1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли «Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга Давлат бюджети ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (кейинги ўринларда — нафақа) тўланиши белгиланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа Жамғарма ҳисобидан тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимидан олинган электрон маълумотлар асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) томонидан фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да тайинланиши ва тўланиши;
«Ягона реестр» АТ томонидан АТ «Халқ банки»га тақдим этилган нафақа бўйича тўлов рўйхатлари асосида Жамғармадан зарур маблағларнинг мазкур банкка ўтказилиши ҳамда банк ва унинг бўлимлари томонидан нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига ёки нақд пул кўринишида тўлаб берилиши;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Жамғарма маблағлари Молия вазирлигининг республика миқёсида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилиши;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар Молия вазирлиги департаменти директори томонидан тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган даромадлар ҳамда харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилиши;
Жамғарма маблағларининг бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун йўналтирилиши;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб, ҳисоботлар ва мониторинг Молия вазирлиги томонидан юритилиши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги — ҳудудий амбулатор-поликлиникалар ва туғруқхона муассасалари томонидан ҳомиладорлик ҳамда туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган маълумотларнинг;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали аёлларнинг бандлиги ва иш стажи тўғрисидаги маълумотларнинг;
Адлия вазирлиги — «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали туғилган болалар, шу жумладан, ўлик туғилган болалар ҳамда фарзандликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотларнинг;
Давлат солиқ қўмитаси — аёлнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ягона реестр» АТга онлайн режимда тақдим этиб борилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 сентябрь,
515-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда (кейинги ўринларда — юридик шахслар) меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг алоҳида модули — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик асосида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини «проактив» шаклда тайинлаш ва тўлашни назарда тутувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг таркибий қисми (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ);
Ижтимоий суғурта жамғармаси — Молия вазирлигида (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат бюджети ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантириладиган Жамғарма (кейинги ўринларда — Жамғарма);
тўлов рўйхат (ведомост)лари — нафақа олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт маълумотлари, банк пластик картаси орқали тўланганда тегишли тижорат банки ҳамда нафақа олувчининг банк пластик картаси реквизитлари ва тўланиши лозим бўлган нафақа суммасига доир маълумотлар акс эттирилган, АТ «Халқ банки»га электрон кўринишда тақдим этиладиган ҳужжат;
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси — ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг акушер-гинекологи томонидан бериладиган, нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат (кейинги ўринларда — меҳнатга лаёқатсизлик варақаси).
3. Ушбу Низом бюджет ташкилотларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлайдиган аёлларга татбиқ этилмайди.
7. Нафақа «Ягона реестр» АТ томонидан фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да Жамғарма маблағлари ҳисобидан тайинланади ва тўланади.
8. Нафақа ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ва тўланади.
2-боб. Нафақани тайинлаш тартиби
9. Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.
10. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Тиббиёт» АТ) киритилади.
Бунда «Тиббиёт» АТга меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг серияси, рақами, санаси ҳамда нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР), телефон рақами ва меҳнатга лаёқатсизлик даври киритилади.
11. «Тиббиёт» АТ томонидан ушбу Низомнинг 10-бандидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлар асосида автоматик тарзда текширилади.
12. «Тиббиёт» АТ томонидан текширилган маълумотлар автоматик равишда «Ягона реестр» АТга юборилади.
13. «Ягона реестр» АТ томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомида:
услуксиз иш стажига эга эканлиги — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) орқали;
бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслиги Молия вазирлигининг «UzASBO» дастурий мажмуаси (кейинги ўринларда — «UzASBO» ДМ) орқали автоматик равишда текширилади.
Бунда ушбу даврда ўттиз бир кундан кўп бўлмаган танаффуслар бўлганда, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан олдинги ўн икки ой давомидаги кетма-кет даврлар иш стажини ҳисоблашда қўлланилади. Агар охирги 6 ой давомидаги узлуксиз иш стажи даврида ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжуд бўлмаса, ушбу давр иш стажини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Болани парваришлаш учун таътилда бўлган аёлнинг иш стажини ДСҚ базаси орқали текширишда унинг таътилга чиқишидан олдинги даври ҳисобга олинади.
15. Нафақа ходим йиллик (асосий ва қўшимча) меҳнат таътилида, болани парваришлаш учун таътилда, ишни вақтинча тўхтатиш ёки ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, таълим ташкилотларида таҳсил олиши муносабати билан берилган таътилда бўлганда ҳамда иш жойи сақланадиган бошқа ҳолларда ҳам тўлаб берилади.
16. Нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи давридаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжуд бўлса ва «ЯММТ» ИДАКда иш стажи тўғрисидаги маълумот бўлмаган тақдирда, бу ҳақда «Ягона реестр» АТ томонидан икки иш куни ичида нафақа олувчининг «Тиббиёт» АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабар, шунингдек, иш берувчининг ДСҚ базасидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига хабарнома юборилади.
Нафақа олувчининг иш стажи номутаносиблиги (нотўғри киритилганлиги ёки киритилмаганлиги) хабарнома олинган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунига қадар «ЯММТ» ИДАКда иш берувчи томонидан тўғриланиши лозим.
17. Хабарнома юборилган нафақа олувчиларнинг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунида қайта текширилади.
Номутаносиблик тўғриланмаган ҳолларда, нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТ томонидан автоматик тарзда шакллантирилади.
18. «Ягона реестр» АТ томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва унинг юридик шахсларда ишлаши тасдиқланганда, нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.
нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, нафақанинг тўлов шакли ва муддати бўйича;
нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари бўйича нафақа олувчининг «Тиббиёт» АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабар, шунингдек, иш берувчининг ДСҚ базасидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига автоматик тарзда хабарнома юборилади.
20. «Ягона реестр» АТ томонидан ҳар ойнинг 4-санасига қадар нафақа бўйича тўлов рўйхат (ведомост)лари АТ «Халқ банки»га тақдим этилади ҳамда Жамғарманинг ғазна ҳисобварағидан зарур маблағлар белгиланган тартибда АТ «Халқ банки»га ўтказиб берилади.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келганда, тўлов рўйхат (ведомост)лари ва зарур маблағлар кейинги 2 иш куни мобайнида АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши ва молиялаштирилиши мумкин.
21. Нафақани тўлаш учун АТ «Халқ банки» ва унинг бўлимларида алоҳида махсус банк ҳисобварақлари очилади.
22. «Ягона реестр» АТ томонидан тўлов рўйхат (ведомост)лари банк пластик картаси бўйича шакллантирилади. Бунда тегишли банклараро репроцессинг марказларидан нафақа олувчининг номига очилган, актив ҳолатда бўлган, охирги 60 кун давомида охирги транзакция амалга оширилган банк пластик картаси танлаб олинади.
Нафақа олувчининг банк пластик картаси бўлмаганда, тўлов нақд пул кўринишида амалга оширилади.
23. АТ «Халқ банки» ва унинг бўлимлари томонидан нафақа:
нафақа олувчиларнинг банк пластик картасига тўлов амалга ошириладиган ойнинг 10-санасига қадар ўтказилади;
нақд пул кўринишида тўлов амалга ошириладиган ойнинг 27-санасига қадар берилади.
24. АТ «Халқ банки» ва унинг бўлимлари томонидан нафақани нақд пул кўринишида нафақа олувчининг мурожаатига асосан, бироқ нафақа тайинланганлиги тўғрисида СМС-хабар юборилган кундан бошлаб тўқсон кун давомида белгиланган тартибда тўланади.
25. Жорий ой мобайнида нафақа олувчилар томонидан талаб қилинмаган маблағларни АТ «Халқ банки» махсус ҳисобварақлардан келгусида тўлаш учун Жамғарманинг ғазна ҳисобварағига қайтариши керак.
26. АТ «Халқ банки» ва унинг бўлимлари ҳар ойнинг охирги иш кунига қадар ушбу ой учун ва йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар ҳақидаги маълумотларни «Ягона реестр» АТга тақдим этади.
27. Нафақа тўловлари бўйича АТ «Халқ банки» кўрсатадиган хизматлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда Молия вазирлиги билан АТ «Халқ банки» ўртасида тузиладиган шартномага асосан ҳақ тўланади.
29. «Ягона реестр» АТ томонидан нафақа тайинлангандан кейин тўқсон кунда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда бола туғилганлиги, шу жумладан, ўлик туғилганлиги ёки туғилган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги маълумотлар текширилади.
Текшириш натижасида бола туғилганлиги, шу жумладан, ўлик туғилганлиги ёки туғилган болани фарзандликка олиш қайд этилмаган ҳолатлар бўйича нафақа олувчиларнинг рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилади.
