Ҳужжат 16.06.2022 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
а) Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини 4-иловага мувофиқ жойлаштириш, уларни замонавий бино ва иншоотлар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Маблағ

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1. Тез тиббий ёрдам хизмати республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражаларида ягона бошқарув тизимини шакллантириш

1.

Республика тез тиббий ёрдам маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ва унинг 14 та ҳудудий филиалини ташкил қилиш ҳамда тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизимини йўлга қўйиш.

1. Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари устави ва тузилмасини тасдиқлаш.

2022 йил 15 июль

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ҳамда махсус автотранспорт воситалари (эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар), дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббий жиҳозлар таъминотини Марказнинг ҳудудий филиалларига ўтказиш.

2022 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3. Мақбуллаштириладиган бўлим ва ташкилотларни белгилаш ҳамда мулкий, молиявий ва меҳнат муносабатларини белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўриш.

2022 йил 1 август

4. Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, марказий туман (шаҳар) шифохоналари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликларнинг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.

Тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари билан ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил 1 июль

-

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли ҳудудда тез тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил 1 август

3.

Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бино ва иншоотларига, уларни жиҳозлашга ҳамда тезкор Интернет, телефон, радиоалоқа тизимларига бўлган меъёрий талабларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

Марказнинг ҳудудий филиалларини мос биноларга жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.2. Тез тиббий ёрдам фаолиятини рақамлаштириш

5.

Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимини (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) жорий этиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

ҳар бир ҳудуд бўйича ягона чақирув маркази — «Call-марказ»ларни ташкил этиш ва ҳудуд бўйича барча чақириқларни фақат ушбу «Call-марказ»лар орқали қабул қилиш;

«Call-марказ»лар томонидан чақирувларни бемор аҳволи, касаллик тури ва унинг оғирлик даражасига қараб саралаш ҳамда тегишли тиббий бригадаларни йўналтириш;

тез тиббий ёрдамни туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасига қараб эмас, беморгача масофанинг яқинлигига қараб кўрсатишни йўлга қўйиш;

дори воситалари сарфини тизим орқали назорат қилиш.

1. Марказнинг ҳудудий филиалларини уларнинг IT-инфратузилмаси, электр таъминоти ва ходимларнинг малака оширганлиги тўғрисида маълумотларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2022 йил 1 июль

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ахборот тизими интегратори

2. Ахборот тизимини жорий этиш бўйича шартнома тузиш.

2022 йил 1 август

-

-

3. Техник топшириқ ишлаб чиқиш ва мутасадди ташкилотлардан эксперт хулосасини олиш.

2022 йил 1 август

-

-

4. Ахборот тизимини барча ҳудудларда тўлиқ жорий этиш.

2023 йил 1 сентябрь

Ҳисоб-китоблар асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Жаҳон банкининг кредит маблағлари

5. Марказнинг ҳудудий филиаллари ходимларини Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

Режа-жадвал асосида

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Марказнинг ҳудудий филиаллари ва «Call-марказ»ларни жиҳозлаш ва инфратузилмасини яратиш (электр, сув, юқори тезликдаги Интернет, локал тармоқ, телефон ва бошқалар) ва атрофини ободонлаштириш.

1. Қаттиқ ва юмшоқ инвентарь, компьютер, қўшимча монитор, узлуксиз қувват манбалари (UPS), ахборот панеллари (тегишли мосламалар билан), индивидуал эшитиш мосламалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2. Узлуксиз электр таъминоти манбаи билан таъминлаш (захира электр тармоғи, генератор ускунаси, қўшимча аккумулятор батареялари), захира манбаига автоматик ўтиш тизимини (AVR) йўлга қўйиш.

3. Сервер қурилмалари, совитиш мосламалари (кондиционер) билан таъминлаш.

4. Юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш.

5. Локал тармоқни яратиш.

6. Марказлашган видеокузатувни йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Жаҳон банкининг кредит маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига GPS-трекерлар ва радиоалоқа воситалари ўрнатиш.

