Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тизимини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларнинг мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб саёҳат қилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сон қарорига мувофиқ:
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун республика ҳудудларида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (кейинги ўринларда — саёҳат харажатларини қайтариш) тартибининг жорий этилиши белгиланганлиги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
саёҳат харажатларини қайтаришни молиялаштириш учун республика бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 30 млрд сўм маблағ Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
саёҳатлар харажатларини қайтаришни, шунингдек, саёҳат қилувчиларга тақдим қилинадиган чегирмалар ва тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни назарда тутувчи электрон платформада (кейинги ўринларда — Платформа) рўйхатдан ўтиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
саёҳатлар харажатларини қайтариш миқдорлари, муддати ва қайтариш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Платформа орқали саёҳатлар харажатларини қайтариш талаблари бажарилишининг мониторинг қилиниши.
3. Белгилансинки:
а) 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида саёҳат харажатларини қайтаришнинг навбатдаги босқичларини молиялаштириш учун Жамғармага маблағлар ажратилиши назарда тутилади;
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Туризм ва маданий мерос вазирлиги Платформани узлуксиз фаолият олиб боришини таъминлаш, саёҳат харажатларини Платформага киритиш шартларини бузган фуқароларнинг Платформадан фойдаланишини чеклаш, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш чораларини кўради;
в) саёҳат харажатларининг бир қисми улар мазкур қарорда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ойдан кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар қайтарилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
г) Платформага хизмат кўрсатиш, унинг фаолиятини такомиллаштириб бориш ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш Жамғармага саёҳат харажатларини қайтариш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Транспорт вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
«Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими, бошқа йўловчи ташиш лицензиясига эга ташкилотларнинг электрон чипталарни харид қилиш порталлари, шунингдек, жойлаштириш воситаларида яшовчиларни электрон шаклда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастурини Платформа билан интеграция қилиш ва доимий равишда узлуксиз фаолият олиб боришини таъминлаш чораларини кўрсин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
харид қилинган барча авиа, темирйўл ва шаҳарлараро автобус чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларига келган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни онлайн режимида олиш имкониятини яратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан бирга:
2023 йил 1 февралга қадар саёҳат қилувчиларга харажатларининг бир қисмини қайтариш учун уларнинг асослилиги ҳамда ажратилган маблағлардан фойдаланилиши юзасидан 2022 йил якуни бўйича ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ва давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 31 август,
484-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 484-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан (кейинги ўринларда — турист) республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (кейинги ўринларда — саёҳат харажатларини қайтариш) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;
маданият ташкилотлари — моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар, кинотеатрлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари ва цирклар;
QR-кодли чек — сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги фискал белгили чек;
Платформа — «Soliq» мобил иловасидаги саёҳат харажатларини қайтариш, шунингдек, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида тақдим қилинадиган чегирмалар, тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни назарда тутувчи электрон тизим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
3. Туристларга саёҳат харажатларини бир қисмини қайтаришни молиялаштириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилади.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги саёҳат харажатларини бир қисмини қайтариш учун ажратилган маблағларни Давлат солиқ қўмитасининг талабномасига асосан махсус очилган ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Давлат солиқ қўмитаси туристларга саёҳат харажатларини қайтаришни Платформа орқали ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандлари талаблари асосида амалга оширади.
2-боб. Саёҳат харажатларини қайтариш шартлари ва миқдорлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
5. Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир турист томонидан Ўзбекистон Республикаси бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидаги туризм хизматларидан фойдаланган тақдирда амалга оширилади:
авиа, темир йўл ва (ёки) автобус транспортидан фойдаланиш;
саёҳат давомида камида бир марта маданият ташкилотларига ташриф буюриш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
6. Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
темирйўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
маданият ташкилотларига ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
7. Саёҳат харажатларини қайтариш маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталогида мавжуд ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатдаги хизматлар учун амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
8. Саёҳат харажатлари туристларга бир ой давомида бир маротаба амалга оширилган саёҳатлар учун қайтарилади.
9. Кейинги саёҳатларни рўйхатга олиш учун охирги ҳисобга олинган чекдан бир ой ўтган бўлиши керак.
