Ҳужжат 20.02.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
6. ОК 27-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, вояга етмаган болалар эҳтиёжи учун олинган нарсалар (кийим-кечак, оёқ кийим, мактаб ва спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар), шунингдек эр-хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобидан вояга етмаган болалари номига қўйилган омонатлар ҳам болаларга тегишли ҳисобланиб, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳисобга олинмайди ҳамда мазкур мол-мулклар болалар эр ва хотиндан қайси бири билан яшаса, унга компенсациясиз берилади.
7. Агар эр-хотин никоҳдан ажратилгунга қадар оилавий муносабатларни тугатган, яъни алоҳида яшаган ва ўз маблағларидан алоҳида фойдаланган, умумий маблағлари ҳисобига мол-мулк олмаган бўлсалар, суд ОК 27-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, эр ёки хотиннинг бири томонидан оилавий муносабатлар тугатилган даврда орттирилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан оилавий муносабатлар тугатилган вақтга қадар орттирилган мол-мулкни бўлиши мумкин. Оилавий муносабатлар тугатилгандан кейин орттирилган мол-мулкни эр ёки хотиннинг ўз мулки деб топиш тўғрисида қарши даъво берилиши шарт эмас.
Никоҳ шартномасида умумий мол-мулкнинг айрим турларига нисбатан биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартиби (ОК 23-моддаси) ўзгартирилган ҳолларда, никоҳ шартномасида кўрсатилмаган мол-мулк қонунда белгиланган тартибда бўлинади.
Бунда шуни инобатга олиш керакки, ОК 31-моддасининг бешинчи қисмига кўра, никоҳ шартномасининг эр ёки хотиндан бирини ўта ноқулай шароитга солиб қўядиган (масалан, эр-хотиндан бирини никоҳ даврида топилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқидан батамом маҳрум этадиган) шартлари шу эр ёки хотин талаби бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
10. Эр ва хотиндан бирининг талаби бўйича суд ОК 28-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра, эр-хотиннинг умумий мол-мулкдаги улушлари тенглигидан чекиниши мумкин. Эр ва хотин улушлари тенглигидан чекиниш суд ҳужжатида батафсил асослантирилиши лозим.
11. ОК 27-моддасининг тўққизинчи қисмида никоҳдан ажратилган эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги талаблар учун белгиланган уч йиллик даъво муддатининг ўтишини никоҳ тугатилган вақтдан (фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажратиш қайд этилган ёки суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан) эмас, балки шахс ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисоблаш лозим (ФК 154-моддасининг биринчи қисми).
12. Умумий мол-мулкни бўлишда, ОК 28-моддасининг тўртинчи қисмига асосан эр ёки хотиндан бири томонидан эр ёки хотиннинг эркига зид равишда ва оила манфаатига мос бўлмаган тарзда сарфланган мол-мулк ёхуд унинг қиймати ҳисобга олинади.
17. Ҳуқуқи бузилган эр ёки хотин эр-хотиндан бири томонидан умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича амалга оширилган битим юзасидан низолашганда, низо ОК 24-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари талабларига асосан ҳал қилиниши лозим. Ушбу моддада белгиланган махсус даъво муддатини қўллаш ФК 153-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Агар мол-мулк шартнома асосида никоҳ давомида олинган бўлиб, шартнома эр-хотин никоҳдан ажратилгандан сўнг рўйхатдан ўтказилган бўлса, мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ишни кўришда, суд ОК 23-моддаси талабларига амал қилиши лозим. Аксинча, мол-мулк шартнома асосида никоҳга қадар олинган бўлиб, шартнома эр-хотин никоҳга киргандан сўнг давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда, башарти мол-мулк бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинганлиги исботланмаса, суд ОК 25-моддаси талабларига амал қилиши лозим.
20. Умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари (ОК 28-моддасининг учинчи қисми) ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олинади. Бироқ, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмайди (ОК 44-моддаси).
Шунга кўра, ОК 28-моддасининг учинчи қисми талабидан келиб чиқиб, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулкни бўлишда судларнинг эътибори кредит шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган пул суммаси ҳам эр ва хотиннинг умумий қарз мажбуриятлари деб топилиши шартлигига қаратилсин.
Никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг биргаликда орттирган мол-мулкини бўлиш ҳақидаги низоларни кўришда судлар ОК 56-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, бундай никоҳ тузилиши билан ҳуқуқи бузилган эр ёки хотин (инсофли эр ёки хотин) манфаатида ОК 23, 27 ва 28-моддаларини қўллашга ҳақли.