1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат буюртмаси. Давлат эҳтиёжлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан — жами 2 550 минг тонна буғдойнинг:
1 783 минг тоннасини товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннасини уруғлик учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан харид қилиш;
500 минг тоннасини фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тонна жами 2 550 минг тонна буғдойни «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга қабул қилиш дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, туманлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга давлат ресурсларига харид қилинадиган, вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган ҳамда уруғлик буғдой ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар туман ҳокимлиги расмий веб-сайтида фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар (кейинги ўринларда — буғдой етиштирувчилар) кесимида жойлаштирилишини таъминласин.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни сақлаш, биржа савдоларига чиқариш ва харидорга юклаб жўнатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Белгилансинки, давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда 2-иловага мувофиқ нархларда буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
2022 йилнинг июль-август ойларида биржада буғдой синфлари учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировка) келиб чиқиб, 2022 йил сентябрь ойида тўлиқ қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
6. «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар томонидан уруғлик буғдойнинг ҳар бир тоннаси 3 млн сўмдан тегишли нав устамалари ҳисобга олинган ҳолда харид қилинади.
Бунда уруғлик буғдойни харид қилиш ва тайёрлаш учун Жамғарма томонидан «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга олти ой муддатга йиллик 1,5 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади.
7. Жамғарма ўн кун муддатда:
Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил ҳосили учун буғдойни ташишнинг тавсиявий тарифларини;
«Ўздонмаҳсулот» АК ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда буғдойни қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш бўйича хизматлар тарифларининг энг юқори чекланган даражасини тасдиқлаб жойларга етказилишини таъминласин.
8. Молия вазирлиги:
ижтимоий муассасалар ва бошқа бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат харажатлари учун ҳақиқатда қўшимча талаб этиладиган маблағларни кейинги ойларда режалаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш бўйича харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
2022 йил 1 сентябрга қадар ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат харажатлари учун йил якунига қадар талаб этиладиган қўшимча маблағларни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Жамғарма билан биргаликда:
давлат ресурсларига харид қилинадиган ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик график ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
биржа савдоларига қўйиладиган буғдой ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни календарь ойи бошланишидан беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун тақдим этиб борсин;
зарур ҳолларда, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида буғдой танқислиги кузатилган ҳудудлар учун биржа савдоларига қўшимча ҳажмлар ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Монополияга қарши курашиш қўмитасига:
биржа савдоларидан буғдой харид қилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотининг график асосида биржа савдоларига чиқарилиши устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси юклансин;
зарур ҳолларда, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган буғдой ва ун маҳсулотининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда унга ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.
11. Белгилансинки, давлат захирасидаги буғдойни янгилаш (алмаштириш) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва Жамғарманинг ёзма кўрсатмасига асосан тижорат вакили томонидан харид қилинадиган янги ҳосилни жамлаш ва аввал захирада сақланган буғдойни биржа савдоларига чиқариш орқали амалга оширилади.
Бунда буғдойни янгилаш жараёнида ажратиб олинадиган донли аралашма (оралиқ маҳсулот) биржа савдолари орқали сотилади ҳамда юзага келган салбий фарқ ва қўшимча харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
«Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади.
12. Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан буғдойни сотиб олиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўздонмаҳсулот» АК билан биргаликда 2023 йил 10 июнь ҳолатига «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарнинг элеваторларида давлат захираси мақсадлари учун сақланаётган буғдой ҳажмлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминласин.
14. 2022 йил 1 июндан бошлаб 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига харид қилинган буғдой қолдиғи ун маҳсулотини ишлаб чиқаришга қўшилган қиймат солиғи билан бир тоннаси учун 3 млн сўмдан қайта баҳолансин.
