Ҳужжат 07.09.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Архив иши соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) 2-банддаги «ҳақидаги маълумотларни» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталоги тўғрисидаги низомда» сўзлари қўшилсин;
7-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
9 ва 13-бандлардаги «бош» сўзи чиқариб ташлансин;
16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
1-банддаги «ҳамда уларни олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартибини, шунингдек ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун махсус йиғимнинг миқдорини ва уни тўлаш тартибини» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
7-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
11-банддаги ««Ўзархив» агентлигининг Марказий эксперт-текширув комиссияси (МЭТК) ҳузурида» сўзлари ««Ўзархив» агентлиги ҳузурида» сўзлари билан алмаштирилсин;
III-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
V ва VI боблар, 36 ва 37-бандлар, шунингдек, низомга 1, ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 3-банднинг бешинчи хатбошидаги «32» рақами «33» рақами билан алмаштирилсин;

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс ва юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1. Ариза. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун-номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

олиб чиқиш мақсади;

олиб чиқиладиган ҳужжатлар сони (сақлов бирлиги);

олиб чиқилаётган давлат номи.

2. Суғурта таваккалчиликларининг барча ҳолатлари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини мулкий суғурталаш шартномасининг суғурта полиси.

3. Архив ҳужжатларини тасарруфдан чиқариш ёки бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш шаклини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

4. Давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари ҳамда бошқа юридик шахслар томонидан қўшимча равишда архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини вақтинча олиб чиқиш мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома.

5. Қабул қилувчи томон расмий органларининг вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг бут сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.

6. Архив ҳужжатларининг рўйхати, шунингдек, архив ҳужжатларининг ўзи ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари (етказиб берилади).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

15 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари тартибга келтирилган бўлиши*;

б) вақтинча олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатларининг мулкдори аниқлиги, архив ҳужжатларига мулкдорлик ҳуқуқи тўғрисида низолар мавжуд эмаслиги;

в) архив ҳужжатларининг қайтиб олиб келинишига шубҳа туғдирадиган ҳолатлар ва далилларнинг мавжуд бўлмаслиги.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома — 3 ой.

12.

Изоҳ:

1. Олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари «Ўзархив» агентлигининг ваколатли экспертлари томонидан ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилади ва уларнинг хулосасига кўра рухсатнома берилади.

2. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилган ўрами қайтарилаётганда, мазкур ўрам «Ўзархив» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг эксперт гуруҳи аъзолари иштирокида очилади ҳамда архив ҳужжатларининг таркиби ва миқдори, шунингдек, улар олиб чиқилаётган ёки вақтинча олиб чиқилаётган вақтдаги ҳолатига нисбатан сифати хусусиятларининг мос келиши юзасидан қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилади.

3. Рухсатнома расмийлаштирилгач, архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилишига рухсат этилган рўйхатнинг ҳар бир варағи орқасига белгиланган намунадаги штамп қўйилади.

Рўйхатнинг биринчи жамланмаси «Ўзархив» агентлигида сақланади, иккинчиси рухсатнома билан биргаликда божхона органларига тақдим этиш учун ариза берувчига топширилади.

4. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини (ёки ишончсизлигини) аниқлаш «Ўзархив» агентлиги томонидан амалга оширилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материалларни талаб қилиш, агар қонунчилик ҳужжатларида бундай талаб белгиланмаган бўлса, тақиқланади.

5. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилаётганда, уларни вақтинча олиб чиқиш мумкинлиги ёхуд мумкин эмаслигидан қатъий назар, ариза берувчидан махсус йиғим тўлиқ миқдорда ундирилади.