1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.07.00 Аудиторлик фаолиятининг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
«Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2515-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 апрель,
11-сон
Келишилди:
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий Ассоциацияси Кенгаши раиси M. ТУЛАХОДЖАЕВА
2022 йил 24 март
Ўзбекистон аудиторлар палатаси ижрочи директори Ф. РАШИДОВ
2022 йил 24 март
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сон буйруғига ИЛОВА
«Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
«1. Аудиторлик ташкилотлари томонидан Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотни (бундан буён Маълумот деб юритилади) тақдим этиш аудиторлик ташкилотининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.»;
б) 2-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маълумот 31 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма ёки «Аудит» дастурий мажмуи ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача тақдим этилади.»;
г) 16-банддаги «махсус савол бўйича текширувлар ва кўрсатилган профессионал» деган сўзлар «таҳлилий текширувлар ва ишончни таъминлайдиган топшириқлар ҳамда кўрсатилган турдош» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ушбу сатрлар Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар сони ва хизматлар суммасини кўрсатган ҳолда тўлдирилади:»;
«24-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;»;