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Омборхона гувоҳномаси» молиявий ҳужжатлардан фойдаланишни амалиётга киритишнинг ҳуқуқий асосларини яратсин.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг қуйидагилар учун шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин:
Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг, биринчи навбатда, қолипли нон ишлаб чиқарувчи ва ун маҳсулотининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг маҳаллий ун маҳсулоти бўйича ўтказиладиган биржа савдоларида иштирок этишига имконият яратиш ва уларнинг ушбу савдоларга жалб этилишини таъминлаш;
барча аҳоли пунктларида, айниқса, олис ва чекка ҳудудлардаги истеъмолчиларга ун маҳсулоти ва қолипли ноннинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
ҳудудлардаги махсус истеъмолчилар, ижтимоий соҳа муассасалари, бюджет ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг биржа савдоларида қатнашишини ва уларни доимий ун маҳсулотлари билан таъминлаш;
2022 йил июнь ойида маҳаллий бозорларда ун ва ун маҳсулотлари нархларининг ўзгаришига қараб, ижтимоий соҳа муассасалари учун маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар томонидан белгиланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларини ҳар ҳафта янгилаб бориш;
бозорлар ҳамда дўконларда ун ва ун маҳсулотлари нархларининг сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да штаб ташкил этиш ҳамда унинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.
17. Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган тижорат вакилига ўтказиб бериладиган маблағлар ҳамда вақтинча сақлаш учун буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағларининг ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
18. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида аҳоли ўртасида кенг ёритилиши ва тушунтирилишини таъминласин.
19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 май,
284-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тонна жами 2 550 минг тонна буғдойни «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга қабул қилиш
ДИСЛОКАЦИЯСИ
тонна
Т/р
Корхоналар номи
Жами қабул қилинадиган буғдой
шу жумладан:
Товар буғдой
шундан:
Уруғлик буғдой
Давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой
Вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдой
Қорақалпоғистон Республикаси
1.
«Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» АЖ
17 850
14 100
11 013
3 087
3 750
2.
«Чимбой дон маҳсулотлари» МЧЖ
13 330
11 470
8 959
2 511
1 860
3.
«Тахиатошдонмаҳсулотлари» АЖ
21 695
17 435
13 617
3 818
4 260
4.
«Қўнғирот ун заводи» АЖ
6 195
5 745
4 487
1 258
450
5.
«Тўрткўл дон маҳсулотлари» МЧЖ
14 930
12 000
9 373
2 627
2 930
ЖАМИ
74 000
60 750
47 448
13 302
13 250
Андижон вилояти
6.
«Андижондонмаҳсулотлари» АЖ
83 497
74 827
58 443
16 384
8 670
7.
«Асакадонмаҳсулотлари» АЖ
75 173
72 023
56 253
15 770
3 150
8.
«Қўрғонтепадонмаҳсулот» АЖ
61 918
54 658
42 690
11 968
7 260
ЖАМИ
220 588
201 508
157 386
44 122
19 080
Бухоро вилояти
9.
«Бухородонмаҳсулотлари» АЖ
68 720
58 280
45 519
12 761
10 440
10.
«Қоракўлдонмаҳсулотлари»АЖ
57 320
52 820
41 255
11 565
4 500
11.
«Когондонмаҳсулотлари»АЖ
26 410
26 200
20 463
5 737
210
ЖАМИ
152 450
137 300
107 237
30 063
15 150
Жиззах вилояти
12.
«Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ
94 424
81 924
63 986
17 938
12 500
13.
«Зарбдор элеватори» АЖ
42 403
41 228
32 201
9 027
1 175
14.
«Дўстликдонмаҳсулотлари» АЖ
101 258
91 558
71 511
20 047
9 700
ЖАМИ
238 085
214 710
167 698
47 012
23 375
Қашқадарё вилояти
15.
«Қашқадарёдонмахсулотлари» АЖ
40 842
38 000
29 680
8 320
2 842
16.
«Косон ДМҚҚ» МЧЖ
93 967
85 462
66 749
18 712
8 505
17.
«Дон-халқ ризқи» АЖ
48 819
44 140
34 475
9 665
4 679
18.
«Дунё-М» АЖ
129 022
117 356
91 660
25 696
11 666
19.
«Қамаши ДҚҚ» МЧЖ
50 608
43 300
33 819
9 481
7 308
ЖАМИ
363 258
328 258
256 383
71 874
35 000
Навоий вилояти
20.
«Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ
65 715
55 522
43 365
12 157
10 193
21.