3-боб. Платформадан фойдаланиш ва саёҳат харажатларини қайтариб олиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
10. Туристларга саёҳат харажатларини қайтариш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
11. Туристлар саёҳат харажатларини қайтариш учун Платформани «Google PlayMarket» ёки «ApStore» интернет дўконидан мобил алоқа воситасига юклаб олади.
«Саёҳат учун кэшбек» тугмасини босиш орқали иловага кирилади;
саёҳат йўналиши, бориш ва келиш саналарини киритиш орқали саёҳат бошланганлиги тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
12. Туристлар Платформада қуйидагиларни:
бориш ва (ёки) келиш учун харид қилинган авиа, темирйўл ва (ёки) шаҳарлараро автобус чипталари учун берилган QR-кодли чекларни;
маданият ташкилотларига кириш чиптаси учун берилган QR-кодли чекларни;
жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланганлиги учун тўловига берилган QR-кодли чекларни рўйхатдан ўтказади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
13. Платформада рўйхатдан ўтказилган QR-кодли чеклар бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5252-сон қарорига мувофиқ 1 фоиз миқдорида «кешбек» ҳисобланишига ҳамда мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ саёҳат харажатлари қайтарилишига асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
14. Саёҳат муддати тугаши билан Платформада рўйхатга олинган QR-кодли чеклар автоматик тарзда ҳисобланади. Шунингдек, турист махсус тугмани босиш орқали ўзи белгилаган муддатидан аввал саёҳатни тугатиш имкониятига эга.
4-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
15. Давлат солиқ қўмитаси саёҳат якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар рўйхатдан ўтказилган чекларни текшириб, улардаги суммалар ҳисоб-китобини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
16. Саёҳат харажатларини қайтариш шартлари тўғри бажарилганлиги натижаси бўйича йиғилган маблағлар Платформа орқали амалга оширилган саёҳатлар учун унинг якуни билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар туристларнинг шахсий банк карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтарилади.
Бунда, Давлат солиқ қўмитаси оператори ҳисобига тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, банк комиссияси харажатларини қоплаш ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш функцияларини бажарганлик учун ҳисобланган саёҳат харажатларини қайтариш суммасининг 1,5 фоизига тенг миқдорда комиссия ушлаб қолинади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
18. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тегишли ахборот тизимлари орқали чегирмалар олиш ва саёҳат харажатларини қайтариб олиш талаблари бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилади.
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Турист
«Soliq» платформасини «Google PlayMarket» ёки «ApStore» интернет дўконидан мобил телефонига юклаб олади.
Саёҳат бошланишидан олдин
2-босқич
Турист
«Саёҳат учун кэшбек» тугмасини босиш орқали иловага кирилади, саёҳат йўналиши, бориш ва келиш саналарини киритиш орқали саёҳат бошланганлигини тасдиқлайди.
Саёҳат бошланганда
3-босқич
Турист
Бориш ва (ёки) келиш учун харид қилинган авиа, темирйўл ва (ёки) шаҳарлараро автобус чипталари учун, маданият ташкилотларига кириш чипталари учун ҳамда жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланганлиги учун тўловига берилган QR-кодли чекларни Платформада рўйхатдан ўтказади.
Саёҳат давомида, унинг якунига қадар
4-босқич
Турист
Саёҳат муддатини тугатиши билан Платформада рўйхатга олинган QR-кодли чеклар автоматик тарзда ҳисобланади.
Шунингдек, турист махсус тугмани босиш орқали ўзи белгилаган муддатидан аввал саёҳатни тугатиш имкониятига эга.
Саёҳатни якунлаш
5-босқич
Давлат солиқ қўмитаси
Саёҳат якуни билан рўйхатдан ўтказилган чекларни текшириб, улардаги суммалар ҳисоб-китобини амалга оширади.
Саёҳат якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар
6-босқич
Давлат солиқ қўмитаси
Саёҳат харажатларини қайтариш шартлари тўғри бажарилганлиги натижаси бўйича йиғилган маблағларни Платформа орқали амалга оширилган саёҳатлар учун унинг якуни билан ушбу Низомнинг 6-банди талаблари асосида туристларнинг шахсий банк карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ўтказиб беради.
Саёҳат якуни билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 09/22/484/0788; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)