30. Шакллантирилган рўйхат Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари масъул ходимлари ва (ёки) туман (шаҳар) молия бўлимлари ходимлари томонидан ҳар ой якунига қадар ФҲДЁ органлари ва (ёки) тиббиёт муассасасига борган ҳолда танлов асосида ўрганилади.
31. Нафақа ходимга ноқонуний тўланганлиги аниқланган тақдирда, хатоликка йўл қўйган ташкилотнинг бўйсунув тартибида юқори турувчи ташкилотига масъул ходимларнинг хатти-ҳаракатига баҳо бериш учун ёзма хабар берилади ҳамда туман (шаҳар) молия бўлимларининг масъул ходимлари томонидан нотўғри тўланган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1030-моддасига мувофиқ қайтариш чоралари кўрилади.
Нафақа олувчининг виждонсизлиги ёки ҳисоб-китоблардаги хатоликлар туфайли нотўғри тўланган нафақа нафақа олувчи томонидан Жамғармага бир ой ичида қайтарилиши лозим. Бунда ихтиёрий равишда Жамғармага қайтарилмаган ёки тўлиқ қайтарилмаган маблағ суд тартибида ундирилади.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган асослардан бошқа сабаблар билан нотўғри тўланган нафақа хатоликка йўл қўйган ташкилот ходимидан белгиланган тартибда ундирилади.
32. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан нафақа олувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Тегишли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида нафақа олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
33. Нафақа бола тирик ёки ўлик туғилиши, туғилган болани фарзандликка олиш ёхуд ҳомила тушишидан қатъи назар тўлаб берилади.
34. «Ягона реестр» АТда ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида техник носозликлар ҳамда маълумотлар алмашинуви жараёнида узилишлар юзага келганда, ушбу ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар меҳнатга лаёқатсизлик варақасидаги электрон маълумотларни киритиш, нафақани тайинлаш ва тўлаш муддатлари узайтирилиши мумкин.
35. Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан назорат қилинади.
меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг санаси, серияси ва рақами, фуқаронинг телефон рақами ва меҳнатга лаёқатсизлик даври тўғрисидаги маълумотларнинг белгиланган тартибда, тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида киритилиши учун — ҳудудий амбулатор-поликлиникалар ёки туғруқхона муассасасининг маълумотларни киритувчи масъул ходими;
нафақа тайинланиши лозим бўлган аёлнинг «ЯММТ» ИДАКда меҳнат шартномаси ва бандлиги ҳақидаги маълумотларнинг киритилиши ҳамда иш стажи бўйича номутаносибликларнинг ўз вақтида тўғриланиши учун — иш берувчи;
1. Нафақа олувчининг охирги 6 ой давомида услуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари, бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслигини текширади.
2. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарорни автоматик тарзда шакллантиради.
3. Тўлов рўйхатларини шакллантиради.
4. Нафақанинг тўлов шакли ва муддати бўйича нафақа олувчига СМС-хабар юборади.
5. Тўлов рўйхатларини АТ «Халқ банки»га тақдим этади
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тизимга киритилган ойдан кейинги ойнинг 4-санасига қадар
4-босқич
Молия вазирлиги
Нафақа тўлаш учун маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради.
Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-санасига қадар
5-босқич
АТ «Халқ банки»
Нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига тўловни амалга оширади.
Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 10-санасига қадар
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
хорижий ва халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
5. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ҳамда жорий йилда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари бўйича харажатларнинг кутилаётган ижросидан келиб чиққан ҳолда тузилади.
6. Келгуси йилга манбалар ва харажат йўналишлари бўйича Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогнозлари Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
8. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғармага ажратиш учун кўзда тутилган маблағлар Давлат бюджети параметрларида Молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда режалаштирилади.
9. Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашни молиялаштириш учун фойдаланилади.
10. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот тақдим этиш
11. АТ «Халқ банки» Жамғармадан молиялаштирилган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун ажратилган маблағларнинг ишлатилиши тўғрисида ҳар ойда тегишли ҳисоботларни белгиланган тартибда Молия вазирлигига тақдим этиб боради.
13. Туман (шаҳар) молия бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармаларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ўтказилган мониторинг натижалари бўйича маълумот бериб боради.
ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳудудлар бўйича тўланган ва тўланмаган ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўғрисидаги тезкор ахборотни;
тасдиқланган шакл бўйича белгиланган муддатларда чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этади.