«Қизилтепа ун заводи» АЖ
20 778
20 778
16 229
4 549
ЖАМИ
86 493
76 300
59 594
16 706
10 193
Наманган вилояти
22.
«Намангандонмаҳсулотлари» АЖ
73 996
67 761
52 925
14 837
6 235
23.
«Учқўрғондонмаҳсулотлари» АЖ
60 131
51 542
40 257
11 286
8 589
24.
«Попдонмаҳсулотлари» АЖ
49 331
47 215
36 877
10 338
2 116
ЖАМИ
183 459
166 519
130 059
36 461
16 940
Самарқанд вилояти
25.
«Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖ
76 036
64 978
50 751
14 227
11 058
26.
«Оқтош дон» АЖ
77 093
64 272
50 199
14 073
12 821
27.
«Жума элеватори» АЖ
45 421
45 421
35 476
9 945
28.
«Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖ
66 442
60 921
47 582
13 339
5 521
ЖАМИ
264 992
235 592
184 007
51 585
29 400
Сурхондарё вилояти
29.
«Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖ
92 867
79 563
62 142
17 421
13 304
30.
«Шўрчидонмаҳсулотлари» АЖ
120 453
110 457
86 272
24 185
9 996
ЖАМИ
213 320
190 020
148 414
41 606
23 300
Сирдарё вилояти
31.
«Оқолтин дон маҳсулотлари» АЖ
109 100
89 100
69 591
19 509
20 000
32.
«Ховос дон маҳсулотлари» АЖ
55 300
55 300
43 191
12 108
ЖАМИ
164 400
144 400
112 782
31 617
20 000
Тошкент вилояти
33.
«Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ
124 377
112 867
88 154
24 713
11 510
34.
«Оҳангарон дон» АЖ
96 260
85 760
66 982
18 778
10 500
35.
«Ғалла-Алтег» АЖ
49 580
44 080
34 428
9 652
5 500
ЖАМИ
270 217
242 707
189 565
53 142
27 510
Фарғона вилояти
36.
«Фарғонадонмаҳсулотлари» АЖ
68 535
61 445
47 991
13 454
7 090
37.
«Боғдоддонмаҳсулотлари» АЖ
54 411
48 491
37 874
10 617
5 920
38.
«Сўх дон» МЧЖ
1 933
1 433
1 119
314
500
39.
«Қўқондонмаҳсулотлари» АЖ
114 953
104 963
81 981
22 982
9 990
40.
«Қувадонмаҳсулотлари» АЖ
15 168
13 668
10 675
2 993
1 500
ЖАМИ
255 000
230 000
179 640
50 360
25 000
Хоразм вилояти
41.
«Хоразмдонмаҳсулотлари» АЖ
20 037
17 437
13 619,4
3 818
2 600
42.
«Боғот дон» АЖ
13 138
11 388
8 894,8
2 494
1 750
43.
«Шовот дон маҳсулотлари» АЖ
14 930
13 005
10 157,5
2 848
1 925
44.
«Хонқа дон маҳсулотлари» АЖ
15 682
13 657
10 666,7
2 990
2 025
ЖАМИ
63 788
55 488
43 338,4
12 149
8 300
Республика бўйича жами
2 550 050
2 283 552
1 783 552
500 000
266 498
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сон қарорига 2-ИЛОВА
2022 йил ҳосилидан давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун дастлабки босқичда тўловни амалга ошириш нархлари
(1 тонна учун сўм)
Буғдой синфлари
Клейковина миқдори
(фоиздан кам бўлмаганда)
Нарх
(қўшилган қиймат солиғи билан бирга)
Қаттиқ буғдой
1 синф
28
4 922 280
2 синф
25
4 341 270
3 синф
22
3 949 490
4 синф
18
3 000 000
Юмшоқ буғдой
1 синф
32
4 098 100
2 синф
28
3 484 940
3 синф
23
3 000 000
4 синф
18
2 683 920
5 синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой
чегараланмаган
2 481 520
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан буғдойни сотиб олиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик низом ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни сотиб олиш ва биржада сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
биржа — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензияга эга товар-хом ашё биржалари;
тижорат вакили — Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) номидан давлат ресурслари учун товар буғдойни сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаш тадбирларини амалга оширувчи «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар.