Бунда, ҳар бир автомашинанинг ёқилғи сарфи, босиб ўтган масофаси ва унинг жойлашуви онлайн режимда назорат қилинишини назарда тутиш.

Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини GPS-трекерлар ва радиоалоқа воситалари билан таъминлаш:

Қорақалпоғистон Республикаси — 156 та;

Андижон вилояти — 245 та;

Бухоро вилояти — 154 та;

Жиззах вилояти — 124 та;

Қашқадарё вилояти — 253 та;

Навоий вилояти — 95 та;

Наманган вилояти — 229 та;

Самарқанд вилояти — 282 та;

Сурхондарё вилояти — 195 та;

Сирдарё вилояти — 95 та;

Тошкент вилояти — 240 та;

Фарғона вилояти — 294 та;

Хоразм вилояти — 149 та;

Тошкент шаҳри — 50 та.

2022 йил якунига қадар

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Тез тиббий ёрдам хизматида радиоалоқа тармоғини яратиш.

1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 1 июль

-

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишчи гуруҳ томонидан халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги радиоалоқа тизимидан тез тиббий ёрдам хизматида фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2022 йил 1 август

3. Тез тиббий ёрдам хизматида радиоалоқа тармоғини яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

9.

Тез тиббий ёрдам бригадаларини планшетлар билан таъминлаш.

Тез тиббий ёрдам бригадалари учун планшетлар харид қилиш:

Қорақалпоғистон Республикаси — 176 та;

Андижон вилояти — 325 та;

Бухоро вилояти — 154 та;

Жиззах вилояти — 150 та;

Қашқадарё вилояти — 350 та;

Навоий вилояти — 95 та;

Наманган вилояти — 300 та;

Самарқанд вилояти — 378 та;

Сурхондарё вилояти — 250 та;

Сирдарё вилояти — 140 та;

Тошкент вилояти — 240 та;

Фарғона вилояти — 400 та;

Хоразм вилояти — 169 та;

Тошкент шаҳри — 50 та.

2022 йил якунига қадар

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Аҳолига чақирувларни мобил илова орқали амалга ошириш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11.

Шифохоналарда мавжуд бўш ўринларни онлайн тарзда электрон ахборот тизими орқали кўриш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.3. Шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш

12.

Қуйидагиларни ташкил этиш:

Марказий туман (шаҳар) шифохоналаридаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимидаги ўринлар педиатрия, терапия ва хирургия бўлимлари таркибига ўтказилиб, беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича тақсимлайдиган (триаж) туну-кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлими;

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 1-сон, Яшнобод туманидаги 4-сон, Юнусобод туманидаги 7-сон шаҳар клиник шифохоналари ҳамда Учтепа туманидаги Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси таркибида, алоҳида юридик мақомга эга бўлмаган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиаллари ҳамда барча туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида шошилинч қабул бўлимлари.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Шошилинч қабул бўлимларининг янгиланган штат нормативларини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

14.

Марказий туман (шаҳар) шифохоналари қабулхоналарини ҳамда янги ташкил этилаётган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини шошилинч хизмат кўрсатишга ва юқори технологик тиббий жиҳозларни ўрнатишга мослаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 октябрь

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Тез тиббий ёрдам хизматида санитар авиация шаклида тиббий хизматлар кўрсатиш учун ҳаво транспортидан (вертолёт ва самолёт) фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

16.

Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ҳамда маънан эскирган 2 183 дона «Дамас» ва бошқа русумли махсус автотранспорт воситаларини зарур тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган замонавий автомобилларга босқичма-босқич алмаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2025 йиллар давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2022 йилда 890 дона махсус автотранспорт воситасини харид қилиш.

27 млн АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджетидан ажратилган ҳамда Тез тиббий ёрдам тизимини ривожлан-тириш жамғармаси маблағлари

2023 — 2025 йилларда ҳар йили 419 тадан жами 1 257 та махсус автотранспорт воситаси ҳамда 31 тадан жами 93 та йўлтанламас автотранспорт воситасини харид қилиш.

