Ҳужжат 10.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2023 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ соҳалар бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни ёки бошқа интеллектуал фаолият натижаларини назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича фаолиятини махсус тартибга солишни назарда тутувчи «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини (кейинги ўринларда — Махсус ҳуқуқий режим) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тадбиркорликка оид барча мажбурий талабларни Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига (кейинги ўринларда — Ягона реестр) киритиш, такрорланувчи ва ўз аҳамиятини йўқотган мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ишчи гуруҳ (Ж. Ходжаев) тегишли ташкилотлар мутахассисларидан иборат кичик ишчи гуруҳларни тузган ҳолда мазкур Фармоннинг 8-бандига мувофиқ тартибда ва муддатларда мажбурий талабларни қисқартириш, уларнинг ягона реестрини шакллантириш ишларини ташкил этсин.

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари

1. Ўз соҳасидаги мажбурий талаблар ўрнатилган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини шакллантиради.

2. Ушбу ҳужжатлардаги мажбурий талабларни уларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблиги тўғрисидаги маълумотлар билан бирга белгиланган шаклда Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича ишчи гуруҳга (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) киритади.

3 ой

2-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Ишчи гуруҳ масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, йирик давлат корхоналарининг малакали мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда кичик ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — кичик ишчи гуруҳлар) тузади.

1 ой

Кичик ишчи гуруҳлар

2. Кичик ишчи гуруҳлар соҳага тегишли мажбурий талабларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблигини танқидий таҳлил қилган ҳолда, уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ва ушбу талабларни қисқартириш тўғрисидаги таклифларни Ишчи гуруҳга киритади.

4 ой

3-босқич

Ишчи гуруҳ

Мажбурий талабларни қисқартириш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқади ва кичик ишчи гуруҳларга уларни амалга ошириш бўйича топшириқ беради.

1 ой

4-босқич

Кичик ишчи гуруҳлар

Тегишли соҳага оид мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ишчи гуруҳга киритади.

1 ой

5-босқич

Ишчи гуруҳ

Реестрни шакллантириш доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати ҳақида ахборот ҳамда мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

1 ой

6-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари

Қайта кўриб чиқилган ва қисқартирилган мажбурий талаблар асосида соҳалар бўйича мажбурий талаблар реестрини шакллантиради ҳамда Адлия вазирлигига реестрга жойлаштириш учун киритади.

1 ой

1.

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Д.С. Касимов

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

4.

Р.Қ. Давлетов

адлия вазири

5.

Т.А. Ишметов

молия вазири

6.

Ш.Х. Шерматов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

7.

Б.И. Закиров

қурилиш вазири

8.

Ш.Д. Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

9.

Ш.Ш. Шарахметов

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

10.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

11.

М.М. Убайдуллаев

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

12.

Б.К. Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи

13.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Ишчи гуруҳ котиби

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочи

1.

Тадбиркорлик субъектларига ўзининг телефон ҳамда электрон почта манзили ҳақидаги маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида исталган вақтда бепул ўзгартириш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

2.

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида давлат хизматлари марказлари томонидан тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларни янгидан давлат рўйхатидан ўтказишда уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини шакллантириш ва бериш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

3.

Давлат органлари ва ташкилотларининг сўровларига асосан божхона юк декларацияси маълумотлари ҳамда экологик экспертиза хулосалари ва уларнинг нусхаларини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этишни йўлга қўйиш, бундан давлат сирлари билан боғлиқ маълумотлар мустасно.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломуродов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

4.

Тадбиркорлик субъектларига Ягона интерактив давлат хизматлари порталида хизматлар кўрсатиш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш (тизимга кириш, ундан фойдаланиш, хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш).

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

5.

Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларни (банклар ва кредит бюроларидан ташқари) ихтиёрий тугатиш бўйича мурожаатларни электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш ҳамда юридик шахс тугатишга тайёр ҳолга келганлиги ҳақида ариза берувчига смс-хабарнома юбориш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил февраль

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

6.

Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг ихтиёрий тугатиш жараёнига ўтказилганлиги ҳақида коммунал ташкилотларга (электр, газ, сув таъминоти) хабарнома юбориш амалиётини йўлга қўйиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2. Коммунал ташкилотларнинг ахборот тизимларини Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига интеграция қилиш.

2023 йил февраль

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Энергетика вазирлиги

(А. Ахмедхаджаев)

7.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган хизматлар натижасини смс-хабарномадаги ҳавола орқали олиш ҳамда смс-хабарномада ариза рақамини акс эттириш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

8.

Кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари маркази ҳамда Кадастр агентлигининг davreestr.uz веб-сайти орқали кўрсатишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Кадастр агентлиги

(Ф. Пўлатов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

9.

Аудиторлик ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишда уни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш хизматини композит усулида кўрсатишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

10.

Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, Экологик аудиторларнинг реестрини юритишни тартибга солиш асосларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломуродов)

11.

Ҳунармандчилик субъектлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида Ҳунармандлар уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида мурожаат қилиш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ҳунармандлар уюшмаси

(У. Абдуллаев)

12.

Барча турдаги малака сертификатларининг муддати тугашидан олдин сертификат эгаларини малака сертификати муддатини узайтириш (малака ошириши) лозимлиги ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Малака сертификатини берувчи органлар

13.

Автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхатини ўз ичига олган умумий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш орқали автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхатини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкенбаев)

14.

Шарбат маҳсулотларини йўқ қилиш усуллари ва шартларини ўз ичига олган умумий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон орқали шарбат маҳсулотларини йўқ қилиш усуллари ва шартларини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил январь

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Б. Юсупалиев),

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов),

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев)

15.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барпо этиладиган ёпиқ муз қопламали майдонларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш орқали лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича талабларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгилаш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

(З. Бозоров),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

(Б. Шахриёров)

16.

Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир этадиган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, шунингдек, қимматбаҳо навли дарахтларни кесишни электрон тарзда келишиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил февраль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов)

17.

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган, санитария қоидалари ҳамда нормаларига мувофиқ бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки улардан озиқ-овқат эҳтиёжларидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш усуллари ва шартларини электрон тарзда келишиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Б. Юсупалиев)

18.

Ёғ-мой маҳсулотларини қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш) шарт-шароитларини белгилаган тартибда электрон тарзда келишиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров)

19.

Алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш усуллари ва шартларини келишиш тартиб-таомилларини электрон тарзда амалга ошириш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров)

Кейинги таҳрирга қаранг.