2-боб. Жамғарма билан тижорат вакили ўртасидаги шартномавий муносабатлар
3. Жамғарма ва тижорат вакили ўртасида Жамғарма номидан фермер хўжаликлари ва бошқа ғалла етиштирувчилар (кейинги ўринларда − буғдой етиштирувчилар) буғдойни сотиб олиш, ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш тўғрисида топшириқ шартномаси тузилади.
4. Топшириқ шартномаси муддати давомида тижорат вакилининг Жамғарма номидан сотиб олган буғдойни бошқариш бўйича фаолияти Жамғарма томонидан мувофиқлаштириб борилади.
3-боб. Жамғарма томонидан буғдой етиштирувчилардан буғдойни сотиб олиш тартиби
5. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тақсимот ва белгиланган ҳажмдаги буғдой миқдорига асосан буғдой етиштирувчилар томонидан етиштирилган ғалла ўрим-йиғим мавсумида тижорат вакилининг омбор ва (ёки) элеваторига жойлаштирилади. Бунда:
буғдойнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида синовдан ўтказиб қабул қилинади;
буғдой етиштирувчи топширган товар буғдой учун тижорат вакили томонидан тўрт нусхада ПК-10 қабул квитанцияси расмийлаштирилади;
зарур ҳолларда, буғдойни қуритиш ва тозалаш харажатлари шартномавий келишилган тарифларда буғдой етиштирувчилар томонидан тижорат вакилига тўлаб берилади;
тижорат вакилининг буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаш харажатлари топшириқ шартномасида белгиланган тарифлар асосида Жамғарма томонидан тўлаб берилади ҳамда Жамғарманинг харажатларида акс эттирилади.
6. Махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тижорат вакилининг аризасига асосан хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан унга Жамғарма номидан буғдой сотиб олиш учун 23210 махсус ҳисобварақ очилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
7. Жамғарма тижорат вакили томонидан тақдим этилган буюртманома асосида Жамғарма номидан товар буғдой сотиб олиш учун тижорат вакилининг махсус мақсадли ҳисобварағига белгиланган тартибда фоизсиз маблағларни ўтказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
8. Тижорат вакили буғдойни давлат стандарти (Oʻz DSt 880:2015) талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичлари (намлик, ифлослик, донли аралашмаси, натура оғирлиги, клейковина миқдори, сифати ва тури) ва буғдой синфлари аниқ кўрсатилган ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) асосида сотиб олади.
Сотиб олинган буғдойнинг сифати бўйича низоли ҳолатлар юзага келганда, ушбу ҳолат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари тўғрисида «Ўзагроинспекция» томонидан Жамғармага якуний хулоса тақдим этилади.
9. Жамғарма томонидан тижорат вакилининг 23210 махсус ҳисобварақига ўтказиб бериладиган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
давлат ресурсларига қабул қилинган товар ва уруғлик буғдой учун ҳисоб-китоблар;
буғдойни дон қабул қилиш корхоналари ва шохобчаларига ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар.
Махсус ҳисобварақдаги маблағлардан бошқа мақсадларда тўловлар амалга оширилиши тақиқланади.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 2022 йилнинг июль-август ойларида биржада шаклланган буғдой синфларининг ўртача котировкаси ва тижорат вакили томонидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олинган буғдой қиймати ўртасида юзага келган ижобий фарқ суммаси Жамғарма томонидан тижорат вакили орқали буғдой етиштирувчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиб тўланади.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида шаклланган буғдой синфларининг ўртача котировкаси билан буғдой етиштирувчилардан сотиб олинадиган буғдой нархи ўртасида юзага келган салбий фарқ суммаси буғдой етиштирувчилардан чегириб қолинмайди.
4-боб. Тижорат вакили томонидан давлат ресурсларига сотиб олинган буғдойни сақлаш тартиби
11. Тижорат вакили буғдойни сақлашда стандартларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 31 мартдаги 99-сон қарори талабларига риоя қилиши шарт.
5-боб. Давлат ресурсларига сотиб олинган буғдойни биржада сотиш тартиби
12. Давлат ресурсларига сотиб олинган буғдой Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ойлик графикка мувофиқ Жамғарма томонидан биржа савдоларига қўйилади.
