Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1837-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 30 июндаги 55 ва 68-сон «Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1837, 2008 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 289-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июль,
55-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
31-сон
Келишилди:
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ Бошқарув раиси З. БАДРИДДИНОВ
2022 йил 9 июнь
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси М. АБДУЛЛАЕВ
2022 йил 14 июнь
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2022 йил 17 июнь
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2022 йил 9 июнь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 10/22/1837-1/0669-сон)