1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 5-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси (бундан буён матнда божхона чегараси деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси билан устма-уст тушади. Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво ҳудуди Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудини ташкил этади.
2. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади) ва бошқа қонунчилик, шунингдек халқаро шартномалар билан қатъий белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 182-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик товар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22719, 22720, 22721-моддалари ва 22722-моддасининг биринчи қисми) шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна шундай ҳуқуқбузарликлардан бирини кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.
ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик шахснинг илгари ушбу ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъи назар, божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши фақат кўп миқдорда бўлган ҳолдагина келиб чиқади.
4. Қуйидагилар, жумладан, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноят предмети ҳисобланади:
БК 13-моддасида назарда тутилган товарлар ва транспорт воситалари;
5. ЖК 182-моддаси мазмунига кўра, товарлар ёки бошқа қимматликларни (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш, товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқиш тарзидаги ҳаракатларни қуйидаги усуллардан бири орқали содир этишда ифодаланади:
7. Товарларни божхона назоратидан яшириш деганда, уларни топишни қийинлаштириш ёхуд уларнинг асл хусусияти ёки миқдорини яшириш (масалан, айрим товарларга бошқача кўриниш бериш, уларни алмаштириб қўйиш, божхона идентификациялаш воситаларини бузмаган ҳолда транспорт воситаларининг юк бўлимларидаги товарларни олиб қолиш, ўрнига бошқа турдаги товарларни юклаш, товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш учун махсус тайёрланган ёки мослаштирилган хуфия жойлардан (чемоданлар, сумкалар, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа ташиш воситаларининг конструкциявий (тузилиш) хусусиятига кўра, ашёларини сақлаш ёки ташишга мўлжалланмаган бўшлиқлари, деворлари (рамалари) ораларидан) фойдаланиш, жиноят предметларини одам, ҳайвон танасида ва ҳоказо)га қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар тушунилади.
ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни божхона органларига тақдим этиш, шунингдек қалбакилаштирилган божхона идентификациялаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, тамғалар босиш, идентификациялаш белгилари, штамплар ва БК 197-моддасида назарда тутилган бошқа идентификациялаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий идентификациялаш воситаларидан фойдаланиш тушунилиши лозим.
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноятнинг тугалланиш пайти ҳар бир муайян иш бўйича товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш усулидан (божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб) келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.
Агар божхона чегарасини бузиб ўтиш пайтида айбдор томонидан бирор-бир шахснинг баданига қасддан оғир, ўртача оғир шикаст етказилган ёки у қасддан ўлдирилган ёки бирор-бир тарзда мулкий зиён етказилган бўлса, қилмиш ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва тегишлича ЖК 97, 104, 105, 173-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш, шунингдек хизмат вазифасини бажараётган ходимнинг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш, ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга мажбур қилинганида ЖК 182-моддасининг иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК 109 ва 219-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
14. Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган деб топилган ҳолларда ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди бўйича нафақат товарларни бевосита божхона чегарасидан ўтказган, балки барча уюшган гуруҳ аъзоларининг (масалан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш мақсадида чет элда товар харид қилган, божхона назорати пунктида уни ўтказишда кўмаклашган ёки божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ҳужжатларни қалбакилаштирган, юкнинг қонунга хилофлигини била туриб, транспорт экспедитори сифатида қатнашган уюшган гуруҳ аъзолари) ҳаракатлари ҳам квалификация қилинади.
15. Жиноятни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этган шахс (ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди) деб, хизмат бурчига кўра божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарлар устидан божхона назоратини (ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш, оғзаки сўров, божхона кўриги, божхона идентификациялаши, товарлар ҳисобини юритишни) амалга оширишга мажбур шахс топилиши лозим. Бундай шахслар қаторига, шунингдек божхона назоратининг муайян шаклларидан БК 189-моддасига асосан озод этилган ва ўз хизмат лавозимидан товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказиш учун фойдаланган шахслар ҳам киради.
Товарларни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказган шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади ва Жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 19211, 205-моддалари), ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси) жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи ЖК моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Тушунтирилсинки, нақд валютани божхона чегараси орқали ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар ЖК 182-моддаси билан қамраб олиниб, ЖК 177-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддаларни, радиоактив материалларни, портлатиш қурилмаларини, қурол-яроғни, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, радиоактив материалларни (бундан буён матнда контрабанда ашёлари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бошқа жиноятни, яъни контрабанда жиноятининг таркибини ташкил этади.
Божхона чегараси орқали ЖК 246-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган контрабанда ашёларини ўтказишда ифодаланган ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.
Агар шахс ЖК 182-моддаси таъсирига тушувчи товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш билан бир қаторда контрабанда жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинади.
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сонли қарори билан тасдиқланган «Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган меъёрда психотроп моддалар ёки гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишда жисмоний шахсда тиббиёт муассасаси томонидан даволаш курсининг тавсия этиладиган миқдори кўрсатилган ҳужжатлар мавжудлиги жиноий ёки маъмурий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
21. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига мувофиқ, ҳукм, жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим (қарор) чиқариш пайтида суд иш бўйича ашёвий далил деб топилган предметлар, шу жумладан транспорт воситалари (контейнерлар)нинг тақдирини ҳал этиши шарт.
22. Шуни назарда тутиш лозимки, божхона чегараси орқали товарларни ноқонуний ўтказишда (ЖК 182-моддаси) фойдаланилган транспорт воситалари (контейнерлар) фақат товарлар божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ўтказилган ҳолдагина жиноят қуроли деб топилади.