисликлар бўйича бўш лавозимлар мавжуд бўлмаган тақдирда номзодлар кадрлар захирасига киритилади.
9-боб. Якуний қоида
61. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Махсус антропометрик параметрлар татбиқ этилмайдиган мутахассисликлар
РЎЙХАТИ
Қуйидаги мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган номзодлар:
1. Юриспруденция;
2. Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), молия ва молиявий технологиялар;
(илгари контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, уни қаерда ва қайси лавозим бўйича ўтаганлиги, ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига бўшатилганлик сабаби ва асослари)
Менга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тадбирларида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.
Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ талаблари ва шароитлари билан танишдим. Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга тайёрман.
Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат ва ҳарбий хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.
Паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари _________________________.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Номзодларни рўйхатга олиш ва дастлабки ўрганиш натижасини қайд этиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Сана
Ф.И.О.
Туғилган йили, ойи ва куни
Маълумоти ва мутахассислиги
Телефон рақами
Дастлабки ўрганиш натижаси
Номзоднинг имзоси
1.
2.
3.
4.
5.
6.
...
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш
МЕТОДИКАСИ
1. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод саралаш комиссиясининг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.
2. Номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари саралаш комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.
3. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
4. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);
оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.
12. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.
Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.
Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
чалқанча ётилади;
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича
ҚАЙДНОМА
20__ йил «____» ____________
1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:
Т/р
Номзоднинг Ф.И.О.
Машқларнинг номи ва баҳолаш
Умумий балл
Ёш гуруҳи
Тўсинда (турникда) тортилиш
100 метрга югуриш
3000 метрга югуриш
натижа
балл
натижа
балл
натижа
балл
1.
2.
3.
4.
5.
...
2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:
Т/р
Номзодларнинг Ф.И.О.
Машқларнинг номи ва баҳолаш
Умумий балл
Ёш гуруҳи
куч ишлатиш машқлари комплекси
100 метрга югуриш
1000 метрга югуриш
натижа
балл
натижа
балл
натижа
балл
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
Комиссия аъзолари:
________________________
________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
________________________
________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
________________________
________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Номзодларни психологик ўрганиш
МЕТОДИКАСИ
1. Номзодлар психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.
2. Психологик тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, шпаргалкалар, телекоммуникация ва бошқа ахборот ташувчи воситалар олиб кириш тақиқланади.
Психологик тест синовлари вақтида тақиқланган воситалардан фойдаланган номзодлар тест синовларидан четлаштирилади ва бу тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.
3. Психологик тест синовлари бошланишидан аввал номзодлар Саралаш комиссиясининг психологик ўрганишни ўтказиш бўйича масъул мутахассислари томонидан психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, ҳар бир вазифа бўйича назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли тушунтиришлар берилади.
4. Номзодлар барча ҳаракатларни саралаш комиссияси аъзоларининг кўрсатмаларига мувофиқ бажаради.
Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган номзод хонадан чиқариб юборилади ва у тест синовларини бажармаган ҳисобланади.
5. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали психологик тест синовларидан ўтади.
Номзодлар билан психологик тест тадбирлари якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин. Психологик тест гуруҳ таркибида ўтказилганда, хонада номзодлар сони ўттиз нафардан ошмаслиги зарур.
6. Психологик ўрганиш давомида номзодларга икки қисмдан иборат бўлган тест асосида вазифалар берилади. Бунда, биринчи қисмда (интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 77 та топшириқдан иборат бўлган 3 та вазифа, иккинчи қисмда (психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 152 та саволдан, шунингдек жавобларнинг самимийлигини аниқлаш йўналиши бўйича бериладиган 13 та саволдан иборат сўровнома қўлланилади.
Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 2 соат, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 30 дақиқадан вақт берилади.
7. Номзодлар психологик тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
9. Психологик тест синовларини ўтказиш вақтида синовлар ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда саралаш комиссияси аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
10. Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир.
11. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида ҳисоблаб чиқилади.