Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.10.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 30 июндаги 348-сон қарорининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2023 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи- энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳамда нарх шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш ишларини пухта таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 30 июндаги 348-сон қарорининг амал қилиши вақтинча тўхтатиб турилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 июль,
387-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/387/0639-сон)