Жамғарма томонидан буғдой биржа савдоларига бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда буғдой етиштирувчилардан сотиб олинадиган буғдой қийматига, ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаш харажатларини қўшганда ҳосил бўладиган қийматдан кам бўлмаган нархларда қўйилади.
Бунда буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаш харажатлари бир йиллик ўртача харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.
13. Жамғарма томонидан биржа савдоларида буғдой биржа савдолари ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилади.
6-боб. Тижорат вакили томонидан дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдойни биржа савдолари орқали сотиб олган харидорга юклаб жўнатиш тартиби
14. Биржа савдо натижаларига кўра тузилган шартномага мувофиқ буғдойни сотиб олган харидор буғдой қиймати тўлиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотни Жамғармага тақдим этади.
Жамғарма биржа томонидан тақдим этилган маълумотга асосан тижорат вакилига омбор ва (ёки) элеваторда сақланаётган буғдойни биржа савдолари орқали сотиб олган харидорга юклаш йўриқномасини (наряд) тақдим этади.
15. Жамғарма томонидан тақдим этилган юклаш йўриқномасига (наряд) асосан тижорат вакили омбор ва (ёки) элеваторда сақланаётган буғдойни биржа савдолари орқали сотиб олган харидор томонидан тақдим этилган транспорт (темир йўл ёки автомобиль) воситасига юклайди, юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради.
16. Тижорат вакили дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдойни сотиб олган харидорга юклаб жўнатганлиги тўғрисидаги юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини ҳамда буғдой сотиб олинганда ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи (хизмат кўрсатиш устамасини ҳисобга олмаган ҳолда) кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага тақдим этади.
Тижорат вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан Жамғарма буғдойни сотиб олган харидорга тегишли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириб беради.
17. Жамғарма томонидан тижорат вакили тақдим этган юк хати ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномаси биржага юборилади.
Биржа ушбу юк хати ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ҳар бир шартнома бўйича буғдой сотишдан тушган маблағларни харидор номини кўрсатган ҳолда бир иш кунида Жамғарма ҳисобварағига ўтказади.
18. Жамғарма ва тижорат вакили ўртасида ҳар чоракда ва шартнома шартлари бажарилиши тўлиқ якунлангандан сўнг ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида солиштирма далолатнома тузилади.
7-боб. Сотиб олинган буғдойни қабул қилиш, ташиш, сақлаш, юклаш ва унинг табиий камайиши, камомад билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби
19. Тижорат вакили ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва юклаш билан боғлиқ харажатларни топшириқ шартномасида келишилган тарифлар асосида, шунингдек, табиий камайиш харажатларини қоплаш учун ҳар ой якунида Жамғармага ҳисобварақ-фактура тақдим этади.
Бунда юзага келган табиий камайишнинг белгиланган стандартларига мослиги юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси тақдим этилиши шарт.
Тижорат вакили талаб қилинган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этганда қилинган харажатлар Жамғарма томонидан уч иш кунида тўлаб берилади.
20. Давлат ресурслари учун сотиб олиниб, тижорат вакилининг омбори ва (ёки) элеваторида сақланаётган буғдой ҳажмида камомад ёки нормативдан ортиқча йўқотишлар (камайиш) аниқланганда, юзага келган буғдой камомади қиймати камомад аниқланган кундаги буғдойнинг биржа нархига 20 фоиз устама қўлланган ҳолда тижорат вакилидан Жамғарма фойдасига ундирилади.
21. Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган ижобий/салбий фарқ буғдойнинг биржа савдоларидаги сотиш нархидан буғдойни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар (тижорат вакилига тўланган хизмат ҳақи, сотиш харажатлари, жалб қилинган хорижий кредитлари бўйича курс фарқи, жалб этилган бюджет ссудаси фоиз харажатлари) чегирилган ҳолда аниқланади.
Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган ижобий тафовут маблағлари қонунчилик ҳужжатларига асосан Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади ва ушбу маблағлар Жамғарма томонидан белгиланган тартибда тасарруф этилади.