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятидан чиқарилаётган «Дамас» автомобилларини:

10 йилдан кўп фойдаланилмаган соз ҳолатдаги махсус автотранспорт воситаларини бошқа даволаш-профилактика муассасаларига тиббий хизмат транспорти сифатида топшириш;

носоз ҳолатдаги ёки 10 йилдан кўпроқ фойдаланилаётган автомобилларни ўрнатилган тартибда аукцион орқали сотиш.

Ҳисоб-китоблар асосида

17.

Марказнинг ҳудудий филиалларига тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ҳамда махсус автотранспорт, дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий жиҳозлар таъминотини ўтказиш.

Автотранспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни аутсорсинг хизматига ўтказиш ҳамда электрон тизим орқали назорат қилишни ташкиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 январь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Марказ ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалини замонавий лойиҳа асосида барпо этиш ҳамда тезкор Интернет, телефон хизмати, радиоалоқа тизимлари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 март

Ҳисоб-китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

III. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КЎРСАТИЛАДИГАН ТИББИЙ ЁРДАМ СИФАТИНИ ОШИРИШ

3.1. Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш

19.

Тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими йўлга қўйилган ҳудудларда ушбу тизимдаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ходимлар фаолиятини KPI тизими орқали баҳолаш механизмини жорий этиш.

Қўшма буйруқ

2022 йил 1 октябрь

Ҳисоб-китоблар асосида

Тез тиббий ёрдам муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармалари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

20.

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида давлат тадбирларидан ташқари бошқа тадбирларга тез ёрдам бригадаларини жалб қилишни пуллик асосда ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

3.2. Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва малака оширишнинг янги механизмларини жорий этиш

21.

Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

Мактабнинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш ва уларнинг грант ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан жиҳозланишини таъминлаш;

Мактаб ва унинг ҳудудий филиалларига пуллик хизматларни ташкил қилишга ҳамда пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларни ўзининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, KPI тизими асосида ходимларни муносиб рағбатлантиришга йўналтиришга рухсат бериш;

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

-

Хорижий грант ҳамда ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тез тиббий ёрдам бригадаларининг 12 мингдан зиёд шифокорлари ва 28 мингга яқин фельдшер ва ҳамшираларини ўқитиш тизимини йўлга қўйиш;

малака ошириш жараёнига Туркия, Корея Республикаси ва Франция каби тез тиббий ёрдам тизими ривожланган мамлакатлардан мутахассислар жалб қилиш.

Режа-жадвал асосида

22.

Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станциясидаги симуляцион марказда тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тажриба-синов тариқасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича бир ойлик курсда ўқитишни ташкил этиш, бунда:

2022 йил охиригача Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларини;

2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларини ўқитиш.

Режа-жадвал асосида

2022 йил октябрь ойидан бошлаб

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

23.

Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини аттестациядан ўтказиш модулларини ишлаб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил 1 октябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

24.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари тез тиббий ёрдам станцияларидаги симуляцион марказларда бир ҳафталик курсда тегишли тез тиббий ёрдам ходимларининг малакасини ошириш, бунда:

2022 йил охиригача Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги тез тиббий ёрдам ходимларининг;

2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам ходимларининг малакасини ошириш.

Режа-жадвал асосида

2023 йил якунига қадар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

25.

Тез тиббий ёрдам ходимларини хорижга малака оширишга юбориш.

Режа-жадвал асосида

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

26.

Тиббиёт йўналишидаги профессионал таълим муассасаларида (тиббиёт техникумлари ва коллежлар) фельдшерликка ўқиётган ёшларни тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини бошқаришга ўргатиш.

Тиббиёт йўналишидаги профессионал таълим муассасаларида фельдшерликка ўқиётган ёшларни асосий таълим дастурларига қўшимча равишда ҳайдовчиликка ўқитишни йўлга қўйиш.

