Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром курсатиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялашга ҳисса кўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида:
1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин.
2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 апрель,
ПФ-127-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/127/0376-сон)