Бунда:

тиббиёт йўналишидаги профессионал таълим муассасаларини ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ҳуқуқига эга таълим муассасаларига бириктириш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш истагида бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш ва бириктирилган таълим муассасаларига тақдим этиш;

шаклланган гуруҳларни ички ишлар органларидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва ҳайдовчиликка ўқитиш курсларини ташкил этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ҳисоб-китоблар асосида

Бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.3. Тез тиббий ёрдам тизимида кўрсатиладиган тиббий хизматни янада яхшилаш

27.

Тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг стандарт ва протоколларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

28.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида тез тиббий ёрдам орқали келган беморларга ихтисослиги бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш. Кўрсатилган тиббий ёрдам учун тўловларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 август

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

29.

Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида нодавлат тиббиёт ташкилотларига тез тиббий ёрдам орқали келган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш. Кўрсатилган тиббий ёрдам учун тўловларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 август

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

30.

Аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишдаги масъулияти ва бунинг аҳамиятини кенг тарғиб этувчи материалларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида доимий кўрсатиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

1.

О.Р. Фазилкаримов

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Комиссия раиси

2.

М.Ш. Юлдашев

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Д.Т. Султанов

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси

4.

А.Р. Мансуров

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

5.

У.Р. Рискиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи

6.

А.Д. Хасанов

Молия вазирлиги департамент директори ўринбосари

7.

Ф.Р. Далимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи

8.

И.М. Эргешев

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи

9.

Ф.Ф. Ахунов

Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи

10.

Б.Й. Казакбаева

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

11.

Лавозими бўйича

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори

12.

А.Х. Гафуров

«BePro дастурчилар маркази» МЧЖ бош директори

13.

Д.Б. Туляганов

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Комиссия котиби

Т/р

Ҳудудлар

Филиал жойлаштириладиган манзил

Филиални жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

Нукус шаҳри, Аллаяр Досназаров кўчаси, 100-А-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали биноси)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш

2023 йил май

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри, Миллий тикланиш кўчаси, 5-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш

2022 йил август

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри, Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси 159-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Янги бино қуриш

2023 йил июнь

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри, Шифокорлар кўчаси, 1-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали Тез тиббий ёрдам бўлими)

Қўшимча бино қуриш

2023 йил декабрь

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри, «Хўжахиёл» МФЙ, Абай кўчаси, 2-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш ва қўшимча бино қуриш

2023 йил август

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 27-уй

Қўшимча бино қуриш

2023 йил декабрь

7.

Наманган вилояти

1. Наманган шаҳри, Шоҳруҳобод кўчаси, 26-уй

еспублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Бинони капитал таъмирлаш

2023 йил декабрь

2. Наманган шаҳри, «Чаманзор» МФЙ, Гўзал кўчаси, 94-уй

Янги бино қуриш

2023 йил август

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри, Хўжа Аҳрор Вали кўчаси 21-уй

(Сўзангарон тиббиёт коллежи)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш

2022 йил сентябрь

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри, «Ўзбекистон» МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 68-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали Тез тиббий ёрдам бўлими)

Бинони фойдаланишга топшириш

2022 йил сентябрь

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри, 4-мавзе, Гулистон кўчаси

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали Тез тиббий ёрдам бўлими)

Бинода реконструкция ишларини олиб бориш

2023 йил сентябрь

11.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, «Ойбек» МФЙ, Улуғбек кўчаси, 1-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, «Бирлик» МФЙ ҳудудидан филиал учун ер майдони ажратиш ва янги бино қуриш

2023 йил июль

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри, «Ифтихор» МФЙ, Табобат кўчаси, 24-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Тез тиббий ёрдам станцияси)

Бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини олиб бориш, қўшимча бино қуриш

2023 йил август

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри, Комилжон Отаниёзов кўчаси, 1-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали Тез тиббий ёрдам бўлими)

Бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини олиб бориш, қўшимча бино қуриш

2023 йил май

14.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Марказ-4, 17-а-уй

(Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси)

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани ҳудудидан Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳар филиали учун ер майдони ажратиш ва янги бино қуриш

2023 йил март